☑️ Туризм соҳасини ривожлантиришда янги имконият ва ташаббуслар илгари сурилди.
Давлатимиз раҳбари раислигида шу йил 11 октябр куни бўлиб ўтган видеоселектор мажлисида туризмни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди, аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Йиғилишида туристларни кўпайтириш бўйича янги имкониятлар муҳокама қилинди, қатор таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди. Ушбу мажлисда мен ҳам иштирок этдим.
Ўзбекистон Либерал-демократик партияси туризм соҳасига тадбиркорларни янада кўпроқ жалб этиш борасида Хукумат идоралари билан ишларни фаол давом эттиради, ташаббусларни илгари суриб боради.
Дарҳақиқат, туризм иқтисодиётимиз учун муҳим драйвер соҳалардан бири. Партиямиз электорати бўлган тадбиркорлар ва ишбилармонлар учун давлатимиз томонидан катта имкониятлар яратиб берилаяпти.
Шу боисдан мамлакатимизда ҳам ушбу соҳага кенг имкониятлар яратилаётгани натижасида меҳмон ўринлари, саёҳат жойлари ва йўналишлари кўпайиб бормоқда.
Ўтган 8 ойда юртимизга хориждан 4 миллион 300 минг нафар турист келган, улардан 1 миллиард 400 миллион доллар тушум бўлган. Қўшимча дам олиш кунлари ва чегирма берилгани натижасида ички сайёҳлар сони 15 миллион нафарни ташкил қилиб, ўтган йилгига қараганда 2 баробарга ўсган.
Давлатимиз раҳбари мажлисда қўшни давлатлардан, Россия ва Хитойдан сайёҳларни жалб қилиш учун қулай имконият борлигига эътибор қаратди. Хусусан юртимиз вилоятлари Хитой провинциялари билан ҳамкорлик ўрнатган. Бундан фойдаланиб, ҳудудларимиз туристик салоҳиятини тарғибот қилиб, Хитойдан йилига 1 миллион сайёҳни жалб қилиш мумкинлиги айтилди.
Мамлакатимизга узоқ хориж давлатлардан туристлар келиши ҳам кўпайиб боришини қўллаб-қувватлаш учун ушбу давлатлардан тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш ва кўпайтириш чораларини кўриш вазифаси юкланди.
@a_xaitov

Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Жиззахлик тадбиркор Қашқадарёдан 60 тонна чигитини олиб чиқишда тақиққа учраганлиги борасидаги вазият юзасидан
МУНОСАБАТИ
👉https://uzlidep.uz/news-of-party/15020
Ижтимоий тармоқларда Жиззахлик тадбиркор Қашқадарёдан Жиззахга ўзига тегишли бўлган 60 тонна чигитни олиб чиқишда тақиққа учраганлиги борасидаги хабарлар тарқалди. Тадбиркорнинг маълум қилишича, чигит юкланган юк машинаси вилоят ҳокимлигининг оғзаки буйруғи билан 5 кундан бери «Умакай» ЙПХ масканида ушлаб турилибди.
Ушбу ҳодиса партиямиз фаоллари ва депутатларимиз томонидан қўшимча равишда ўрганилмоқда.
Айни пайтда масаланинг долзарблигидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси мазкур вазиятга ўз расмий муносабатини билдиришни лозим деб билади.
#uzlidep #munosabat
➖O'zLiDeP расмий канали ➖

☑️ Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш ҳолати ўрганилди
2023 йил 12 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамкорлигида эшитув ўтказилди.
Унда “Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуннинг ижро этилиши ҳолати назорат-таҳлил тартибида Қашқадарё вилояти мисолида ўрганиш якунлари юзасидан мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ахборотлари эшитилди.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, қайта тикланадиган ва муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш масаласи партиямиз ва фракциямиз мақсад ва ғояларига тўлиқ ҳамохангдир.
https://parliament.gov.uz/news/qayta-tiklanuvchi-energiya-manbalaridan-foydalanish-holati-organildi

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ
undefined
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги саммитида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга дўстлик, яхши қўшничилик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун ташкилотнинг олий мукофоти – МДҲ Фахрий нишонини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.
—
На саммите СНГ состоялась торжественная церемония вручения Президенту Республики Узбекистан Шавкату Мирзиёеву высшей награды организации – Почетного знака СНГ за выдающийся вклад в укрепление отношений дружбы, добрососедства и многопланового сотрудничества.
#Mirziyoyev #sammit #mukofot #MDH
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

☑️ Тўқсонбости мўмай даромад манбаи
Деҳқончиликнинг тўқсонбости усули яхшигина даромад манбаи бўлиш билан бирга, аҳолининг эртанги сабзавот маҳсулотларига бўлган талабини қондириш имконини беради.
Қишнинг тўқсон куни назарда тутилган бўлиб, қиш ва баҳор ойларида ҳам бозорларимиз тўкин-сочин, нарх-наво барқарор бўлишида қўл келади. Халқимизда “Тўқсонда суғорсанг, тўқсон ботмон ҳосил оласан”, деган нақл бежизга айтилмаган. Кузда экилиб, қор остида қолдирилган сабзавот экинлари уруғлари эрта кўкламда ердан жуда барвақт униб чиқиб, тез ривожланиши ҳисобига эрта ҳосил беради.
Эрта баҳорда эса маҳсулотнинг бозори чаққон бўлиши сир эмас. Ушбу масалага ҳукуматимиз томонидан ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, аҳолининг соғлом овқатланиши, халқимиз дастурхонига йил давомида ҳар хил сабзавот маҳсулотларининг етиштирилиши куннинг долзарб масаласига айланмоқда. Бу борада Қорақалпоғистон Республикаси, хусусан Амударё туманида ҳам қизғин ишлар олиб борилмоқда.
@a_xaitov
https://uza.uz/posts/528132

Uza.uz
Тўқсонбости мўмай даромад манбаи
Деҳқончиликнинг тўқсонбости усули яхшигина даромад манбаи бўлиш билан бирга, аҳолининг эртанги сабзавот маҳсулотларига б
Юксак эъзоз ва эҳтиромга муносибсиз, қишлоқларимизда яшаётган азиз опа-сингиллар!
Ўн олти йил муқаддам БМТ бош ассамблеясининг резолюциясига биноан 15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни деб эълон қилинди. Қишлоқ аёлларининг беқиёс инсоний фазилатлари, жамиятдаги ўзига хос ўрни ана шундай юксак даражада эътироф этилиши барчамизни қувонтиради.
Халқаро ҳамжамиятнинг жамики хайрли ташаббусларини қўллаб-қувватлаётган янги Ўзбекистонда – инсон қадри тобора юксалаётган мамлакатимизда ушбу санага алоҳида эътибор қаратилиб, қишлоқлардаги хотин-қизларнинг ҳаёти янада фаровонлашуви учун зарур барча шарт-шароитлар яратилишига даъват қилиняпти. Ва энг муҳими, бу борадаги эзгу ниятлар тизимли тарзда амалга кўчяпти.
"Ўзбекистон - 2030" стратегиясида аёллар қадр-қимматини янада юксалтиришга қаратилган вазифалар белгилаб берилгани ушбу бошланган саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давомидир. Янгиланган Конституциямизда хотин-қизлар манфаатларини теранроқ ифодаловчи янги қоидалар ўрин олгани ҳам алоҳида диққатга молик. Лўнда қилиб айтганда, янги Ренессанс пойдевори, аввало, аёлларимиз бахт-саодати асосига қуриляпти. Шунга лойиқсиз, шунга муносибсиз, қадрли опа-сингиллар!
Киндик қони тўкилган заминга эҳтиром билан яшаётган, ҳудудини ободонлаштираётган қишлоқ аёлларига ҳурмат кўрсатиш ҳар биримизнинг бурчимиз.
Фидойилик, ҳалоллик тимсоли бўлган, халқимиз фаровонлиги, дастурхонимиз тўкинлигига катта ҳисса қўшаётган қишлоқ аёлларини ушбу байрам билан чин юракдан қутлайман!
Актам ХАИТОВ,
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O‘zLiDeP фракцияси раҳбари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

Тадбиркор ҳуқуқи тикланди
Хабарингиз бор, жиззахлик тадбиркор Қашқадарё вилояти ҳудудидан Жиззах вилоятига қонуний асосда тузилган шартномага мувофиқ 60 тонна чигитни олиб ўтаётганида тақиққа учрагани ва бу ҳолат партия назоратига олингани борасида ўз муносабатимизни билдирган эдик. Аниқланишича, тадбиркор биржа савдоси орқали “Чироқчи-кластер” МЧЖ ва “Китоб ип йигирув” АЖдан сотиб олган чигитни Қашқадарё вилоятидан бошқа ҳудудга олиб ўтаётган пайтда ҳудуддаги “Умакай” ЙПХ масканида тўхтатилиб, қонунга зид тарзда ушлаб турилган.
Ушбу вазиятга тезкорлик билан ойдинлик киритиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O’zLiDeP фракцияси аъзолари томонидан Ички ишлар вазирлиги ва Қашқадарё вилояти ҳокимлигига тегишли тартибда депутатлик сўровлари юборилди.
Партия депутатлари ва ҳудудий Кенгаш вакилларидан таркиб топган ишчи гуруҳ тезкорлик билан ҳолатни ўрганди ва натижада ушбу муаммо бартараф этилиб, тадбиркорнинг қонуний ҳуқуқи тикланди. Бу масалага мутасадди давлат органлари томонидан эътибор қаратилгани ҳам муаммони ўз вақтида ҳал этилишида муҳим ўрин эгаллади.
Шу ўринда айтмоқчимизки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 67-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иқтисодий макон бирлиги, товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланиши белгилаб қўйилган. Шундай экан, барчамиз Бош Қомусимиз ва қонунларимизга сўзсиз итоат қилишимиз лозимлигини айтиб ўтмоқчимиз.
Партиямиз тадбиркорлар ҳимояси ва қонун устуворлиги бўйича қатъий позицияда туриб иш олиб бораверади.
O’zLiDeP матбуот хизмати.
#uzlidep #munosabat
@uzlidep

O'zLiDeP фракцияси томонидан 2023 йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлари сарҳисоб қилинди
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15021
➖фракция аъзолари томонидан 2 та қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
➖фракция аъзолари бошқа фракциялар аъзолари билан биргаликда 3 та қонун лойиҳасига ҳамташаббускор бўлди.
➖фракция ташаббуси асосида қонунларнинг, турли соҳалардаги давлат дастурларининг ижроси, шунингдек, ҳудудлардаги ўрганишлар давомида аниқланган тизимли камчилик ва муаммоларни ҳал этишга қаратилган 6 та «фракция эшитуви» ўтказилди.
➖жойлардаги назорат-таҳлил тадбирлари, сайлов округларидаги ўрганишлар давомида аниқланган долзарб масалалар юзасидан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларига жами 35 та депутат сўрови юборилди.
➖фракция аъзоларининг ташаббуси ва бевосита иштирокида жами 55 та фракция йиғилиши, 14 та семинар, 21 та давра суҳбати, 7 та конференция ташкил этилди. Ўтказилган фракция йиғилишларида жами 258 та масала кўриб чиқилди.
➖ўрганишлар давомида 2470 маротаба фуқаролар билан тўғридан-тўғри учрашув ўтказилиб, уларда 41400 нафар аҳоли қамраб олинди, 3191 та хонадонга ташриф бюрилди ҳамда 1810 та тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро мулоқот ўтказилди.
➖аҳоли томонидан жами 4112 маротаба мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 2107 таси жойида ҳал этилган бўлса, қолган 2005 та мурожаатлар эса кўриб чиқиш учун масъулларга юборилди.
#uzlidep #fraksiya #sarhisob