Aktam XAITOV | rasmiy kanal
14.9K subscribers
9.43K photos
1.98K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
O‘zbekiston — Germaniya: ishonchli va sinalgan sheriklik

Berlinda bo‘lib o‘tgan Markaziy Osiyo mamlakatlari va Germaniya yetakchilarining oliy darajadagi birinchi sammiti o‘zaro hamkorlikni chuqurlashtirish va kengaytirish hamda O‘zbekiston bilan Germaniya o‘rtasidagi munosabatlarni sifat va mazmun jihatidan boyitgan holda, o‘zaro hamkorlik uchun yangi imkoniyatlar eshiklarini ochadi.

👉BATAFSIL

Veb-sayt| Telegram |Facebook | YouTube| Instagram| Twitter| ParlamentTV
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☑️ Президент Шавкат Мирзиёевнинг Россияга расмий ташрифи доирасида бугун Қозон шаҳрида қатор тадбирлар бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбарини Россия Бош вазирининг ўринбосари - саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ва Татаристон Раиси Рустам Минниханов кутиб олди.

Қозон шаҳридаги “Казань Экспо” марказида очилган Татаристон саноат салоҳияти кўргазмасига ташриф буюрди. У ерда Татаристоннинг етакчи корхоналари саноат маҳсулотлари ва технологиялари билан танишди.

“Қозон Кремли” тарихий-меъморий ва бадиий музей-қўриқхонасида бўлди. Бу ерда Қул Шариф масжидини кириб кўрди.

Қозон шаҳрида Татаристон Республикаси Раиси Рустам Минниханов билан учрашув ўтказди. Ушрашув давомида металларга ишлов бериш, ахборот-коммуникация, уй-жой коммунал соаҳаларида истиқболли кооперация лойиҳаларини амалга ошириш, таълим, туризм ва ёшларга оид сиёсатда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

@a_xaitov
ТАҲЛИЛИЙ-ТАНҚИДИЙ РУҲ ҲУКМРОН БЎЛИШИ ШАРТ ёхуд жойлардаги ҳокимлар ҳисоботлари депутатлар томонидан қониқарсиз баҳоланаётганига оид айрим мулоҳазалар

Сирдарё вилоятини саноат, тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги, таълим ва тиббиёт соҳаларида “илғор инновациялар ҳудуди”га айлантиришда депутатларнинг долзарб вазифалари нималардан иборат? Шаҳар ва туманлар кесимида иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондининг куз-қиш даврида барқарор ишлашини назоратга олиш юзасидан парламент вакилларига қандай масъулият юкланган?

XXI asr” газетасининг 2023 йил 5 октябрь сонидан.

@a_xaitov
Олий мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси йиғилишида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Германия Федератив Республикасига амалий ташрифи, шунингдек, мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига дахлдор, жумладан, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир муҳим қонун лойиҳалари муҳокамаси

O‘zLiDeP томонидан амалга оширилаётган 100 та лойиҳа доирасида ташкил қилинаётган партиявий тадбирлар хусусида мақолалар чоп этилган.

“XXI asr” газетасининг 2023 йил 5 октябрь сонидан.
МАНФААТЛАР МУВОЗАНАТИ

Халқаро муносабатлар тизимида фундаментал ўзгаришлар юз бераётган бир пайтда Янги Ўзбекистоннинг прагматик фаол ташқи сиёсати жаҳон миқёсида кузатилаётган ишонч инқирози нисбатан юмшашига хизмат қилиши билан бирга ички эҳтиёжларни қондириш ва миллий манфаатларни илгари суришнинг ўзига хос йўли сифатида эътироф этилмоқда.

XXI asr” газетасининг 2023 йил 5 октябрь сонидан.

@a_xaitov
☑️ Энергетика соҳасини ислоҳ қилишнинг навбатдаги босқичи амалга оширилмоқда

Бугун мамлакатимизда энергия ишлаб чиқариш тизими тубдан такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратиляпти. Соҳани янада ривожлантириш мақсадида қўшимча сув, қуёш, шамол энергетикаси станциялари барпо этиляпти. Мақсад мамлакатимизни узлуксиз энергия билан таъминлашдир.

Яқинда Президентимиз томонидан “Энергетика соҳасини ислоҳ қилишнинг навбатдаги босқичини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилингани энергетика соҳасини янги босқичга олиб чиқади.

Унга мувофиқ, 2023-2030 йилларга мўлжалланган электр энергиясининг улгуржи ва чакана бозори механизмларига босқичма-босқич ўтиш концепцияси амалга оширилади.

Шунингдек, электр энергиясининг рақобатга асосланган улгуржи ва чакана бозорларини босқичма-босқич шакллантириш, электр энергетика тармоғининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш ҳамда соҳага хусусий секторни кенг жалб қилишга шарт-шароит яратиш кўзда тутилган.

Қарор билан эндиликда электр энергияси таъминотининг узлуксизлиги, барқарорлиги таъминланади ва истеъмолчиларга кўрсатиладиган хизматлар сифати янада яхшиланади.

Бундан ташқари аҳоли учун электр энергияси тарифларини белгилашда ижтимоий ҳимоя механизмлари жорий этилиб, республиканинг барча ҳудудларида 2035 йилга қадар аҳолига электр энергияси ягона нарх сиёсати асосида сотилиши таъминланади.

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Россияга расмий ташрифи: самарали музокаралар ва муҳим келишувлар.

Расмий ташриф дастурининг иккинчи кунида Москва шаҳрининг Александр боғидаги Номаълум аскар қабрига гул қўйди.

Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Михаил Мишустин билан музокара ўтказди. Учрашув Россия Ҳукуматининг Мувофиқлаштириш марказида бўлиб ўтди. Икки томонлама иқтисодий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Кремлда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди.

Икки давлат раҳбарларининг тор доирадаги учрашувидан сўнг музокараларни расмий делегациялар аъзолари иштирокида кенгайтирилган таркибда давом эттирдилар.

Кенг кўламли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини чуқурлаштириш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилдилар. Давлат раҳбарлари ҳузурида икки мамлакат ҳукуматлари ва вазирликлари томонидан имзоланган 10 та ҳужжат алмашилди.

Икки давлат раҳбарларининг музокараларидан сўнг оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказдилар.

Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни Москва шаҳридаги Ислом Каримов хиёбонига ташриф буюрди. Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти ҳайкали пойига гул қўйиб, унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан биргаликда Россиядан Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга табиий газ етказиб берилишига старт берди.

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Томорқа ер майдонидан икки ва уч марта хосил етиштириш борасида Самарқанд вилояти деҳқонлари катта тажрибага эга. Тайлоқ туманида шу кунларда иккинчи экиндан маҳсулотни йиғиштириш ва тўқсонбости усулида экинлар экиш ишлари қизғин кетаяпти.

Айниқса қуёшли иссиқхона (парник) усулида маҳсулот етиштириш даромадли иш.

Жойларда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари яхши тажрибаларни оммалаштириш, деҳқонларга услубий ва  молиявий ёрдам бериш бўйича ишларни ташкил қилган.

Махсус репортаж | Томорқа ерларидан самарали фойдаланиш
#6oct #uzbekiston24

@a_xaitov
Осиё ўйинларида қўлга киритилган тарихий натижа барча юртдошларимизга муборак бўлсин!

Хабарингиз бор, Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилган XIХ ёзги Осиё ўйинларида мамлакатимиз спортчилари муносиб иштирок этиб, юксак натижаларни қўлга киритди.

Спортчиларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилиш йўлида кескин кураш олиб бориб, улкан ютуқларга эришгани барчамизни, бутун халқимизни чексиз қувонтирди.

Осиё қитъасининг 45 та давлатидан иштирок этган бу мусобақаларда миллий терма жамоамиз аъзолари 22 та олтин, 18 та кумуш ва 31 та бронза медалини қўлга киритиб, ўтган Осиё ўйинларига нисбатан рекорд натижа қайд этгани таҳсинга сазовар.

Президентимиз ўз табригида спорт соҳасида ривожланган давлатларни ортда қолдириб, умумжамоа ҳисобида Хитой Халқ Республикаси, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин фахрли бешинчи ўринни эгаллаганликлари Ўзбекистон спорти тарихида яна бир ёрқин саҳифа очганлигини алоҳида мамнуният билан эътироф этдилар.

Ишонамизки, спортчиларимиз 2024 йил Парижда бўлиб ўтадиган 33-олимпия ўйинларида ҳам юксак чўққиларни забт этишади. Осиё ўйинларида қўлга киритилган ушбу тарихий ғалаба билан барча спортчиларимиз ва юртдошларимизни муборак этган ҳолда келгуси мусобақаларда бахт ва омад ёр бўлишини тилаймиз.

@a_xaitov
☑️ Сиёсий партиялар ва депутатлар ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкамланишига хизмат қиладиган қонун лойиҳаси муҳокамалардан ўтмоқда.

Кеча 9 октябр куни ЎзЛиДеП фракция йиғилишида бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Хусусан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси атрофлича муҳокама қилинди.

Таклиф этилаётган Конституциявий қонун лойиҳасида Сайлов кодексига ҳамда 7 та қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда. Унга кўра, сайлов кодексига Қонунчилик палатаси сайловини аралаш (мажоритар, пропорционал) сайлов тизими асосида ўтказиш таклиф этилмоқда. Жумладан, сайлов округлари бир мандатли ва ягона сайлов округларига ажратилмоқда.

Шунингдек, ягона сайлов округида депутатликка номзодлар сиёсий партиялар томонидан номзодлар рўйхати асосида тақдим этилиши назарда тутиляпти. Партия рўйхатини рўйхатга олиш муддатлари ва тартиботлари белгиланмоқда.

Эътиборли жиҳати, ушбу Конституциявий қонун сиёсий партиялар ва депутатлар ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкамланишига, партиялар мавқеи ҳамда сайлов органларининг профессионаллик даражаси янада ошишига хизмат қилади.

Йиғилишда фракциямиз депутатлари партиямиз дастуридан келиб чиққан ҳолда ўз таклифларини билдиришди, мазкур қонун лойиҳасининг долзарблигини инобатга олиб, уни ялпи мажлис муҳокамасига киритишни маъқулладилар.

Мазкур қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг шу йил 10 октябрда бўладиган ялпи мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқилади.

@a_xaitov
Ўзбекистон – Россия: аниқ мазмун билан бойитилган муваффақиятли ташриф

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15000

Самимий ва дўстона руҳда ўтган учрашув Ўзбекистон ва Россия Федерациясининг кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш борасидаги интилишлари қатъий эканлигини яна бир бор тасдиқлади.

Успешный визит, наполненный конкретным содержанием

👉 https://uzlidep.uz/ru/news-of-party/15000

Прошедший визит, который прошел в искренней и дружественной атмосфере, вновь подтвердили приверженность Узбекистана и Российской Федерации к дальнейшему укреплению отношений всеобъемлющего стратегического партнерства и союзничества.

#uzlidep #Xaitov #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
O‘zbekiston delegatsiyasi xalqaro tadbirda ishtirok etdi

O‘zbekiston delegatsiyasi Anqara shahrida bo‘lib o‘tgan Turkiyaning “Adolat va taraqqiyot” partiyasining navbatdagi IV katta kongressida ishtirok etdi. Unda Oliy Majlis Qonunchilik palatasi Spikeri N.Ismoilov, O‘zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo‘mitasi raisi A.Hayitov qatnashdi. Katta kongressda “Adolat va taraqqiyot” partiyasining tashkiliy masalasi ko‘rib chiqildi.

Veb-sayt| Telegram |Facebook | YouTube| Instagram| Twitter| ParlamentTV
Аввал тўхталиб ўтганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Конституциявий қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини аралаш сайлов тизими (мажоритар ва пропорционал) асосида ўтказиш, сайлов органларининг марказлашган тизимини шакллантириш, сайлов комиссиялари тизимини мақбуллаштириш ҳамда Марказий сайлов комиссияси фаолиятини такомиллаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Сайловларнинг мажоритар ва пропорционал тизимини назарда тутувчи қоидалар Сайлов кодексига киритилмоқда. Жумладан, сайлов округлари 75та ҳудудий бир мандатли ҳамда ягона сайлов округига бўлинмоқда. Бунда партия рўйхати асосида Қонунчилик палатасига сайловни ўтказиш учун Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудуди ягона сайлов округи ҳисобланмоқда. Яъни Қонунчилик палатасининг 75 нафар депутати амалдагидек мажоритар тизим асосида бир мандатли сайлов округларидан, қолган 75 нафари эса партия рўйхат бўйича янги таклиф этилаётган пропорционал тизим асосида ягона сайлов округидан сайланиши белгиланмоқда.

Этиборли жиҳати, партия рўйхатига ҳам гендер тенглигини таъминлаш мақсадида худди мажоритар тизим бўйича номзодларнинг камида 30 фоизи аёллар бўлиши назарда тутилмоқда.

Мажлисда қонун лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали (regulation.gov.uz) ҳамда Қонунчилик палатасининг расмий веб- сайтига (parliament.gov.uz) жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштириши юзасидан қарор қабул қилинди.

@a_xaitov
☑️ "Яшил макон" кузги мавсумини самарали ташкил этиш борасида аниқ вазифа белгиланди

Бугун Президентимиз раислигида туризм ва маданият масканлари имкониятларини тўлиқ ишга солиш ҳамда "Яшил макон" кузги мавсумини самарали ташкил этиш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда мен ҳам қатнашдим.

Йиғилиш кун тартибидаги иккинчи масала сифатида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг амалга оширилиши кўриб чиқилди. Ушбу лойиҳа бошланганидан ўтган 2 йилда уй-жой массивларида 1 минг 200 гектардан ортиқ яшил боғ ва жамоат парклари, 1 миллион гектардан зиёд яшил ҳудуд ва қопламалар барпо этилди.

Жорий йилда, 25 октябрдан 1 декабргача, “кузги дарахт экиш мавсуми” эълон қилинади, унинг доирасида 85 миллион туп кўчат экиш режалаштирилган. Бунда барча даражадаги раҳбарлар, вазирлар, ҳокимлар, маҳалла фаоллари, жамоат арбоблари, нуронийлар, санъаткор ва спортчилар, машҳур блогерлар ўрнак кўрсатишлари муҳимлиги таъкидланди. Бунинг учун Республика штаби ҳам ташкил қилинмоқда.

Мутасаддиларга барча туман ва маҳаллаларда бир ой давомида кўчат ярмаркаларини ташкил қилиш ва куз мавсумида 30 миллион туп кўчат етказиб бериш топширилди.

Йиғилишда аҳолининг дарахт экишга бўлган қизиқишини ошириш ва рағбатлантириш ишларини янада кучайтириш зарурлиги қайд этилди.

Ўрмон хўжаликларида 5 миллион дона дарахт экиш, чиқинди полигонлари атрофида ва йирик саноат корхоналари ҳудудида “яшил белбоғ” яратиш, дала четларида 20 миллион туп терак, тут ва узум экиш, боғча, мактаб, олийгоҳ ва шифохоналар ҳудудида 3,5 миллион дона кўчат экиш, Оролнинг қуриган тубида 100 минг гектарда “яшил қоплама”ларни барпо этиш режалари қўллаб-қувватланди.

Ўйлаймизки, кўчат экиш ойлигида барча ташкилот ва идоралар, фуқароларимиз фаол эштирок этади ва ўз ҳиссасини қўшади.

@a_xaitov
ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ КЕНГАЙМОҚДА

Сиёсий партиялар фаолиятида халқаро алоқалар қандай аҳамият касб этади, деган саволни қўйиш осон ва унинг жавоби ҳам жудда оддийдек туюлади. Ҳа-ҳа, фақат туюлади. Аслида ҳамкорликни йўлга қўйиш хамирдан қил суғургандай битадиган иш эмас. Ўрнатилган алоқани сақлаб қолиш ва ривожлантириш эса янада мушкулроқ. Бунинг учун ҳар икки томондаги сиёсий кучнинг мақсад ва ғояларида, электоратнинг саъй-ҳаракатларида қандайдир ўхшашлик бўлиши, тараққиёт йўлидаги интилишларида уйғунлик кўзга ташланиши керак.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси илгари сураётган ташаббуслар халқаро миқёсда ҳам ўз ўрнига эга эканки, жаҳондаги нуфузли сиёсий кучлар ҳамкорликни кучайтиришни таклиф этяпти. Ўзаро тажриба алмашиш, биргаликда ээгу муддаоларни амалга оширишга чорлаяпти. Мулоқотларнинг самарасини ҳаётга кўчиришга ундаяпти.

XXI asr” газетасининг 2023 йил 12 октябрь сонидан.

@a_xaitov
Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбари Актам Ҳайитов ишчи-гуруҳ аъзолари томонидан 40 дан ортиқ хорижий мамлакатларнинг сайлов тизимлари ва қонунчилиги ўрганилганини алоҳида эътироф этди. Фракция раҳбарининг фикрича, мазкур Конституциявий қонун лойиҳаси сиёсий партияларнинг маъсулиятини оширишга, жамиятда кўп фикрлиликни ривожлантиришга хизмат қилади.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
O‘zLiDeP: “Вазифалар ўз вақтида ва сифатли бажарилади”

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15004

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда партия томонидан 2023 йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди. Шунингдек, йил якунигача ва 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигига мўлжалланган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Ўтган вақт давомида партия электорати бўлган тадбиркор, ишбилармон ва фермерлар манфаатини ҳимоя қилиш, бу борада жойлардаги депутатлик гуруҳлари орқали жамоатчилик назоратини олиб бориш, аҳоли билан ишлаш, уларнинг муаммо, таклифларини ўрганиш ва ечимини топиш ҳамда бошланғич партия ташкилотлари, фахрийлар, ёшлар, хотин-қизлар йўналишида тизимли ишлар қилинди.

#uzlidep #ijroqom

O'zLiDeP расмий канали