Aktam XAITOV | rasmiy kanal
15K subscribers
9.42K photos
1.97K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Аввал тўхталиб ўтганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Конституциявий қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини аралаш сайлов тизими (мажоритар ва пропорционал) асосида ўтказиш, сайлов органларининг марказлашган тизимини шакллантириш, сайлов комиссиялари тизимини мақбуллаштириш ҳамда Марказий сайлов комиссияси фаолиятини такомиллаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Сайловларнинг мажоритар ва пропорционал тизимини назарда тутувчи қоидалар Сайлов кодексига киритилмоқда. Жумладан, сайлов округлари 75та ҳудудий бир мандатли ҳамда ягона сайлов округига бўлинмоқда. Бунда партия рўйхати асосида Қонунчилик палатасига сайловни ўтказиш учун Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудуди ягона сайлов округи ҳисобланмоқда. Яъни Қонунчилик палатасининг 75 нафар депутати амалдагидек мажоритар тизим асосида бир мандатли сайлов округларидан, қолган 75 нафари эса партия рўйхат бўйича янги таклиф этилаётган пропорционал тизим асосида ягона сайлов округидан сайланиши белгиланмоқда.

Этиборли жиҳати, партия рўйхатига ҳам гендер тенглигини таъминлаш мақсадида худди мажоритар тизим бўйича номзодларнинг камида 30 фоизи аёллар бўлиши назарда тутилмоқда.

Мажлисда қонун лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали (regulation.gov.uz) ҳамда Қонунчилик палатасининг расмий веб- сайтига (parliament.gov.uz) жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштириши юзасидан қарор қабул қилинди.

@a_xaitov
☑️ "Яшил макон" кузги мавсумини самарали ташкил этиш борасида аниқ вазифа белгиланди

Бугун Президентимиз раислигида туризм ва маданият масканлари имкониятларини тўлиқ ишга солиш ҳамда "Яшил макон" кузги мавсумини самарали ташкил этиш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда мен ҳам қатнашдим.

Йиғилиш кун тартибидаги иккинчи масала сифатида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг амалга оширилиши кўриб чиқилди. Ушбу лойиҳа бошланганидан ўтган 2 йилда уй-жой массивларида 1 минг 200 гектардан ортиқ яшил боғ ва жамоат парклари, 1 миллион гектардан зиёд яшил ҳудуд ва қопламалар барпо этилди.

Жорий йилда, 25 октябрдан 1 декабргача, “кузги дарахт экиш мавсуми” эълон қилинади, унинг доирасида 85 миллион туп кўчат экиш режалаштирилган. Бунда барча даражадаги раҳбарлар, вазирлар, ҳокимлар, маҳалла фаоллари, жамоат арбоблари, нуронийлар, санъаткор ва спортчилар, машҳур блогерлар ўрнак кўрсатишлари муҳимлиги таъкидланди. Бунинг учун Республика штаби ҳам ташкил қилинмоқда.

Мутасаддиларга барча туман ва маҳаллаларда бир ой давомида кўчат ярмаркаларини ташкил қилиш ва куз мавсумида 30 миллион туп кўчат етказиб бериш топширилди.

Йиғилишда аҳолининг дарахт экишга бўлган қизиқишини ошириш ва рағбатлантириш ишларини янада кучайтириш зарурлиги қайд этилди.

Ўрмон хўжаликларида 5 миллион дона дарахт экиш, чиқинди полигонлари атрофида ва йирик саноат корхоналари ҳудудида “яшил белбоғ” яратиш, дала четларида 20 миллион туп терак, тут ва узум экиш, боғча, мактаб, олийгоҳ ва шифохоналар ҳудудида 3,5 миллион дона кўчат экиш, Оролнинг қуриган тубида 100 минг гектарда “яшил қоплама”ларни барпо этиш режалари қўллаб-қувватланди.

Ўйлаймизки, кўчат экиш ойлигида барча ташкилот ва идоралар, фуқароларимиз фаол эштирок этади ва ўз ҳиссасини қўшади.

@a_xaitov
ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ КЕНГАЙМОҚДА

Сиёсий партиялар фаолиятида халқаро алоқалар қандай аҳамият касб этади, деган саволни қўйиш осон ва унинг жавоби ҳам жудда оддийдек туюлади. Ҳа-ҳа, фақат туюлади. Аслида ҳамкорликни йўлга қўйиш хамирдан қил суғургандай битадиган иш эмас. Ўрнатилган алоқани сақлаб қолиш ва ривожлантириш эса янада мушкулроқ. Бунинг учун ҳар икки томондаги сиёсий кучнинг мақсад ва ғояларида, электоратнинг саъй-ҳаракатларида қандайдир ўхшашлик бўлиши, тараққиёт йўлидаги интилишларида уйғунлик кўзга ташланиши керак.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси илгари сураётган ташаббуслар халқаро миқёсда ҳам ўз ўрнига эга эканки, жаҳондаги нуфузли сиёсий кучлар ҳамкорликни кучайтиришни таклиф этяпти. Ўзаро тажриба алмашиш, биргаликда ээгу муддаоларни амалга оширишга чорлаяпти. Мулоқотларнинг самарасини ҳаётга кўчиришга ундаяпти.

XXI asr” газетасининг 2023 йил 12 октябрь сонидан.

@a_xaitov
Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбари Актам Ҳайитов ишчи-гуруҳ аъзолари томонидан 40 дан ортиқ хорижий мамлакатларнинг сайлов тизимлари ва қонунчилиги ўрганилганини алоҳида эътироф этди. Фракция раҳбарининг фикрича, мазкур Конституциявий қонун лойиҳаси сиёсий партияларнинг маъсулиятини оширишга, жамиятда кўп фикрлиликни ривожлантиришга хизмат қилади.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
O‘zLiDeP: “Вазифалар ўз вақтида ва сифатли бажарилади”

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15004

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда партия томонидан 2023 йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди. Шунингдек, йил якунигача ва 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигига мўлжалланган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Ўтган вақт давомида партия электорати бўлган тадбиркор, ишбилармон ва фермерлар манфаатини ҳимоя қилиш, бу борада жойлардаги депутатлик гуруҳлари орқали жамоатчилик назоратини олиб бориш, аҳоли билан ишлаш, уларнинг муаммо, таклифларини ўрганиш ва ечимини топиш ҳамда бошланғич партия ташкилотлари, фахрийлар, ёшлар, хотин-қизлар йўналишида тизимли ишлар қилинди.

#uzlidep #ijroqom

O'zLiDeP расмий канали
☑️ Туризм соҳасини ривожлантиришда янги имконият ва ташаббуслар илгари сурилди.

Давлатимиз раҳбари раислигида шу йил 11 октябр куни бўлиб ўтган видеоселектор мажлисида туризмни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди, аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Йиғилишида туристларни кўпайтириш бўйича янги имкониятлар муҳокама қилинди, қатор таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди. Ушбу мажлисда мен ҳам иштирок этдим.

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси туризм соҳасига тадбиркорларни янада кўпроқ жалб этиш борасида Хукумат идоралари билан ишларни фаол давом эттиради, ташаббусларни илгари суриб боради.

Дарҳақиқат, туризм иқтисодиётимиз учун муҳим драйвер соҳалардан бири. Партиямиз электорати бўлган тадбиркорлар ва ишбилармонлар учун давлатимиз томонидан катта имкониятлар яратиб берилаяпти.

Шу боисдан мамлакатимизда ҳам ушбу соҳага кенг имкониятлар яратилаётгани натижасида меҳмон ўринлари, саёҳат жойлари ва йўналишлари кўпайиб бормоқда.

Ўтган 8 ойда юртимизга хориждан 4 миллион 300 минг нафар турист келган, улардан 1 миллиард 400 миллион доллар тушум бўлган. Қўшимча дам олиш кунлари ва чегирма берилгани натижасида ички сайёҳлар сони 15 миллион нафарни ташкил қилиб, ўтган йилгига қараганда 2 баробарга ўсган.

Давлатимиз раҳбари мажлисда қўшни давлатлардан, Россия ва Хитойдан сайёҳларни жалб қилиш учун қулай имконият борлигига эътибор қаратди. Хусусан юртимиз вилоятлари Хитой провинциялари билан ҳамкорлик ўрнатган. Бундан фойдаланиб, ҳудудларимиз туристик салоҳиятини тарғибот қилиб, Хитойдан йилига 1 миллион сайёҳни жалб қилиш мумкинлиги айтилди.

Мамлакатимизга узоқ хориж давлатлардан туристлар келиши ҳам кўпайиб боришини қўллаб-қувватлаш учун ушбу давлатлардан тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш ва кўпайтириш чораларини кўриш вазифаси юкланди.

@a_xaitov
Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Жиззахлик тадбиркор Қашқадарёдан 60 тонна чигитини олиб чиқишда тақиққа учраганлиги борасидаги вазият юзасидан
МУНОСАБАТИ

👉https://uzlidep.uz/news-of-party/15020

Ижтимоий тармоқларда Жиззахлик тадбиркор Қашқадарёдан Жиззахга ўзига тегишли бўлган 60 тонна чигитни олиб чиқишда тақиққа учраганлиги борасидаги хабарлар тарқалди. Тадбиркорнинг маълум қилишича, чигит юкланган юк машинаси вилоят ҳокимлигининг оғзаки буйруғи билан 5 кундан бери «Умакай» ЙПХ масканида ушлаб турилибди.

Ушбу ҳодиса партиямиз фаоллари ва депутатларимиз томонидан қўшимча равишда ўрганилмоқда.

Айни пайтда масаланинг долзарблигидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси мазкур вазиятга ўз расмий муносабатини билдиришни лозим деб билади.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
☑️ Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш ҳолати ўрганилди

2023 йил 12 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамкорлигида эшитув ўтказилди.

Унда “Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуннинг ижро этилиши ҳолати назорат-таҳлил тартибида Қашқадарё вилояти мисолида ўрганиш якунлари юзасидан мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ахборотлари эшитилди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, қайта тикланадиган ва муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш масаласи партиямиз ва фракциямиз мақсад ва ғояларига тўлиқ ҳамохангдир.

https://parliament.gov.uz/news/qayta-tiklanuvchi-energiya-manbalaridan-foydalanish-holati-organildi

@a_xaitov
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги саммитида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга дўстлик, яхши қўшничилик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун ташкилотнинг олий мукофоти – МДҲ Фахрий нишонини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

На саммите СНГ состоялась торжественная церемония вручения Президенту Республики Узбекистан Шавкату Мирзиёеву высшей награды организации – Почетного знака СНГ за выдающийся вклад в укрепление отношений дружбы, добрососедства и многопланового сотрудничества.

#Mirziyoyev #sammit #mukofot #MDH

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter