☑️ Тўқсонбости мўмай даромад манбаи
Деҳқончиликнинг тўқсонбости усули яхшигина даромад манбаи бўлиш билан бирга, аҳолининг эртанги сабзавот маҳсулотларига бўлган талабини қондириш имконини беради.
Қишнинг тўқсон куни назарда тутилган бўлиб, қиш ва баҳор ойларида ҳам бозорларимиз тўкин-сочин, нарх-наво барқарор бўлишида қўл келади. Халқимизда “Тўқсонда суғорсанг, тўқсон ботмон ҳосил оласан”, деган нақл бежизга айтилмаган. Кузда экилиб, қор остида қолдирилган сабзавот экинлари уруғлари эрта кўкламда ердан жуда барвақт униб чиқиб, тез ривожланиши ҳисобига эрта ҳосил беради.
Эрта баҳорда эса маҳсулотнинг бозори чаққон бўлиши сир эмас. Ушбу масалага ҳукуматимиз томонидан ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, аҳолининг соғлом овқатланиши, халқимиз дастурхонига йил давомида ҳар хил сабзавот маҳсулотларининг етиштирилиши куннинг долзарб масаласига айланмоқда. Бу борада Қорақалпоғистон Республикаси, хусусан Амударё туманида ҳам қизғин ишлар олиб борилмоқда.
@a_xaitov
https://uza.uz/posts/528132

Uza.uz
Тўқсонбости мўмай даромад манбаи
Деҳқончиликнинг тўқсонбости усули яхшигина даромад манбаи бўлиш билан бирга, аҳолининг эртанги сабзавот маҳсулотларига б
Юксак эъзоз ва эҳтиромга муносибсиз, қишлоқларимизда яшаётган азиз опа-сингиллар!
Ўн олти йил муқаддам БМТ бош ассамблеясининг резолюциясига биноан 15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни деб эълон қилинди. Қишлоқ аёлларининг беқиёс инсоний фазилатлари, жамиятдаги ўзига хос ўрни ана шундай юксак даражада эътироф этилиши барчамизни қувонтиради.
Халқаро ҳамжамиятнинг жамики хайрли ташаббусларини қўллаб-қувватлаётган янги Ўзбекистонда – инсон қадри тобора юксалаётган мамлакатимизда ушбу санага алоҳида эътибор қаратилиб, қишлоқлардаги хотин-қизларнинг ҳаёти янада фаровонлашуви учун зарур барча шарт-шароитлар яратилишига даъват қилиняпти. Ва энг муҳими, бу борадаги эзгу ниятлар тизимли тарзда амалга кўчяпти.
"Ўзбекистон - 2030" стратегиясида аёллар қадр-қимматини янада юксалтиришга қаратилган вазифалар белгилаб берилгани ушбу бошланган саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давомидир. Янгиланган Конституциямизда хотин-қизлар манфаатларини теранроқ ифодаловчи янги қоидалар ўрин олгани ҳам алоҳида диққатга молик. Лўнда қилиб айтганда, янги Ренессанс пойдевори, аввало, аёлларимиз бахт-саодати асосига қуриляпти. Шунга лойиқсиз, шунга муносибсиз, қадрли опа-сингиллар!
Киндик қони тўкилган заминга эҳтиром билан яшаётган, ҳудудини ободонлаштираётган қишлоқ аёлларига ҳурмат кўрсатиш ҳар биримизнинг бурчимиз.
Фидойилик, ҳалоллик тимсоли бўлган, халқимиз фаровонлиги, дастурхонимиз тўкинлигига катта ҳисса қўшаётган қишлоқ аёлларини ушбу байрам билан чин юракдан қутлайман!
Актам ХАИТОВ,
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O‘zLiDeP фракцияси раҳбари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

Тадбиркор ҳуқуқи тикланди
Хабарингиз бор, жиззахлик тадбиркор Қашқадарё вилояти ҳудудидан Жиззах вилоятига қонуний асосда тузилган шартномага мувофиқ 60 тонна чигитни олиб ўтаётганида тақиққа учрагани ва бу ҳолат партия назоратига олингани борасида ўз муносабатимизни билдирган эдик. Аниқланишича, тадбиркор биржа савдоси орқали “Чироқчи-кластер” МЧЖ ва “Китоб ип йигирув” АЖдан сотиб олган чигитни Қашқадарё вилоятидан бошқа ҳудудга олиб ўтаётган пайтда ҳудуддаги “Умакай” ЙПХ масканида тўхтатилиб, қонунга зид тарзда ушлаб турилган.
Ушбу вазиятга тезкорлик билан ойдинлик киритиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O’zLiDeP фракцияси аъзолари томонидан Ички ишлар вазирлиги ва Қашқадарё вилояти ҳокимлигига тегишли тартибда депутатлик сўровлари юборилди.
Партия депутатлари ва ҳудудий Кенгаш вакилларидан таркиб топган ишчи гуруҳ тезкорлик билан ҳолатни ўрганди ва натижада ушбу муаммо бартараф этилиб, тадбиркорнинг қонуний ҳуқуқи тикланди. Бу масалага мутасадди давлат органлари томонидан эътибор қаратилгани ҳам муаммони ўз вақтида ҳал этилишида муҳим ўрин эгаллади.
Шу ўринда айтмоқчимизки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 67-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иқтисодий макон бирлиги, товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланиши белгилаб қўйилган. Шундай экан, барчамиз Бош Қомусимиз ва қонунларимизга сўзсиз итоат қилишимиз лозимлигини айтиб ўтмоқчимиз.
Партиямиз тадбиркорлар ҳимояси ва қонун устуворлиги бўйича қатъий позицияда туриб иш олиб бораверади.
O’zLiDeP матбуот хизмати.
#uzlidep #munosabat
@uzlidep

O'zLiDeP фракцияси томонидан 2023 йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлари сарҳисоб қилинди
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15021
➖фракция аъзолари томонидан 2 та қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
➖фракция аъзолари бошқа фракциялар аъзолари билан биргаликда 3 та қонун лойиҳасига ҳамташаббускор бўлди.
➖фракция ташаббуси асосида қонунларнинг, турли соҳалардаги давлат дастурларининг ижроси, шунингдек, ҳудудлардаги ўрганишлар давомида аниқланган тизимли камчилик ва муаммоларни ҳал этишга қаратилган 6 та «фракция эшитуви» ўтказилди.
➖жойлардаги назорат-таҳлил тадбирлари, сайлов округларидаги ўрганишлар давомида аниқланган долзарб масалалар юзасидан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларига жами 35 та депутат сўрови юборилди.
➖фракция аъзоларининг ташаббуси ва бевосита иштирокида жами 55 та фракция йиғилиши, 14 та семинар, 21 та давра суҳбати, 7 та конференция ташкил этилди. Ўтказилган фракция йиғилишларида жами 258 та масала кўриб чиқилди.
➖ўрганишлар давомида 2470 маротаба фуқаролар билан тўғридан-тўғри учрашув ўтказилиб, уларда 41400 нафар аҳоли қамраб олинди, 3191 та хонадонга ташриф бюрилди ҳамда 1810 та тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро мулоқот ўтказилди.
➖аҳоли томонидан жами 4112 маротаба мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 2107 таси жойида ҳал этилган бўлса, қолган 2005 та мурожаатлар эса кўриб чиқиш учун масъулларга юборилди.
#uzlidep #fraksiya #sarhisob
➖O'zLiDeP расмий канали ➖

Туризм иқтисодиётимиз учун муҳим драйвер соҳалардан бири
👉 Батафсил
Давлатимиз раҳбари раислигида шу йил 11 октябр куни бўлиб ўтган видеоселектор мажлисида туризмни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди, аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Ўзбекистон Либерал-демократик партияси туризм соҳасига тадбиркорларни янада кўпроқ жалб этиш борасида Ҳукумат идоралари билан ишларни фаол давом эттиради, ташаббусларни илгари суриб боради.
Ўтган 8 ойда юртимизга хориждан 4 миллион 300 минг нафар турист келган, улардан 1 миллиард 400 миллион доллар тушум бўлган. Қўшимча дам олиш кунлари ва чегирма берилгани натижасида ички сайёҳлар сони 15 миллион нафарни ташкил қилиб, ўтган йилгига қараганда 2 баробарга ўсган.

☑️ Ўзбекистон “Сайёҳлик учун энг хавфсиз давлат” рейтингида юқори ўринларда экани эътироф этилди.
Самарқандда Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг 25-сессияси иш бошлади. Бу давлатимиз раҳбари қабул қилган муҳим қарорлар натижасида юртимизнинг туризм салоҳияти ошиб бораетгани эътирофидир. Том маънода муҳим тарихий анжуман.
Бугун, 16 октябрь куни Президентимиз Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг юбилей сессиясида иштирок этди ва нутқ сўзлади. Давлатимиз раҳбари ўз нутқида мамлакатимизда туризмни ривожлантириш борасида қилинаётган ишларни алоҳида эътироф этди.
Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда Бутунжаҳон туризм ташкилоти Янги Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқаришда ишончли ва узоқ муддатли стратегик ҳамкорига айланди.
Ўтган даврда мамлакатимиз учун хавфсиз туризм бўйича қўшма чора-тадбирлар ишлаб чиқилди, стартап лойиҳалари амалга оширилмоқда. Шаҳарларимизда Ташкилотнинг минтақавий анжуманлари ўтказиб келинмоқда.
Олиб бораётган “очиқ эшиклар” сиёсатида туризм тармоғига устувор аҳамият бериляпти. Салкам юзта мамлакат фуқаролари учун Ўзбекистонга визасиз кириш тизими қўлланиляпти. Яна 55 та давлат фуқаролари учун соддалаштирилган электрон виза тартиби жорий этилди.
Шунингдек сайёҳлик бизнесининг барча турларини юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратилди. Солиқ ва божхона имтиёзлари тақдим этилди, кредит ва молиявий ёрдам кучайтирилди. Пандемия чекловларига қарамасдан, икки йил давомида 800 та инфратузилма лойиҳаси амалга оширилди.
Биргина Самарқанд шаҳрининг ўзида туристик инфратузилмани яхшилаш учун 1 миллиард доллардан ортиқ маблағ инвестиция сифатида киритилди. Бугунги анжуман ўтказилаётган “Ипак Йўли” сайёҳлик маркази ана шундай йирик лойиҳалардан биридир.
Бундан ташқари, сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида туризм полицияси ташкил этилди. Сайёҳлар учун қулай шароит яратиш мақсадида меҳмонхона ўринлари сони 140 мингтага етказилди, 70 та янги сайёҳлик маршрути очилди, 6 та хусусий авиакомпания иш бошлади.
Ўзбекистонга келаётган хорижлик сайёҳлар сони икки баробар кўпайди. Туризм экспортидан тушаётган даромад 4 баробар ўсди. Мисол учун, сайёҳлар сони бу йил Япониядан – 5 баробар, Ҳиндистон ва Италиядан – 3,5 баробар, АҚШдан – 2 баробарга ортди. Ҳисоб-китобларга кўра, жорий йилда мамлакатимизга жами 7 миллион сайёҳ ташриф буюради. Ушбу кўрсаткични 2030 йилга бориб 15 миллионга, ички туризм оқимини эса 25 миллионга етказиш режа қилинган.
Умуман олганда, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан олиб борилаётган бу каби ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон Бутунжаҳон туризм ташкилотининг “энг тез ривожланаётган туризм масканлари” рўйхатида, шунингдек, машҳур “Геллоп” ижтимоий тадқиқот марказининг “Сайёҳлик учун энг хавфсиз давлат” рейтингида юқори ўринларни эгаллаб келмоқда.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☑️ Мамлакатимизда "Яшил макон" лойиҳасининг кузги мавсуми бошланди.
Айни вақтда олтин кузнинг инсонлар ҳаёти учун қимматли бўлган дарахтларни экиш ва парваришлаш учун қулай фурсати келди.
Шу боисдан давлатимиз раҳбари томонидан шу йил 11 октябрда бўлиб ўтган мажлисда аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Хусусан олим ва мутахассислар маслаҳати билан иш олиб бориш тавсия этилди.
Шу мақсадда жойларда кўргазмали амалий семинарлар ташкил этилаяпти.
Янгиликлар 24 | «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси: кузги мавсумга тайёргарлик
#16oct #uzbekiston24

O'zLiDeP тадбиркорнинг бузилган мулкига компенсация тўланишига амалий ёрдам бермоқда
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15032
➖Келес йўли кўчаси кенгайтирилиши туфайли тадбиркор Улуғбек Назировга қарашли савдо дўкони ҳам бузилиши режалаштирилган ва бу режа амалга оширилган.
➖Мутасаддилар мазкур кўчада кўчмас мулклари жойлашган тадбиркорлар билан учрашув ўтказиб, бузилган иншоот эвазига компенсация тўланишини билдиришган.
➖O'zLiDeP депутатлари томонидан ишбилармонга амалий ёрдам бериш ва бузилган мулк учун компенсация тўланишини таъминлаш юзасидан амалий ишлар амалга оширилмоқда.
❗️Мазкур воқеа партия диққат марказида турибди.
#uzlidep #ishbilarmongaamaliyyordam

☑️ Камбағалликка қарши курашиш бўйича Хитой тажрибасини ўрганиш ва жорий этиш борасида самарали ҳамкорлик масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 17 октябрь куни Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказди.
Кейинги йилларда Хитой инвестициялари ҳажми беш баробар, қўшма корхоналар сони уч баробар кўпайгани эътироф этилди.
Жорий йил бошидан буён ўзаро савдо ҳажми 36 фоизга ошди. Йил якунигача ушбу кўрсаткич 10 миллиард долларга етиши кутилмоқда.
Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама этилган.
Хусусан Хитойнинг камбағалликка қарши курашиш тажрибасини ўрганиш ва жорий этиш борасида самарали тажриба алмашиш ва амалий ҳамкорлик қилишга келишилган.

Forwarded from Nuriddin Ismoilov
#Муносабат
☝️ Туризмни ривожлантириш бўйича энг нуфузли халқаро ташкилотнинг бу қадар кенг қамровли тадбирнинг айнан мамлакатимизда ўтказилиши дунё ҳамжамиятида Ўзбекистоннинг жаҳон майдонида очиқ, фаол ривожланиб бораётган мамлакат сифатида эътироф этилишини яна бир бор кўрсатмоқда.
🔹 Ўзбекистон Республикасининг халқаро сайёҳлик рейтингларида юқори ўринларда эканлиги буни яққол тасдиқламоқда. Сайёҳликнинг кўплаб соҳаларига оид индексларга кўра, Ўзбекистон сайёҳлик йўналиши бўйича энг хавфсиз ва тез ривожланаётган давлат сифатида қайд этилмоқда.
🔹 Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги ютуқлари, биринчи навбатда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг туризм тармоғини ривожлантириш борасидаги самарали ва чуқур ўйланган сиёсати натижасидир.
🔹 Айнан Ўзбекистон Президентининг ташаббуси билан мазкур соҳанинг бошқарув тизимида тубдан таркибий-институционал ўзгартиришлар амалга оширилди ҳамда иқтисодиётнинг мазкур тармоғини ривожлантиришга масъул бўлган алоҳида вазирлик ташкил этилди.
🔹 Маълумки, кейинги йилларда мазкур тармоқнинг миллий норматив-ҳуқуқий базаси сифат жиҳатидан янгиланди ва мақбуллаштирилди. 2019 йилда қабул қилинган “Туризм тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни мазкур базанинг ҳуқуқий асосини ташкил этиб, у туризм соҳасининг комплекс ва тизимли равишда ривожланишини таъминламоқда. Шунингдек, туризм хизматларининг янги турлари яратилишини, туризм инфратузилмасининг такомиллаштирилишини, сармоялар жалб этилишини рағбатлантирмоқда.
🔹 Мамлакатимиз Президентининг қатор ташаббуслари натижасида миллий туризм соҳасининг сифат ва миқдор кўрсаткичлари кескин ортди. Пандемия билан боғлиқ чекловларга қарамай икки йил мобайнида 800 дан ортиқ инфратузилмавий лойиҳа амалга оширилди. Хусусан, меҳмонхоналар фонди 140 мингтага етказилди, 70 та янги сайёҳлик маршрутлари очилди, 6 та хусусий авиакомпания ўз фаолиятини бошлади.
🔹 Натижада, Ўзбекистонга ташриф буюраётган хорижлик сайёҳлар сони 2 баробарга ортди. Туризм хизматларини экспорт қилишдан тушадиган даромад 4 баробарга ўсди. Қайд этиш лозимки, жорий йилда мамлакатимизга 7 миллион сайёҳ ташриф буюриши кутилмоқда. 2030 йилга келиб, бу кўрсаткични 15 миллионга, ички сайёҳлар оқимини эса 25 миллион кишигача ошириш режалаштирилган.
🔹 Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Президенти томонидан халқаро туризм соҳасининг ҳуқуқий базасини янада мустаҳкамлаш, сайёҳлар учун кафолатланган хавфсизлик тизимини яратиш, шунингдек БМТ доирасида хавфсиз туризм бўйича Глобал кодексни қабул қилиш зарурлиги юзасидан билдирилган ташаббус алоҳида эътиборга лойиқдир. Ушбу ташаббуснинг амалга оширилиши эса, ўз навбатида, туризмни ривожлантириш, мамлакатлар ўртасидаги ишончни янада мустаҳкамлаш, инсониятнинг барқарор, хавфсиз тараққиёти учун янги шарт-шароитлар яратади.
🔹 Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси (UNWTO) 25-сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти имконияти чекланган сайёҳлар учун шарт-шароитларни янада яхшилаш ва инклюзив туризм инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида 2025 йилни Бутунжаҳон инклюзив туризм йили деб эълон қилиш ҳамда махсус декларация қабул қилиш таклифини билдирди. Бу, шубҳасиз, Конституциямизда белгиланган Ўзбекистоннинг ижтимоий давлат эканлигига оид принципни янада мустаҳкамлайди ва имконияти чекланган шахсларга сайёҳлик хизматларидан фойдаланиш учун кенг шарт-шароитлар яратади.
👉 КАНАЛГА УЛАНИШ

Forwarded from O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
OʻzLiDeP PRESS KLUBI: Қурилиш соҳасида сифат ва хавфсизликни таъминлаш масаласи муҳокама қилинди
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15012
➖Қурилиш ишлари ҳажми 2016 йилга нисбатан деярли 4,5 баробарга ошди, яъни 2022 йил якуни бўйича 130 трлн.сўмдан (2016 йилда 29,4 трлн.сўм бўлган) ошди.
➖Жорий йилда жами 90 923 та хонадонли 2 012 та қуриладиган уйларнинг манзилли рўйхати шакллантирилган.
➖Бугунги кунга қадар Янги Ўзбекистон массивларида 6 157 та хонадонли 221 та уй-жой, уй-жойга талаб юқори бўлган ҳудудларда 18 244 та хонадонли 389 та уй-жой фойдаланишга топширилган.
➖Қурилишда аниқланган қонун бузилишлар натижасида 4 918 нафар (шундан: 1215 та пудратчи, 3105 та буюртмачи ва 598 та лойиҳа ташкилотлари) мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий чоралар қўлланилган.
#uzlidep #PressKlub

Сирдарёда Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган мулоқот ташкил қилинди
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15024
➖Актам Хаитов Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтди.
➖Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини аралаш сайлов тизими (мажоритар ва пропорционал) асосида ўтказишни, шунингдек сайлов органларининг марказлашган тизимини шакллантиришни, сайлов комиссиялари тизимини мақбуллаштиришни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси фаолиятини такомиллаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
#uzlidep #qonunloyihasimuhokamasi