Aktam XAITOV | rasmiy kanal
15K subscribers
9.37K photos
1.96K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
28 октябрда ХХРнинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари Су Лэй ва Цю Синкай билан учрашув бўлиб ўтди.

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13369

28 октября с.г. была проведена рабочая встреча с представителями Посольства КНР в Узбекистане Су Лэй и Цю Синкай.

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13369

#uzlidep #uchrashuv

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вакиллари Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб турибди.

Учрашувлар давомида O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов Озарбайжон Республикаси Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси Фарҳад Гарашов билан мулоқот ўтказди.

Мулоқотда икки давлатлар ўртасида анорчиликни ривожлантириш, келгусидаги ҳамкорлик ҳақида конструктив суҳбатлар олиб борилди.

Учрашув самимий руҳда бўлиб ўтди.

#uzlidep #uchrashuv #Xaitov

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Озарбайжондаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлайдиган энг йирик компания билан учрашув ўтказилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13557

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 20-22 ноябрь кунлари O'zLiDeP вакиллари Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб, бир қатор учрашувлар ўтказди.

Учрашувлар доирасида O'zLiDeP раҳбари Актам Хаитов “Азерсун Ҳолдинг” компаниялар гуруҳи Бош директори, Озарбайжон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари Ассоциацияси раисининг ўринбосари Муҳаммад Гўзал билан мулоқот ўтказди.

Мазкур холдинг Озарбайжондаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлайдиган энг йирик ширкат ҳисобланади. Холдингнинг 20 минг гектар қишлоқ хўжалиги ерлари, 35 гектар иссиқхоналари, 4 та чорвачилик фермаси, комбикорм, сут, шакар, музлатилган маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган ширкатлари мавжуд. 2021 йилдан бошлаб пахта етиштиришни бошлаган.

#uzlidep #uchrashuv #Xaitov

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Эндиликда маҳалла ўзининг муаммосини мустақил ҳал қилади

👉https://uzlidep.uz/news-of-party/13780

Мулоқот жараёнида фуқаролар томонидан фикр-мулоҳазалар билдирилди ҳамда муаммоли масалалар кўтарилди. Депутат аҳоли мурожаатларини ўз назоратига олди. Бир қанча фуқаролар O'zLiDeP сафига кириш истагини билдирдилар ва уларга партия аъзолик гувоҳномаси тантанали равишда топширилди.

#uzlidep #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Янгиланган Конституцияни ҳаётга жорий этиш бўйича чора-тадбирлар муҳокама қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-uzbekistan/14349

Шавкат Мирзиёев 8 май куни Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар, суд ва ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ҳамда жамоатчилик фаоллари билан мулоқот қилди. Унда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини қабул қилиш бўйича шу йил 30 апрелда бўлиб ўтган референдум якунлари ҳақида сўз борди.

#Mirziyoyev #uchrashuv #Konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 13 июнь куни Хоразм вилояти сайловчилари билан учрашув ўтказди.

Кандидат в Президенты Республики Узбекистан от Движения предпринимателей и деловых людей – Либерально-демократической партии Узбекистана Шавкат Мирзиёев 13 июня провел встречу с избирателями Хорезмской области.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Малака сертификатини олган ўқитувчига 70 фоиз қўшимча ҳақ тўланади — Шавкат Мирзиёев

“Илғор технологияларни биладиган, дарс бериш ва ўқувчилар билимини баҳолашда янгича ёндашадиган муаллимларни қўллаб-қувватлаймиз.

Энди, муаллимларнинг нафақат билими, балки малака ва маҳоратини ҳам баҳолаб, малака сертификатини бериш тизими жорий этилади.

Малака сертификатини олган ўқитувчига 70 фоиз қўшимча ҳақ тўланади (ҳозирда энг юқори устама 40 фоиз).

Умуман, келгуси етти йилда муаллимларнинг ойлик маоши 2 карра оширилади”, – деди номзод.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилояти сайловчилари билан учрашуви куни кеча - 20 июнда бўлиб ўтди.

Учрашувда номзодимиз сайловчиларни ўзининг сайловолди дастури билан таништирди.

Хусусан Бухоро вилоятини келгуси етти йилда ривожлантириш борасида бешта устувор мақсадда жамланган режалар, ташаббуслар ва таклифлар батафсил баён этилди. Дастурни амалга оширишнинг аниқ механизмларни ва молиявий манбалари маълум қилинди.

Шунингдек, таълим сифатини оширишга қаратилган кўплаб халқчил ва самарали ташаббуслар илгари сурилди.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

@a_xaitov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Навоий вилоятида бугун - 21 июн куни сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда партиямиз номзоди сайловчиларни ўзининг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари, Навоий вилоятида 2030 йилга қадар амалга ошириладиган ишлар, режалар билан таништирди.

Шунингдек, мамлакатимизда саноатни ривожлантириш режалари ва ташаббуслари айтилди.

Хусусан Шавкат Мирзиёев: “кейинги 7 йилда қандай қийин бўлмасин саноатда яратиладиган қўшилган қийматни 20 миллиард доллардан 45 миллиард долларга етказиш бўйича катта марраларни олдик” дея таькидлади.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

@a_xaitov
Ҳар бир вилоятда камида 100 гектар майдонда “Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази” ташкил қилинади

Жиззахлик сайловчилар билан учрашувда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев иқтидорли ва ташаббускор ёшларни қўллаб-қувватлашга оид режалар ҳақида маълумот берди.

Ҳар бир вилоятда камида 100 гектар майдонда “Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази”ни ташкил қиламиз. Ушбу марказ ёшларимиз учун чинакам “лойиҳалар фабрикаси” бўлади ва унга эркин иқтисодий зона мақоми берилади.

Ушбу Марказда лойиҳа офислари жойлаштирилиб, ёшлар ғояларини “тайёр бизнес”га айлантиришга кўмаклашади.

Шунингдек, Марказ ҳудудида саноат зоналари ва “стартап” лойиҳалари учун коворкинг майдончалари бўлади.
Туманлардаги жами 210 та ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарига эса, Марказларнинг филиали мақоми берилади ва уларда “лойиҳа гуруҳ”лари иш юритади”, – деди номзод.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳри сайловчилари билан учрашуви бўлиб ўтаяпти.

Учрашувда номзодимиз сайловчиларни ўзининг сайловолди дастури билан таништираяпти.

Дастурда пойтахтимизни ривожлантириш борасида беш устувор мақсадда жамланган режалар ва вазифалар баен этилган.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #uchrashuv

@a_xaitov
Президентликка ЎзЛиДеП номзоди Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳри сайловчилари билан учрашувда пойтахтда 100 километр велосипед йўлаклари, 32 та сайилгоҳ, 30 та яшил ҳудуд ва хиёбонлар барпо қилиниши бўйича режаларни баён қилди.

Шунингдек, янги Тошкент ҳудудидаги 50 гектар майдонда йирик “Аква парк” қурилиши, бунинг учун 200 миллион доллар маблағ ажратилиши режалаштирилгани айтилди. Янги Тошкент ҳудудида умумий майдони 35 гектар бўлган сунъий кўл ташкил қилиниб, одамларимизнинг маданий ҳордиқ чиқариши учун барча шароитлар яратилади.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #uchrashuv

@a_xaitov
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 5 июль куни Тошкент шаҳридаги сайловчилар билан учрашув ўтказди.

Кандидат в Президенты Республики Узбекистан от Движения предпринимателей и деловых людей – Либерально-демократической партии Узбекистана Шавкат Мирзиёев 5 июля провел встречу с избирателями в городе Ташкенте.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Шавкат Мирзиёев Швецияда Қуръони карим ёқиб юборилганини ёвуз ҳаракат деб атади ва кескин қоралади

Бу ҳақда президентликка номзод тошкентлик сайловчилар билан учрашувда тўхталиб ўтди.

“Айни вақтда биз радикализм ва экстремизмнинг ҳар қандай кўринишларига, турли миллат ва халқларнинг диний қадриятларига нисбатан ҳурматсизлик кўрсатишга мутлақо қаршимиз.

Жумладан, яқинда Швецияда содир этилган, муқаддас Қуръони каримни ёқиб юборишдек ёвуз ҳаракатларни кескин қоралаймиз.

Ер юзидаги миллионлаб инсонларнинг дину диёнати, эзгу ҳиссиётларини ҳақорат қиладиган бундай ҳолатларга асло йўл қўйиб бўлмайди”, – деди Шавкат Мирзиёев.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Бугун - 6 июл куни ЎзЛиДеПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вилояти сайловчилари билан учрашуви бўлиб ўтаяпти.

Учрашувда номзодимиз сайловчиларни ўзининг сайловолди дастуридаги беш устувор мақсадда жамланган режалар билан таништираяпти.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #uchrashuv

@a_xaitov
Партиямиздан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилояти сайловчилари билан учрашуви бўлиб ўтаяпти.

Сайловолди дастуридаги катта режалар беш устувор мақсадда жамланган. Сайловчиларга дастурдаги вилоят бўйича ушбу режалар ва ташаббуслар мазмуни етказилаяпти.

Шунингдек, сайловчиларга қурилиш соҳасини ислоҳ қилиш борасидаги режалар ва таклифлар юзасидан мулоқот бўлаяпти.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #uchrashuv

@a_xaitov