Aktam XAITOV | rasmiy kanal
15.1K subscribers
9.37K photos
1.96K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✔️Давлат хусусий шериклик ривожлантирилади.
✔️Рақобат учун кенг шароит яратилади.
✔️17 турдаги давлат монополияси бекор қилиниб, уларга хусусий сектор кенг жалб этилади.

#uzlidep #MaqsadimizBir

@a_xaitov
Forwarded from G'iyosov Sardorbek Munibillayevich
Асосий мақсадимиз – аҳолини тиббиёт тизимидан рози қилиш

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14469

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятдаги ишончли вакили Мавлуда Хаджаева Ёзёвон тумани сайловчилари билан учрашди.

#uzlidep #ishonchlivakil #saylov2023

O'zLiDeP расмий канали
"Ўзбекистон 24" телеканалида O'zLiDePнинг XI съездидан тайёрланган махсус репортаж эфирга узатилди
👇👇👇

https://youtu.be/_W68V9u-voE
☑️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Фармон билан Табиат ресурслари вазирлиги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги деб қайта номланди.

Вазирликда алоҳида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Давлат экологик назорат инспекцияси ташкил этилди.

2023 йил 1 июлдан “Жамоатчилик экология назоратчиси” тизими жорий қилинади.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратга масъул бўлган Бош прокурор ўринбосари лавозими киритилди.

2024 йилдан, жумладан, қуйидагилар учун ҳар йили 500 миллиард сўм ажратилади:

👉 “яшил белбоғ”, “яшил боғ” ва “яшил жамоат парк”лар ҳамда “яшил қопламалар” – ҳимоя ўрмонзорларини барпо этиш ва доимий фойдаланувчига топширилгунга қадар сақлаб туриш;

👉 асосий темир йўл ва магистрал автойўллар бўйида дарахт кўчатларини экиш;

👉 ҳар бир туман ва шаҳарда 5 гектардан кам бўлмаган майдонларда боғлар барпо этиш.

🌳 2023 йил якунигача ҳар бир давлат ташкилоти ва ҳокимликнинг ўз боғлари ташкил этилади ҳамда 3 йил давомида парваришланади.

Фармонга мувофиқ, Миллий табиий мерос объектлари рўйхати жорий этилади.

2024 йил 1 январдан уй шароитида ёки касаначилик асосида дарахт ва бута кўчатларини (ниҳол) етиштириш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) ҳисобланади.

@a_xaitov
☑️ Ислоҳотларимиз натижасига баҳо берадиган энг холис ҳакам, бу – халқимиз.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев айни дамда қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашув ўтказмоқда.

Хусусан ўтган йиллар давомида қилинган ишлар ҳақида тўхталиб ўтилди:

👉 Қорақалпоғистонда 51 минг оиланинг уй-жой шароити яхшиланди;

👉аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш даражасини 71 фоизга етди;

👉
Орол денгизининг қуриган ҳудуди ўрнида 1 миллион 800 минг гектар яшил ўрмонзор барпо этилди;

👉 боғчалар қамрови 28 фоиздан 81 фоизга, уларнинг сони эса 317 тадан 1 минг 600 тага кўпайди;

👉 172 та мактаб мукаммал таъмирлангани, 104 та мактабда қўшимча бинолар барпо этилгани ҳисобига, 118 мингта янги ўқувчи ўрни яратилди;

👉 Қорақалпоғистондаги олийгоҳлар сони 2 баробар кўпайиб, 12 тага етди;

👉
олийгоҳларга қабуллар сони эса 3,5 марта ошиб, қамров 19 фоиздан 46 фоизга ўсди. Ҳозирги вақтда бу ерда 58 минг талаба таҳсил олмоқда.

“Албатта, қилинган ишлар ҳақида кўп гапириш мумкин, лекин ислоҳотларимиз натижасига баҳо берадиган энг холис ҳакам, бу – халқимиз”, – деди Шавкат Мирзиёев.

@a_xaitov
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 13 июнь куни Хоразм вилояти сайловчилари билан учрашув ўтказди.

Кандидат в Президенты Республики Узбекистан от Движения предпринимателей и деловых людей – Либерально-демократической партии Узбекистана Шавкат Мирзиёев 13 июня провел встречу с избирателями Хорезмской области.

#Mirziyoyev #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
☑️ Шу йилнинг 13 июнь куни O’zLiDePдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев хоразмлик сайловчилар билан учрашувда Сайловолди дастуридаги асосий вазифаларни санаб ўтди. Хусусан:

👉 2030 йилгача мактабгача таълим қамрови 79 фоиздан 100 фоизга етказилади, 500 га яқин янги боғчалар ташкил этилади;

👉 келгуси етти йилда 90 минг ўқувчи ўрни яратилади;

👉 50 минг хонадонга эга 2 мингта кўп қаватли уйлар барпо этилади;

👉 2030 йилга қадар Урганч, Хива, Питнак шаҳарлари, Гурлан, Тупроққалъа, Ҳазорасп, Боғот, Хонқа ва Янгиариқ туманларидаги 1 миллион аҳоли сув таъминоти яхшиланади;

👉Мактаб – олийгоҳ – IT компанияси”дан иборат яхлит IT таълим ва хизматлар занжири яратилади. Боғчаларда компьютер синфларини ташкил қилиш, бошланғич синф ўқувчиларига планшет тарқатиш Хоразмдан бошланади;

👉 Питнакдаги автомобиль заводи қувватлари 90 минг донадан 150 мингга етказилади. Шу ернинг ўзида янги авто ва электромобиллар ишлаб чиқариш учун 30 та корхонадан иборат машинасозлик кластери ташкил этилади;

👉 2025 йилдан Тошкент-Хива “Жалолиддин Мангуберди” тезюрар поезди қатнови йўлга қўйилади;

👉Корхона – олийгоҳ – илмий ташкилоткластер тизими фаол қўллаб-қувватланади. Келгуси йилларда илмий ташкилот ходимларининг иш ҳақи 2 баробар оширилади;

👉 Хоразм вилоятида бирламчи тиббий ёрдамни аҳолига яқинлаштириш мақсадида 53 та тиббиёт муассасаси фаолияти янгидан йўлга қўйилади.

@a_xaitov
☑️ Янги ўқув йилидан бошлаб, олийгоҳда ўқиётган хотин-қизлар учун, ким тўлашидан қатъи назар, контракт тўлови даромад солиғидан озод қилинади

Бу ҳақида Нукусдаги сайловолди учрашувида Шавкат Мирзиёев маълум қилди. Ҳозирда ушбу имтиёз фарзанди ва турмуш ўртоғи учун контракт тўлаганларга қўлланилар эди.

Шунингдек, Қорақалпоғистонда агро-технологиялар ва муҳандислик йўналишларида етакчи хорижий олийгоҳларнинг филиаллари ҳамда Нукусда Рақамли технологиялар институтини очиш режаси борлиги айтилди.

“Умуман, биз Қорақалпоғистонда олий таълим қамровини келгуси йилнинг ўзида 50 фоизга етказамиз. Бунинг учун, чет элларда ўқиётган ёшларимизнинг ўқишини юртимиз олийгоҳларига давлат гранти асосида кўчириш амалиётини йўлга қўямиз”, - деб таъкидлади партиямиз номзоди.

Таълим соҳасининг асосий таянчи бўлган азиз ва мўътабар муаллим ва мураббийлар, олийгоҳ профессор-ўқитувчиларининг машаққатли меҳнати бундан буён ҳам муносиб рағбатлантириб борилади.

@a_xaitov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: “Азон овозини эшитиб, йиғлагим келади”

“Кўчада эмин-эркин юришимиз, қўрқув йўқ бўлгани – шунинг ўзи катта муваффақият эмасми? Азон овозини эшитиб, йиғлагим келади – шу кунларга келганимиз учун. Бухорийлар юрти деймиз, [азон] йўқ эди-ку, мумкин эмасди-ку”, деди президентликка номзод Андижонда сайловчилар билан учрашувида.

Kun.uz расмий канали
☑️ ЎзЛиДеПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев андижонлик сайловчилар билан учрашув чоғида тиббиёт соҳасидаги режалар ҳақида тўхталди. Жумладан:

👉 келгуси етти йилда туман ва шаҳарларда 700 та янги поликлиника ташкил этилади. Бу орқали, 3 миллион аҳолимиз учун бирламчи тиббий хизматлар янада яқинлашади;

👉 бирламчи бўғиндаги барча оилавий шифокор пунктлари, поликлиника ва шифохоналар таъмирланиб, фильтрланган ичимлик суви ва иссиқ сув билан тўлиқ таъминланади;

👉 гемодиализ бўлимлари сони 2 карра кўпайтирилиб, 200 тага етказилади. Бу орқали барча туман ва шаҳарлар мазкур хизмат билан қамраб олинади;

👉 ҳар йили 1 миллион аҳоли жигар циррозига олиб келувчи гепатит “Б” ва “С” бўйича скринингдан ўтказилади, гепатит “С”га чалинган беморлар тўлиқ давлат ҳисобидан даволанади;

👉 барча туман ва шаҳарларда хусусий шериклик асосида МРТ ва МСКТ йўлга қўйилади. Бунинг учун, 100 миллион доллар инвестиция йўналтирилади.

@a_xaitov