Aktam XAITOV | rasmiy kanal
13.1K subscribers
9.76K photos
2.03K videos
22 files
5.49K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
☑️ Шу йилнинг 15 июнь куни ЎзЛиДеПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев фарғоналик сайловчилар билан учрашув чоғида таълимга оид режалар ҳақида тўхталди. Хусусан:

👉 Фарғона вилоятида мактабгача таълимга бўлган эҳтиёж 100 фоизга қопланади. Бунинг учун 2 мингта янги давлат ва хусусий боғчалар ташкил этилади;

👉 2030 йилга қадар, замонавий мактаблар барпо этиш, мавжудларининг қувватини ошириш, хусусий секторни қўллаб-қуватлаш ҳисобига қўшимча 125 минг ўқувчи ўрни яратилади. Натижада, мавжуд қувватларга нисбатан 2 баравар кўп ўқувчига эга бўлган 175 та мактаб юкламаси камайтирилади;

👉 вилоятдаги 350 та мактаб тўлиқ таъмирланади, барча мактаблар замонавий компьютер синфлари билан жиҳозланади.

@a_xaitov
☑️ Шу йилнинг 16 июнь куни ЎзЛиДеПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев наманганлик сайловчилар билан учрашув чоғида тадбиркорлик соҳасини молиявий қўллаб-қувватлашни янада ривожлантиришга оид режалар ҳақида тўхталди.

Жумладан сайловолди дастуридаги айрим муҳим ташаббус ва режалар қуйидагилар:

👉 мамлакатимизга чет эл банкларини олиб кириш, янги хусусий банкларни очишни рағбатлантириш ҳамда депозитларни кенгайтириш ҳисобига кредитлар учун ресурс базаси кескин оширилади;

👉 тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлашнинг муқобил тизимлари жорий қилинади. Жумладан, Наманганда Ислом молиявий хизматларига кенг йўл очиб берилади;

👉 аҳолини ўқитиб, уларни иш билан таъминлаган тадбиркорларга қўшимча имтиёзлар берилади. Бундай тадбиркорларни рағбатлантириш учун 2030 йилга қадар яна 6 миллиард доллар маблағ ажратилади;

📌 Шунингдек, ушбу тадбиркорлар:

🔹 камида 20 фоиз камбағал оила аъзосини бир йил давомида иш билан таъминлаганда мол-мулк ва ер солиқларидан озод қилинади.

@a_xaitov
☑️ Аҳолини ўқитиб, уларни иш билан таъминлаган тадбиркорларга қўшимча имтиёзлар берилади.

Хусусан бундай тадбиркорлар ва ишбилармонлар учун

“Ижтимоий реестр”га киритилган фуқароларни (булар асосан кам таъминланган, ишсиз фуқаролар) ишга қабул қилса, ижтимоий солиқ ставкаси 2 бараварга камайтирилади;

 барча солиқларни бир йилгача кечиктириб тўлашлари мумкин бўлади;

 фаолиятига доир солиқ текширувлари ўтказилмайди.

Ушбу ва тадбиркорликни янада ривожлантириш режалари ҳақида  ЎзЛиДеПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳрида шу йилнинг 16 июнь куни вилоят сайловчилари билан учрашувда маълум қилди. 

@a_xaitov
☑️ Аҳолига автомобил хариди учун қулайлик яратувчи қарор.

Ўзбекистон Республикаси Президентнинг "Аҳолининг енгил автотранспорт воситаларига бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

📌 Қарорга кўра, аҳолини ҳамёнбоп енгил автотранспорт воситалари билан таъминлаш мақсадида 2026 йил 1 январга қадар, Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасини кесиб ўтиш вақтида ишлаб чиқарилганига бир йилдан ошмаган янги енгил автотранспорт воситаларини  олиб киришда божхона божларининг қуйидаги ставкалари қўлланилади:

👉 двигатель цилиндрларининг иш ҳажми 1 000 см кубдан ошмайдиган янги енгил автотранспорт воситалари учун - ноль ставкаси (амалда – 15 фоиз + 0,4 АҚШ долл/куб см);

👉 двигатель цилиндрларининг иш ҳажми 1 200 см кубдан ошмайдиган янги енгил автотранспорт воситалари учун - 5 фоизли ставкаси (амалда – 15 фоиз + 0,6 АҚШ долл/куб см).

Мутахассислар ҳисобига кўра, двигатель ҳажми 1 000 см кубгача бўлган автомобиллар учун божхона тўловларининг жами миқдори амалдаги 39–43 фоиздан 19–23 фоизгача, двигатель ҳажми 1 000–1 200 см куб бўлган автомобиллар учун эса 44–52 фоиздан 30–36 фоизгача камаяркан.

Бу автомобил сотиб олиш истагида бўлган аҳоли учун яхши янгилик.

@a_xaitov
Forwarded from "XXI asr" | Rasmiy kanal
ЎЗБЕКИСТОН ЛИБЕРАЛ-ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИДАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТЛИГИГА НОМЗОД – ШАВКАТ МИРОМОНОВИЧ МИРЗИЁЕВНИНГ САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИ

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИ ХАЛҚИМИЗ БИЛАН БИРГАЛИКДА ҚУРАМИЗ



Муҳтарам ватандошлар!

Ўзбекистон ўтган даврда катта ва мураккаб йўлни босиб ўтди. Бу вақтда бутун жамият, одамлар ҳаёти тубдан ўзгарди, қўлга
киритилган улкан ютуқлар Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқаросига чексиз фахр ва ифтихор бағишлайди. Энг муҳими, халқимиз ютуқ
ва муваффақиятларни ўз ҳаётида сезмоқда.

Батафсил:https://21asr.uz/k/Siyosat/2408

Ишончли хабарлар:
@XXIasr_yangiliklari
☑️ Томорқа эгалари иш стажи учун солиқни ихтиёрийлик асосида тўлаши Қонунда мустаҳкамланди.

Шу йилнинг 16 июнида давлат раҳбари томонидан имзоланган қонунга кўра мазкур норма мустаҳкамланди.

Хусусан Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, томорқа хўжалигида банд бўлган ёки хонадонида иссиқхона, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик, балиқчилик, боғдорчилик, лимончилик, гулчилик билан шуғулланаётган томорқа ер эгалари ёки уларнинг оила аъзолари ернинг майдони ёки ҳайвон ва парранда сонидан қатъи назар ўзларига меҳнат стажини ҳисоблаши учун ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлаши мумкин.

Шу вақтга қадар камида 4 сотихли томорқа ер участкаси, хонадон эгаси қорамол ёки 50 бош парранда боқса ижтимоий солиқ тўлашга рухсат берилар эди.

Шу муносабат билан “Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги Қонундан ер участкаси ва ҳайвонлар сонига қўйилган талаблар чиқариб ташланди.

Мазкур Қонуннинг қабул қилиниши ўз томорқасида даромадли меҳнат билан банд бўлган фуқароларга қулайлик яратади ва ижтимоий ҳимояси кафолатини кучайтиради.

@a_xaitov
☑️ Шу йилнинг 18 июнь куни Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикасига расмий ташрифи давомида Теҳрон шаҳридаги “Саадобод” мажмуасининг “Жумҳури” саройида Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий билан музокара ўтказди.

Икки томонлама амалий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилди. Томонлар савдо-иқтисодий ва инвестициявий шерикликни янада кенгайтиришга муҳим аҳамият қаратишлари таъкидланди.

Президентлар ўзаро савдо ҳажмини ошириш, транспорт ва логистика соҳасида ҳамкорликни мувофиқлаштириш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Марказий Осиёни Эрон билан боғловчи энг қисқа транспорт-логистика йўлакларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилди.

Аграр йўналишда
иссиқхоналар ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги ускуналарини ишлаб чиқариш, сув тежовчи технологияларни жорий қилиш, боғдорчилик ва балиқчиликда, қурғоқчиликка чидамли экин турларини селекция қилишда тажриба алмашиш соҳаларида ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Томонлар маданий, илмий-инновациявий алоқаларни кенгайтиришга интилишини қайд этдилар. Икки мамлакат ҳукуматлари ишбилармонлар ва олимлар ўртасидаги мулоқотларни ривожлантиришга кўмаклашиши таъкидланди.

Олий даражадаги музокаралар якунлангач
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш тўғрисида Қўшма баёнотни имзоладилар.

Бундан ташқари, ташриф доирасида ҳукуматлар, идоралар ва ҳудудлар даражасида 15 та ҳужжат қабул қилинди.

@a_xaitov
☑️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра жорий йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 28 июнь – чоршанба кунига тўғри келиши тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши томонидан қабул қилинган қарорни инобатга олиб, юртимизда 2023 йил 28 июнь куни Қурбон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади.

Аҳолининг Қурбон ҳайити байрамини муносиб савияда ўтказиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 декабрдаги Фармони билан иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун:

👉 28 июнь (чоршанба) – Қурбон ҳайити байрами;
👉 29 июнь (пайшанба) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
👉 30 июнь (жума) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
👉 1 июль (шанба) – дам олиш куни, шу жумладан, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшича дам олиш куни;
👉 2 июль (якшанба) – дам олиш куни сифатида белгиланмоқда.

@a_xaitov