Aktam XAITOV | rasmiy kanal
16.1K subscribers
9.41K photos
1.97K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Обновляемая Конституция – гарантия мирной и благоустроенной жизни

👉 https://uzlidep.uz/ru/news-of-party/14239

The renewed Constitution – a guarantee of peaceful and tranquil days

👉 https://uzlidep.uz/en/news-of-party/14239

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги таҳрирдаги Конституция тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича референдум олдидан O'zLiDeP ташвиқоти тобора қизғин тус олмоқда.

📍Хоразм вилояти.

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Референдум олдидан O'zLiDeP фаоллари томонидан ташвиқот тадбирлари олиб бориляпти

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали
Бугунидан рози халқнинг эртаси порлоқ

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14276

Денов туманидаги экобоғда янгиланаётган Конституция ташвиқотига бағишланган эвент тадбири ўтказилди.

Сўзга чиққанлар янги таҳрирдаги Конституциямизда илгари амал қилиб келинган “давлат – жамият – инсон” тамойили “инсон – жамият – давлат” деб ўзгартирилаётгани, унда жамиятнинг барча қатламлари манфаатлари инобатга олинганини таъкидлашди. Қолаверса, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига оид қоидалар бир неча каррага ортаётгани, ўз навбатида давлатнинг ҳам халқ олдидаги мажбурияти бир неча бараварга кўпаяётганига алоҳида урғу беришди.

Шунингдек, тадбирда Конституцияда тадбиркорлик фаолияти кафолатларини кучайтириш, бозор муносабатларини ривожлантириш, ҳалол рақобат учун шарт-шароит яратиш, қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлаш, адолатли солиқ тизимини йўлга қўйиш, монополистик фаолиятни чеклаш орқали том маънода эркин бозор иқтисодиётини шакллантириш учун барқарор асослар яратилаётгани ҳам айтиб ўтилди.

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали
Партия етакчиси Зафарободда корхона ишчи-ходимлари билан мулоқотда бўлди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14305

O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида бўлиб, тадбиркорлик субъектларида меҳнат қилаётган хотин-қизлар билан бўлажак референдум ҳамда янгиланаётган Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар хусусида мулоқот қилди.

CHELEBI TEXTILE” тикув фабрикасида уч сменада иш ташкил қилинган бўлиб, 300 нафардан ортиқ хотин-қизлар бандлиги таъминланган. Тайёрланаётган маҳсулотлар асосан хорижга экспорт қилинмоқда.

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали
Янгиланаётган Конституция – эркин ва фаровон ҳаётимиз гарови

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14298

Актам Хаитов ва бир гуруҳ партия фаоллари Жиззах вилоятининг Арнасой туманида бўлиб, маҳалла аҳли, томорқа ер эгалари билан учрашиб, бўлажак референдум ҳамда янгиланаётган Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар хусусида мулоқот қилдилар.

Бобур маҳалласида 515 та хонадонда 3457 нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг аҳиллиги ўтган йили “Ташаббусли бюджет” дастурида жуда қўл келди. Улар маҳалла ҳудудидан ўтган 1800 метрли йўлни асфальт қилиш лойиҳасини илгари суриб, ғолиб чиқишди.

Бугунги кунда маҳалладаги қайси хонадонга кирманг, гуллаб-яшнаб турган томорқаларга кўзингиз тушади. Тажрибали томорқачилар йилига икки марта ҳосил олиб, кафтдек ердан ҳам мўмайгина даромад олиш сирларини ўрганишган.

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали
Мирзаобод тажрибаси: меҳр берсанг томорқа – катта даромад манбаи

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14301

Актам Хаитов бошчилигида Мирзаобод тумани “Янги йўл” МФЙда томорқадан самарали фойдаланиш, деҳқончиликда машҳур ушбу туман тажрибасини оммалаштириш мақсадида “Кафтдек томорқа – катта даромад манбаи” мавзусида семинар ташкил этилди.

Семинар аввалида Актам Хаитов конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва унда ёшларга оид қатор нормалар ўз аксини топаётганини алоҳида эътироф этди.

“Янги йўл” МФЙ Янги замин кўчасида истиқомат қилувчи Асомиддин Норқулов 20 сотих томорқасида саримсоқпиёз, кўкатлар, помидор, бодринг, картошка, мевали ва манзарали дарахтлар етиштиради. Қарийб 10 йиллик тажрибага эга бу миришкор маҳсулотларини ички бозорда сотади.

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали
Янги таҳрирдаги Конституция: аграр соҳада янги имкониятлар яратилади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14306

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов Самарқанд туманидаги “Навобод наслли парранда” фермер хўжалигида бўлди.

Партия лидери Самарқанд, Тойлоқ, Ургут, булунғурлик фермерлар, қишлоқ хўжалиги мутахассислари, томорқа ер эгалари, тажрибали деҳқон ва чорвадорлар билан учрашди.Конституцияга киритилаётган ўзгартишлар, хусусан аграр соҳадаги янгиликлар бўйича ҳам фикр-мулоҳазаларини билдирди. Мамлакатимизда кластер, фермерлар учун яратилаётан имконият ва имтиёзлар хусусида тўхталди.

Таъкидлаганидек, янги таҳрирдаги Конституцияда аграр соҳа эгалари учун кўплаб ҳуқуқий имкониятлар яратилмоқда. Давлат ўз зиммасига бозор муносабатларини ривожлантириш, қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлаш, ҳалол рақобат учун шарт-шароит яратиш бўйича мажбуриятларни олаяпти.

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали
Янги Конституция – халқ Конституцияси

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14287

Зарбдор туманида O‘zLiDeP Жиззах вилоят кенгаши ташаббуси билан “Конституция меники, сеники, бизники, барчамизники!” шиори остида эвент тадбир ташкил этилди.

Тадбирни очиб берган партия етакчиси янгиланаётган Конституциямизда илгари амал қилиб келган “Давлат – жамият – инсон” тамойили “Инсон – жамият – давлат” деб ўзгартирилаётгани, яъни инсон манфаати ҳар нарсадан устун қўйиш мақсад қилингани ҳақида гапирар экан, мазкур эзгу тамойил, юксак ғоя партиямиз дастури ва сайловолди дастурининг ҳар бир банди, ҳар бир боби замирида мужассамлигига эътибор қаратди.

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Денов туманидаги экобоғда янгиланаётган Конституция ташвиқотига бағишланган эвент тадбири ўтказилди. Унда партия раҳбари Актам Хаитов, фаоллар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Шунингдек, Янгиланаётган Конституциямиздаги ўзгаришларни аҳолига тушунтириш, референдумда фаол иштирок этишга чақириш мақсадида ўтказилаётган навбатдаги эвент тадбири Бойсун туманидаги Ёшлар истироҳат боғида ҳам бўлиб ўтди.

Батафсил видеолавҳада 👆

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали
O‘zLiDeP навбатдаги эвент-тадбирини Тойлоқда ўтказди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14307

Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган, “Инсонга фаровонлик, жамиятга эркинлик, давлатга масъулият!” шиори остидаги ташвиқот тадбири “Сиёб Шавкат Орзу” кўп тармоқли фермер хўжалигида байрамона шукуҳда ўтди.

Очиқ осмон остида ўтган тадбирда Актам Хаитов, фаоллар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Мулоқот якунида партия фаоллари “Сиёб Шавкат Орзу” кўп тармоқли фермер хўжалиги тасарруфидаги сут ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқариладиган корхоналар фаолияти билан яқиндан танишди.

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O‘zLiDeP навбатдаги эвент-тадбирини Тойлоқда ўтказди

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали
Yoshlar parlamenti a'zosi tashviqot uchrashuvlarida befarq emas

O'zLiDePdan Oliy Majlis Qonunchilik palatasi huzuridagi Yoshlar parlamentiga 30-G‘ijduvon tuman saylov okrugidan saylangan a'zosi Sirojiddin Umurov navbatdagi tashviqot uchrashuvida ishtirok etdi

Uchrashuv davomida yangilanayotgan konstitutsiyada yoshlar manfaatlari, huquqlarining kafolatlari aniq belgilanayotganligi haqida ma'lumotlar berildi.

Uchrashuv savol-javob tarzida tashkil etildi

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP yoshlari
Davlat yoshlarni qo'llab-quvvatlash majburiyatini olmoqda...

O'zLiDePdan Oliy Majlis Qonunchilik palatasi huzuridagi Yoshlar parlamentiga 58-Oqdaryo saylov okrugidan saylangan a'zosi Komiljon Suyarov Samarqand viloyati Toyloq tumani yoshlari ishtirokida navbatdagi tashviqot uchrashuvida ishtirok etdi

Uchrashuv davomida hayotimizga farovonlik olib kelayotgan bu o‘zgarishlarning barchasi Bosh Qomusimizda muhrlab qo‘yilayotganligi, shuning uchun, 30-aprel kuni referendumda faol ishtirok etib, Konstitutsiyaviy qonun loyihasini qo‘llab ovoz berishlariga chaqirildi.

Uchrashuv so‘ngida sanʼatkorlar tomonidan ijro etilgan kuy va qo‘shiqlar, dilrabo raqslar yig‘ilganlarga bayramona kayfiyat baxsh etdi.

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP yoshlari
Барчаси ёшлар ва уларнинг ёрқин келажаги учун

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14310

Навоий давлат кончилик технологиялари университетида “Конституция – барчамизники!” шиори остида ёшлар билан ўтган учрашувда ана шулар, хусусан янгиланаётган бош қомусимизда ёш авлод вакилларининг ҳукуқ ва манфаатлари ҳимояси нечоғли кучайтирилаётгани хусусида сўзланди.

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Конституция – тинч ва осуда кунлар кафолати

Ғиждувон туманида очиқ майдонда O‘zLiDeP ташаббуси билан ташкил этилган эвент тадбир байрамона ва кўтаринки руҳда ўтди.

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали