Aktam XAITOV | rasmiy kanal
15.8K subscribers
9.41K photos
1.97K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Қашқадарё вилояти: “Ишбилармон аёл-2022” кўрик-танловининг биринчи ўрин соҳибаси, “Моҳичеҳра Аҳмедова” оилавий корхонаси раҳбари Сайёра Тожиева

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/12951

Бугунги кунда корхонамизда тикувчилик, гиламчилик, қандолатчилик, пахта титиш, йўнув цехлари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, 35 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланган. Касбга ўқитиш марказимиз томонидан ўтган давр мобайнида 200 нафарга яқин хотин-қизлар ва ёшларга касб-ҳунар ўргатилди.

#uzlidep #ishbilarmonayol

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Қорақалпоғистон Республикаси: “Ишбилармон аёл-2022” кўрик-танловининг биринчи ўрин соҳибаси, “Intizar Dinara” оилавий корхонаси раҳбари Сайёра Аллаярова

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/12952

Қарийб 2014 йилдан буён тадбиркорлик билан шуғулланиб келаман. Дастлаб, ўз фаолиятимни 2014 йили ''Intizor Dinora" МЖЧ тикув цехини очишдан бошлаган бўлсам, ҳозирги кунда 8 та йўналиш бўйича тадбиркорлик қилиб келмоқдаман.

#uzlidep #ishbilarmonayol

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Навоий вилояти: “Ишбилармон аёл 2022” кўрик-танловининг биринчи ўрин соҳибаси, “Ал-Азиз корхона” таъсисчиси Ж.Ражабова

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/12953

Асосий тадбиркорлик соҳамиз пилла кластери ҳисобланади. Навбаҳор туманидан 256 минг тонна, Конимех туманидан 6 минг тонна пилла хомашёси етиштирамиз. Пилла хомашёсидан ипак тайёрлаб Хитой, Ҳиндистон, Ветнам каби ўнлаб давлатларга экспорт қиламиз.

#uzlidep #ishbilarmonayol

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Наманган вилояти: “Ишбилармон аёл 2022” кўрик-танловининг биринчи ўрин соҳибаси, “Latifa Guli” МЧЖ раҳбари Гулнора Мирзаабдуллаева

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/12954

Ўтказилган кўрик танловдан сўнг ўзимга бўлган ишончим янада ортди. Буни кўрган шогирдларим ҳам менга ҳавас қилиб “Тадбиркор аёл-юрт эьзозида” эканлигига шоҳид бўлдилар ва улар ҳам мендек тадбиркор бўлиш ниятида эканлигини баралла айтишмоқда.

#uzlidep #ishbilarmonayol

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Самарқанд вилояти: “Ишбилармон аёл-2022” кўрик-танловининг биринчи ўрин соҳибаси, “Зулхумор” хусусий корхонаси раҳбари Зулхумор Зохидова

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/12955

Энг муҳими бизнинг маҳсулотларимиз орқали Азим Самарқандимиз дунё кўради, танилади. Мана шундай буюк ишларни бошлашимга, чин маънода ҳақиқий тадбиркор аёл бўлишимга O‘zLiDePнинг роли жуда катта бўлди. Сабаби партия томонидан ўтказилган лойиҳаларга, сиёсий тадбирларга иштирок этиб ўзимда тадбиркорлик соҳасига янада қизиқиш пайдо бўлди. Ўз олдимга мақсад қўйдим-ки, мен ҳам албатта “Ишбилармон аёл” кўрик танловида иштирок этаман ва албатта ғолибликни қўлга киритаман деб ният қилгандим. У вақтларда ҳали эндигина ўз фаолиятимни бошлаган эдим. Ҳамма гап яхши ният ва албатта мақсад сари олға интилишда экан.

#uzlidep #ishbilarmonayol

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Сирдарё вилояти: “Ишбилармон аёл-2022” кўрик-танловининг биринчи ўрин соҳибаси, Сайхунобод туманидаги “Олимжон қизи Шоирахон” фермер хўжалиги раҳбари Шоирахон Шаматова

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/12956

Юртимизда мен каби тадбиркор аёллар кўпаяётганидан хурсандман. Уларнинг барчаси ғолибликка арзийдиган тадбиркор ва ишбилармонлар. Бу танлов мен учун катта имтиҳон бўлди. Иштирокчиларнинг шаҳдига, ғайратига қараб хавас қилдим, бир томондан кучли ҳаяжонда бўлдим. Иш бошқариш усуллари, қўшимча хизмат турлари ташкил қилиш, фаолият кўламини кенгайтириш каби масалаларда улар билан ўртоқлашиб, менда янги ғоялар туғилди. Ўз олдимга янги режалар қўйдим. Бунинг учун O'zLiDePга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

#uzlidep #ishbilarmonayol

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Сурхондарё вилояти: “Ишбилармон аёл-2022” кўрик-танловининг биринчи ўрин соҳибаси, "Мафтуна Шўрчи дизайн" МЧЖ раҳбари Гулсара Тангирова

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/12957

Бу йил ўзгача шукуҳда ўтган "Ишбилармон аёл" кўрик танловида мен ҳам ўз тақдимотим билан иштирок этдим. Партия томонидан биз каби аёлларни фаолиятига эътибор қаратилиб, керак бўлса муаммоларимизнинг ечимига ҳам кўмак берилаётганидан жуда мамнунман. Бу биз каби тадбиркорларнинг сафини янада кенгайтиришга хизмат қилади.

#uzlidep #ishbilarmonayol

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Тошкент вилояти: “Ишбилармон аёл” кўрик танловининг биринчи ўрин соҳибаси, Паркент туманидаги “SHABNAM ELEGANT” МЧЖ раҳбари Сурайё Телакова

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/12958

Мамлакатимизда опа-сингилларимизни касб-ҳунарга йўналтириб, уларни иш билан бандлигини таъминлаш орқали камбағалликни қисқартишга, юртимиз фаровонлигига озгина бўлса ҳам хисса қўшсак, ўзимизни мақсадга эришган деб биламиз.

#uzlidep #ishbilarmonayol

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Тошкент шаҳри: “Ишбилармон аёл” кўрик танловининг биринчи ўрин соҳибаси, Сергели тумани “KING GARMENT TEXTILE” МЧЖ раҳбари Гулрух Худаойбердиева

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/12959

O'zLiDeP томонидан тадбиркорлик ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш масалаларида катта ижобий ишлар амалга ошириб келинмоқда. Партия томонидан бундай кўрик-танловларнинг ўтказилиши ҳамкасбларимиз билан фикр алмашиш, фаолиятимизни янада кенгайтириш, янги ҳамкорлар топишга ёрдам беради.

#uzlidep #ishbilarmonayol

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Хоразм вилояти: “Ишбилармон аёл” кўрик танловининг биринчи ўрин соҳибаси, “Хонқа Чарва Капитал” МЧЖ раҳбари Нилуфар Махмудова

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/12961

Ҳар бир туман, шаҳарлардан келган энг кучли иштирокчиларнинг фаолиятлари билан танишиб, тўғриси бироз ҳаяжонга тушдим. Биласизми, ушбу танлов орқали менда янги-янги ғоялар пайдо бўлди, яна ҳам очиқроқ айтадиган бўлсам ҳар хил йўналишдаги тадбиркор, фермер, ҳунарманд аёлларнинг иш фаолиятларини кўриб менда ҳам уларнинг йўналишларига қизиқиш уйғонди. Ўйлаб қарасам, бундан кейинги фаолиятимни яна ҳам кенгайтириб, кўп тармоқли ишлаб чиқаришни йўлга қўйсам, аҳолининг бандлигини таъминлашга ва шу орқали ватанимиз ривожланишида, юртимизнинг равнақ топишида ўз хиссамни қўшган бўламан.

#uzlidep #ishbilarmonayol

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube