Aktam XAITOV | rasmiy kanal
14K subscribers
9.43K photos
1.98K videos
22 files
5.44K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
☑️ ДОЛЗАРБ ВА ҲАЁТИЙ ВАЗИ󰃱АЛАР БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ

Куни кеча Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Видеоконференцалоқа тарзида ўтган йиғилишда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси мазмун-моҳиятидан келиб чиқувчи партия ва фракция олдидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2023 йилга “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб ном берилгани партия ва унинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси зиммасига катта масъулият юклаши таъкидланди. Бу борада партия таълим сифатини ошириш, ёшларнинг касб-ҳунар эгаллаши, уларда тадбиркорлик кўникмалари ва меҳнатсеварлик фазилатларини шакллантириш ҳамда ташаббусларини рўёбга чиқаришга алоҳида эътибор қаратиши айтилди.

"XXI asr" газетасининг 2022 йил 22 декабрдаги 51-сонида қўшма йиғилишда муҳокама этилган масалалар билан батафсил танишишингиз мумкин.

@a_xaitov
☑️ Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида учта шамол электр станцияси қурилади.

Шу йилнинг 23 декабрь куни давлатимиз раҳбари Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Ҳолид ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Кўп қиррали Ўзбекистон-Саудия ҳамкорлигини янада кенгайтириш, энг аввало, Ўзбекистон Президентининг жорий йил август ойидаги Саудия Арабистонига ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга оширишнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Учрашувда Саудия Арабистонининг 30 дан ортиқ етакчи компанияси иштирокида бугун бўлиб ўтган бизнес форумининг самарали якунлари юксак баҳоланди.

“ACWA Power” компанияси билан Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида учта шамол электр станциясини қуриш бўйича инвестиция битими имзолангани тадбирнинг муҳим натижаларидан бири бўлди.

Музокаралар чоғида Марказий Осиё минтақасида йирик инфратузилмавий лойиҳаларни илгари суриш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Бошланган инвестиция лойиҳаларининг бажарилишини жадаллаштириш ва янгиларини тайёрлаш борасидаги, шу жумладан Ишбилармонлар кенгаши доирасидаги ҳамкорликни янада фаоллаштиришга келишиб олинди.

@a_xaitov
Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида иссиқхонада маҳсулот етиштириш жараёни билан танишиб, мева-сабзавот кластери, фермер ва деҳқон хўжаликлари билан кооперация алоқаларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдик.

Туман ҳокимлигида ҳудуд фаоллари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва туман кенгаши депутатлари иштирокида ўтказилган учрашувда давлатимиз раҳбарининг шу йил 20 декабрдаги Праламентга ва халқимизга Мурожаатномасининг мазмун ва моҳияти тушунтирилди.

Тумандаги фаол фермер ва томорқачиларни "Илғор фермер" ва "Намунали томорқачи" кўкрак нишони билан тақдирлаш маросими ҳам ўтказилди.

Пахтачи  ҳудудидаги "Тўрткўл кунжут" корхонасида кунжут етиштириш, қадоқлаш ҳамда  кунжутни қайта ишлаш жараёни билан танишилди.
Бу борада янгидан ташкил этилган дехқон хўжаликлари билан ҳамкорликни йўлга қўйишга келишилди.

Кенгашимиз Боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликлари агентлиги билан биргаликда дехқон хўжаликларига амалий услубий ёрдам кўрсатади.

@a_xaitov
☑️ Шу йилнинг 24 декабрь куни давлатимиз раҳбари Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевни телефон орқали мулоқотда таваллуд куни билан самимий қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва янги зафарлар, қардош Озарбайжон халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

Олий даражадаги мунтазам ва самарали мулоқотлар туфайли Ўзбекистон-Озарбайжон стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари барча йўналишларда жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Хусусан, йил бошидан товар айирбошлаш 50 фоизга ошди. Турли йўналишларда, шу жумладан энергетика соҳасида, автомобиллар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, пахта-тўқимачилик ва ипакчилик кластерларини ташкил этиш, қурилиш материаллари ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун қўшма инвестиция фонди
ташкил этилмоқда.

Давлат раҳбарлари тўғридан-тўғри савдо шартномалари ва узоқ муддатли инвестиция битимларининг портфелини кенгайтириш муҳимлигини қайд этдилар.

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси делегацияси ҳамкорлик лойиҳаларининг амалга оширилишини тезлаштириш чораларини келишиш учун Боку шаҳрида бўлиб тургани алоҳида таъкидланди.

Шу йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вакиллари ҳам Озарбайжонда Илҳом Алиев етакчилигидаги “Янги Озарбайжон” партиясининг 30 йиллик тадбирида қатнашган эдик. Мазкур тадбир доирасида партиямиз делегациясини Озарбайжон Республикаси Президенти, партия раиси Илҳом Алиев қабул қилган эди.

Учрашувда ЎзЛиДеП ва “Янги Озарбайжон” партияси ўртасидаги ҳамкорлик давлатлараро муносабатларнинг муҳим йўналишларидан бири эканлиги ҳамда бу борадаги алоқаларни кенгайтириш, фаоллаштириш ва жадаллаштириш таклиф этилган эди.

Ўз навбатида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси “Янги Озарбайжон” партия билан яқин алоқаларни ривожлантиришнинг қўшимча имкониятларини кўриб чиқмоқда.

@a_xaitov
Мурожаатнома мазмун-моҳияти тарғибот қилинмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13716

Тўрткўл туманида ташкил қилинган давра суҳбатида ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, туман кенгаши депутатлари, қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари, фермерлар иштирок этди.

Тадбирда Актам Хаитов сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятига атрофлича тўхталиб ўтди.

Йиғилиш давомида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги фермерлар ва томорқа ер эгалари “Илғор фермер” ва “Намунали томорқачи” кўкрак нишони ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

А.Хаитов жойларда олиб борилаётган ислоҳотлар билан яқиндан танишиш мақсадида тумандаги "Пахтачи" ОФЙ ҳудудидаги "Тўрткўл Кунжут" МЧЖ фаолияти билан танишди.

Партия етакчиси "Тўрткўл Кунжут" МЧЖ томонидан ташкил қилинган кунжутни қайта ишлаш корхонаси фаолияти билан ҳам яқиндан танишиб, маҳсулотни қайта ишлаш жараёнини кўздан кечирди.

#uzlidep #murojaatnoma #Xaitov

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Солиқ соҳасида қандай янгиликлар кутиляпти?

Мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг асосида тадбиркорлик субъектлари фаолиятига кенг шароитлар яратиб бериш, иқтисодий фаолиятини солиқлар воситасида рағбатлантириш ва давлатнинг иқтисодий қудратини юксалтириш ётади.

👉БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram| Veb-sayt| ParlamentTV
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда депутатлар томонидан бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Хусусан,

«Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги;

«Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2023 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳалари биринчи ўқишда,

«Йўл ҳаракатини ташкил этиш тўғрисида»ги;

«Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 483-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳалари иккинчи ўқишда муҳокама қилинди.

Батафсил видеода 👆

#uzlidep #fraksiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Солиқ соҳасида қандай янгиликлар кутиляпти?

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13723

Депутатлар дастлаб “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар.

O'zLiDeP сайловолди дастурида ҳам иқтисодиёт ва хўжалик субъектлари учун солиқ юкини янада камайтириш, солиқ ставкаларини узоқ муддат ўзгармаслигини кафолатлаш тадбиркорлардан солиқ мажбуриятини тўлиқ бажаришни талаб қилиш билан бирга уларнинг манфаатларини тўла ҳимоялаш устувор вазифа сифатида белгиланган.

💬 Тадбиркорлик қанча ривожланса ва фойда кўрса, мамлакатга шунча кўп инвестиция киритади, — деди А.Ҳаитов. — Мамлакатимизда солиқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида ҳам аввало, тадбиркор бой бўлса давлат ҳам бой, аҳоли турмуши фаровон бўлади, деган ягона ғоя мужассам. Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши эса солиқ тизимини такомиллаштириш, шу асосда бизнес муҳитини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

#uzlidep #fraksiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube