Aktam XAITOV | rasmiy kanal
15.2K subscribers
9.44K photos
1.98K videos
22 files
5.44K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
☑️ Маъмурий ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган Фармон тасдиқланди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бугун 27 декабрдаги  ялпи мажлисида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони тасдиқланди.

Кун тартибидаги масала юзасидан Адлия вазири Акбар Тошқулов маъруза қилди.

Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси партия дастурига мувофиқ ихчам ва самарали давлат бошқаруви тизимини жорий этиш хақидаги мазкур Фармонни тўлиқ қўллаб қувватлади.

Фракциямиз Фармонни амалга ошириш борасида Ҳукумат билан фаол ҳамкорликда ишларни амалга оширади.

@a_xaitov
☑️ Образец межгосударственного сотрудничества

Братские узбекский и казахский народы неразрывно связаны крепкими узами многовековой дружбы. Нас сближают общие история, культурные и духовные ценности, традиции и обычаи. На фоне сложных трансформационных процессов, происходящих в мире, взаимоотношения стран соседей можно охарактеризовать как образец межгосударственного сотрудничества.

Государственный визит Касым-Жомарта Токаева в нашу страну свидетельствует о высоком уровне взаимодействия между Узбекистаном и Казахстаном, общей приверженности дальнейшему укреплению союзнических отношений. Анализ подписанных документов показывает, что они обогатят многогранное сотрудничество конкретным содержанием и расширят добрососедские отношения.

Из 272 номера газеты «Народное слово» от 24 декабря 2022 года.

@a_xaitov
☑️ Программный документ послужит воплощению чаяний народа

Послание Президента страны Олий Мажлису Республики Узбекистан - исторический документ, охватывающий все актуальные вопросы нашего общества, служащий устойчивому развитию государства и социума, а главное, проникнутый гуманными идеями.

Президент Шавкат Мирзиёев в своем Послании парламенту и народу Узбекистана, остановившись на наиболее приоритетных аспектах, предложил в качестве первого направления переход к компактной и эффективной системе государственного управления. Это, несомненно, повысит мобильность госаппарата и эффективность органов исполнительной власти.

Из 263 номера газеты «Правда Востока» от 27 декабря 2022 года.

@a_xaitov
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, O'zLiDeP фракцияси аъзоси Расул Кушербаевнинг депутатлик фаолияти муддатидан олдин тугатилганлиги юзасидан

Кейинги кунларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, O'zLiDeP фракцияси аъзоси Расул Кушербаевнинг ўз депутатлик фаолиятини якунлаши тўғрисидаги мурожаати ижтимоий тармоқларда муҳокамага айланган мавзулардан бири бўлиб қолди.

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси ушбу масала атрофидаги барча жараёнларни диққат билан кузатиб борди.

Батафсил: https://uzlidep.uz/news-of-party/13725

#uzlidep #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йилдаги фаолиятида энг муҳим ва ёрқин воқеалар

Самые важные и яркие события в деятельности Президента Шавката Мирзиёева в 2022 году

Facebook|Instagram|Twitter
☑️ Ижро этувчи органлар ваколатлари оширилади.

Президент Фармони қабул қилинди, маъмурий ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Мақсадлар: 
давлат бошқарувини ихчамлашириш орқали харажатларини камайтириш;
бюрократияни камайтириш;  давлат хизматларининг сифатини ошириш;
Давлат органлари раҳбарлари масъулиятини ошириш.

Президент Фармонига мувофиқ Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг институционал мустақиллигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ташкилий тузилмаси, штат бирликлари ва раҳбар ўринбосарларининг сони, шунингдек, фаолият йўналишлари белгилаб бериладиган тартиб ўрнатилади.

📌 Бунда:

👉 марказий аппарат ва ҳудудий бўлинмалар тузилмаларини Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқлаш амалиёти бекор қилинади;

👉 республика ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларига ажратилган маблағлар доирасида ҳамда белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда марказий аппарат ва ҳудудий бўлинмаларнинг тузилмаси ва штат бирликларини тасдиқлаш ҳуқуқи тақдим этилади;

👉 республика ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларига ҳудуддаги эҳтиёж ва шароитлардан келиб чиқиб, муайян вилоят ёки туман (шаҳар) бўлинмаларини ташкил этиш ёки уларни туманлараро (вилоятлараро) шаклда тузиш ваколати берилади.

Фармон Қонунчилик палатасининг депутатлари томонидан тасдиқланди.

@a_xaitov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Томорқа хизмати кластерлари мева-сабзавотчилик ривожланган ҳудудларда ташкил этилаяпти. Улар томонидан аҳоли хонадонлари ва деҳқон хўжаликларига ўндан ортиқ хизматларни кўрсатаяпти. Мазкур томорқа хизмати кластерларига молиявий ёрдам кўрсатилмоқда.

Кенгаш ҳузуридаги Фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ажратилган имтиёзли кредит асосида Норин тумани Марғизор МФЙ ҳудудида 12 та йўналишни ўз ичига олган “Норин томорқа хизмати-777” МЧЖ кластери фаолияти йўлга қўйилиб, 10 нафар янги иш ўринлари яратилган.

Корхона томонидан маҳаллий томорқа эгаларига техника хизматлари, янги турдаги мевали дарахтлар ва иссиқхоналар учун уруғлар ва кўчатлар етказиб бериш, уларни етиштириш ва парваришлашда малакали агроном хизматидан фойдаланади.

@a_xaitov
Эндиликда Ўзбекистонда адвокатлар қўшимча қиймат солиғи тўламайди. Бу ҳақдаги норма Қонунчилик палатасида ўтган йиғилишда қонун лойиҳасидан чиқариб ташланди.

https://www.gazeta.uz/uz/2022/12/28/lawyer/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Энди адвокатлар қўшимча қиймат солиғи тўламайди

Депутатлар адвокатлик тузилмаларини қўшимча қиймат солиғи тўловчиларига айлантиришни кўзда тутувчи нормага қарши чиқишди.

👉БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram| Veb-sayt| ParlamentTV
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Депутатларнинг эътирозига нима сабаб бўлди?

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram| Veb-sayt| ParlamentTV
☑️ Қўшилган қиймат солиғи ставкаси пасайтирилиши корхоналар, тадбиркорлар ихтиёрида 13 трлн сўмдан зиёд маблағ қолишига имкон яратади.

Ушбу ва шу каби тадбиркорлик учун қулайлик яратувчи ўзгаришлар «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳасида назарда тутилмоқда.

Шу йилнинг 27 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ялпи мажлисда депутатлар «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилиб, қабул қилишди.

Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш даврида бизнес учун қулай шарт-шароитлар яратилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Солиқ тўловчининг нархни белгилаш тўғрисидаги битимни тузиш ҳақида Давлат солиқ қўмитасига тақдим этилган аризасига солиқ тўловчи томонидан солиқ тўловчи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг кўчирма нусхасини илова қилиш талаби бекор қилинади.

📌 Ушбу қонун лойиҳаси қабул қилиниши натижасида:

👉 солиқ тизимини такомиллаштириш ва шу асосда бизнес муҳитини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади;

👉 фойдаланилмаётган объект мулкдорларига нисбатан таъсирчан солиқ механизмини қўллаш тартиби бекор қилиниб, тадбиркорлик субъектларнинг маблағларини ўз ихтиёрида қолдириш имконияти яратилади.

@a_xaitov
☑️ Жамиятимизга эзгу тамойилларни чуқурроқ сингдириш - қайғули воқеалар такрорланмаслиги кафолатидир.

Самарқанддаги болалар шифохонасида 18 гўдакнинг ўлими барчани, партиямиз аъзоларини ҳам ларзага солди.

Вафот этган болаларнинг ота-оналарига, яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

Мазкур қайғули воқеа, гарчи кейинги йилларда соғлиқни сақлаш соҳасини тубдан ислоҳ қилиш борасида кенг кўламли ишлар оширилганига қарамасдан, ҳали-ҳануз тизимли муаммолар сақланиб қолаётганидан дарак беради. Аҳолимиз, айниқса ёш болаларнинг соғлиғини сақлашга янада кўпроқ эътибор қаратиш зарур.

Албатта, Самарқанддаги нохуш, қайғули ҳолатлар сабаблари аниқланади, очиқланади ва айбдорлар жазоланади.

Муҳими, келгусида бундай нохуш ҳолатларга йўл қўймаслик керак.

Бу борада керак бўлса қонун ва тартиб-таомиллар қайта кўриб чиқилади.

Бу ишда бутун жамият, барчанинг фаол иштирок этиши, “Сен менга тегма, мен сенга тегмайман”, “Менга нима, ўзим тинч бўлсам, бўлди-да” қабилидаги ақидаларга, лоқайдлик, бефарқлик каби иллатларга буткул барҳам бериш зарур.

Жамиятимизнинг ана шу эзгу тамойиллар асосида мукаммаллашуви фожиа қайтадан юз бермаслигининг кафолатидир.

@a_xaitov
☑️ Шу йилнинг 29 декабрь куни давлатимиз раҳбари Халқаро конгресс марказида таълим соҳасидаги ислоҳотлар ҳақида мурожаат қилди. Президент сўнгги йилларда мактабларда амалга оширилган ишлар ҳақида гапирди.

«Сўнгги 5 йилда мингта мактаб қурдик. 7 миллионта компьютер синфларини ташкил қилдик. Бу каби ишларга 14 триллион маблағ бердик. Бу ҳозирги шароитимиз учун катта маблағ. Лекин таълим учун берсак арзийди. Бу бизнинг келажагимиз», — деди давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёев 1 январдан бошлаб 14 та ҳудудда янги дарсликларни тажриба асосида ўқитилишини айтди.

«Кейинги босқичда 5–11-синфлар учун ҳам дарсликлар ишлаб чиқамиз. Мурожаатномада айтилганидек, ҳар бир мактаб битирувчиси иккита тилни билиши ва битта касб ўрганиши керак. Ҳозир 22 та фан бор мактабларда. Энди эса ёшларга креатив соҳаларда дарс беришимиз керак. Фанларни ҳам, дарс соатларини ҳам кўриб чиқишимиз керак», — деди Президент.

«Мана бугун таълим сифатини ошириш, янги дарсликлар масаласида гаплашамиз. Хўш, бу янги дарсликларни фарзандларимизга ким етказади? Албатта муаллим! Мен бекорга муаллимнинг обрўсини кўтариш ҳақида такрор-такрор гапирмайман. Бугунги глобаллашув даврида таълим, келажак авлод баркамоллиги қай даражада муҳимлигини янаям кучлироқ англаб етяпмиз.

Йилимиз номини ҳам таълимга боғлаганимиз бежиз эмас. Бу масала менинг доимий диққат марказимда бўлади. Маошларингизни оширдик, лекин бу билан тўхтаб қолмаймиз. Имкониятимиз бўлиши билан яна кўпайтирамиз», — деди Президент.

«Келгуси йили таълимга оид ҳам кўплаб қарор, фармонлар чиқади. Шунингдек, мактаб ўқитувчилари учун ипотека кредитларини камайтирсак бу ҳам яхши бўлади. Бугун мен кўп саволларга жавоб олдим.

Aлбатта, 20-30-40 йил давомида эскича дарс берган ўқитувчига янги дарсликларга ўтиш бироз оғир. Лекин бугун бу нарсани қилмасак, эртага ўзимиз кутган натижани ололмаймиз», — деди Шавкат Мирзиёев.

@a_xaitov
Таълимга тикилган сармоя — энг яхши инвестиция

Таълимни ислоҳ қилиш фақат сифатли дарслик ва янги методикалар билан амалга ошадиган вазифа эмас. Бунинг учун аввало қулай шарт-шароит, моддий-техник база зарур. Зеро, бугун аҳоли ўсиши баробарида мактабларда қўшимча ўринларга эҳтиёж пайдо бўлмоқда.

👉 БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram| Veb-sayt| ParlamentTV
“Йўл ҳаракати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси нега тўлиқ қабул қилинмади?

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши билан йўл ҳаракати соҳасидаги ҳуқуқни қўллаш амалиётида учраб турган тушунмовчиликлар бартараф этилади, йўл ҳаракатини ташкил этишга қўйиладиган умумий талабларга, асосий кўрсаткичларга ва техник воситаларига аниқлик киритилади.

👉 БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram| Veb-sayt| ParlamentTV
350 мингта янги деҳқон хўжалиги ташкил этилади

Таҳлилларга кўра, республикамизда ички хўжалик суғориш тармоқларининг 77 фоизи ёки 119,5 минг километри тупроқ ўзанли бўлиб, 44 фоизини ёки 68,3 минг километрини таъмирлаш ва тиклаш, 10 фоизини ёки 15,5 минг километрини эса реконструкция қилиш талаб этилади.

👉БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram| Veb-sayt| ParlamentTV
Депутатлар Ҳукумат аъзоларига номзодларни маъқулладилар

Маълумки, амалдаги қонун ҳужжатларига биноан, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, вазирлар лавозимга тайинланишидан аввал уларнинг номзоди аввало Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан кўриб чиқилиб, маъқулланади.

👉 БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram| Veb-sayt| ParlamentTV
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан:

- Ачилбай Жуманиязович Раматов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;

- Джамшид Анварович Кучкаров Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;

- Жамшид Абдухакимович Ходжаев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;

- Зулайхо Бахриддиновна Махкамова Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;

- Шерзод Давлятович Кудбиев Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига;

- Лазиз Шавкатович Кудратов Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири лавозимига;

- Бобир Фархадович Исламов Ўзбекистон Республикаси
тоғ-кон саноати ва геология вазири лавозимига;

- Батир Иркинович Закиров Ўзбекистон Республикаси
қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири лавозимига;

- Бехзод Анварович Мусаев Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига;

- Иброхим Юлчиевич Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимига;

- Хилола Уктамовна Умарова Ўзбекистон Республикаси
мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига;

- Азиз Абдукахарович Абдухакимов Ўзбекистон Республикаси табиат ресурслари вазири лавозимига;

- Адхам Ильхамович Икрамов Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири лавозимига;

- Шерзод Хотамович Шерматов Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири лавозимига;

- Озодбек Ахмадович Назарбеков Ўзбекистон Республикаси маданият ва туризм вазири лавозимига;

- Жўрабек Турсунпулатович Мирзамаҳмудов Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири лавозимига;

- Амрилло Шодиевич Иноятов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тасдиқланди.

Facebook|Instagram|Twitter
☑️ Ҳукуматнинг янгидан тайинланган аъзолари вазифалари белгилаб берилди.

Давлатимиз раҳбари раислигида бугун - 30 декабр ўтказилган мажлисда мен қатнашдим.

Мажлисда маъмурий ислоҳотлардан келиб чиқиб, Президент фармон ва қарорларига мувофиқ, лавозимларга янги тайинланган Бош вазир ўринбосарлари ва вазирлар эълон қилинди.

Уларнинг мутасадди бўлган соҳалар ривожи масъулияти ҳақида алоҳида таъкидланди.

Йиғилишда келгуси йилда ҳам иқтисодиётнинг барқарор ўсишини таъминлаш бўйича вазифалар муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбари вазирлар одамларни рози қилиш учун изланиши, бутун тизими билан амалда ўзгариш қилиши керак. Ҳаммамиз оддий ва фидойи бўлиб, халқни севиб, қаттиқ меҳнат қилиши зарурлигини уқтирдилар.

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси сектор мудири, фалсафа фанлари доктори, профессор Қиёмиддин Назаров билан суҳбат

@uzlidep