Forwarded from O'zbekiston 24 ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Томорқадан самарали фойдаланиш
#18mar #uzbekiston24
Хоразм вилоятида маҳаллалар ихтисослашувидан келиб чиқиб аҳоли даромадини ошириш ва ишсизликдан ҳоли қилиш бўйича амалий ҳаракататлар бошланди.
Бу борада Сирдаё вилоятидаги Сайхунобод тажрибаси асосида 54 тижорат банклари ҳамда иқтисодий комплексга кирувчи ташкилотлар вилоятдаги 531 та маҳаллага бириктирилди.
Янги бозор туманидаги Паҳлавон Маҳмуд маҳалласида амалий семинар бўлиб ўтди. Таъкидланганидек, мазкур маҳаллада 633 та хонадон бўлиб, аҳоли сони 3016 нафарни ташкил этади. Маҳалла аҳолисига томорқадан унумли фойдаланиш, хонадонда ишлаб чиқариш, кўчада хизматларни кўпайтириб, даромад топишга кўмаклашишга киришилди.
Ўрганиш натижасига кўра шу маҳалланинг 609 та хонадонларида истиқомат қилувчи 2717 нафар аҳолидан 1475 нафари меҳнатга лаёқатли эканлиги аниқланган. Ўзининг тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган ҳамда молиявий кўмакка муҳтож 1194 нафар фуқаролар рўйҳатга олиниб уларга кредит, субсидия олишга, ишга жойлашишга ҳамда тадбиркорлигини бошлашга кўмаклашиш чоралари кўрилди.
Мазкур амалий семинарда уйда қўшимча даромад олиш бўйича тушунтиришлар берилди. Томорқа ва уй хўжалигидан самарали фойдаланиш чоралари белгиланди. Аҳолига аниқ тушунчалар бериш мақсадида кўргазмалар ташкил этилди. Унда асаларичилик, парандачилик, қуёнчилик, чорвачилик, балиқчилик, ҳунармандчилик каби бир нечта йўналишларда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар ўз маҳсулотларини намойиш этдилар. Ишни ташкил этиш истагидагиларга шу куннинг ўзида маҳсулот етказиб бердилар.
@a_xaitov
mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur