Aktam XAITOV | rasmiy kanal
11.9K subscribers
9.37K photos
1.96K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Forwarded from АОКА | Сурхондарё (Заҳириддин Тўраев)
Бугун Шеробод туманида ўтказилаётган “Ўзбекистон анорчилар куни” республика фестивали туманда анор парваришлайдиган энг тажрибали боғбонларнинг иш усуллари билан яқиндан таништириш, юртимизнинг турли ҳудудларидан келган меҳмонларнинг ўзаро тажриба алмашишида муҳим аҳамият касб этмоқда. 

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo

Telegram | Facebook | Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎥 O'zLiDeP депутатлари ёшлар етакчилари билан ҳамкорликда 200 нафардан ортиқ талабаларни уйларга жойлаштирди

#uzlidep #talabalar

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
☑️ ОҚ ПАХТАМИЗНИ “ОҚЛАШ” ОСОН КЕЧМАДИ

"XXI asr"
ижтимоий-сиёсий газетасининг 2022 йил 6 октябрдаги 40-сонида  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Мадина Баратованинг яқинда АҚШ Меҳнат вазирлиги Ўзбекистон пахтаси ва ундан тайёрланган маҳсулотларга қўйилган чекловлар бекор қилиниши, мамлакатимизда мажбурий, шу жумладан болалар меҳнатига барҳам берилганлиги бўйича мақола билан танишингиз мумкин.

@a_xaitov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сердаромад ва экспортбоп экинлар экишга эътибор ошиб бораяпти. Хусусан брокколи карамига катта талаб борлиги туфайли республиканинг барча ҳудудларида экиб, парваришланмоқда.

Бўстонлиқ туманида ўн гектар дала майдонида синов тариқасида брокколи карами экилган. Йилига 1 гектар майдондан 15 тоннагача ҳосил олиниб, экспорта чиқарилаяпти.

@a_xaitov
☑️ ТАРБИЯ БИЛАН БУГУН БИЗ ШУҒУЛЛАНМАСАК... ЭРТАГА ЎЗГАЛАР ШУҒУЛЛАНИШАДИ

"XXI asr"
ижтимоий-сиёсий газетасининг 2022 йил 6 октябрдаги 40-сонида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Ғайрат Абдиевнинг ўсиб келаётган навқирон авлодни ёт ғоялар ва мафкуравий хуружлар таъсиридан ишончли муҳофазалаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мавзулари бўйича мақоласи мулоҳазага чорлайди.

@a_xaitov
☑️ Масофавий таълим тизими жорий этиш тартиби белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим ташкилотларида масофавий таълим шаклини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги "қарори қабул қилинди.

Қарор билан масофавий таълим орқали олий таълим ташкилотларида бакалавриат ва магистратура босқичларида кадрларни тайёрлашни ташкил этиш тартиби белгиланди.

📌 Бунинг учун таълим ташкилотида қуйидагилар бўлиши талаб этилади:

👉 масофавий таълимни бошқариш учун “Learning Management System” платформаси;

👉 интернетга уланиш ва фойдаланиш учун ахборот-коммуникация инфратузилмаси;

👉 ўқув йили учун мўлжалланган ўқув контенти;

👉 фанларнинг электрон ўқув-методик мажмуалари ҳамда илмий ва ўқув адабиётларининг электрон базаси;

👉 компьютер техникаси билан жиҳозланган алоҳида бино ёки аудиториялар;

👉 техник ва дастурий компонентлар ишлашини таъминлайдиган муҳандис-техник ходимлар;

👉 таълим ташкилотига тегишли бўлган, мамлакат ҳудудида жойлашган сервер қурилмаси;

👉 таълим ташкилоти тўғрисидаги барча ахборотлар жойлаштирилган расмий веб-саҳифа.

Масофавий таълим жорий этиш мумкин бўлмаган
бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари ҳар йили 1 апрелгача эълон қилинади.

Бундан ташқари, масофавий таълим асосида кадрлар тайёрлашда бир бакалавриат таълим йўналиши 300 нафар, бир магистратура мутахассислиги 30 нафар талабадан ортиқ бўлмаслиги лозим. 

Бунда мазкур талаб ахборот-коммуникация технологиялари йўналишларига татбиқ этилмайди. Талабалар сонини аниқлашда хорижий давлат фуқароси бўлган талабалар ҳисобга олинмайди.

Масофавий таълимда ўқишга қабул қилинган талаба
ўқув жараёни бошланишидан аввал – LMS платформасида рўйхатдан ўтиш учун ва ҳар семестр якунида – якуний назорат топшириш учун олий таълим ташкилотига келиши шарт.

Шунингдек, якуний давлат аттестацияси, битирув малакавий ва магистрлик иши ҳимояси бевосита олий таълим ташкилотида анъанавий тарзда амалга оширилади, уларни синхрон ёки асинхрон режимида қабул қилишга йўл қўйилмайди.

Масофавий таълим шакли фақат тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жарқўрғонда ташкил қилинган янги хусусий клиника фаолияти билан танишилди

Партия лидери "ISTIQBOL MED CENTRE" клиникасидаги шароитлар билан танишиб, у ерда стационар тарзда даволанаётган беморлар билан суҳбатлашди.

Партияга аъзо бўлиш истагини билдирган клиника ходимларига аъзолик гувоҳномалари топширилиб, янги Бошланғич партия ташкилоти тузилди.

Актам Хаитов Жарқўрғон туманидаги «Қорабура» маҳалласининг хонадонларида бўлиб, у ерда истиқомат қилаётган аҳолининг томорқадан қандай фойдаланаётгани билан қизиқди.

Хусусан, ҳудудда яшовчи Нормўмин Рахматовнинг хонадонида айнан томорқадан унумли фойдаланиш бўйича амалий семинар ҳам ташкил этилди.

#uzlidep #Xaitov

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2021-2022 йилларда Сурхондарё вилоятида 9432 гектар ерда анорзорлар барпо этиш пировардида йиллик ҳосил ҳажмини 300 минг тоннагача етказиш кўзда тутилган.

Хусусан, Шеробод туманида 5 минг гектарга яқин ҳосил бераётган анорзорлар мавжуд. Анор майдонларининг 700 гектардан ортиғи фермер ва деҳқон хўжаликларига, 3400дан зиёд аҳоли томорқалари ҳамда тадбиркорлар ҳиссасига тўғри келади.

Айни пайтда юртимизда анорнинг 40 дан ортиқ навлари парваришланиб, 2026 йилгача жаҳон бозорида анор маҳсулотларига бўлган талаб 23,14 млрд АҚШ долларига етиш кутилмоқда.

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қува туманидаги “Асад водий гуллари” фермер хўжалиги раҳбари Алишер Тожибоев 22 гектар майдонда 350 ҳил турдаги гул ва кўчатларни парваришлаб, сотувга тайёр, 6 гектар майдонда гулларни павариш ишлари якунламоқда. Фермер хўжалигида 20 нафар фуқаро доимий иш билан, 40 нафари эса мавсумий иш билан таъминланган.

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
☑️ Сирдарё вилоятини  иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди

Шу йилнинг 6 октябрь куни давлатимиз раҳбари қишлоқ хўжалигидаги ишлар ҳолати, аҳоли ҳаёти билан танишиш мақсадида Сирдарё вилоятига ташрифи давомида вилоятни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказдилар.
Унда мен ҳам иштирок этдим.

📌 Унда асосий эътибор:

👉 иш жойларини кўпайтириш;

👉тадбиркорликни ривожлантириш;

👉 озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш
масалаларига қаратилди.

Сирдарё вилоятида 35 минг нафар ишсиз, 42 минг нафар чет элга ишга кетганлар бор. Меҳнат бозорига кириб келаётган ёшларни ҳам ҳисобга олиб, 100 минг иш ўрни яратиш зарур. Бунинг учун пахта майдонлари қисқартирилиб, бу ерлар аҳолига бўлиб берилиши қайд этилди.

Бироқ, бу қисқариш ўрнини ҳосилдорликни 2-3 баравар ошириш ҳисобидан қоплаш, Пахтачилик кенгаши ва олимлар билан ишлаш зарурлиги таъкидланди.

Озиқ-овқат етиштирувчи деҳқонларнинг кредити учун қўшимча 300 миллиард сўм ажратилмоқда. Энди деҳқонлар 150 миллион сўмгача гаровсиз кредит олади. Булар келгуси йилда Сирдарё аҳолиси учун 45 минг иш ўрни яратишга замин бўлади.

Шунингдек, 5 минг гектар экин майдонида суғориш тизимини яхшилашга бюджетдан 40 миллиард сўм ажратилади.

Ҳудудда озиқ-овқат маҳсулотлари, чорва ва парранда етиштириш учун жуда катта имкониятлар бор. Шу боис келгуси йилда 1 триллион сўмлик паррандачилик лойиҳаларини амалга ошириш, гўшт ва тухум маҳсулотлари ҳажмини 2 баравар ошириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Вилоятда 1,7 миллиард долларлик 858 та инвестиция лойиҳалари ҳисобига 20 минг иш ўрни яратиш режалаштирилган.

- Ҳар куни қайсидир масаланинг ичига кириб, қийин бўлса ҳам маблағини топиб, қарор қилиб бераяпмиз. Бугун яна ким масала қўйса, уни ҳам ечиб бераман. Қайси ҳоким ҳисоб-китоб билан аниқ режа қўйиб, ишларни тизимли йўлга қўйса, албатта натижа бўлади, - деди давлатимиз раҳбари.

Йиғилишда Бош вазир ўринбосарлари иш ўринларини ташкил этиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, ижтимоий соҳани яхшилаш режалари юзасидан ахборот берди.

@a_xaitov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Менимча... | Шавкат Мирзиёев фермерлар саломатлигига ҳам эътибор қаратиш зарурлигини айтди.

“Фермернинг соғлиғини ҳам ўйлаш керак. Дала ва уй ўртасида қатнаб умри ўтиб кетади.”

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
Ишчи гуруҳ: Партиянинг ҳудудий кенгашлари, маҳаллий кенгаш депутатлари, қуйи бўғинлар фаолияти ўрганилмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13206

O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ходимларидан таркиб топган иш гуруҳлар туман-шаҳар Кенгашларидаги партия фаолиятини жонлантириш, Бошланғич партия ташкилотлари билан ишлаш тизимини яхшилаш, партия аъзолари сонини кўпайтириш мақсадида жойларга чиқиб, ўрганишлар олиб бориляпти.

#uzlidep #ishchiguruh

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
☑️ «Янги Ўзбекистон — рақобатбардош маҳсулотлар юрти» дастури амалга оширилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  «Тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

📌 Фармон билан 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб:

👉 бир экспорт шартномаси доирасида келиб тушмаган валюта суммаси экспортга юкланган жами маҳсулот нархининг 5 фоизидан ошмаган тақдирда муддати ўтган дебитор қарздорлик ҳисобланмайди ва тадбиркорлик субъектига нисбатан жарима қўлланилмайди;

👉 экспорт қилувчи ташкилотларга фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ солинадиган базани камайтириш кўринишидаги имтиёзлар товарларни реализация қилишдан тушган умумий тушумдаги экспорт ҳажмининг улушидан қатъи назар қўлланилади;

👉 қовун, канакунжут, хантал ва махсар уруғлари экспортига рухсат берилади.

Шунингдек, экспортчи корхоналарни очиқ танлов орқали саралаб, уларни етакчи экспортёрларга айлантириш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича «Янги Ўзбекистон — рақобатбардош маҳсулотлар юрти» дастури амалга оширилади.

📌 Дастурга киритилган экспортчи корхоналар:

▪️ экспорт ва унга тенглаштирилган операцияларни амалга оширганда ноль даражали ҚҚС ставкаси қўлланилиши натижасида ҳосил бўлган солиқнинг ошиб кетган қисми уларнинг мурожаатига асосан тезлаштирилган тартибда 7 кун ичида тўлиқ қайтариб берилиши;

▪️айланма маблағларини тўлдириш учун кредит олишида тижорат банкларига экспорт шартномаларини гаров таъминоти сифатида қабул қилиш тавсия этилиши;

▪️Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан экспортолди ва экспорт билан боғлиқ савдо операцияларини молиялаштириши учун охирги 12 ой мобайнида амалга оширилган экспорт ҳажмидан келиб чиққан ҳолда 1 миллион доллардан 5 миллион долларгача миқдорларда молиявий ресурслар ажратилиши;

▪️битта халқаро стандартни жорий қилиш ва сертификатни олиши учун уларга 30 минг доллардан кўп бўлмаган миқдорда молиявий ёрдам тақдим этилиши;

▪️бизнес жараёнлар, экспорт ҳажмини ошириш ва маркетинг тадқиқотларини амалга ошириши учун хорижий маслаҳатчилар жалб қилиниши белгилаб қўйилди.

@a_xaitov
☑️ Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун 150 миллион сўмгача гаровсиз кредитлар берилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармасига 12 ой муддатга, шу жумладан, 11 ойлик имтиёзли давр билан қўшимча 300 миллиард сўм бюджет ссудасини йиллик 10 фоиз ставкада ажратилмоқда.

📌 Мазкур маблағлар Боғдорчилик агентлигининг лойиҳа офислари раҳбарларининг ҳамда маҳалладаги ҳоким ёрдамчиларининг тавсиясига кўра:

👉 қишлоқ хўжалиги корхоналарига – мева, узум, картошка, сабзавот, полиз экинлари, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, дуккакли ва мойли экинлар  етиштиришга уруғлик, ўғит, ёқилғи, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари етказиб бериш учун;

👉 маҳсулотларни қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчи корхоналарга – етиштирилган қишлоқ хўжалиги экинларини харид қилишда талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдириш учун ажратилади.

Бунда:

🔹 қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун кредитлар 150 миллион сўмгача гаровсиз берилади;

🔸 кредитлар бўйича фоиз тўловлари йиллик 14 фоиз (шундан 3 фоизи банк маржаси) миқдорида белгиланиб, кредитлар 6 ойгача имтиёзли давр билан 12 ой муддатгача ажратилади;

🔹 ажратиладиган кредит маблағларининг 50 фоизигача бўлган қисми қарз олувчи талабига асосан нақд пулда тақдим этилади;

🔸 ажратиладиган кредитлар бўйича Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари гаров таъминоти сифатида қабул қилинади.

@a_xaitov
Гурланда маҳаллаларда томорқачиликни ривожлантириш бўйича семинар ташкил қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13216

Актам Хаитов Гурлан туманида бўлиб, “Пахтачи” маҳалласидаги намунали томорқачилар ва маҳаллардаги ҳоким ёрдамчилари билан мулоқот ўтказди. Маҳалладаги Рахмонбой Шомуратовнинг томорқасида ташкил этилган семинар давомида “Бир маҳалла - бир маҳсулот” тамойили асосида мазкур томорқачининг тажрибасини оммалаштириш, исмалоқ ва саримсоқпиёз етиштиришга ихтисослашган маҳаллага айлантириш ва ерда йилига 3-4 маротаба ҳосил олишни ўргатиш каби муҳим жиҳатларга эътибор қаратилди.

#uzlidep #tomorqa

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube