Aktam XAITOV | rasmiy kanal
15.1K subscribers
9.37K photos
1.96K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президентнинг Венгрияга ташрифи: стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга қаратилган самимий мулоқотлар ва самарали музокаралар

Визит Президента в Венгрию: искренний диалог и плодотворные переговоры во имя дальнейшего укрепления стратегического партнерства

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Шерободда анорчилар сайли бугун 5 октябрь куни бўлиб ўтди. Тадбирда мен ҳам иштирок этдим.

Тадбир "Ўзбекистон анорчилар куни” республика фестивали шаклида ўтказилди.

Асосий ташкилотчилар Ўзбекистон анорчилар уюшмаси ва Сурхондардарё вилоят ҳокимлиги.

Мамлакатимиз бўйича соҳа мутахассислари, деҳқонлари иштирок этишди.

Шунингдек Корея, Туркия ва бошқа давлатлардан мутахассислар, тадбиркорлар ҳам қатнашди.

Анорчиликни ривожлантириш холати, муаммолари ва вазифалари муҳокама қилинди.

Тадбир иштирокчиларига:
👉 мамлакатимизда етиштириладиган анор кўргазмалари тақдимот қилинди;
👉 замонавий янги корхонанинг иш жараёнлари билан танишишга имкон берилди;
👉 “Ўзбекистонда анор етиштириш ва уни қайта ишлаш истиқболлари” мавзусида илмий-амалий конференцияда иштирок этиш имконияти яратилди.

Энг муҳими анор экадиган, парваришлайдиган тажрибали фермер, боғбон ва тадбиркорларнинг иш усуллари билан яқиндан таништирилди, тажриба алмашилди.

@а_xaitov
☑️ Маҳсулот етиштириш ва экинларни зараркунандалардан сақлаш муаммолари бўйича мулоқотлар ўтказилди.

Бугун 5 октябр куни Шерободда фермерлар билан, Жарқўрғонда томорқа ер эгалари билан учрашиб, мулоқот қилдик.

Кўтарилган масалалардан бири - бу заракунандаларга қарши кураш борасида муаммолар. Жарқўрғонлик Искандар ака томорқаларда помидор етиштириш ва парваришлашда зараркунандалар жиддий зарар етказаётганини айтиб, амалий ёрдам сўради.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича агроном мутахассислар келиб ўрганади ва аниқ тавсияларни беради.

Яна бир масала - имтиёзли кредитларни олишда қийинчилик борлигини гапиришди. Айниқса иссиқхона парникларга талаб борлигини айтишди.

Кенгаш ҳузуридаги Жамғармадан қўшимча ресурс ажратилиб, амалий ёрдам берилади.

@a_xaitov
Ўзбекистон-Венгрия: ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар

👉 Батафсил

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу ҳафтада Венгрияга расмий ташрифи Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги кўп қиррали стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтиришдан ҳар икки томоннинг ҳам манфаатдор эканининг ёрқин далили бўлди ҳамда икки мамлакат ишбилармон доиралари ва ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорликнинг янги йўналишлари ва алоқалари йўлга қўйилишини белгилаб берди.

#uzlidep #munosabat

@uzlidep
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Сирдарё вилоятига келиб, Сирдарё ва Сайхунобод туманларидаги фермер хўжаликлари даласини кўздан кечирди, фермерлар ва ёшлар билан суҳбатлашди.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Сырдарьинскую область и осмотрел поля фермерских хозяйств Сырдарьинского и Сайхунабадского районов, побеседовал с фермерами и молодежью.

#Mirziyoyev #safar #Sirdaryo #qishloqxujaligi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
☑️ Сирдарё вилоятини ишсизлик йўқ ҳудудга айлантириш бўйича ташаббус бошланди

Шу йилнинг 6 октябрь куни давлатимиз раҳбари қишлоқ хўжалигидаги ишлар ҳолати, аҳоли ҳаёти билан танишиш мақсадида Сирдарё вилоятига ташриф буюрди.

Бу йил вилоятда 75 минг гектар майдонда пахта етиштирилди. Айни пайтда қарийб 80 минг гектар ерга ғалла экилмоқда.

Давлатимиз раҳбари Сирдарё туманидаги “Арслон бобо” ва “Омонбой ўғли Тугал” фермер хўжаликлари даласини кўздан кечирди.

Шу ерда соҳа вакиллари ва фаоллар билан суҳбат бўлди. Мен ҳам қатнашдим.

Бу қўшни хўжаликларда ерлар лазерли ускуна ёрдамида текислангани натижасида сув аввалгига нисбатан 30-40 фоиз тежалмоқда, суғориш вақти ҳам қисқарган. Насослар қуёш панеллари қувватида ишлайди. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дала четларига тут, ток, қоратол ва бошқа кўчатлар экилган.

Президентимиз шу ерда сирдарёлик фермерлар, нуронийлар билан суҳбатлашди.

Фермерлар қишлоқ хўжалигида имкониятлар кенгайиб, манфаатдорлик ошгани, мажбурий меҳнат тугатилгани, қўшимча маҳсулотлар етиштирилаётганини айтишди.

- Ер - халқимиз ризқ-рўзи манбаи. Бир пайтлар пахта майдонидан бир гектар ажратиш жиноят эди, такрорий экин эккан таъқиб қилинарди. Мана, ҳозир 80 минг гектар пахта ва ғалла майдонларини аҳолига бердик, ҳали яна берамиз. Улардан олинган маҳсулот ҳам халқимизники-ку. Бозорга маҳсулот, оилаларга даромад бўлади-ку. Бугун республикадан келган раҳбарлар ва ҳокимлар яна 7,5 минг гектар ер ажратилса, Сирдарё вилоятида ишсизликни йўқ қилиш бўйича таклиф бераяпти. Мен буни, албатта, қўллаб-қувватладим, - деди Президент.

Давлатимиз раҳбари шу ерда деҳқончилик қилаётган ёшлар билан ҳам суҳбатлашди. Улар мазкур фермер хўжаликлари даласидан 0,5 гектардан ер олиб, мош, сабзи, пиёз, саримсоқпиёз етиштираётганини сўзлаб беришди. Бундан олган даромади ҳисобидан университетда ўқиш, уйини бутлаш режаларини маълум қилишди.

Президентимиз Сайхунобод туманидаги “Шукроналик мўжизалари” фермер хўжалиги даласида ҳам бўлди.

Мамлакатимизда қайси маҳсулот кўпроқ даромад келтирса, ўшани экишга эътибор ортаётгани ҳам қишлоқ хўжалигида яхши самара бермоқда. Бу фермер хўжалиги ҳам ғалладан бўшаган майдондан яхши даромад олади. Хусусан, бу йил 45 гектар майдонга такрорий экин сифатида мош экилган. Хўжалик фаолияти билан танишув чоғида ушбу экинни етиштириш бўйича чет эл тажрибасини ўрганиш, ҳосилдорликни ошириш учун илмий асосланган ёндашувларни қўллаш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Шу ерда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари ва мутасаддилари билан мулоқот бўлди. Давлатимиз раҳбари инновация ва нав эвазига ҳосилдорликни ошириш, сувдан оқилона фойдаланиш ва ҳисобини юритиш зарурлигини таъкидлади. Фермер ва ишчиларнинг маиший шароитларини яхшилаш, хусусан, улар учун кичик, арзон уйлар қуриш бўйича кўрсатма берилди.

@a_xaitov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Халқчил Конституцияни яратиш учун шошилмаслик керак

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
☑️ Кластерлар ва фермерлар ҳамкорлиги натижадорликни оширади.

Шу йилнинг 6 октябрь куни давлатимиз раҳбари қишлоқ хўжалигидаги ишлар ҳолати, аҳоли ҳаёти билан танишиш мақсадида Сирдарё вилоятига ташрифи давомида Сайхунобод туманидаги “Политекс Сирдарё” пахта-тўқимачилик кластери корхонасини бориб кўрдилар.

Илгари Сайхунобод туманида саноат умуман йўқ эди, фақат пахта экиларди. Қишлоқ хўжалигидаги янгиланишлар, кластер тизими натижасида бу ерда ҳам саноат пайдо бўлди. Ҳозир биргина пахтадан ип, калава, мато, тайёр кийимлар, чигитдан ёғ, совун, озуқа ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

Хусусан, тумандаги “Политекс Сирдарё” кластерининг тўқимачилик корхонасида ип-калава ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Германия технологияси келтириб ўрнатилиб, 700 та иш ўрни яратилган. Корхонанинг йиллик қуввати 7000 минг тонна бўлиб, жорий йилнинг ўтган даврида Хитой, Туркия ва Бангладеш давлатларига 2,5 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинган.

Шунингдек, кластер қошида йилига 30 минг тонна ёғ-мой тайёрлайдиган корхона ҳам мавжуд. Унда 100 нафар аҳоли бандлиги таъминланган.

Давлатимиз раҳбари “Политекс Сирдарё” корхонаси ип-калава ишлаб чиқариш жараёни билан танишди, ишчилар билан мулоқот қилди.

Шу ерда Сирдарё вилояти тўқимачилик корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар намойиш этилди. Бугунги кунда вилоятда 9 та пахта-тўқимачилик кластери фаолият кўрсатмоқда. Бу йил 268 минг тонна пахта хомашёси етиштириш режалаштирилган. Унинг юз фоизи ҳудуднинг ўзида қайта ишланади.

Президентимиз оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ҳам суҳбатлашди.

- Бугун Сирдарёга келишдан асосий мақсадимиз – вилоятни аҳолиси тўлиқ иш билан таъминланган ҳудудга айлантириш мезонларини белгилаш, - деди Шавкат Мирзиёев. - Биринчи мезон, Сирдарё шароитида, бу - ер. Кластер эгаларининг дунёқараши ўзгаряпти, сифатга ҳаракат қиляпти, даромади ошяпти. Энди улар халқ манфаатига хизмат қилиши керак.

- Бу манфаат биринчи навбатда иш ўрни. Масалан, аҳолига деҳқончилик учун ер ажратиш орқали 100 минг иш ўрни яратиш мўлжалланяпти. Иккинчидан, бу ерларга нима даромадли бўлса, шуни экиш бўйича эркинлик берилади. Ким бозорни тушуниб, кўпроқ меҳнат қилса, нақд даромад олади. Яна бир муҳим томони, агар Сирдарё вилоятида ишсизликни тугата олсак, бу бошқа ҳудудлар учун намуна бўлади - деди давлатимиз раҳбари.

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👉 Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам алмашлаб экишни йўлга қўйиш, ҳам асосий тармоқлар бўлмиш пахтачилик, ғаллачилик соҳасида манфаатдорликни оширишга жуда катта эътибор қаратилган.

Ушбу соҳага айнан инновацион лойиҳаларни жорий қилиш, пахтачилик соҳасида ҳам суғоришда интенсив технологиялар, яъни томчилатиб суғориш, ёмғирлатиб суғориш технологияларини жорий қилишда катта аҳамиятга эга бўлиб боряпти.

Бу борада давлатимиз раҳбари ҳам ўзларини қатор тавсияларини бердилар. Уста-деҳқонлар билан учрашган ҳолда ҳосилдорликни янада ошириш, аҳолини, айниқса фермерларимизни даромадини кўтариш масалалари бўйича масъулларга тегишли топшириқларни ҳам бердилар.

Президентимиз қарорлари билан 80 минг гектар пахтачилик ва ғаллачиликдан ерларни заҳирага олиб, уларни электрон танлов асосида ишсиз аҳолига ҳамда яхши даромад қилиш имкониятига эга бўлган фуқароларга тарқатиб бериляпти. Ҳозирда шуни ҳисобидан Республика бўйича 480 мингдан ортиқ одамлар банд бўлиш имкониятига эга бўлди. Буларнинг ичидан 100 мингга яқини хорижда ишлаб келган фуқароларимиз, ёшларимиздир.

#uzlidep #sirdaryo #tashrif

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шеробод туманидаги “Sherobod Anor Impex” МЧЖ ҳудудида “Ўзбекистон анорчилар куни” республика фестивали бўлиб ўтди

Ташкил этилган тадбирда “Энг мазали анор нави”, “Энг катта анор”, “Энг мазали анор шарбати”, “Энг чиройли тозаланган анор” каби номинациялар бўйича кўрик танлов ташкил этилиб, ғолиблар муносиб рағбатлантирилди.

Маъулумот учун: ҳозирги кунда мамлакатимизда анорнинг 19 та нави етиштирилиб, ҳудудда деҳқон ва фермер хўжаликлари 1000 гектар, аҳоли томорқасида эса 3400 гектардан ортиқ майдонда анор парваришланмоқда. Қўшимча ўтган йилнинг ўзида яна 1200 гектар зиёд майдонда янги анорзорлар барпо этилди.

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube