Aktam XAITOV | rasmiy kanal
16.2K subscribers
9.41K photos
1.97K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳридаги «Қорақалпоқ балиқ саноат» МЧЖ фаолияти билан танишди.
Корхона йилига 200 тонна балиқ ва 5 миллион дона балиқ личинкалари етиштириш, 5 минг тонна озуқа ем тайёрлаш қувватига эга.
Шу ерда қишлоқ хўжалиги тармоқларидаги лойиҳалар тақдимот қилинди. Давлатимиз раҳбари чорвачиликда оилавий кооперцияни йўлга қўйиб, паррандани кўпайтириш, гўшт нархини арзонлаштириш чораларини кўриш муҳимлигини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью ООО «Коракалпок балик саноат» в Нукусе.
Предприятие способно заготавливать 200 тонн рыбы и 5 миллионов мальков рыбы, а также производить 5 тысяч тонн корма в год.
Здесь же состоялась презентация проектов по отраслям сельского хозяйства. Глава государства подчеркнул важность создания семейных кооперативов животноводства, расширения птицеводства, принятия мер по снижению цен на мясо.

#Mirziyoyev #safar #korxona #qishloqxujaligi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги “Sag Agro” масъулияти чекланган жамиятининг “in vitro” лабораториясини бориб кўрди.
Лабораториянинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 15 миллиондан 20 миллион донагача пайвандтаг ҳамда пайвандланган кўчатлар етиштириш имконини беради. Айни пайтда бу ерда ёнғоқ, бодом, шафтоли, гилос, ўрик, нок, олма каби дарахтлар кўчатлари етиштирилмоқда.
Давлатимиз раҳбари ёш мутахассислар билан суҳбатлашди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил лабораторию in vitro общества с ограниченной ответственностью «Sag Agro» в Джамбайском районе Самаркандской области.
Годовая мощность лаборатории позволяет выращивать от 15 миллионов до 20 миллионов подвоев и привитых саженцев. В настоящее время здесь заготавливают саженцы таких деревьев, как грецкий орех, миндаль, персик, вишня, абрикос, груша, яблоня.
Глава государства побеседовал с молодыми специалистами лаборатории.

#Mirziyoyev #safar #laboratoriya #qishloqxujaligi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
☑️ ИЛМЛИ ЁШЛАР - МАМЛАКАТ БОЙЛИГИ.

Шу йил 15 апрель куни давлатимиз раҳбари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги “Sag Agro” масъулияти чекланган жамиятининг “in vitro” лабораториясига борди

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини инновацион ривожлантириш мақсадида лабораториялар ташкил этилмоқда. “Sag Agro” масъулияти чекланган жамиятининг лабораторияси ана шундай замонавий мажмуалардан бири.

Умумий қиймати 2,6 миллион АҚШ доллари бўлган мазкур лойиҳа 2019 йил ишга туширилган. Натижада илгари хориждан олиб келинган мевали ва манзарали дарахт кўчатларини маҳаллий шароитда тайёрлаш йўлга қўйилган.

Бу усул икки жиҳатдан жуда муҳим:
👉 Биринчиси, четдан келтирилаётган кўчатлардаги турли касалликларнинг юртимизга кириб келиши ва тарқалишининг олди олинади.
👉 Иккинчиси, маҳаллий лабораторияда етиштирилган кўчатлар хорижникига нисбатан бир неча баробар арзон бўлади. Масалан, шу пайтгача чет элдан олиб келинган ёнғоқ кўчатининг бир донаси 5 доллардан 20 долларгача бўлган бўлса, бу ерда етиштирилаётгани 3-3,5 долларни ташкил этади.

Агрокимё ва тупроқшунослик лабораторияси ҳам ишга туширилган бўлиб, тупроқ, сув ва барг намуналарини ўрганиш йўлга қўйилган. Бунинг самарадорлиги шундаки, боғдорчилик хўжаликларининг тупроқ шароити ўрганилиб, унга мос кўчатлар тавсия қилинади. Натижа кўчатлар хатосиз униб, мўл ҳосил етиштирилади.

❗️Лаборатория учун 24 гектар ер ажратилган бўлиб, 2 гектарда замонавий иссиқхона барпо этилган. Яна 3 гектар майдонда янги иссиқхона қуриш режалаштирилган. Қолган майдонда эса мамлакатимизда учрамайдиган 65 хил мевали дарахтлар кўчати олиб келиниб, парвариш қилинади.

Мажмуанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 15 миллиондан 20 миллион донагача пайвандтаг ҳамда пайвандланган кўчатлар етиштириш имконини беради. Айни пайтда бу ерда ёнғоқ, бодом, шафтоли, гилос, ўрик, нок, олма каби экспортбоп меваларнинг касалликдан холи, иқлим шароитимизга мос кўчатлари етиштирилмоқда.

📉– Бу қўшилган қиймат яратишда инқилобий усул. Биз ўттиз йил шунга интилдик. Илмий ёндашув билан самарадорликни ошириш керак, – деди Шавкат Мирзиёев.

📉Жорий йил 2 миллион дона турли мевали ва манзарали кўчат етиштириш режалаштирилган. Йил якунига қадар шунингдек, 500 минг дона ёнғоқ ва бодом кўчатларининг истиқболли мева пайвандтаглари қилинади.

📉Лаборатория 2024 йилда тўлиқ қувват билан ишлаши ҳисобига бу ерда йилига 20 миллион дона кўчат етиштириш йўлга қўйилади. 2023 йилдан кўчатлар экспортга чиқарилиши режалаштирилган. Ушбу лаборатория ва иссиқхонада 140 та янги иш ўрни яратилган.

Давлатимиз раҳбари ёш мутахассислар билан суҳбатлашди.

❗️– Келажагимиз – сизларнинг илмингиз. Ҳозирги давр талабини кўраяпсизлар. Мен ёшлар форумида айтганимдек, илм ўтда ёнмайдиган, сувда чўкмайдиган, ҳеч ким сиздан тортиб ололмайдиган бойлик. Шундай экан, кўпроқ ўқинглар. Бугун қайси ёш ўзини қийнаб, билим олиб, тажриба орттирса, келажакда албатта натижаси бўлади, – деди Президент.

#Mirziyoyev #safar #laboratoriya #qishloqxujaligi

Шу ерда вилоят қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга оид лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
Унда мен ҳам иштирок этдим.

@a_xaitov
Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги "Голд Фиш агро" балиқчилик кластери фаолияти билан танишди.
Қиймати 30 миллиард сўмлик ушбу лойиҳа увилдириқларни тайёрлашдан тортиб, балиқ етиштириш, қайта ишлаш, ем ишлаб чиқаришни қамраб олган. Кластер майдони 43 гектар бўлиб, йилига 500 тонна балиқ етиштириш қувватига эга.
Шу ерда Жиззах вилоятида узумчиликни ривожлантиришга оид лойиҳалар тақдимот қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил рыбоводческий кластер "Голд фиш агро" в Шараф-Рашидовском районе Джизакской области.
В результате проекта стоимостью 30 миллиардов сумов здесь занимаются всем циклом работ от заготовки мальков и выращивания рыбы до ее переработки и производства кормов. Кластер занимает 43 гектара и способен заготовить за год 500 тонн рыбы.
Здесь же состоялась презентация проектов по развитию виноградарства в Джизакской области.

#Mirziyoyev #safar #Jizzax #qishloqxujaligi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Шуманай туманидаги “Шуманай экотекс” корхонаси фаолияти билан танишди.
2020 йилда ишга туширилган ушбу корхона 7 минг тоннадан зиёд ип-калава тайёрлаш қувватига эга. Мазкур корхона аҳоли, айниқса, хотин-қизларни доимий иш билан таъминлашда муҳим бўлди. Бу ерда 500 та иш ўрни ташкил этилган.
Давлатимиз раҳбари ишлаб чиқариш жараёни ва маҳсулотларни кўздан кечирди, ишчилар билан суҳбатлашди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил предприятие "Шуманай экотекс" в Шуманайском районе.
Предприятие, введенное в строй в 2020 году, способно производить более 7 тысяч тонн пряжи в год. Создав 500 рабочих мест, оно внесло важный вклад в обеспечение работой местных жителей, особенно женщин.
Глава государства ознакомился с технологическим процессом и продукцией, побеседовал с работниками.

#Mirziyoyev #safar #sanoat #qishloqxujaligi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Сирдарё вилоятига келиб, Сирдарё ва Сайхунобод туманларидаги фермер хўжаликлари даласини кўздан кечирди, фермерлар ва ёшлар билан суҳбатлашди.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Сырдарьинскую область и осмотрел поля фермерских хозяйств Сырдарьинского и Сайхунабадского районов, побеседовал с фермерами и молодежью.

#Mirziyoyev #safar #Sirdaryo #qishloqxujaligi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter