Aktam XAITOV | rasmiy kanal
14.9K subscribers
9.37K photos
1.97K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
#LIVE

Конституцияни такомиллаштириш жараёни билан боғлиқ тарғибот ишларида O’zLiDeP фаол иштирок этди

Яна бир муҳим масала мамлакатимиз ҳаёти, келажагига дахлдор бўлган Конституцияни такомиллаштириш жараёни билан боғлиқ тарғибот ишларида ҳам O’zLiDePнинг барча даражадаги кенгашлари ва бошланғич ташкилотлари, депутатлар, фаоллар билан биргаликда фаол иштирок этди, тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказиб, таклифлар олиш ишларини амалга оширди.

Ҳисобот даврида Конституция ислоҳ қилинишига бағишланган 7 минг 22 та тадбирлар ўтказилиб, уларда қарийб 275 мингга яқин киши қатнашганини ҳам қайд этиш зарур. Тадбирлар давомида 8 мингдан ортиқ таклифлар билдирилган бўлиб, партия ҳудудий ишчи гуруҳлари томонидан 5 мингдан ортиқ таклиф Республика партия ишчи гуруҳига юборилган. Мазкур таклифларнинг 2 719 таси Конституциявий комиссияга киритилди. Таъкидлаш жоизки, Конституявий ўзгартиришлар бўйича қонун лойиҳасининг халқ вакилларининг фикрини инобатга олган ҳолда референдумга олиб чиқилганидан сўнг партия мазкур босқичда ҳам фаол иштирок этади.

#uzlidep #SiyosiyKengash

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE

O’zLiDeP фракциясининг фаолияти таҳлил қилинди

Ҳисобот даврида фракция ташаббуси асосида қонунларнинг, турли соҳалардаги давлат дастурларининг ижроси, шунингдек, ҳудудлардаги ўрганишлар давомида аниқланган тизимли камчилик ва муаммоларни ҳал этишга қаратилган 1 та «парламент эшитуви» ҳамда 2 та «ҳукумат соати» ўтказилди.

Ўтган даврда фракция аъзолари томонидан 2370 маротаба фуқаролар билан тўғридан-тўғри учрашувлар ўтказилиб, уларда 3 186 та хонадонга ташриф буюрилди ҳамда 972 та тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро мулоқотлар ўтказилди. Учрашувлар давомида кўтарилган 4112 та муаммоли масалалар келиб тушган бўлиб, шундан 2006 таси жойида ҳал этилган бўлса, қолган 2106 та мурожаатлар эса кўриб чиқиш учун тегишлилиги бўйича мутасадди ташкилот ва идораларга, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юборилди.
Натижада фракция аъзолари ташаббуси билан аҳолини қийнаётган долзарб муаммолар ечимига қаратилган 42 та парламент назорати тадбирларини ўтказиш учун фракция таклифлари ишлаб чиқилди ва жами 142 та депутат сўрови юборилди.

#uzlidep #SiyosiyKengash

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE

Тараққиёт стратегияси асосида ишлаб чиқилган O'zLiDePнинг чора-тадбирлар режаси ижроси сарҳисоб қилинмоқда

Йиғилишда Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясидаги вазифаларни амалга оширишга қаратилган O'zLiDePнинг чора-тадбирлар режаси ижроси ҳам танқидий-таҳлилий сарҳисоб қилинди.

Партия Ижроия қўмитаси аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгаш депутатлари, партия ходимларидан иборат 21 та Республика ишчи гуруҳи ҳамда 315 та ҳудудий ишчи гуруҳлари тузилган бўлиб, жамоатчилик ва депутатлик назорати бўйича 1900 дан ортиқ давра суҳбатлари, эшитувлар, амалий семинарлар ўтказилди.

#uzlidep #SiyosiyKengash

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE

O’zLiDeP “CALL-CENTER”га жами 353 та мурожаатлар келиб тушган

Партия ишчи гуруҳлари томонидан ҳудудлар кесимида жойларда тадбиркорлик (оилавий тадбиркорлик)ни ривожлантириш, 200 та янги саноат зоналарини ташкил этиш, бизнес-инкубаторлар тизимини ривожлантириш, Рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган омилларни ўрганиш, қишлоқ хўжалигига интенсив ривожланиш механизмлари, фермер ва деҳқонларнинг даромадларини ошириш йўлларини жорий қилишга қаратилган аниқ таклифлар ишлаб чиқиш, инвестицияларни жалб қилиш ҳолати устидан доимий мониторингни йўлга қўйиш йўналишлари бўйича ўрганишлар олиб борилди.

Унга кўра партияда ташкил қилинган “CALL-CENTER”га жами 353 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 260 таси тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этишда кўмаклашиш юзасидан бўлса, 93 таси бизнес муҳитини яхшилаш борасида қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ҳисобига тўғри келади. Мазкур мурожаатлар тегишли вазирликларга жўнатилиб, ҳал қилиш чоралари тизимли олиб бориляпти.

#uzlidep #SiyosiyKengash

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE

O’zLiDeP “Аёллар қаноти” фаолияти сарҳисоб қилинди

O’zLiDeP “Аёллар қаноти” томонидан оилаларда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, аҳолига сифатли тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятларини яратиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш масалаларида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Жумладан:

“Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида 405 та тадбирлар ташкил этилиб, 2 739 нафар хотин-қизларга тижорат банкларидан 47 млрд. 576 млн. 500 минг сўм миқдоридаги кредитлар олинишида кўмаклашилди ва натижада 3 642 га яқин ишчи ўринлари яратилди.

“Фаровон оила” лойиҳаси доирасида 343 та тадбирлар ташкил этилиб, 551 та ажрим ёқасида турган низоли оилаларни яраштиришга эришилди.

“Бир депутат – юз аёлга кўмакчи!” лойиҳаси доирасида 2200 нафардан зиёд депутатлар томонидан 13 268 нафардан ортиқ хотин-қизларга ёрдамлар кўрсатилди.

“O‘zLiDeP аёллари – Янги Ўзбекистон бунёдкори!” лойиҳаси доирасида ҳар бир маҳалла қошида “O‘zLiDeP фаоли - ислоҳотлар тарғиботчиси!” клублари ташкил этиб келинмоқда. Ҳисобот даврида 1568 та клублар ташкил этиб, уларда 10 959 нафар хотин-қизлар бирлаштирилди.

“Намунали томорқачи аёл – фаровонлик бунёдкори” лойиҳаси доирасида 157 та маҳорат дарслари ташкил этилиб, уларда 4 494 нафар иштирокчилар қамраб олинди.

“Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида 227 та бепул тиббий кўриклар ташкил этилиб, 9368 нафар хотин-қизлар тиббий муолажалардан ўтказилди.

“Ишбилармон аёл – 2022” кўрик-танловининг 14 та ҳудудий республика босқичлари ўтказилиб, уларда 4080 нафар иштирокчилар қамраб олинди. Кўрик-танловнинг туман (шаҳар) босқичларида иштирок этган 2000 мингга яқин тадбиркор ва фермер хотин-қизлардан сараланган 200 дан ортиқ аёллар ҳудудий-республика босқичларида ўзаро беллашдилар.

#uzlidep #SiyosiyKengash

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE

O’zLiDeP “Ёшлар қаноти” фаолиятига баҳо берилди

Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда партия томонидан бир қатор партиявий лойиҳалар ташкил этилди. Жумладан:

13 маротаба “Ёшлар билан” лойиҳаси;
79 маротаба “Депутат ва ёшлар” учрашуви;
109 маротаба “Ёшлар бизнес тури”;
14 маротаба “Бўш иш ўринлари ярмарка”лари;
101 маротаба “Парламентда менинг ўрним” лойиҳаси ўтказилди.

Тараққиёт стратегиясида ёшлар йўналишида белгиланган вазифалар ижроси ва самарадорлигини янада жадаллаштириш ҳамда сифатини ошириш мақсадида “O'zLiDeP YOSHLAR MINBARI” телеграм гуруҳи ташкил қилинди.

Бугунги кунда ушбу платформада сўнгги 15 кун мобайнида ёшлар томонидан 50 дан ортиқ мурожаатлар юборилган бўлиб, мазкур мурожаатларнинг 30 га яқини ижобий ҳал этилди ва 15 таси бўйича тушунтиришлар берилиб, қолган мурожаатлар вазирлик ва идоралар вакиллари, депутатлар ҳамда партия масъуллари томонидан кўриб чиқилмоқда.

#uzlidep #SiyosiyKengash

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE

“OʻzLiDeP PRESS KLUBI”нинг навбатдаги сони бошланди

Унда давлат-хусусий шериклик йўналишида Тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифалар ҳамда “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонуни ижроси устидан жамоатчилик назоратини таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Онлайн кузатиш учун
👇👇👇

https://youtu.be/JoFoVGKA3Qs
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 #LIVE

Бугундан "Таҳлил" дастури жонли эфирда намойиш этиш бошланди. Дастурда бугуннинг долзарб мавзуларига мутахассисларнинг фикрлари ҳамда таҳлилий маълумотлар тақдим этиб борилади.

Лойиҳанинг биринчи сонида Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий вакиллик органлари тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

Жонли эфир
👇👇👇

https://youtu.be/7U-v4n6hvMs
#Live

Oliy Majlis Qonunchilik palatasidagi Tadbirkorlar va ishbilarmonlar harakati – O‘zbekiston Liberal-demokratik partiyasi hamda O‘zbekiston “Milliy tiklanish” demokratik partiyasi fraksiyalarining qo‘shma yig‘ilishi boshlandi. Unda yangilanayotgan Konstitutsiya loyihasini takomillashtirish bo‘yicha amalga oshirilgan ishlar atroflicha ko‘rib chiqilmoqda.

Veb-sayt| Telegram |Facebook | YouTube| Instagram| Twitter| ParlamentTV
#Live

♻️ Ta’kidlanganidek, 2022 yilda ikkita yetakchi siyosiy partiya – Tadbirkorlar va ishbilarmonlar harakati — O‘zbekiston Liberal-demokratik partiyasi hamda O‘zbekiston “Milliy tiklanish” demokratik partiyasining Oliy Majlis Qonunchilik palatasidagi fraksiyalari tomonidan mamlakatimizda konstitutsiyaviy islohotlar bo‘yicha muhim tashabbus ilgari surildi.
Yetakchi siyosiy partiyalarning parlamentdagi fraksiyalari tomonidan konstitutsiyaviy islohotlar bo‘yicha ilgari surgan tashabbuslar ularning demokratik islohotlarni chuqurlashtirishdagi, umuman, mamlakatimiz oliy vakillik organlaridagi o‘rni va mas’uliyati qay darajada oshganligini namoyon etdi.

Veb-sayt| Telegram |Facebook | YouTube| Instagram| Twitter| ParlamentTV