Aktam XAITOV | rasmiy kanal
14.9K subscribers
9.37K photos
1.97K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Aktam XAITOV | rasmiy kanal
🔴 #LIVE Таъкидланганидек, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида Ўзбекистон Конституциясини такомиллаштиришга оид таклифларни тайёрлаш ва Конституциявий комиссияга тақдим этиш билан шуғулланувчи ишчи гуруҳлар ташкил этилди. Конституциявий ислоҳотларни…
🔴 #LIVE

Конституциявий ислоҳотлар жараёни билан боғлиқ тадбирлар ўтказишда асосий эътибор турли соҳа ва тармоқлар қамраб олинишига қаратилди.

Деярли бир ой давомида партия тузилмалари, маҳаллий кенгашлардаги 2 минг 300 га яқин депутатлар, 13 мингдан зиёд бошланғич партия ташкилоти билан биргаликда Конституция ислоҳ қилинишига бағишланган 7 минг 22 та тадбирлар ўтказилди.

Тарғибот тадбирларида қарийб 275 мингга яқин киши фаол қатнашди.

Конституциявий ислоҳотлар жараёни бошлангандан буён ЎзЛиДеП томонидан БПТларда 1880 та учрашувлар,

аҳоли ўртасида 1731 та давра суҳбатлари,

1643 та меҳнат жамоаларида суҳбатлар,

1766 та маҳаллаларда халқ билан очиқ мулоқотлар ташкил этилди.

#uzlidep #konferensiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Aktam XAITOV | rasmiy kanal
🔴 #LIVE Конституциявий ислоҳотлар жараёни билан боғлиқ тадбирлар ўтказишда асосий эътибор турли соҳа ва тармоқлар қамраб олинишига қаратилди. Деярли бир ой давомида партия тузилмалари, маҳаллий кенгашлардаги 2 минг 300 га яқин депутатлар, 13 мингдан зиёд…
🔴 #LIVE

Конституциявий қонун лойиҳалари муҳокамасида кенг аҳоли вакиллари, партиянинг ҳудудий ва маҳаллий кенгашлари, бошланғич ташкилотлар ҳамда халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги ЎзЛиДеП гуруҳлари оғзаки ва ёзма шаклда таклифлар беришда фаол қатнашдилар. Барча таклифлар партия ишчи гуруҳларига тақдим қилинди.

Шу кунгача партия ишчи гуруҳларига 5 мингдан ортиқ таклиф келиб тушди. Уларнинг 2 719 таси Конституциявий комиссияга киритилди. Конституция комиссиясига 121 та жамоавий мурожаатлар тақдим этилди.

Хусусан,

муаллифлар, ихтирочилар, олимлар, муҳандислар ва рассомларнинг илмий, техникавий ижоди, интеллектуал мулки қонун билан янада қаттиқроқ қўриқланиши,

иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, ОТМларнинг тадқиқотлар ўтказиш эркинлиги ҳуқуқини кафолатлаш,

мулк дахлсизлигини кафолатлаш, иқтисодий муносабатларда инсофсиз рақобат ва монополлашувга йўл қўймаслик,

банк тизими хизматидан фойдаланувчи мижоз ва банк муносабатлари ҳақидаги маълумотлар махфий сақланиши керак, банк сири муҳофаза қилинишини мустаҳкамлаб қўйиш зарурлиги борасида қатор таклифлар билдирилди.

#uzlidep #konferensiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
#Live

Актам Ҳаитов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари:

Бош қомусимизнинг ислоҳ қилинишида халқ фикрига таянилмоқда, билдирилган ҳар бир таклиф, мулоҳаза инобатга олинмоқда. Бу муҳим жараёнда O‘zLiDePнинг барча даражадаги кенгашлари ва бошланғич ташкилотлари депутатлар, фаоллар билан биргаликда фаол иштирок этди. Бундай қизғин фаолият нафақат ЎзЛиДеП конституциявий ислоҳотларнинг ташаббускорларидан бири эканлиги билан, балки Асосий қонун такомиллаштирилиши асосида турувчи ғоялар партиямизнинг дастурий қарашларига ҳамоҳанг эканлиги билан ҳам изоҳланади. Шунинг учун ҳам партиямиз мазкур масалага ўзининг олдида турган энг устувор масалалардан бири сифатида ёндашяпти.

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
“Ишга марҳамат” Мономарказ фаолияти билан танишилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13130

А. Хаитов Косон туманидаги “Ишга марҳамат” Мономарказида ҳам бўлиб, ўқув машғулотларида қатнашаётган ёшлар билан мулоқот қилди.

💬“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 198-банди билан “Ишга марҳамат” мономарказ ҳузуридаги “Ўқув-маслаҳат офис”ларига хорижий давлатлардан, жумладан, Россия, Туркия, Япония, Корея, Германиядан хорижий ўқитувчиларни жалб қилиш топшириғи берилган эди, - деди Актам Хаитов. - “Ишга марҳамат” мономаркази Косон филиалига Туркия давлатидан ҳайвонларга ветеринарлик ишлов бериш оператори йўналишига хорижий мутахассис жалб этилганлиги бу борадаги дастлабки қадамдир. Юқорида таъкидланган бошқа давлатлардан ҳам тажрибали мутахассисларни таклиф этиш борасида амалий ҳаракатларни бошлаш вақти келди. Чорвачилик бўйича туркиялик малакали ветеринар Руфат Эдем томонидан ўтилаётган машғулотлар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотаётганлиги яхши. Аммо назария билан амалиёт уйғунлаштирилмас экан, чорвачилик борасида сезиларли ютуқларни қўлга киритиш амримаҳол. Чорвачилик ҳамда ветеринария соҳасига қаратилаётган эътибор, иқтисодиётимизни ривожлантиришда, халқимиз турмуш фаровонлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

#uzlidep #Xaitov

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Халқ билан мулоқот муаммоларни ойдинлаштиради

Халқ билан очиқ мулоқот қилиш, фуқароларнинг турмуш шароитларини ўрганиш, жойлардаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларга ижобий ечим топиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳудудларда бўлиб, аҳоли билан жонли мулоқотлар ўтказмоқда.

👉БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
Халқ билан давлат ўртасидаги мулоқот бутунлай янги даражага кўтарилаётгани яна бир бор ўз исботини топди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13133

Партия ишчи гуруҳларига 5 мингдан ортиқ таклиф билдирилди. Албатта, аҳолидан келиб тушган ҳар бир таклиф ортида одамларни ўйлантирган, Конституцияда акс этишини истаган орзу-интилишлари турганини яхши англаймиз. Шу туфайли таклифларнинг барчасига ниҳоятда диққат билан ёндашилди. Уларнинг орасида фикрлар такрорланган, ўхшаш ёндашувлар баён қилинганлари ҳам борлигини инобатга олган ҳолда таклифларнинг 2 719 таси Конституциявий комиссияга киритилди. Шунингдек, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг 121 та жамоавий мурожаати ҳам тақдим этилди.

#uzlidep #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
☑️ Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар содда ва халқчил тилда бўлиши таъминланади.

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O’zLiDeP фракциясида “Қонунчилик техникаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

Ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш шаклида қабул қилинадиган қонун ва қонуности ҳужжатларининг шакли ва расмийлаштириш тартиби техник хусусиятга эгалиги фуқароларга бу турдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни содда ва халқчил тилда тушуниш имконини бермаяпти.

Бу эса, қонун ва қонуности ҳужжатларининг асл мазмун-моҳиятини халққа етказиш, ҳуқуқни қўллаш амалиёти вакиллари томонидан нормаларни тўғри қўллаш ва талқин қилишни ташкил этишда қийинчиликларни вужудга келтирмоқда.

📌 Мазкур қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилмоқда:

👉 ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутувчи лойиҳанинг номида мазкур лойиҳа билан киритилаётган асосий ўзгартиш ва қўшимчалар мазмуни акс эттирилиши;

👉 ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутувчи лойиҳа уни қабул қилиш зарурияти, сабаблари
ва мақсадлари
ни ўз ичига олган ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмун-моҳиятини очиб берувчи муқаддимага эга бўлиши шартлиги;

👉 лойиҳанинг иловани тасдиқлашни кўзда тутаётган таркибий бирлигида киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар, шунингдек ўз кучини йўқотган деб топилаётган норманинг мазмуни баён этилиши.

Қонун лойиҳаси қабул қилиниши билан ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти очиб берилиши ҳамда ушбу турдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар аҳолига тушунарли бўлган ҳалқчил тилда баён этилиши таъминланади.

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Agroolam | Янгибозор туманининг “Тозадўрмон” МФЙ да истиқомат қилиб келаётган “Обод Нур Зиё” кўп тормоқли фермер хўжалиги раҳбари Мурод Абдукаримов 90 гектар майдонга пахта етиштириб, юқори хосилга эришди.

Шунингдек 10 гектар майдонга интенсив боғ ташкил этган бўлиб, фермер хўжалиги қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратилаётган имкониятларда самарали фойдаланиб, чорвачилик йўналишида 65 бош қорамоллар парваришлаб, келаси йил сутни қайта ишлаш корхонасини ташкил этишни режалаштирмоқда.

Хоразм вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг масъул ходимлари жойларда амалий ишларини давом эттиради.

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олот туманининг “Нуробод” МФЙ да истиқомат қиладиган Бозоров Акбар ака томорқасидан самарали фойдаланиш мақсадида 15 сотихли ер майдонига турли ҳил тўқсонбости экинларни экиб, томорқада жойлашган 5 сотихли иссиқхонада помидор, бодринг, шолғом картошка, полиз маҳсулотлари етиштириб йилига 2-3 маротаба ҳосил олиб, юқори даромад эгасига айланмоқда

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд тумани “Чорва сут сервис“ чорвачилик йўналишидаги фермер хўжалигида ЎзЛиДеП Самарқанд вилояти Кенгаши томидан - чорвачилик йўналишидаги фермер хўжаликларида моддий техник базасини янгилаш, чорва молларини сақлаш, рационал овкатлаништириш ва муддатларида ветеринария кўригидан ўтқазиш бўйича амалий семинар бўлиб ўтди.

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
☑️ Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O’zLiDeP фракциясида «Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

Амалдаги Қонунда овоз бериш жараёнида фуқаро референдумга қўйилган масалага қарши овоз беришда бюллетендаги матнни ўчириши, ёқлаб овоз берадиган тақдирда эса, матнни ўчирмасдан ва бюллетенга бирон-бир белги қўймасдан овоз бериши назарда тутилган.

2004 йилга қадар сайлов қонунчилигида қарши овоз бераётган номзодларнинг фамилияларини ўчириш, ёқлаб овоз бераётган 1 та номзоднинг фамилиясини қолдириш орқали сайлов ҳуқуқини амалга ошириш амалиёти мавжуд бўлган.

Хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, мамлакатимиз қонунчилигида 2005 йилдаги сайловлардан бошлаб номзоднинг фамилиясини ўчириш амалиётидан бутунлай воз кечилган.

Сайлов кодексининг 55-моддасига асосан, сайловчи ўзи ёқлаб овоз бераётган номзоднинг фамилияси рўпарасида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга «» ёки «✔️ » ёхуд «✖️» белгисини қўяди.

Референдумга қонун лойиҳасини қабул қилиш масаласи қўйиладиган бўлса, овоз бериш бюллетенини тўлдиришнинг амалдаги тартиби Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хоҳиш-иродаси тўлақонли ифода этилишига имкон бермайди.

Шунингдек, 2005 йилдан ҳозирга қадар бўлиб ўтган сайловлар давомида сайловчиларда кабинада бюллетендаги бўш квадратга белги қўйиш тажрибаси шаклланган бўлиб, референдумда сақланиб қолаётган эскича овоз бериш тартиби фуқароларнинг чалғитилишига олиб келиши мумкин.

📌 Таклиф этилаётган қонун лойиҳасида «Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг:

👉 29-моддасида овоз бериш бюллетенида овоз берувчи хоҳиш-иродасининг варианти сифатида «ҳа» ёки «йўқ» ёхуд «рози» ёки «қарши» деган сўзлар кўрсатилиши;

👉 31-модданинг иккинчи қисмига овоз бериш биносида ёки бевосита унинг олдида участка комиссияси стенд жиҳозлаб, унда овоз бериш бюллетенининг намунаси ва уни тўлдириш тартиби жойлаштирилиши, агар референдумга қонун лойиҳаси қўйилган бўлса, стендда шу лойиҳа матни ҳам жойлаштирилиши билан боғлиқ ўзгартиш киритилиши;

👉 35-модданинг иккинчи қисмига фуқаролар овоз бериш бюллетенида референдумга қўйилаётган масала бўйича ўзи овоз бераётган вариант рўпарасида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга «+» ёки «√» ёхуд «х» белгисини қўйиши билан боғлиқ ўзгартиш киритилмоқда.

@a_xaitov
Ҳурматли устозлар!
Муҳтарам муаллим ва мураббийлар!

Сизларни, устоз деган шарафли номни улуғлаб келаётган барча юртдошларимни умумхалқ байрами – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин юракдан қутлайман.

Сизлар борсизки, ҳаётимиз нурафшон, эртанги кунимиз — фарзандларимиздан кўнглимиз тўқ.
Зеро, Президентимиз бот-бот таъкидлаётганидек, асосий мақсадимиз дунёдаги тараққий топган демократик давлатлар қаторига кириш, халқимиз учун эркин ва фаровон ҳаёт қуришдан иборат. Ана шу вазифани уддалайдиган билимли ва истеъдодли навқирон авлодни тарбиялаш борасида Сиз – фидойиларнинг заҳматли меҳнати ҳар қанча таҳсинга лойиқ.

Доно халқимиз “Устоз отадек улуғ” деган ҳикматни бежиз айтмаган. Янги Ўзбекистонда ана шу сўзлар амалда қарор топаётгани, ўқитувчиларнинг машаққатли меҳнати муносиб рағбатлантирилаётгани ҳар бир педагогни руҳлантиряпти.

Янгиланаётган Конституциямизга муаллимларни қўллаб-қувватлашга қаратилган норманинг киритилаётгани ҳам бу борадаги хайрли ишлар бардавом бўлишидан, ўқитувчининг жамиятда тутган ўрни юксак даражада эътироф этилиб, муҳрлаб қўйилишидан далолат. Асосий қонунимизда устозларга бўлган эҳтиромнинг ўз ифодасини топиши мамлакатимизда илм-фан ривожи, Янги Ренессанс пойдеворини яратиш учун кучли ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади, албатта.

Куни кеча давлатимиз раҳбарининг фармонига биноан таълим-тарбия тизимида ишлаётган кўплаб ҳамюртларимиз мукофотланди. Ҳалол, фидокорона меҳнати олий даражада эътироф этилган, эъзозланган устозлар орасида партиядошларимиз ҳам борлигидан фахрланяпмиз, қувоняпмиз.

Бундан кейин ҳам ўғил-қизларимизга таълим-тарбия беришда бор куч-ғайратингиз, билим ва маҳоратингизни ишга солишингизга ишонаман.

Сизларни айём билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга файзу барака тилайман!

Актам Хаитов,
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси
Forwarded from Daryo — LIVE
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Туман аҳолиси йилига 65 млрд сўм ишлаб топади». Малинадан даромад топаётган водилликлар маҳалласидан репортаж

Фарғона вилоятининг ҳар бир ҳудудида томорқачиликда ўзига хос мактаб яратилган. Олтиариқликлар бодринг ва узум, қуваликлар анор ва гилос, учкўприкликлар лимон, риштонликлар кўкатлар, Ўзбекистон тумани миришкорлари эса қулупнай етиштиришни ҳадисини олган. Фарғона тумани маҳаллаларида шифобахш ва мўмай даромад манбаи бўлган хўжағат — малина етиштирилади. Водил малинасининг таърифи нафақат Фарғона вилоятида, балки бутун водийда машҳур.

«Дарё» мухбири бу ҳақда репортаж тайёрлади.

@daryo_live
Томорқа маданияти бўйича амалий семинар ўтказилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13157

Актам Хаитов Жарқўрғон туманидаги «Қорабура» маҳалласининг хонадонларида бўлиб, у ерда истиқомат қилаётган аҳолининг томорқадан қандай фойдаланаётгани билан қизиқди.

Хусусан, ҳудудда яшовчи Нормўмин Рахматовнинг хонадонида айнан томорқадан унумли фойдаланиш бўйича амалий семинар ҳам ташкил этилди.

Н.Рахматов 30 сотих томорқасида кўкат маҳсулотларини экиб, бир йилда 3-4 марта ҳосил олиб, етиштирган маҳсулотини маҳаллий бозорда сотиб, даромад олмоқда.

#uzlidep #Xaitov #tomorqa

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube