Zangiota tumani hokimligi
3.36K subscribers
40.5K photos
2.89K videos
46 files
13.6K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
#Зангиота_тумани
#Расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқлар орқали "БОШ ПРОКУРАТУРА: Зангиота тумани ҳокимининг ўринбосари, кадастри ва архитекторига жиноий иш қўзғатилди" сарлавҳали мақола юзасидан холатга аниқлик киритилгандан сўнг, қўшимча маълумот берилишини маълум қиламиз.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Зангиота тумани
#Расмий муносабат

📍Ижтимоий тармоқлар орқали "Тошкент вилояти Зангиота туман ҳокимияти ва Инфин банк оралиғида, яқинда асфальт қилинган йўл охиргача якунланмай, қолдириб кетилгани айтилмоқда" сарлавхаси остида видеомурожаат тарқалган эди. Ушбу мурожаат тегишли мутасаддилар томонидан ўрганилиб, бартараф этилди.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#расмий
#тайинлов

⚡️Миргазиева Зуҳра Тўраевна -Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

З. Миргазиева 1978 йилда Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2001 йилда Тошкент Давлат Педагогика университетини тамомлаган. Фаолиятини 1996 йил 76-мактабда ўқитувчи вазифасидан бошлаган.

2009 йилдан 2020 йилга қадар Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳокимлигида турли масъул лавозимларда ишлаган.

Айни лавозимга тайинлангунга қадар, Тошкент вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#расмий муносабат

Тошкент вилояти Зангиота тумани “Эшонгузар” маҳалласи, “Ҳабиб Нуъмон” кўчасидаги 1-"А" уйда 12 киши битта хонадонда истиқомат қилиши, улар 3 йилдан бери хавотирда яшаётгани, чунки уйнинг тўрт томонида ҳам қурилиш ишлари бораётгани, қурилиш объекти ва уй оралиғи атиги 1 метрни ташкил этиши, кўчалар ҳам хавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги, иккала тараф ҳам суд бўлиб ўтган бўлса ҳам бир тўхтамга келолмаётгани таъкидланган эди.

Мазкур масала туман ҳокимлиги мутасаддилари томонидан жойига чиқиб ўрганилди.
Хонадоннинг ҳолати кўздан кечирилди, хонадонда истиқомат қилаётган оила аъзолари билан суҳбатлашилди.
Фуқаро Н.Хамрохонов билан тушунтириш ишлари олиб борилди. Инвесторнинг имкониятлари, Суднинг хулосаси тушунтирилди. Натижа ижобий томонга ҳал этилмоқда.
Шунингдек,   ўрганишлар натижасида туман ҳокимининг 2019 йил 10 июндаги “Зангиота тумани Эшонгузар қўрғони Бош режасига асосан “Замонавий кўп қаватли турар жойлар, савдо комплекслари ва бошқа бино-иншоотлар”ни қуриш учун “EXPECTED HOMES” МЧЖга ер майдони танлаш ва ажратиш тўғрисида”ги 3699-сонли қарори қабул қилинганлиги, фуқаро  Ҳамраҳонов Дилмурод Нуриддин ўғли томонидан Зангиота тумани  Эшонгузар МФЙ  “Хабиб Нўъмон” кўчасидаги  0,0869 га ер майдонида жойлашган, қурилиш ости майдони 426,90 кв.м., яшаш майдони 172,54 кв.м., умумий фойдали майдони 172,54 кв.м. бўлган 1А-уйнинг бузилишга тушганлиги ва компенсация масаласида мурожаат этганлиги аниқланди.
Фуқаро Ҳамраҳонов Дилмурод Нуриддин ўғлига Тошкент вилоят суди Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 3-1021-21 сонли ажрим қарорига асосан Зангиота тумани  Эшонгузар МФЙ  “Хабиб Нўъмон” кўчасидаги  0,0869 га ер майдонида жойлашган, қурилиш ости майдони 426,90 кв.м., яшаш майдони 172,54 кв.м., умумий фойдали майдони 172,54 кв.м. бўлган 1А-уй учун фуқаро  Ҳамраҳонов Нуриддин Қутпиддиновичга “EXPECTED HOMES” ҚК МЧЖ ҳисобидан 1.503.705.914,52 сўм компенсация ажратилиши белгиланган. Ушбу компенсация тўловининг миқдори камлиги сабабли фуқаро Ҳамраҳонов Нуриддин Қутпиддиновичнинг 2021 йил 24 ноябрдаги №19296-сонли кассация шикояти Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий судининг кассация судлов ҳайъатининг 2021 йил 14 декабрдаги қарорига асосан Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 3-1021-21 сонли ажрим қарори ўзгаришсиз қолдирилганини юзасидан фуқаро Ҳамраҳонов Дилмурод Нуриддин ўғлига зарур ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

 
https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#Расмий муносабат
“ЧИҚИНДИЛАР ЎЗ ВАҚТИДА ОЛИБ КЕТИЛАДИ”
2022 йил 25 апрель куни телеграм ижтимоий тармоғида тумандаги 44-умумтаълим мактаби атрофида чиқиндихона йўқлиги сабаб белгиланмаган жойда чиқиндилар тўпланиб қолгани ва ўз вақтида тозаланланмаётгани танқид қилинган эди.
Ушбу материал юзасидан шу йил 5 май куни туман Халқ таълими бўлими раҳбари имзоси билан олинган расмий жавобга кўра, қуйидагилар маълум қилинди.
Жумладан, 44-мактабнинг ичкари ҳудудида ўз чиқиндихонаси бўлиб, иккита махсус контейнер мавжуд. Чиқиндилар ҳар ҳафтанинг жума куни олиб чиқиб кетилади. Барча мактаблардан йиғилган чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетиш бўйича туман Халқ таълими бўлими ва “Тоза ҳудуд” МЧЖ ўртасида йиллик шартнома тузилган.
Лекин, юқоридаги ҳолат ҳудуддаги кўп қаватли уйларга тегишли бўлиб, баъзи фуқаролар томонидан чиқиндилар махсус идишларга эмас, аксинча ён-атрофга ташлаб кетилаётганлиги бўйича ҳудудий маҳалла мутасаддилари билан тушунтириш ишлари олиб борилди.
https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#Расмий муносабат
МУАММОЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛДИ
2022 йил 25 апрель куни телеграм ижтимоий тармоғида тумандаги “Файз” маҳалласи ҳудудининг 44-умумтаълим мактаби атрофида чиқиндихона йўқлиги сабаб белгиланмаган жойда чиқиндилар тўпланиб қолгани ва ўз вақтида тозаланланмаётгани танқид қилинган эди.
Танқидий материал юзасидан шу йил 5 май куни “Файз” маҳалла фуқаролар йиғини раиси А.Қодиров имзоси билан олинган расмий жавобга кўра, қуйидагилар маълум қилинди.
Ушбу ҳолат маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари билан биргаликда ўрганилиб, шу куннинг ўзида мазкур салбий ҳолатлар бартараф этилиб, чиқиндилар махсустранс автомашинаси ёрдамида тозаланди. Ҳозирда ҳеч қандай ноқулайлик келтириб чиқарадиган ҳолатлар йўқ.
Шунингдек, тез кунларда ушбу ҳудудда замонавий чиқиндихона қурилиши ишлари бошланиши режалаштирилиб, келгусида юқоридаги салбий ҳолатларга йўл қўйилмаслиги билдирилди.
https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#Расмий муносабат
2022 йил 27 апрель куни
Rost24.uz сайтида Зангиота туманининг “Найман” маҳалласида аҳолини бир қатор муаммолар қийнаб келаётгани, хусусан, ҳудудда болалар боғчаси мавжуд эмаслиги, 7-мактабда спорт зали йўқлиги, маҳалла идораси эски, таъмирталаб бинода жойлашгани, йўллар таъмирталаблиги танқид остига олинган эди.
Ушбу материал юзасидан шу йил 5 май куни туман Халқ таълими бўлими раҳбари А.Раҳматуллаев имзоси билан олинган расмий жавобга кўра, қуйидагилар маълум қилинди.
Жумладан, 7-мактабнинг асосий биноси 260 ўринли бўлиб, ҳозирги кунда 265 нафар ўқувчи таълим-тарбия олади. Мактабда ҳақиқатдан ҳам спорт зали мавжуд эмас. Мактабда спорт зали қурилиши 2023 йил Инвестиция дастурига киритилиши назарда тутилганлиги маълум қилинган.
https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#Расмий муносабат
2022 йил 14 апрель куни телеграм ижтимоий тармоғида “Бўзсув” ҳудудининг “Аччисой” маҳалласи, “Абай” кўчаси асфальт қилинмаётгани танқид қилинган эди.
Ушбу материал юзасидан туман Ободонлаштириш бўлими раҳбари Ш.Раззоқовнинг расмий жавобига кўра, Манзилли дастур ишлаб чиқишда ички кўчаларни таъмирлаш режаси дастлаб мактаб, боғча, коллеж, тиббиёт муассасаларига олиб борувчи кўчалар ҳамда маҳаллалар раисларининг таклифига асосан белгиланади.
Президентимизнинг 2017 йил 14 февралдаги 2776-сонли қарорига мувофиқ, ички кўчаларни таъмирлаш Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг “Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” ДУК томонидан амалга оширилади.
Ҳолатни ўрганилганда йўлни шағаллаштириш аҳоли томонидан ҳашар йўли билан амалга оширилганлиги маълум бўлди. Аҳолига кўчани асфальтлаштириш оpenbyudjet.uz сайтидаги “Менинг йўлим” лойиҳаси бўйича таклиф киритиб, овоз бериш йўли орқали таъмирланадиган кўчалар рўйхатига киритиш имконияти мавжудлиги тушунтирилди.
https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#расмий муносабат

Зангиота тумани фуқороси Абдураҳмон Мўминов томонидан ёзилган мурожаат туман ҳокимлиги мутасаддилари иштирокида ўрганилди.
Зангиота тумани, Эшонгузар кўрғони, "Ҳабиб Нўъмон" кўчасидаги 3-уйда жойлашган дорихона (раҳбари тадбиркор А.Мўминов) 15 йилдан бери фаолият олиб бориб, туман аҳолисининг саломатлигини сақлаш йўлида малакали хизмат кўрсатиб келмоқда. Тадбиркор ва дорихонанинг хизматидан аҳоли мамнун.
Тўғри, туман, хусусан, туман марказида кенг кўламда қурилиш, бунёдкорлик ишлари амалга оширилаётгани боис, 2021 йилнинг декабрида мазкур дорихона жойлашган кўча ҳам кенгайтирилди, замон талабларига мос тарзда инфратузилма асосида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Дорихона олдига бетон тўсиқлар қўйилгани ҳам вақтинчалик бўлиб, ҳадемай ишлар якунига етиши билан улар олиб ташланиб, тадбиркорнинг фаолиятига олдингидан-да яхши, қулай шароит яратилади.
Сизга шуни маълум қиламизки, йўлдаги таъмирлаш ишлари якунига етиб қолди.Тез кунда туман марказини Тошкент шаҳри билан боғловчи кенг, ёруғ, икки томонида осмонўпар бинолар қад ростлаган, текис йўл фойдаланишга топширилади.


https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#Расмий_муносабат

🚰 “Туркистон” маҳалласи ҳудудида қурилган кўп қаватли уйлар ичимлик суви таъминоти тўғрисидаги мурожаат юзасидан

👉 Батафсил

👉 https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#Расмий_муносабат
Маълумки, жорий йилнинг 10 июнь куни “Маҳалла” телеканалида Зангиота тумани “Эркин” шоҳ кўчасининг таъмирталаблиги танқид остига олинган лавҳа эфирга узатилган эди. Туман ҳудудида жойлашган “Қурилиш” МФЙда истиқомат қилувчи бир гуруҳ фуқаролар томонидан йўлланган мурожаат асосида тайёрланган мазкур лавҳада акс этган йўллар ҳолати юзасидан Зангиота туман йўллардан фойдаланиш ДУК раҳбарияти қуйидагиларни маълум қилади:
Туманда кейинги йилларда Осиё Тараққиёт Банки маблағлари ҳисобидан умумфойдаланувдаги маҳаллий аҳамиятга эга бўлган автомобиль йўлларини капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Батафсил: https://bit.ly/3NPecZm
#расмий_муносабат
ЖАРАЁН НАЗОРАТДА
Зангиота тумани Назарбек қишлоғидан ўтган темир йўл кесишмасида ер ости автомобиль йўлини қуришдан мақсад аҳолига эрталаб ва кечки вақтларда автомобиллар ҳаракатининг тиғиз пайтида юк поездларининг ўтиши сабаб темирйўл беркитилиши натижасида турнақатор тирбандлик юзага келаётганини олдини олиш эди.

📌Яқинда туман ҳокими Абдиваҳоб Тамикаев ва бир қатор мутасадди ташкилотлар раҳбарлари бу ерда бўлиб, темирйўл йўлости қурилиши жараёнлари билан танишишди. Батафсил: https://bit.ly/3cpwbYJ https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#расмий_муносабат
📌Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Зангиота туманида фермерлар далани ёқишмоқда. Тасаввур қилаяпсизми оташда қанча жонивор ҳалок бўлаётганини? Юқорида дала геопозицияси кўрсатилган деган маълумот билан хабар тарқатилган.
⛳️Геопозиция кўрсатилган жой Янгийўл тумани ҳудудига қарашли бўлиб, тақдим этилган геопозиция ҳам буни яққол кўрсатиб турибди.
❗️Шу ўринда Зангиота туманида ғалла экинидан бўш ерлар ёқиб юборилмаслиги жиддий назоратга олинганини маълум қиламиз. https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#расмий_муносабат

⚡️“Миллий” телеканали орқали “Ҳайвонлар қабристони” рукни остида танқидий лавҳа эфирга узатилди. Аслида ҳолат ростдан ҳам шундайми?

️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#расмий муносабат
📌Ижтимоий тармоқларда жуда кўплаб музокараларга сабаб бўлаётган Зангиота тумани “Чинор” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “Бўзсув” каналига қурилиш чиқиндилари ташланаётган ҳолати, сувининг кирланганлик хусусидаги аҳоли норозилиги акс этган видеолавҳалар юзасидан Зангиота тумани Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси ўрганиш олиб борди.
Аниқланган ҳуқуқбузарларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда маъмурий чоралар кўрилган(
эко1,эко3).
“Севимли” телеканалининг “Замон” кўрсатуви учун телевидения ходимлари билан Зангиота туман экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси мутасаддилари ҳам ҳолатни ўрганишда иштирок этишди (эко2). Ҳозирги кунда Зангиота тумани “Чинор” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Бўзсув канали ноқонуний қурилиш чиқиндиларини тўкаётган хонадон қаршисига доимий назоратни олиб бориш мақсадида кузатувчи камералар ўрнатилди. Камералар ўрнатилгандан сўнг ҳеч қандай транспорт воситаси қурилиш чиқиндиларини тўкиш ҳолати аниқланмади.
#расмий муносабат
📌Ижтимоий тармоқларда шу мавзу билан бирга эътирозларга сабабчи бўлган ҳолат(эко4)“Бўзсув” каналининг суви кирлангани эътибордан четда қолмади. Ўрганишлар натижасида Зангиота тумани “Токзор” МФЙ ҳудудида жойлашган “Бўзсув тўйинтириш станцияси” жойлашган бўлиб, унга Тошкент шаҳарнинг Олмазор, Юнусобод, Шайхонтоҳур, Чилонзор, Учтепа туманлари, қисман Тошкент вилояти Зангиота тумани ва Тошкент туманларидан оқава сувлар келиб тушади. Ҳолатни бартараф қилиш учун Тошкент вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг лабараторияси жалб қилинган ҳолда сувдан анализ олинди. Корхонага кириш ва чиқиш сувлари солиштирилди. Корхонадаги барча жараёнлар тўлиқ ўрганиб чиқилганда оқава тозалаш иншоатига текстил корхоналарининг оқава сувлари келиши натижасида(эко5) Бўзсув канали суви тўқ рангда бўлиб кўринмоқда.
Эндиликда ҳар бир корхона фаолиятини текшириш юзасидан бизнес-Омбудсманга буюртмалар киритилиб, белгиланган тартибда экологик назорат, ўрганиш ишлари олиб борилади.
#расмий_муносабат

📌Ижтимоий тармоқда “Зангиота тумани Назарбек ҳудудидаги 20 мингга яқин аҳоли учун мактаб мавжуд эмаслиги, мактаб қурилиши режалаштирилган ҳудудда ноқонуний қурилган объектни бузиш бўйича суд қарори чиққан бўлса-да ҳамон бузилмагани ва мактаб қурилиши бошланмаганидан аҳоли норози” (Rost24- 29.08.2022) бўлаётгани танқид қилинган эди.

Аниқланишича, Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 25.05.2022 йилдаги 4-1101-2204/220-сонли ижро варақасига асосан ноқонуний қурилма “SKYTECH LINE” МЧЖ ҳисобидан буздирилиши белгиланган.

👉Батафсил:https://bit.ly/3BZ3xrA

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#РАСМИЙ_МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 1 декабрь куни Зангиота туманида жойлашган 14-сонли умумтаълим мактаби ҳомийлар томонидан мукаммал таъмирдан чиқарилиб, 690 ўринли қўшимча ўқув биноси қурилиб фойдаланишга топширилди. Мактабнинг тантанали очилишидан сўнг ижтимоий тармоқларда нохолис фикрлар пайдо бўлмоқда. Мазкур ҳолатга Тошкент вилояти халқ таълими бошқармасининг

МУНОСАБАТИ

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
#расмий
#тайинлов

📖 Зангиота тумани Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи лавозимига Гуламов Равшан Собирходжаевич 2023 йил 11 сентябрдан тайинланди.

📝 Р.Гуламов 1989-йилда Тошкент вилояти Зангиота туманида туғилган. Маълумоти олий, 2013 йилда Тошкент Молия институтини тугатган. 

📌 Р.Гуламов мазкур лавозимга тайинловга қадар Тошкент вилояти Янгийўл тумани бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган.

Telegram | YouTube I Bot | Fecebook

Kanalga ulanish:👉 https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi‌‌
#Расмий
#билдириш

Ҳарбий бўлишни ният қилган ёшларни мулоқотга таклиф қиламан!

Ҳурматли ёшлар! Сизнинг ҳарбий хизматчи бўлиш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари сафида хизмат қилиш ниятингизга кимлар ёки қандай омиллар тўсиқ бўлмоқда? Баъзида ҳарбий хизматга боришнинг қинғир йўллари, усуллари ҳақида гаплар қулоққа чалиняпти. Шу масала ҳақида сизнинг дангал фикрингиз, аниқ таклифларингизни кутаман.

Мен Ватанимиз ҳимоячиси бўлишни ният қилган мард ва жасур йигитлар билан очиқ мулоқотга тайёрман. Ҳурматли ота-оналар, сиз фарзандингизни армияга юборишда қандай тўсиққа дуч келдингиз? Келинг, шу ҳақида очиқчасига гаплашамиз.

Бугун бўлиб ўтган ҳарбий-маъмурий сектор йиғилишида мазкур масалага оид дастлабки, хулоса ва фикрлар, шунингдек,  мутасаддиларнинг изоҳларини эшитдим. Асосий ишларимиз ҳали олдинда. Жорий йил 17 февраль куни шу масала бўйича ота-оналар ҳамда ёшлар билан учрашиш, мулоқот қилишни режалаштирдим.

Ҳарбий бўлишни орзу қилган, ноаниқ сабабларга кўра армияга боролмаётган Тошкент вилояти ёшларини, ота-оналарни бу учрашувга таклиф қиламан.  Мулоқот 17 февраль куни 10:00 да Нурафшон шаҳридаги "Нурафшон бизнес сити" дирекцияси биносида бошланади.

Мулоқотда қатнашинг, фикр ва таклифларингизни билдиринг.

Зойир Мирзаев,
Тошкент вилояти ҳокими


Рўйхатдан ўтиш учун телефонлар:
71 232 80 49
99 766 79 09
99 306 30 10

📱
Instagram | 📱 Twitter | 🌐YouTube | 📱 Facebook  | Telegram