Zangiota tumani hokimligi
3.75K subscribers
44.4K photos
3.31K videos
52 files
15.1K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
#билдириш

Ҳурматли ёшлар! Сизларнинг таклиф ва истакларингизни инобатга олган ҳолда акция муддатини эртага соат 20:00 га қадар узайтиришга қарор қилдик.

Қани фаолроқ бўлинг! Ҳудудингиздаги муаммолардан видеолавҳа тайёрлаб, унинг ечими юзасидан ўз таклифингизни беринг. Фаол иштирокчини смартфон кутмоқда!
____

#bildirish

Hurmatli yoshlar! Sizlarning taklif va istaklaringizni inobatga olgan holda aksiya muddatini ertaga soat 20:00 ga qadar uzaytirishga qaror qildik.

Qani faolroq boʻling! Hududingizdagi muammolardan videolavha tayyorlab, uning yechimi yuzasidan oʻz taklifingizni bering. Faol ishtirokchini smartfon kutmoqda!

Манзил: @yoshlar_aloqada_BOT
__
🙋‍♀🙋‍♂🔥
Биз шу манзилдамиз, қадрдон👇
Biz shu manzildamiz, qadrdon👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEpbmrQUzC8XDuW05g
#Билдириш
#интеллект

Диққат, #Ёшлар_китоб_ўқийди ютуқли интеллектуал ўйинимиз бошланмоқда! Бу сафарги саволлар депутатлар, Тошкент вилоятининг машҳур фарзандлари, блогерлари, интернет фаоллари томонидан берилади.

Танлов шартлари:

1) Сизга кун давомида 10 та савол берилади:
2) Саволларни йиғиб, жамлаб боринг;
3) Охирги 10-савол эълон қилингач, ҳамма жавобларни умумий қилиб юборасиз;
4. Жавобларни юборганингизда исм-фамилия, боғланиш учун телефонларингизни ёзинг.

Эслатма!

Ҳар бир саволга алоҳида жавоб юборманг! Берилган 10 та саволга 10 та жавоб битта қилиб @yoshlar_aloqada_Bot га юборилиши керак. Яъни, барча жавобларни бирйўла юборинг. алоҳида-алоҳида юборилган жавоблар қабул қилинмайди.

Ғолиб қандай аниқланади?

@yoshlar_kundaligi блоги жамоаси , шунингдек, жалб қилинган эскпертлар томонидан биргаликда аниқланади.

Ғолибларга қандай совғалар бор?

Энг юқори кўрсаткич эгасига планшет, 2-3 ўрин соҳибларига смартфон берилади.

Танлов соат 11:00 дан бошланади. Ҳурматли билимдон ёшлар! Марҳамат қатнашинг ва ўз билимингизни синаб кўринг.

Ютуқли ўйинда қатнашиш учун:

БУ ЕРГА ЎТИНГ
#Билдириш

Бугун ўтказилган онлайн викторинада Рустам Холматов ёшларга қандай савол йўллади?

Бугун бир гуруҳ фаоллар ижтимоий тармоқларда "Интеллект" лойиҳасини ўтказишди.

@yoshlar_kundaligi блогида интернетнинг ўзбек сегментидаги машҳур блогерлар, фаоллар, ёш журналистлар Тошкент вилояти ёшларига савол йўллашди. Қизиқарли виртуал мусобақада Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов ҳам иштирок этди ва ёшларга ўз саволини йўллади.

Лойиҳа ташкилотчиларининг таъкидлашларича, мазкур онлайн викторинадан мақсад, ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этиш, уларга бу йўлда мотивация беришдан иборатдир. Лойиҳанинг аввалги қисмларида вилоят прокурори, ИИББ бошлиғи, солиқ бошқармаси раҳбари, корхона, ташкилот ва бошқарма бошлиқлари ҳам иштирок этган, ёшларнинг китобхонлик даражасини синовдан ўтказган эдилар.

Ёшлар ўртасида оммалашиб бораётган бундай қизиқарли акциялар яна давом эттирилади.

Мазкур лойиҳа тафсилотлари билан тўлиқ танишиш учун
МАЗКУР ҲАВОЛАГА ЎТИНГ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#билдириш

Жонли мулоқотлар давом этади

🎞“Тошкент” телерадиоканалининг Тошкент вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Маҳаллабай” тизими бўйича олиб борилаётган ишларга бағишланган “Жонли мулоқот” кўрсатуви давом этади.

👆Мулоқотда мавзу доирасида ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар тўртта сектор раҳбари иштирокида таҳлил этилади.

📌Кўрсатувнинг 27 июль кунги сонида Зангиота тумани сектор раҳбарлари иштирок этишади.

☎️Мавзу юзасидан саволларингизни (71) 214-16-98, 214-16-97 рақамига ҳамда (99) 798-14-02 телеграмм манзилига юборишингиз мумкин.

⚡️⚡️⚡️Демак, 27 июль, соат 21:00 да “Жонли мулоқот” кўрсатувини томоша қилинг!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Эълон
#Билдириш
#Қабул_вақти_ўзгарди

Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Шарипов Нажмиддинхўжа Шухратович 2021 йилнинг 28 октябрь куни соат 10:00 дан 13:00 га қадар жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш вақти айрим сабабларга кўра 14:00дан 17:00гача бўлиб ўтишини маълум қиламиз.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#билдириш
#тезкор

⚡️⚡️⚡️ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИНИНГ АЙРИМ ТУМАНЛАРИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА МЕЪЁРИДАН ПАСАЙИШИ КУЗАТИЛАДИ

“Ўзтрансгаз” АЖга қарашли магистраль газ қувурларида меъёрий босимнинг пасайиши кузатилмоқда.

Шу сабабли Қибрай туманидаги “Жарбоши”, “Ибрат”, Бўстонлиқ туманидаги “Думалоқ”, “Қорамозор Чахчам”, “Янгиовул Қўшқурғон”, “Сойлиқ Хондойлиқ”, Юқори Чирчиқ туманидаги “Бордонкўл”, “Мамут”, “Кавардан”, “СВТ Жаннат макон”, “СВТ Роҳат”, “Йик ота”, Зангиота тумани “Назарбек”, Паркент туманидаги “Чангли”, “Хисарак”, “Кулолчи”, “Бостон” маҳаллаларидаги газ истеъмолчиларида ҳамда ушбу ҳудуддаги мавсумий истеъмолчиларда газ босимида вақтинчалик танқислик юзага келади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#билдириш
#тезкор

⚡️⚡️⚡️ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА МЕЪЁРИДАН ПАСАЙИШИ КУЗАТИЛМОҚДА

Мамлакатимизнинг кўплаб ҳудудлари, хусусан, вилоятимизда электр энергияси тизимида кузатилган узилишлар боис, 2022 йил 26 январь куни соат 06:00 дан истеъмолчиларни табиий газ билан таъминловчи “Ўзтрансгаз” АЖга қарашли магистраль газ қувурларида меъёрий босимнинг пасайиши кузатилмоқда.

Ҳурматли истеъмолчилар!

Магистраль газ қувурларида газ босимининг тушиб кетиши оқибатида газ таъминотида ўчиш ҳолатлари ҳам кузатилиши мумкин. Газ ўчиш ҳолати кузатилган тақдирда газ жиҳозларини ўчириб, керакли чораларни кўришингизни сўраймиз.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#билдириш
#тезкор

⚡️"Тошкент ҳудудий электр тармоқлари": айрим ҳудудларда электр таъминотида нобарқарорлик кузатилмоқда

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#билдириш
#тезкор

⚡️Айни вақтда Тошкент вилоятининг бир қатор туман ва шаҳарларида табиий газ босими қайта тикланмоқда

“Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали газ босимини тиклаш ва истеъмолчиларга бир маром ва меъёрда табиий газ етказиб бериш бўйича барча зарур чораларни кўрмоқда.

Кун давомида аксар ҳудудларда табиий газ меъёрий босимга қайтиши кутилмоқда. Шу муносабат билан аҳоли истеъмолчилари табиий газга уланган барча жиҳозларни ўчириб қўйишлари ва биноларда газ сизиб чиқиш ҳолатлари бор ёки йўқлигидан огоҳ бўлишлари сўралмоқда.

Зарурат туғилганда, 11 04 колл-марказига ёки 104 диспетчерлик хизматига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

“Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали вақтинчалик ноқулайликлар учун газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#билдириш

Зангиота тумани Тиббиёт бирлашмаси раҳбари аҳоли олдида ҳисобот беради

⚡️Давлатимиз раҳбарининг соғлиқни сақлаш соҳасида амалга ошириш лозим бўлган чора-тадбирлар юзасидан ўтказилган навбатдаги видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, вилоят ҳокимининг таклифи билан бундан буён ҳар бир туман-шаҳар Тиббиёт бирлашмаси раҳбари аҳоли олдида ҳисобот бериб боради.

📌Бунда тизимда йўл қўйилаётган камчиликлар, аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган долзарб масалалар, тиббиёт муассасалари фаолиятига оид тўпланиб қолган муаммоларни бартараф этиш бўйича тезкор ва долзарб вазифалар баён қилинади.

Мазкур хайрли ташаббусдан келиб чиқиб, Зангиота тумани Тиббиёт бирлашмаси раҳбари туман аҳолиси вакиллари олдида илк ҳисоботини беради.

📃 Шу муносабат билан туман тиббиётига доир масала ва муаммоларга дуч келаётган фуқаролар, соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларга бефарқ бўлмаган аҳоли вакиллари мазкур ҳисобот жараёнида бевосита иштирок этишга таклиф этилади.

Тадбир жойи: Зангиота тумани, 40-умумтаълим мактаби.
Ҳисобот вақти: 2022 йил 6 апрель, соат 11.00 да.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#билдириш

📌 30 апрель куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 апрелдаги тегишли фармойиши асосида жорий йилнинг 30 апрель куни "Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги" шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ташкил этилади.

Атрофни обод этиб, яшаб турган гўшасини саранжом-саришта сақлаш – халқимизнинг азалий қадриятларидан бири саналади.

Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирликлари, Ёшлар ишлари агентлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, кенг жамоатчилик ушбу савобли ғоянинг ташаббускоридир.

Азиз тумандошлар!

"Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги"
шиори остида ташкил этиладиган умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этинг.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#билдириш

📌 30 апрель куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 апрелдаги тегишли фармойиши асосида жорий йилнинг 30 апрель куни "Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги" шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ташкил этилади.

Атрофни обод этиб, яшаб турган гўшасини саранжом-саришта сақлаш – халқимизнинг азалий қадриятларидан бири саналади.

Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирликлари, Ёшлар ишлари агентлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, кенг жамоатчилик ушбу савобли ғоянинг ташаббускоридир.

Азиз тумандошлар!

"Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги"
шиори остида ташкил этиладиган умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этинг.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#билдириш

Ҳурматли Тошкент вилояти аҳолиси!

Сизларга шуни маълум қиламизки, жорий йилнинг 11-13 май кунлари Ўрта Чирчиқ тумани Тошкент йўли кўчасида жойлашган "Ўртасарой" ГТСда режага асосан демонтаж ишлари олиб борилади.

Шу муносабат билан табиий газга қўшилган одорант (этилмеркаптал) суюқлигини ер остида сақлаш учун мўлжалланган сиғимлари қазиб олиш жараёнида атроф-муҳитга ҳиди тарқалиш эҳтимоли борлигини ҳисобга олиб, аҳолидан ваҳимага тушмаслик сўралади.

Тошкент магистрал газ қувурлари бошқармаси келиб чиқадиган ноқулайликлар учун узр сўрайди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Сайлов
#Билдириш
🕖 Эртадан Зангиота туманида Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови бошланади

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссия томонидан тасдиқланган режа асосида 2022 йил 16 май кунидан бошлаб Зангиота туманидаги мавжуд 73 та маҳаллада фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловлари бошланади.

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Зангиота тумани комиссияси.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#эълон
#билдириш
#тармоқлараро_саноат_ярмаркаси

⚡️⚡️⚡️Азиз юртдошлар!
Ҳурматли ишбилармон ва тадбиркорлар!

📌Жорий йилнинг 4-5 август кунлари Тошкент вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Чирчиқ шаҳридаги “Чирчиқ кимё-индустриал технопарки”да ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтади.

❗️Иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудий корхоналарнинг саноат салоҳиятини янада ошириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, маҳаллийлаштиришни кенгайтириш мақсадида ташкил этилаётган мазкур нуфузли саноат анжуманига барчангизни таклиф этамиз.

Тошкент вилояти ҳокимлиги

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#билдириш
#тезкор

⚡️⚡️⚡️Зангиота туманининг айрим ҳудудларида 3 кунга газ таъминоти узилади

🔹Қайд этилишича, 2022—2023-йиллар куз-қиш мавсумида газ тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида “Жанубий-Ғарбий” ва “Бўзсув-2” ГТСлари орқали табиий газ билан таъминланадиган ҳудудлардаги мавжуд юқори ва ўрта босимли газ қувурларини лойиҳавий босимга кўтариб зичликка ва мустаҳкамликка синаш ишлари олиб борилади.

🔹Шу сабабли жори йилнинг 6 сентябр куни соат 08:00 дан 9 сентябр соат 17:00 га қадар тумандаги “Ўртаовул”, “Эркин”, “Қатортол”, “Бўзсув” ва “Туркистон” ҳудудларидаги жами 27 минг 40 та аҳоли хонадонларида, 780 та табиий газ улгуржи истеъмолчиларида ва 93 та ижтимоий соҳа обектларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Билдириш

⚡️Ҳурматли Тошкент вилояти аҳолиси! Кейинги пайтда телеграмда турли сохта канал ва ботлар пайдо бўлмоқда. Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилояти ҳокимлигининг телеграмдаги ягона расмий саҳифаси: @toshvilpressa.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

#Bildirish

⚡️Hurmatli Toshkent viloyati aholisi! Keyingi paytda telegramda turli soxta kanal va botlar paydo boʻlmoqda. Eslatib oʻtamiz, Toshkent viloyati hokimligining telegramdagi yagona rasmiy sahifasi: @toshvilpressa.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#билдириш

Азиз Тошкент вилояти аҳолиси ва ёшлари!!!

‼️Сизларни 11 апрель куни Нурафшон шаҳри "Янги Ўзбекистон боғи" даги амфитеатрда
бўлиб ўтадиган "Нурафшон мунаввар оқшомлари!" гала концертига таклиф этамиз.

📂Тадбир соат 15:30 да  “Ўзбекистон – ёшлар мамлакати” шиори остида Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси лойиҳасининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган тарғиботчиларнинг чиқишлари билан бошланади.

🎙Шундан сўнг эстрадамизнинг ёрқин юлдузлари Ҳамдам Собиров, Ёрқинхўжа Умаров, Ойбек Холметов ҳамда Дж Немати каби бир қатор санъаткорларнинг чиқишлари намойиш этилади. Тадбирни бошловчилар Анвар Мирзо ва Мадина Абдуллаевалар олиб боришади.

Барчангизни фестивалда кутиб қоламиз!🙋‍♀🙋‍♂

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Билдириш

Диққат, онлайн аудио мулоқотга марҳамат!

📣Бугун соат 17:00 да Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Жўраев Бахтиёр Муқимович
билан онлайн аудио суҳбат ўтказилади.

Мулоқотга сиз ҳам қўшилинг, ўз ҳудудингиздаги экологик муаммолар, атроф-муҳит муҳофазасига оид масалалар юзасидан савол ва таклифларингиз билан ўртоқлашинг, муаммоларни масъул раҳбарга шахсан ўзингиз етказинг.

▶️ Суҳбат манзили

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Forwarded from РЕЙД(ТошОБЛ)
#Расмий
#билдириш

Ҳарбий бўлишни ният қилган ёшларни мулоқотга таклиф қиламан!

Ҳурматли ёшлар! Сизнинг ҳарбий хизматчи бўлиш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари сафида хизмат қилиш ниятингизга кимлар ёки қандай омиллар тўсиқ бўлмоқда? Баъзида ҳарбий хизматга боришнинг қинғир йўллари, усуллари ҳақида гаплар қулоққа чалиняпти. Шу масала ҳақида сизнинг дангал фикрингиз, аниқ таклифларингизни кутаман.

Мен Ватанимиз ҳимоячиси бўлишни ният қилган мард ва жасур йигитлар билан очиқ мулоқотга тайёрман. Ҳурматли ота-оналар, сиз фарзандингизни армияга юборишда қандай тўсиққа дуч келдингиз? Келинг, шу ҳақида очиқчасига гаплашамиз.

Бугун бўлиб ўтган ҳарбий-маъмурий сектор йиғилишида мазкур масалага оид дастлабки, хулоса ва фикрлар, шунингдек,  мутасаддиларнинг изоҳларини эшитдим. Асосий ишларимиз ҳали олдинда. Жорий йил 17 февраль куни шу масала бўйича ота-оналар ҳамда ёшлар билан учрашиш, мулоқот қилишни режалаштирдим.

Ҳарбий бўлишни орзу қилган, ноаниқ сабабларга кўра армияга боролмаётган Тошкент вилояти ёшларини, ота-оналарни бу учрашувга таклиф қиламан.  Мулоқот 17 февраль куни 10:00 да Нурафшон шаҳридаги "Нурафшон бизнес сити" дирекцияси биносида бошланади.

Мулоқотда қатнашинг, фикр ва таклифларингизни билдиринг.

Зойир Мирзаев,
Тошкент вилояти ҳокими


Рўйхатдан ўтиш учун телефонлар:
71 232 80 49
99 766 79 09
99 306 30 10

📱
Instagram | 📱 Twitter | 🌐YouTube | 📱 Facebook  | Telegram