Zangiota tumani hokimligi
3.39K subscribers
40.6K photos
2.92K videos
46 files
13.7K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
#МУНОСАБАТ
#РАСМИЙ

Ижтимоий тармоқ саҳифаларида Зангиота туман тиббиёт бирлашмасига қарашли туман тез тиббий ёрдами бўлими ходимлари томонидан “Тошкент вилояти Зангиота тумани тез тиббий ёрдам шифокорлари номидан ёзмоқдамиз. Президент қарори билан тез тиббий ёрдам ходимларига рағбат пули берилиши керак эди. Афсуски, биз уч ойдан бери мукофот пулини ололмай сарсонмиз. Бухгалтер “ана берамиз, мана берамиз” деб алдаб келади…”деб юборилган мурожаат юзасидан туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари К.Раҳимов қуйидагиларни маълум қилди.

Зангиота тумани тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам ҳодимларига 2020 йил 20 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 июлдаги “Коронавирус инфекциясига қарши кураш даврида аҳолини тез тиббий ёрдам хизматлари билан кенг қамараб олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 446-сонли қарорининг 2 бандига асосан “кучайтирилган тартиб даврида хар ой якунига қадар барча тиббий ёрдам бригадаларида ишловчи ходимларининг лавозим маошига қўшимча тўловлар” 550 нафар тиббиёт ҳодимларига тўловлар амалга оширилган. 2020 йилнинг 20 июл санасидан 2020 йил 30 октябргача қўшимча тўловлар 550 нафар ҳодимга (725 323,7 минг сўм) тўлиқ амалга оширилган. 2020 йилнинг ноябрь ва декабрь ойлари учун жалб қилинган тиббий ҳодимларнинг рўйхатлари ва керакли хужжатлари устама хақ тўланиши юзасидан Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Тошкент вилояти молия бошқармасига тақдим этилган.
Ўзбекистон Республикаси худудларида пандемия шароити барқарорлашганлиги сабабли тиббиёт ходимларига тўланадиган қўшимча устама тўловларни амалга оширилиши Тошкент вилояти молия бошқармасининг кўрсатмаси асосида амалга оширилади.

Зангиота тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram (
https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi)
Зангиота тумани ҳокимлигининг расмий телеграм канали.

Aholi murojaatlari uchun : @ztxaholimurojaatlari

Telegram
Zangiota tumani hokimligi®
Zangiota tumani hokimligi Axborot xizmati

Информационная служба хокимията Зангиатинского района

Aholi murojaatlari uchun : @ztxaholimurojaatlari
#муносабат
#расмий

❇️ Ижтимоий тармоқ саҳифаларида “Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Назарбек санаторияси жойлашган Шифокорлар кўчасида қурилган кўп қаватли уйларнинг атрофи юриб бўлмас даражада ифлосланиб кетган. Ахлатлар кўчанинг ҳар тарафига ташланганидан уйларнинг олди ахлатхона бўлиб кетган. Туман мутасаддиларидан ёрдам беришларини илтимос қиламиз” дея тарқалган видеотасвир юзасидан Зангиота тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилди:
Экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси, маҳалла фаоллари, ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли билан биргаликда “Тарнов” МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уйлар, болалар боғчасининг атрофи чиқиндилардан, шох-шаббалардан тозаланди, атроф ободонлаштирилди. Ҳудудга “Нур обод файз” МЧЖ махсустранс корхонаси бириктирилиб, аҳоли билан оммавий шартнома қилиниб, махсус белгиланган жойга ахлат ташлаш учун жой ажратилди. Шунингдек, тозалик бўйича аҳоли билан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.

https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi