Zangiota tumani hokimligi
3.39K subscribers
40.6K photos
2.91K videos
46 files
13.7K links
Zangiota tumani hokimligi rasmiy kanali
Download Telegram
#Зангиота_тумани
#муносабат

⚡️Ижтимоий тармоқлар орқали "Мактаб учун ажратилган ерни Тошкент вилояти ҳокимлиги кимга берди?” номли мақоласи юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.


👉Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Муносабат

❇️Ўзбекистон тарихида илк бор Давлат раҳбарининг битирувчиларга табриги йўлланди. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ҳаёт остонасида турган, қалбида юксак орзулари жўш ураётган, беғубор ўқувчилик йилларини ортда қолдириб, ҳаётининг янги, янада масъулиятли босқичига қадам қўяётган ёшларга йўллаган бу табриги, унда билдирилган илиқ ва самимий фикр, эзгу тилаклар нафақат ёшлар, балки уларнинг ота-оналарининг ҳам қалбини ларзага солиб, умидбахш орзуларга, юксак орзу мақсадлар сари дадил қадам ташлашга чорламоқда.

❇️Ўзбекистон Республикаси Президентининг умумий ўрта таълим мактаблари битирувчи синф ўқувчиларига йўллаган ушбу табриги тумандаги барча умумтаълим мактабларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларида ўқиб эшиттирилди. Ушбу табрик ўқувчию ўқитувчилар, ота-оналарда ўз Президентига бўлган миннатдорчилик туйғуларининг уйғонишига сабаб бўлди.

❇️Поёнига етаётган мазкур ўқув йилида туманимиздаги 43 та умумтаълим мактабларида таълим-тарбия олаётган 27587 нафар ўқувчилардан 1859 нафари умумтаълим мактабларининг 11-синфини битириб, етуклик шаҳодатномаларини олиш арафасида. Бу битирувчиларимиз Президентимиз йўллаган табригидан руҳланиб, янги Ўзбекистон, янги Ренессанс бунёдкорлари бўлишдек шарафдан янада завқландилар. Бу эса туманимизда муддатидан аввал талаба бўлган 12 нафар битирувчилар сафини янада кенгайишига умид берди.

❇️Айниқса, муҳтарам Президентимиз томонидан мактаб битирувчиларининг 2021 йилда Олий таълим муассасаларига қамраб олиниши 28 фоизга етказилганлиги ёшлар учун кенг имкониятлар яратди. Уларда ҳаётда бўлган қизиқишни оширди ва мотивация уйғотди. Қолаверса, уларнинг келажакка бўлган ишончи ортди.
Биз, туман халқ таълими бўлими ходимлари ушбу табрик учун Президентимизга миннатдорчилик билдирамиз.

Абдулла РАҲМАТУЛЛАЕВ,
Зангиота туман Халқ таълими бўлими мудири

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/zangiotatumanihokimligi
#МУНОСАБАТ

❇️Мактабимизда “Сўнгги қўнғироқ” тадбири ўзгача шукух билан бошланди. Биринчиси Ўзбекистон тарихида илк бор Давлат Раҳбарининг битирувчиларга табриги бўлса, иккинчиси туман ҳокими А.Тамикаевнинг ташрифи ва битирувчиларимизга Давлат Раҳбарининг табригини ўқиб эшиттирганлари биз устозлар ва битирувчиларни кўнглини тоғдек кўтарди.

❇️Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг мустақил ҳаёт остонасида турган, қалбида юксак орзулари жўш ураётган ёшлар учун йўллаган бу табриги, унда билдирилган илиқ, самимий сўзлар, юрт раҳбарининг ҳар бир ўғил-қизга "фарзандим, ёш дўстим" дея айтилаётган эзгу тилаклар нафақат ёшлар, балки, ёшу-қари, ҳар бир юртдошимизни қалбини ларзага солиб, умидбахш орзуларга, юксак орзу-мақсадлар сари дадил қадам ташлашга чорламоқда.

❇️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил декабр ойидаги Олий мажлисга қилган мурожаатномалари бунга аниқ мисолдир. Шавкат Миромонович ўз мурожаатномаларида - “Биз ўз олдимизга мамлакатимизда учинчи ренессанс пойдеворини барпо этишдек улуғ мақсадни қўйган эканмиз бунинг учун янги Хоразмийлар, Берунийлар, Ибн Синолар, Улуғбеклар, Навоий ва Бобурларни тарбиялаб берадиган мухит ва шароитларни яратишимиз керак” деган мақсадда “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади” деган ғоя асосида кенг кўламли ислохотларни амалга оширамиз деган фикрлари билан 3 та вазифани амалга ошириш лозимлигини таъкидладилар.

👉Биринчидан – ёш авлодга боғча, мактаб ва олийгохда сифатли таълим-тарбия беришни, улар жисмоний ва маънавий соғлом, ватанпарвар инсонлар бўлиб улғайиши учун барча куч ва имкониятларни сафарбар этилиши;
👉Иккинчидан – ёшларни замонавий билим ва тажрибалар, миллий ва умумбашарий қадриятлар асосида, мустақил ва мантиқий фикрлайдиган, эзгу фазилатлар эгаси бўлган инсонлар этиб вояга етказишимиз;
👉 Учинчидан – ўғил-қизларимизни мехнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий касб-хунарга ўргатиш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини ва мехнатсеварлик фазилатларини шакллантириб, уй-жой билан таъминлашга ахамият қаратамиз деган вазифаларни қўйдилар.

❇️Юртимизда келгуси йилдан 10та президент мактаби, кимё, биология, математика, ахборот-технологияларга ихтисослаштирилган 197та мактаб ўз фаолиятини бошлайди. Олий таълимнинг қамрови давлат грандлари сони камида 25%га оширилади, Олий ўқув юртларига қабул қилишда эхтиёжманд оилалар қизлари учун грандлар сонини 2 баробарига кўпайтириб 2000тага етказилади хамда аъло бахоларга ўқиётган ижтимоий химояга мухтож қизлар учун махсус стипендиялар жорий этилади. Бу мурожаатномадан сўнг Юртбошимизнинг табриклари барча ёшларни янада рухлантириб келажакда янада юксак марралар сари олға боришга мадад берди.

❇️ Ўтган ўқув йилида 11-синфни жами 45 нафар ўқувчилар мактабни битириб хозирги кунда 12 нафари турли ОТМларида ўқишни давом эттиришмоқда. 16 нафари техникумларда, 17 нафари эса иш билан таъминланди. Хозирги кунда 11-синф битирувчиларимизнинг 3 нафари инглиз тилидан IELTS сертификатини қўлга киритиб чет эл ОТМларига ўқишга қабул қилиндилар. 6 нафар битирувчиларимиз Россия давлатининг Маринск университетига гранд асосида ўқишга қабул қилинди.

❇️Хозирги кунда мактабни 39 нафар битирувчиларидан 6 нафари чет элда, 16 нафари Ўзбекистондаги турли ОТМ ларида, 12 нафари техникумларда ўқиш истагини билдиришган, 5 нафари ишлаш истагини билдиришган. Туман ҳокимининг дўстона ва самимий тилаклари мактабимиз битирувчиларининг кўнглида чуқур из қолдирди.

Нодира УМРЗОҚОВА
27-умумтаълим мактаб директори

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/zangiotatumanihokimligi
#Муносабат

⚡️ЮРТИМИЗДА МАТБУОТГА ЭЪТИБОР БУГУНГИДАЙ ЮҚОРИ БЎЛМАГАН

Шубҳасиз, журналистика ҳам бошқа соҳалар каби заҳматли меҳнатни талаб этади. Бу меҳнат биринчи галда ҳамиша одамлар дарду ташвишига шерик бўлиш, уларнинг қувончи ташвишини ўзиники деб билишни тақозо этади. Бунинг учун эса бутун ҳаётинг, истеъдодинг, орттирган тажрибангни қоғоз-қалам, сўз ихтиёрига беришинг зарур бўлади. Ҳақиқий журналист ўқишдан, ўрганишдан, қаламни чархлашдан, ўзини ўзи “таҳрир” қилишдан, ўзига нисбатан танқидий муносабатда бўлишдан чарчамаслиги керак. Ана шундагина журналистнинг қадри баланд бўлади, эл-юрт эъзозида бўлади.

Олимжон ЎСАРОВ,
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси

Батафсил:
https://journalist.uz/n/23897
#муносабат

Яхшиликда шукур, қийинчиликда сабр — асл мўминликдан

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Муносабат
“UzReport” телеканалининг “UzReport news” дастури орқали Зангиота тумани “Назарбек” ҳудудида темирйўл кесишмасида ер ости йўлини қуриш ишлари пайсалга солиб келинаётгани аҳолига ноқулайликлар туғдираётгани ҳақидаги кўрсатув эфирга узатилган эди. Ушбу танқидий лавҳа юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Хусусан, Президентимизнинг 2020 йилнинг 28 декабрдаги “2021-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги фармойишига мувофиқ, “4Р253 “Тошкент шаҳар-“Туркистон” ширкат хўжалиги-Қозоғистон Республикаси чегараси” автомобиль йўлининг 3 километридаги темирйўл ости йўл ўтказгич қуриш лойиҳаси “Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси” ДУК буюртмасига асосан бош пудратчи сифатида “Кўприкқурилиштрести” УК таркибидаги 13-кўприк қурилиш отряди томонидан амалга оширилмоқда.
Албатта, ушбу йирик бунёдкорлик лойиҳасини тезкор ва сифатли амалга оширишда об-ҳаво ҳам муҳим аҳамият касб этади. Кўкламги серёғин кунлар қурилиш ишларининг бироз ортга сурилишига сабаб бўлди. Туман ҳокими А.Тамикаев томонидан аҳолидан келиб тушаётганган мурожаатлар инобатга олинган ҳолда, қурилиш ишларини янада жадаллаштириш, олиб борилаётган ишларнинг ўз муддатларида бажарилишини таъминлаш мақсадида тегишли мутасаддилар иштирокида қурилиш жараёнлари бевосита ўрганилган. Қурилиш ишларининг ўз муддатида сифатли бажарилишини таъминлаш бўйича тегишли мутасаддиларга зарур топшириқ ва вазифалар берилган. Шунингдек, туман ҳокимининг Қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари бошчилигида тегишли мутасаддилардан иборат доимий Ишчи гуруҳи тузилиб, амалга оширилиши лозим ишлар кунлик назоратга олинган.
Қурилиш ташкилоти томонидан жорий йилнинг март ойидан бошлаб бу ерда жами узунлиги 945, эни 21 метр бўлган автомобиллар ерости ўтиш йўлини қуриш ишлари давом эттирилмоқда. Бунга қурилиш ташкилотининг 40 нафардан зиёд қурувчиси, 15 та юк ташиш транспорти, 3 та экскаватор, 2 тадан автокран ва бульдозер, 1 та ер зичлагич каби техникалар жалб этилиб, бу ерда жами 300 минг кубометр ҳажмда тупроқ қазиш ишлари амалга оширилмоқда.
https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#долзарб
#муносабат

⚡️Мусулмонлар идораси ҳаж сафари атрофидаги гап-сўзларга муносабат билдирди

“Ҳаж-2022” мавсуми учун 1 нафар зиёратчига тўлов миқдори 62 миллион 900 минг сўм этиб белгилангани ва ушбу тўловга нималар кириши ҳақида:

1. Саудия ҳукумати томонидан ҳаж сафари нархига таъсир қилувчи қўшимча солиқ ва мажбурий тўловлар жорий қилинганини, шунингдек, коммунал, транспорт, электр-энергия ва бошқа хизматлар учун тўловлар миқдори бир неча баравар (30-40 фоиз) ошган.

Ўзбекистон томони Саудия билан олиб борилган узоқ музокаралар натижасида зиёратчиларимиз учун иқтисодий пакет нархига люкс даражасидаги хизмат кўрсатишга эришди ва тўлов учун ўрта нархни белгилади.

Эслатиб ўтамиз, айрим давлатларда энг қиммат пакетлар нархи 25 минг АҚШ долларигача этиб белгиланган.

2. Юртдошларимиз жорий мавсумда биринчи марта Мадина шаҳрида “Масжиди Набавий”дан 100 метр узоқликда жойлашган 5 юлдузли “Зам-зам Пуллман” ва “Краун Плаза” меҳмонхоналарида истиқомат қиладилар. Макка шаҳрида эса “Аброж ал-Ҳидоя” меҳмонхонасида яшайдилар.

3. Юртимиз зиёратчиларининг сафар давомийлиги айрим қўшни давлатлар зиёратчилари сингари 14-17-20 кун эмас, балки 26 кунни ташкил этади. Бу ҳам, табиий равишда, нархларга ўз таъсирини кўрсатади.

Ҳаж учун тўланган маблағ ичига қуйидагилар киради:

📄 Ҳаж визаси;
🎫 Авиабилет;
🚌Шаҳарлараро (Мадина-Макка-Жидда) транспорт хизмати;
🏨Мадина шаҳрида “Зам-зам Пуллман” ва “Краун Плаза” меҳмонхонаси;
🕌Мадина шаҳрида Уҳуд тоғи, Қубо ва икки қиблали масжидларга зиёрат;
🏨Макка шаҳрида “Аброж ал-Ҳидоя” меҳмонхонаси;
🍴Мино, Арофат ва Муздалифа водийларидаги барча хизматлар;
💉24 соат тиббий хизмат;
☂️ Ҳожиларнинг тиббий суғуртаси;
🚕24 соат транспорт хизмати;
🌭 3 маҳал исиқ овқат: нонушта, тушлик ва кечки овқат;
📄Ҳаж қўлланмаси;
💼Давлат рамзлари туширилган нимча ва сумка;
💧«Замзам» суви (5 литр);
🤝Республиканинг 7 та ҳудудидан кузатиш ва кутиб олиш;
✈️ Мадинаи мунавварага тўғридан-тўғри авиарейс;
🐏 Қурбонлик.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

Конституциявий ислоҳотлар — халқимизнинг хоҳиш-иродасини намоён этади

Қодир Жўраев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Комиссия аъзоси:

«Конституциявий ислоҳотларнинг биринчи босқичига якун ясалди. Биринчи босқичда кўп ишлар амалга оширилди. Биринчи навбатда, халқимиздан 48,5 мингдан ортиқ таклиф келиб тушди. Бу — аҳоли конституциявий ислоҳотларга бефарқ эмаслиги ва фаол иштирок этаётганини намоён этди.

Президентимиз ҳам кўплаб таклифларни илгари сурди. Хусусан, ижтимоий давлат тушунчасини Конституцияга киритиш бўйича муҳим таклифлар берилди. Бу жудаям тўғри, чунки ижтимоий давлат функцияларини, вазифаларини нормалар сифатида Конституцияга киритилиши халқимиз фаровонлиги учун алоҳида аҳамиятга эга.

Конституцияга киритиладиган ўзгаришлар умумхалқ референдуми орқали ташкил қилиниши унинг халқчиллигини оширади, қолаверса, бу ўзгаришлар халқимизнинг хоҳиш-иродасини намоён этгани учун ҳам олий юридик кучга эга бўлади».

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

Давлат ҳар қандай масалада фуқароларига кафиллиги илгари эътироф этилган бўлса, энди бу муҳрлаб қўйилмоқда

Борий Алихонов, Комиссия аъзоси, Олий Мажлис Сенати аъзоси:

Конституцияга ўзгартириш киритиш, балки ҳуқуқий назардан ёндашувдир, лекин бу ўзгартириш жамиятни ривожланишига пойдевор яратиши бутунлай бошқа масала. Ўзбекистондаги туб ўзгаришлар даврида Конституция ҳам даврга ҳамоҳанг, давр талабига жавоб берадиган равишда ўзгартирилишини бугун яна бир марта англаб етдик.

Ижтимоий давлат барпо қилиш дегани ҳамма баровар тенг ҳуқуқга эга эканлиги, ижтимоий нуқтаи назардан ҳеч ким бир-биридан кам бўлмайдиган давлатни яратиш ва бу давлат ҳар қандай масалада фуқароларга кафолат бериши олдин эътироф этилган бўлса, энди муҳрлаб қўйиляпти.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

Тинчлик масаласи халқ ва давлатни бирлаштирувчи ягона мақсад ҳисобланади

Мухтабар Ҳусанова, Комиссия аъзоси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:

Тинчлик масаласига алоҳида Конституциявий даражада эътибор берилганлиги муҳим аҳамиятга эга. Чунки тинчлик масаласи халқ ва давлатни бирлаштирувчи ягона мақсад ҳисобланади.

Яна муҳим таклифлардан бири халқнинг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга бўлишидир. Бу давлат халқ иродасини ифода этиб, уларнинг хоҳиш-истакларини кафолатлайди деган Конституциявий тамойил механизмининг амалдаги ифодаси бўлиб хизмат қилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат #Менинг_Конституциям
Конституциявий ислоҳотлар умумхалқ муҳокамаси марказида https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қорақалпоғистон #Муносабат

📌Қорақалпоқ нидоси – "Аллоҳ таоло, ўзинг сақла ёмондан..."

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#муносабат Ижтимоий тармоқларда Зангиота туманида 14 ёшли қиз дугонасининг отаси томонидан зўрлаб келингани акс этган видеоёзув юзасидан ⚡️Мазкур ҳолат бўйича 8 июль куни Жиноят кодексининг 128-моддаси 1-қисми (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 📌Тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси ва туман прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган. https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат #Менинг_Конституциям #муҳокама_давом_этмоқда 🎤Ҳожиакбар ҲАМИДОВ, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими, тарих фанлари доктори, профессор, "Меҳнат шуҳрати" ордени соҳиби, ўзбек миллий қўшиқлари ижрочиси. https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#муносабат
♻️Ижтимоий тармоқда "Зангиота тумани, “Ўрикзор” маҳалласининг “Абай” кўчасида “Обод қишлоқ” дастурига асосан бошланган ишлар чала қолгани, ичимлик сувини тортиб келиш мақсадида йўллар кавланиб, ташлаб қўйилгани" юзасидан фотолавҳали танқидий мазмундаги хабар юзасидан муносабат. Ҳақиқатан ҳам Зангиота тумани “Ўрикзор” маҳалласининг “Абай” кўчаси Тошкент вилояти “Ягона буюртмачи хизмати” инженеринг компаниясининг 09/672-6 сонли мурожаатига асосан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурига киритилган бўлиб, бугунги кунда ўрганишлар натижасида асосий кўчалар 5,3 км ва ички йўллар кесимида эса 4,2 км, жами: 9,5 км масофада тармоқ тортиш ишлари ҳисоб-китоб қилинган. Бу борада эса “CHINA GEO” МЧЖнинг иш бошқарувчиси Б. Отахонов вилоят миқёсида қилинган ичимлик суви бўйича лойиҳада камчиликлар аниқланганлиги сабабли лойиҳага ўзгартиришлар киритилганлиги ва шу сабабли режада бажариладиган ишлар белгиланган вақтдан бироз муддатга кечикиб бажарилаётганини маълум қилди.https://t.iss.one/Zangiotatumanihokimligi
#муносабат
📌Ижтимоий тармоқда Зангиота тумани Бўзсув қишлоғи “ Улуғбек” МФЙда истиқомат қилувчи Эгамбердиeва Нозима 700 минг пул тўлов қилиб фермердан ер олгани ва у пулни қайтариб олгани, лекин ер унинг номида қолиб кейинчалик унга солиқдан муаммо бўлишидан чўчиётгани рўкач қилиб танқидий мазмундаги хабари юзасидан муносабат.
Ҳақиқатан ҳам мурожаатчи фуқаро Зангиота тумани Бўзсув қишлоғи Улуғбек МФЙда истиқомат қилади. Маҳалла раисига ҳам танқий мавзудаги ҳолат юзасидан мурожаат бўлган. Маҳалла раиси маҳалла фаоллари билан биргаликда мурожаатчининг оила аъзолари ишитирокида ҳолатни ўрганиб, 03.08.2022 йил ҳолати билан далолатнома тузган. Унда таъкидланишича фуқаро учун заҳирадан ажратилган ер майдони ўз яшаш манзилларидан узоқ бўлганлиги туфайли ер учун тўланган пулни қайтиб олиб, ер эгалигидан воз кечганлиги ва тушунтириш ишлари олиб борилганидан сўнг ҳолат юзасидан қўлёзма тушунтириш хатлари ҳам олинганини тасдиқловчи ҳужжатлар билан муаммо бартараф этилганини маълум қилишди.
Forwarded from Ахборот хизмати
#муносабат

Ижтимоий тармоқларда Зангиота тумани “Чинор” маҳалласи, “Беҳизор” кўчаси 25 уйда яшовчи фуқаро Д.Абидова томонидан эътирозли мурожаат бўлган эди.

"Чинор" маҳалла фуқаролари фаоллари мурожаат юзасидан жойига чиқиб ўрганишлари натижасини далолатнома тузган ҳолда тақдим этишди.

Вазият назоратга олинганини билдиришди.
#муносабат
📌Ижтимоий тармоқларда "Ҳиднинг бадбўйлигидан болалар уйғониб кетади" дея Зангиота тумани, Эшонгузар  МФЙда истиқомат қилувчи фуқаролар эътирози билдирилган эди.
Ҳолат юзасидан Зангиота туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими инспекторлари В. Худойбердиев, В. Нуруллаев ҳамда “Наврўз” МФЙ раиси И. Исроилов иштирокида “Эшонгузар” МФЙ ва “Наврўз” МФЙлари орасида 3 та полиэтилен пакетлари ва пластмасса маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи корхоналар мавжудлиги ҳамда ҳақиқатан ҳам кечқурун бу корхоналардан ҳар хил бадбўй ҳидлар чиқаётганлиги, фуқаролар эътирози ўринли эканлиги ўз тасдиғини топди.
Ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида корхона атрофида жойлашган хонадонлардан лаборатория жалб қилиниб, таҳлил олиш мақсадга мувофиқ деб топилди.
Ушбу ҳолат Зангиота туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими назоратига олинди. Лаборатория хулосаси тақдим этилгандан сўнг мавзуга қайтамиз.
Туман Ахборот хизматига асос сифатида "Наврўз" МФЙсида тузилган далолатнома тақдим этилди.
#муносабат

Янги таҳрирдаги Конституция: оммавий ахборот воситалари фаолиятига аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади

📌Охирги йилларда энг кўп ижобий ўзгаришлар рўй берган йўналишларнинг бири — ахборот соҳаси. Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш, очиқлик ва сўз эркинлигини таъминлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

🔘Мамлакатимизда оммавий ахборот воситалари ва журналистларнинг самарали фаолият юритиши учун етарли шароитлар яратишга, мазкур соҳадаги муносабатларни тартибга солувчи қонунчиликни такомиллаштиришга алоҳида эътибор берилмоқда.

Батафсил 👉 https://bit.ly/40hO8fg

Анвар Эминов,
журналист


@olimlar_minbari