Юрист блогер /расмий канал
68.7K subscribers
894 photos
475 videos
8 files
3.24K links
Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.

Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz

БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot

Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Download Telegram
❗️Диққат: талабаларга қишки таътил 25 декабрдан бошланади

Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасалари талабалари, техникум, коллеж, касб-ҳунар мактаби ва академик лицейлар ўқувчиларига
2024 йилнинг 25 декабридан 2025 йилнинг 7 январига қадар (шу куни ҳам) жорий ўқув йили учун қишки таътил берилади.


Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
👍50😢42😁2👏1
❗️ЯНГИ ОИЛА ҚУРГАН ЁШЛАРГА ХОНАДОНИДА ҚЎШИМЧА УЙ-ЖОЙ ҚУРИШ УЧУН 33 000 000 СЎМГАЧА ГАРОВСИЗ КРЕДИТ БЕРИЛИШИДАН ҲАБАРДОРМИСИЗ ?

📃 Ҳукуматнинг 637-сон қарори билан тасдиқланган низомда, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган янги турмуш қурган ёшларнинг якка тартибдаги хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун 33 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратиш тартиби ва шартлар белгиланган.

Унга кўра мазкур кредитлар:

бозор ставкасида мижоз хоҳишига кўра 6 ой имтиёзли давр билан;

20 йилдан кўп бўлмаган муддатга;

бошланғич бадали якка тартибдаги хонадонда қўшимча қурилаётган уй-жой қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган қийматда;

бир қарз олувчига бериладиган кредитлар 33 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда берилади.

❗️Ушбу кредитни олиш учун талабгор:

кредит олиш учун мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган бўлиши;

“Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг фарзандлари ёки “Ёшлар дафтари”га киритилган ва қонуний никоҳдан ўтганига 3 йилдан ошмаган бўлиши ва юқоридаги низомнинг бошқа мезонларига тўғри келиши лозим.


Қўшимча саволлар учун 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
👍47🤪6😁3🤔1
❗️"АЁЛЛАР ДАФТАРИ"ГА КИРИТИЛГАНЛАРГА ҚАНДАЙ ЁРДАМ ТУРЛАРИ КЎРСАТИЛАДИ ?

📃 Ҳукуматнинг 145-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан,

 «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:

🟢 1) ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар учун: — бандлигини таъминлаш,
зарур ҳолларда бир марталик моддий ёрдам бериш;

🟢 2) тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар учун —- тадбиркорликни йўлга қўйишга кўмаклашиш;

🟢 3) боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар учун — бир марталик моддий ёрдам бериш, зарур ҳолларда оғир турмуш шароитидаги (уй-жойи таъмирлашга муҳтож, бироқ оиласининг моддий имконияти етмайдиган) хотин-қизларнинг уй-жойини таъмирлаш;

🟢 4) ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар учун — бир марталик моддий ёрдам бериш, зарур ҳолларда уларнинг уй-жойини таъмирлаш хамда уларга тиббий ёрдамлар кўрсатиш;

🟢 5) уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар учун — ижара компенсациясини тўлаш, ижтимоий уйларга жойлаштириш, уй-жой билан таъминлаш, зарур ҳолатларда бир марталик моддий ёрдам бериш;

🟢 6) қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар учун — бир марталик моддий ёрдам бериш, зарур ҳолларда томорқадан ва деҳқончиликдан даромад манбаи сифатида фойдаланиш учун кўмаклашиш.

✏️ "Аёллар дафтари"га кириш ва кўрсатилган ёрдам турларидан фойдаланиш билан боғлиқ ҳуқуқий муаммоларингиз бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиринг!


Савол юбориш 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
👍89🤷‍♀6😁4🤔4
❗️ПИРОТЕХНИКА ВОСИТАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК БОР!

📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 185-1-моддасига асосан,

пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ёки олиб чиқиш хамда ўтказиш — ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари(1 875 000 сўм)дан йигирма баравари (7 500 000 сўм) гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


Бепул маслаҳат олиш👇
        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
👍272🔥2👏1
❗️КИМНИДИР ҲАҚОРАТ ҚИЛГАН ОДАМ 75 000 000 СЎМГАЧА ЖАРИМАГА ТОРТИЛИШИ МУМКИН !

📄 Жиноят кодексининг 140-моддасига асосан,

Ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаш, башарти, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз баравари (75 000 000 сўм)гача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

✏️ Агар ҳақорат қилиш қуйидаги шаклда содир этилса жарима миқдори 150 000 000 сўмгача бўлиши хам мумкин:

Нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш орқали ҳақорат қилиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз баравари (150 000 000 сўм)гача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши мумкин.

✏️ Нахотки жарима шунча ? Ха айнан шунча! Шахс бир марта ҳақорат учун маъмурий жавобгарлик еса ва навбат жиноий жавобгарликка келса, унга жиноий жазо сифатида юқорида кўрсатилган миқдорларгача жарима чоралари қўлланиши мумкин.


Бепул маслаҳат олиш👇
        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
👍73😁4🤣2👏1😍1
❗️ЙПХ ҲОДИМИ ФУҚАРОЛАРГА ҚЎПОЛ МУНОСАБАТДА БЎЛИШГА ҲАҚЛИ ЭМАС !!!

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 01.12.2018 йил кунги 975-сон қарори билан тасдиқланган Низомда, йўл-патруль хизмати ходимларининг мажбуриятлари келтириб ўтилган бўлиб, унга кўра,

йўл-патруль хизмати ходими ўз хизмат вазифаларини бажариш вақтида ҳар қандай вазиятда йўл ҳаракати қатнашчилари билан вазмин, хушмуомала, одобли ва эътиборли бўлиш, уларга ҳурмат билан ҳамда "Сиз" деб мурожаат қилиш, йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатларда муомала маданияти ва қонунийликка риоя қилишга мажбур.

❗️ Шунингдек, йўл ҳаракати қатнашчиларига уларни тўхтатиш сабабини, содир этилган ҳуқуқбузарлик юзасидан аниқ, лўнда тушунтириш бериши керак.


Бепул маслаҳат олиш👇
        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
👍62🤣53🤔1
❗️ХОДИМ БИР КУНДА НЕЧА СОАТ ИШДА БЎЛМАСА, УНИ ИШДАН БЎШАТИШ МУМКИН ?

⚡️САВОЛ.
Меҳнат кодексига асосан ҳодим бир иш куни давомида неча соат ишда бўлмаса, у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор бўлиши мумкин ?

⚡️ЖАВОБ.
Ҳозир кунда амалда бўлган Меҳнат кодексининг бирор-бир моддасида ҳодим бир иш куни давомида манашунча вақт ишда бўлмаса, у билан меҳнат шартномаси бекор қилинади деган норма йўқ. Бундай норма бундан олдинги Меҳнат кодексида хам бўлмаган. Фақат саволингиздаги ҳолатга тўғри келиши мумкин бўлган ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганлиги (161-модда) деган норма бор.

📄 Меҳнат кодексининг 162-моддасида, ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб келиши мумкин бўлган меҳнат мажбуриятларининг бир марта қўпол равишда бузилишлари рўйхати келтирилган. Унга кўра,

🟢 ички меҳнат тартиби қоидалари;

🟢 ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда ташкилот мулкдори ва раҳбари ўртасида тузилган меҳнат шартномаси, шунингдек ходим ва иш берувчи ўртасидаги меҳнат шартномаси;

🟢 ўзига нисбатан интизом тўғрисидаги уставлар ва низомларнинг амал қилиши татбиқ этиладиган айрим тоифадаги ходимларга нисбатан қўлланиладиган интизом тўғрисидаги уставлар ҳамда низомлар билан белгиланиши назарда тутилган.

✏️
Демак, саволингиз бўйича масаланинг ечими шундай бўлади. Юқоридаги 162-моддада кўрсатилган хужжатларнинг бирида ҳодим бир иш куни давомида қанча вақт ишда бўлмаслиги меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузиш хисобланиши белгилаб қўйилиши керак ва ҳодим бир кун давомида ўша белгиланган вақт оралиғида ишда бўлмаслиги унга нисбатан интизомий жазо сифатида меҳнат шартномасини бекор бўлишига олиб келади


Бепул маслаҳат олиш👇
        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
👍58🥴32
❗️АЙРИМ ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ УЙ-ЖОЙИНИ ТАЪМИРЛАШ УЧУН УЛАРГА 11 250 000 СЎМГАЧА МАБЛАҒ АЖРАТИЛИШИДАН ҲАБАРДОРМИСИЗ ?

📃 Вазирлар Маҳкамасининг 01.04.2022 йил кунги 145-сон қарори билан тасдиқланган низомда, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлашнинг бир нечта йўналишлари кўрсатилган бўлиб, унга кўра,

боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар учун зарур ҳолларда, сектор раҳбари хулосаси асосида оғир турмуш шароитидаги (уй-жойи таъмирлашга муҳтож, бироқ оиласининг моддий имконияти етмайдиган) хотин-қизларнинг уй-жойини таъмирлаш ишлари олиб борилиши кўрсатилган.

Қарорда хар бир уй-жойни таъмирлаш ишларига «Аёллар дафтари» жамғармаси ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдори (Ҳозирги кунда 375 000 сўм)нинг 30 баравари (11 250 000 сўм)гача миқдорда маблағ ажратилиши белгиланган

✏️ Қарор янги эмас. Шунинг учун бу норма қонунчиликка янгилик эмас, лекин амалиётда кўпчиликка янгилик бўлиши мумкин. Қонунчиликда ёзилган хамма норма хам амалиётда зўр ишлайвермайди. Бундай ёрдам туридан фойдаланиш бўйича кўпчиликда турлича муаммолар бўлиши мумкин. Шу сабабли бу имтиёздан фойдаланишда ҳуқуқий жиҳатдан кимда қандай савол бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиринг!


Савол юбориш👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
👍86🤣11🤷‍♀10🤔54😁1
❗️ВАКАНТ ЛАВОЗИМЛАРНИ ЯШИРИШ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ!

📃 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 229-моддасига кўра,

бўш иш ўринларини (вакант лавозимларни) яшириш, бўш иш ўринлари ёки ҳар бир ходим бўшатиб олиниши кутилаётганлиги тўғрисидаги ахборотни ўз вақтида тақдим этмаслик, иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармасига ажратмаларни тўлашдан бўйин товлаш, — мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


Савол юбориш👇

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr
👍30🤣2
❗️БУГУНГИ КУН ҲОЛАТИГА ФУҚАРОЛАРГА ТЎЛАНАДИГАН ПЕНСИЯ ВА НАФАҚАЛАР МИҚДОРЛАРИ

📄 12.08.2024 йилдаги ПФ-108-сон Президент Фармонига асосан,

2024 йилнинг 1 сентябридан бошлаб фуқароларга тўланадиган бошқа пенсиялар ва нафақалар миқдорлари қуйидагича этиб белгиланган

Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори — ойига 920 000 сўм.

Меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа миқдори — ойига 920 000 сўм.

1941 — 1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда — ойига 4 056 000 сўм.

Белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари миқдори — ойига 920 000 сўм.

Зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори — ойига 745 000 сўм.

Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда — ойига 745 000 сўм.

Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори — ойига 745 000 сўм.

Боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори — ойига 745 000 сўм этиб белгиланади ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун — 244 000 сўмдан қўшилади.

Боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори — ойига 745 000 сўм этиб белгиланади ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍100🤔54
❗️УЙ-ЖОЙГА СУБСИДИЯ ОЛИШ УЧУН АРИЗА ҚАЕРГА БЕРИЛАДИ ?

⚡️САВОЛ;
Субсидия асосида уй-жой олиш учун аризани қаерга топширамиз ?

⚡️ЖАВОБ;
Ҳукуматнинг 182-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, ариза берувчи ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади деб кўрсатилган.

✏️ Демак, уй-жойга субсидия олиш учун Давлат хизматлари марказига бевосита ёки онлайн шаклда ариза берилади. Уй-жой учун мазкур субсидия бўйича кимда қўшимча саволлар бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришлари мумкин.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍40
⚡️ ДИҚҚАТ

❗️2025 ЙИЛ 1-ЯНВАРДАН ДАВЛАТ БОҒЧАЛАРИГА ОТА-ОНАЛАР ТОМОНИДАН ТЎЛАНАДИГАН ТЎЛОВЛАР МИҚДОРИ ОШИРИЛАДИ

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 29.04.2024 йилдаги 246-сон қарорига асосан,

2025 йил 1-январдан бошлаб давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари оширилади ва юқоридаги жадвалда кўрсатилган миқдорларга тенглаштирилади.



Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
😨45👍41😭27😱144🤔4🤗4🔥2
❗️БУГУНГИ КУН ҲОЛАТИГА БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ВА МОДДИЙ ЁРДАМНИНГ АНИҚ МИҚДОРЛАРИ

📃 Президентнинг  11.08.2021 йил кунги ПФ–6277-сон фармонига кўра,

❗️ Болалар нафақаси ва моддий ёрдамнинг ҳар ойлик миқдори:

🟢 250 000 сўм – 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанд учун,

🟢 325 000 сўм – ёши 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанд учун;

🟢 150 000 сўм – оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча;

🟢 100 000 сўмдан – оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун;

❗️ Кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 380 000 сўм.

✏️ Бизга кўпчилик бу тўловлар қачон ошади деб савол беришади. Билмасак энди, бағи энди бунақа бўгандан кейин шунга қараб яшорамизда эндида...


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
😁83👍65🤔10🤨10
❗️ЎЗБЕКИСТОНДА ТАВАККАЛЧИЛИККА АСОСЛАНГАН ЎЙИНЛАРНИ ТАШКИЛЛАШ ВА БУКМЕКЕРЛИК ФАОЛИЯТИГА РУХСАТ БЕРИЛАДИ

⚡️ 19.04.2024 йил кунги ПФ-68-сон Президент фармонига асосан,

✔️ 2025 йил 1-январидан бошлаб:

интернет тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади;

лотерея, интернет тармоғида ўйинлар ва букмекерликни ташкил этиш фаолиятлари қонунчиликка мувофиқ Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ваколатли орган) томонидан бериладиган лицензиялар асосида амалга оширади.

❗️Шунингдек, 5 йил муддатга лотерея ҳамда интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ва букмекерлик фаолиятини солиққа тортишнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартиби белгиланади:

лотерея, интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ёки букмекерлик фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар лотерея, интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятидан ёки букмекерлик фаолиятидан олинган жами даромадидан тўланган ютуқлар ва қайтарилган ставкалар чегирилган ҳолда 4 фоиз ставкасида айланмадан олинадиган солиқ тўловчилари ҳисобланади;

жисмоний шахсларнинг лицензиялар асосида ўтказиладиган лотереялар ҳамда интернет тармоғидаги ўйинлардан ва букмекерлик гаровидан олинган ютуқлар сифатидаги даромадлари даромад солиғи тўлашдан озод этилади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍39🤔22🤷‍♂7😁4🥴3🔥2👏2🤣1
⚡️ЯНГИ ФАРМОН

❗️АЙРИМ МАКТАБ ҲОДИМЛАРИГА УСТАМАЛАР ТЎЛАШ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛАДИ


📃 24.12.2024 йил кунги ПФ-266-сон Президент фармони қабул қилинди

Фармонга кўра, айрим ҳужжатларга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

спорт мактаблари ходимларининг базавий тариф ставкасига устамалар тўлаб бориш тартибини такомиллаштириш;

спорт майдончалари барпо этиладиган маҳаллаларни аҳоли томонидан овоз бериш йўли билан аниқлаш тартибини белгилаш;

спорт майдончаларини барпо этиш ва уларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш;

ёшлар сиёсати ва спорт соҳасидаги айрим амалдаги фармон ва қарорлардан эскирган ва такрорланувчи нормаларни чиқариб ташлаш ҳамда ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍414🤣3🔥1
❗️ИШ БЕРУВЧИНИНГ ТАШАББУСИ БИЛАН ИШДАН БЎШАТИШ АСОСЛАРИГА НИМАЛАР КИРАДИ ?

📄 Меҳнат кодексининг 161-моддасига асосан,

Номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини, шунингдек муддати тугагунига қадар муддатли меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш асосланган бўлиши керак.

✔️ Қуйидаги сабаблардан (асослардан) бирининг мавжудлиги меҳнат шартномасини бекор қилишнинг асосланганлигини билдиради:

1️⃣ ташкилот ўз муассисларининг ёки таъсис ҳужжатлари билан бунга ваколат берилган юридик шахс органининг қарори билан тугатилганлиги ёхуд якка тартибдаги тадбиркор томонидан фаолиятнинг тугатилганлиги;

2️⃣ технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгариши, ишлар ҳажмининг қисқариши билан боғлиқ бўлган ташкилот, якка тартибдаги тадбиркор ходимлари сонининг ёки штатининг ўзгарганлиги;

3️⃣ ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимига ёки бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги;

4️⃣ ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузганлиги;

5️⃣ ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганлиги;

6️⃣ Меҳнат Кодексида ва бошқа қонунларда белгиланган ўзга сабаблар (асослар).


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍30❤‍🔥1🔥1🤔1
⚡️ ДИҚҚАТ

❗️УЙ-ЖОЙ ШАРОИТИНИ ЯХШИЛАШГА МУҲТОЖЛАРГА ИМТИЁЗЛИ АСОСДА 120 000 000 СЎМГАЧА КРЕДИТ БЕРИЛАДИ

📄Президентнинг 30.04.2024 йил кунги ПФ-70-сон Фармонига асосан,

2024 йил 1 июндан “маҳалла еттилиги” тавсияси асосида Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитларини ажратиш амалиёти жорий этилиши белгиланган.

▪️Бунда:

ипотека кредитлари 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ажратилади;

ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади.

✏️ Мазкур имтиёзли ипотека кредити бўйича кимда қандай қўшимча саволлари бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришлари мумкин!


Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/Yurist_Blogerr
👍67🤔5😢2🥰1
❗️"МАДАД" ТАШКИЛОТИ БЎЙИЧА

▪️Кеча "Мадад" ННТ-нинг айрим ҳудудий бюролари ҳодимлари ноқонуний ишдан бўшатилаётганлиги тўғрисида ёзган эдик. Шундан кейин бизга ушбу ташкилотдаги бошқа низоли ҳолатлар бўйича ҳам кўплаб асосли маълумотлар етиб келди. Бироқ, бугун бизга маълум қилинишича мазкур ташкилот ижрочи директорининг ўзи масалани шахсан ўрганиб чиқиши ва ноқонуний ишдан бўшатиш бўйича барча муаммоли ҳолатларни бартараф этишга вада берган.

✏️ Биз сабабли айрим ҳодимларни ҳуқуқлари тикланаётганлигидан хурсандмиз ва биз кўтариб чиққан масалага бепарво бўлмаганлиги учун хамда муаммо ижобий томонга ҳал этилаётганлиги боис ушбу ташкилотга ҳурмат сифатида юқоридаги негатив руҳда ёзилган икки постни каналдан оламиз.

Бизни билганларни биз хам биламиз..

👉  @Yurist_Blogerr
👍55🤔8🤣4👏21
❗️СИЁСИЙ ҲУҚУҚЛАРГА НИМАЛАР КИРАДИ ?

Сиёсий ҳуқуқлар - бу фуқароларнинг давлат ва жамият ҳаётида иштирок этиш имкониятларидир.

▪️Асосий сиёсий ҳуқуқлар қуйидагилар:


Сайлаш ҳуқуқи;
Фикр билдириш эркинлиги;
Йиғилишлар ўтказиш ҳуқуқи;
Уюшмалар тузиш ҳуқуқи;
Мурожаат қилиш ҳуқуқи.

▪️Болалар учун сиёсий ҳуқуқлар қуйидаги шаклларда намоён бўлади?

🟢 Мактаб ўқувчилар кенгашига сайлаш ва сайланиш;
🟢 Синф йиғилишларида ўз фикрини билдириш;
🟢 Турли тўгараклар ва клубларга аъзо бўлиш;
🟢 Мактаб маъмуриятига таклифлар билан мурожаат қилиш.


Савол юбориш  👇
  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
https://t.iss.one/Yurist_Blogerr
👍32🔥1
❗️ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ҲОДИМЛАРИГА ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА МОДДИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛАДИ ?

⚡️САВОЛ;
Қандай ҳолларда таълим муассасаси ҳодимларига моддий ёрдам берилади ?

⚡️ЖАВОБ;
Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2019 йил кунги 823-сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг 33-бандига асосан,

умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам календарь йил давомида икки лавозим маоши (ўқитувчининг тариф ставкаси) миқдоригача ходимнинг ўзи ва яқин қариндоши: (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди)

1) вафот этганда;

2)
оғир касалликка чалинганда;

3)
ходим табиий офатдан зарар кўрганда кўрсатилади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr
👍29🤔3🤪2