#Қотиллик #Бўка
БЕМАВРИД МУҲАББАТ ЎЛИМ ЧАҚИРАДИ
Мудҳиш қотиллик. Кўз олдингизда турли хил жароҳатлар билан қонга булғанган жасад гавдаланди, тўғрими? Ўз-ўзидан ҳеч бир воқеа содир бўлмайди. Ўйламай босилган қадам, айтилган сўз, яна бошқа маиший ҳолатлар уни юзага келтириб чиқиши табиий.
Бўка туманида содир этилган қотиллик қурбони аёл. 44 ёшда. Унинг икки нафар вояга етмаган фарзанди бор. “Аёллар дафтари”ни 3-босқичида рўйхатда туради. Ўзи тумандаги бир чойхонада хизмат қиларди. Афсус, турмуш ўртоғи билан яшамаганига анча бўлганди.
Нафси уни қурбон қилди. Айтишларича, инсон ўзидаги икки нафсини тийса,олам гулистон. Ундай бўлмади. 27 июнга ўтар кечаси аёл ишдан уйига қайтди. Кейин туманнинг бошқа бир маҳалласида истиқомат қиладиган 1997 йилда туғилган И.Б. билан учрашишади. Чойхонада қиттай-қиттай уриштиришлар икки фуқарони туманнинг энг чекка "Жўрабод" маҳалласидаги дала шийпонига етаклайди.
Нафси ҳакалак отган салкам боласи тенги йигит билан ишқий муносабатда бўлган аёл ниҳоят “ёрилади”. Муносабатлари ҳақида йигитнинг оиласига айтиб шарманда қилишини дағдаға қилади. Йигит сўнгги чора дея аёлни машинани оғир жисми “домкрат” билан орқа қисмига аёвсиз уради.
Бўлди. Бир "муҳаббат" тарихи шундай аянчли якунланди. Йигитча тез фурсатда ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган.
Хўш, шу ўринда бир савол туғилади. Бу мудҳиш қотилликнинг айбдори аслида ким эди?
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi