Yoshlar kundaligi | Rasmiy
54.8K subscribers
13K photos
7.77K videos
52 files
17.8K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#қонунчиликда_янгилик

Аҳоли томорқалари ва хонадонларида майдони камида 10 сотих бўлган иссиқхоналар барпо этилади.

Батафсил

📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇

https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
#Қонунчиликда_янгилик

9–11-синф ўқувчилари таълим вақтида касб-ҳунарга ўқитиш тартиби жорий қилинади

“Ишчи касблар бўйича кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5140-сон, 08.06.2021 й.) қабул қилинди, дейилади ҳуқуқий ахборот канали хабарида.

🔰 Қарорга мувофиқ, қуйидагилар ташкил этилади:

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимида қўшимча равишда 28 та касб-ҳунарга ўқитиш марказлари;

864 та фуқаролар йиғинларида тикувчилик, ошпазлик-қандолатчилик, эркак ва аёллар сартарошлиги, компьютер саводхонлиги, бухгалтерия ва тадбиркорлик асослари бўйича маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари;

вазирлик ва идоралар тасарруфида бўлган 18 та профессионал таълим муассасаларида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг қисқа муддатли касб-ҳунарга, хорижий тилларга ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш курслари.

➡️ Қарорга кўра, “Ишга марҳамат” мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ҳамда масканларнинг ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталари мақоми бўйича профессионал таълим муассасаларининг ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталарига тенглаштирилади.

🎓 Умумий ўрта таълим муассасаларининг 9–11-синф ўқувчиларини асосий таълим жараёнларидан бўш бўлган вақтларида касб-ҳунарга ўқитиш тартиби жорий қилинади.

🔘 Қарор билан:

● бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг касб-ҳунарга ўқитиш ва касбий малакани ривожлантириш бўйича ўринбосари лавозими жорий қилинди;

● Касб-ҳунарга ўқитишни ташкил этиш ва касбий малакани ривожлантириш департаменти тузилди.

🏢 Шунингдек, “TUMO” креатив технологиялар марказининг Тошкент шаҳридаги филиали ташкил этилди.

2022 йил 1 мартгача Филиалда ёшларни веб-ишланмалар, графика дизайни, 3D-моделлаштириш, рақамли дастурлаш, робототехника, рақамли медиа, видеоўйинлар яратиш йўналишлари бўйича ўқитиш йўлга қўйилади.

☑️ Бундан ташқари, балиқчилик, қуёнчилик, паррандачилик, асаларичилик, мева-сабзавотчилик, узумчилик, тикувчилик, ҳунармандчилик соҳаларида кооперативлар ташкил этилади.

🗓 2022 йил 1 январга қадар
ҳар бир туман (шаҳар) секторида камида биттадан кооперативлар ташкил этилади.

💰 Кооперативларга аъзо бўлган ҳар бир иш билан банд бўлмаган фуқаро учун БҲМнинг 15 бараваригача субсидия ажратилади.

📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇

https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
#қонунчиликда_янгилик

Биринчи августдан туман(шаҳар) ҳокимларининг ер участкалари бериш ваколатлари бекор қилинади.

Батафсил

📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇

https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
#қонунчиликда_янгилик

​​Президент Ш.Мирзиёев “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.

🔰 Ҳужжат билан:
2021 йилнинг август ойида “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 18 ёшгача бўлган ҳар бир фарзандлари (ўқув қуроллари, китоб, кийим-кечак) учун 500 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади. Ушбу мақсадлар учун 128 минг болага Давлат бюджетидан маблағ ажратилади.

“Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг олий таълим муассасаларида таълим олаётган фарзандларининг 2021/2022 ўқув йилида тўлов-контракт суммаси биринчи ўқув йили учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”га киритилган оилалар фарзандлари ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга янги турмуш қураётганида ўз хонадонида қўшимча уй-жой қуриши учун 33 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратилади. 2 мингта ёш оилаларни уй-жой сотиб олиш учун бошланғич бадал ва фоиз тўловларини қоплашга Давлат бюджетидан субсидия ажратилади.

2021 йил 1 сентябрдан талабалар учун Марказий банкнинг асосий фоиз ставкаси (14 фоиз) миқдорида имтиёзли таълим кредитларини бериш жорий этилади.

Нуфузли халқаро рейтинг агентликларининг етакчи 500 талик рўйхатига кирган хорижий олий таълим ташкилотларини тамомлаган ёки уларда илмий даража олган ёш мутахассисларнинг лавозим маошига қўшимчалар тўлаш тизими жорий этилади.

2021 йил сентябрь ойидан бошлаб, Тошкент шаҳрида илғор хорижий тажриба асосида Ёшлар бизнес мактаби фаолияти йўлга қўйилиб, унда шу йилда 1,4 минг нафар ёшларга тадбиркорлик ва бизнес юритишда яхши натижаларга эришиш ва хавф-хатарлардан ҳимояланиш усуллари ўргатилади. 2022 йилда Ёшлар бизнес мактабининг республика миқиёсида филиаллари ташкил этилади.

2021 йил 1 сентябрдан ёшларнинг “Бизнесга биринчи қадам” стартап лойиҳалари танлови доирасида ҳар бир туман ва шаҳарда 3 нафардан ғолибларга грантлар бериш амалиёти жорий этилади. Лойиҳаларни ҳар бири учун 50 млн сўмлик грантлар берилади.

📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇


https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
#қонунчиликда_янгилик

⚡️"Кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" Президент қарори қабул қилинди.

Батафсил

👉ЁШЛАР КУНДАЛИГИ👈
#Қонунчиликда_янгилик

Тадбиркорлар билан ўтказилган “очиқ мулоқот” давомида берилган топшириқлар ижроси — навбатдаги қарор имзоланди

🖊 Президентнинг “Қурилиш материаллари саноатини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унга кўра:

2021 йил 1 октябрдан бошлаб цемент (клинкер) ишлаб чиқарувчилар учун фойда солиғининг ставкаси 20 фоиздан 15 фоизгача пасайтирилади;

2022 йил 1 январдан бошлаб цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган 1 тонна оҳактош учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси икки баравар камайтирган ҳолда 22 500 сўм этиб белгиланади.

Yoshlar kundaligi