Yoshlar kundaligi | Rasmiy
79.6K subscribers
12.1K photos
7.09K videos
52 files
16.5K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#қарор_лойиҳаси

Нурафшон давлат университети ташкил этилади

📌«Нурафшон давлат университети фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

🌐Янги университет республикада маҳаллий ишлаб чиқариш, саноат корхоналари, хизмат кўрсатиш тармоқлари ҳамда рақамли иқтисодиёт ва IT соҳалари учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш, ҳудудларда замонавий фикрлайдиган, рақобатбардош мутахассисларга бўлган эҳтиёжни қондириш мақсадида ташкил этилмоқда.

📆Ўқув жараёни 2023/2024 ўқув йилидан кредит-модуль тизими асосида олиб борилади.

🏢Олий таълим муассасаси учун “Nurafshon Business City” савдо марказининг ҳудудидан 10 гектар ер майдони доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади.

Янги ўқув бинолари ва талабалар турар жойларида қурилиш ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилгунга қадар Университет Халқ таълими вазирлигининг Қуйи Чирчиқ тумани Ойдинобод МФЙда жойлашган бўш турган биносига (собиқ Қуйи Чирчиқ хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежи) вақтинча жойлаштирилади.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#қарор_лойиҳаси

Янги Тошкент тумани ташкил этилади

Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан Тошкент шаҳрига ўтказиладиган қарийб 20 минг гектар (шунинг қарийб 13 минг гектари қишлоқ хўжалиги ерлари) ҳудудда Янги Тошкент тумани ташкил этилади.

Бу эълон қилинган тегишли қарор лойиҳасида назарда тутилган.

🌐БУ ҲАҚДАГИ ВИДЕОНИ КЎРИШ

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#қарор_лойиҳаси

Тошкент вилоятида "IT-шаҳарча" ташкил қилинади


📍 Паркент тумани "Самсарак" МФЙ ҳудудидан 0,50 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган давлат захирасидаги ер майдони "IT-шаҳарча" фаолиятини ташкил этиш учун ажратилди. Мазкур масала бўйича ҳозирда таклифлар ишлаб чиқилмоқда.

📝 Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев тегишли қарорни имзолади.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM