Yoshlar kundaligi | Rasmiy
117K subscribers
12K photos
6.97K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қуйи_Чирчиқ

Бу Хиросима ёки Чернобиль эмас, бу Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманидаги 18-мактаб биноси. Эътибор билан қарасангиз, метри фалон пул турадиган оптик тола кабели фойдаланилмасдан ерда ётибди. Маҳаллий аҳоли буни нималигини билмайди шекилли, бўлмаса аллақачон ...🤫

Спортзалда шуғулланиш уёқда турсин, киришга қўрқасан киши. Агар тезда чора кўрилмаса, қисқа фурсатда видео охиридаги машҳур сўз ҳақиқатга айланиши ҳеч гапмас.🤟

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Facebook |Telegram| You tube | Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#бизда_натижа_бор
#мобил_мухбир_хабар_қилади

Қуйи Чирчиқ тумани 18-мактабдаги қаровсиз қолган оптик тола кабеллари мактабга тортилди. 👏👏👏

Спортзал борасидаям ижобий хабар кутиб қоламиз, масъуллар!

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Facebook |Telegram| You tube | Twitter
#ҳаракатда_барокат
#Қуйи_Чирчиқ

💪 Қуйи Чирчиқ туманида Ёшлар иттифоқи МЧЖ балансидаги иссиқ хонада, "Ёшлар дафтари" да турувчи 50 нафар ёш 40 000 дона "Фантина" навли бодринг кўчатини экишяпти экан.

⚡️Тез орада экилган кўчатлар ҳосилга кирганлиги ҳақида хабар берамиз, деган умиддамиз!

👍 Ҳаракатчан ёшларнинг ишларига омад ва барака тилаб қоламиз!

👇Каналимизга аъзо бўлинг!👇
https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
#челенж
#Сўнгги_қўнғироқ
#Қуйи_Чирчиқ

Мамлакатимизнинг барча мактабларида "Сўнгги қўнғироқ" тантаналари кенг нишонланмоқда.
Хусусан, Қуйи Чирчиқ туманидаги 30 мактабида "Сўнгги қўнғироқ" тадбирлари анъанавий ўқувчиларнинг байрамона чиқиши билан бошланди.
Байрамда илк бор мактаб битирувчиларига Президент табриги ўқиб эшиттирилди. Бу янги мустақил ҳаётга учирма бўлаётган ёшларга катта мотивация бўлиб, ўқиш ва фаолиятларида йўлчи юлдуз бўлгани шубҳасиз.

Байрам тадбирида яна илк бор тумандаги сектор вакиллари битирувчиларни қутлаб, қувончларига шерик бўлгани келганидир. Бу ҳам қарийб 75 йиллик тарихда илк кузтилаётган ҳодиса. Прокурор, солиқчи ва ички ишлари ходими тилак билдириб кабга йўналтиришда ўрнак бўлганини 30 мактаб ўқувчилар юз-кўзида чақнаб турган ҳаяжонда шундоқ балқиб турибди.

📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:
👇

https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҳирмонга_барака
#Қуйи_Чирчиқ_тумани
#жараён

Кўклам Қуйи Чирчиқ туманида "Ёшлар боғи" МЧЖда бир гектар иссиқхона ташкил этилгани ҳақида хабар бергандик.

Ушбу иссиқхонада 50 нафар ёш иш билан таъминланди. Иссиқхонада дастлабки бодринг ҳосил етилди.

Ёшларнинг ҳам тантилигини кўринг илк ҳосилни болажонларга эҳсон қилишди.

Бундан ташқари, иссиқхонани янада кенгайтириш, помидор, қулупнай экиш режалаштирилган.
Нўхот, тарвуз ҳам етилиш арафасида.

Қуйи Чирчиқ ёшларидан ўрнак оладиган ишлар талайгина.

Бизни кузатишда батафсил тезорада маълум қиламиз.

📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇

https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
#Эълон
#Қуйи_Чирчиқ_тумани

📣“Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик !” фестивали Қуйи Чирчиққа ҳам етиб борди!..

📆 Фестиваль 1 июнь куни - Қуйи Чирчиқ тумани, "Пахтазор" МФЙ "ҲУМО" боғида бўлиб ўтиши кутилмоқда!

🎊Фестивалда турли спорт ўйинлари, ёш ижодкорлар томонидан мушоира кечалари, билимдонлар беллашуви, маҳорат дарслари, кўнгилочар шоу-дастурлар сизни кутмоқда.

💥 Бундан ташқари "Менинг юртим 5" телеканали "Muzqaymoq party" шоуси фестиваль меҳмони бўлиши кутилмоқда.

📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇

https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
#фестиваль
#Қуйи_Чирчиқ

Битта бўлсин, зўр бўлсин...

Бугунги кун Қуйи Чирчиқ тумани аҳолиси учун қўшалоқ байрам бўляпи, десак муболағага йўйманг.

"Янги Ўзбекистон ёшлари, бирдашайлик" шиори остида ўтказилаётган фестиваль айнан бугун "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни"да бўлаётгани билан ҳам аҳамиятлидир.

Фестиваль туман ҳудудидаги маҳаллалардан йиғилган веломарафон ва югириш мусобақалари билан бошланди.

Янада аҳамиятлиси, фестиваль доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларининг суннат тўйлар ўтказилаётгани нечалаб болаларга бир умрлик унитилмас онларни тортиқ этяпти.

Бизни кузатишда давом этсангиз фестиваль тафсилотлари билан таништириб борамиз.

📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇

https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
#ташаббус_2021
#онлайн
#Қуйи_Чирчиқ

Шу кунларда юртимизнинг энг илғор тадбиркорларини саралашга қаратилган анъанавий ўтказиб келинаётган "Ташаббус - 2021" республика кўрик-танловининг вилоят босқичлари ўтказилмоқда.

Айни пайтда Қуйи Чирчиқ туманида ушбу танловнинг Тошкент вилояти босқичи бўлиб ўтяпти.

Президент соврини учун ўтказиладиган Ташаббус 2021 кўрик-танловининг вилоятимизнинг 22 шаҳар-туманидан тадбиркорлар ўз ҳудуди шарафи учун беллашмоқдалар.

Фоторепортажда Оҳангарон шаҳар тадбиркорлари повилонидан лавҳалар. Аҳамиятлиси, тадбирда “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори” номинацияси бўйича – ALADDIN GRAND хусусий корхонаси раҳбари Фарҳоджон Шаназов ва
“Йилнинг энг яхши ҳунарманди” номинациясида эса Мунисахон Раҳимова ёш бўлатуриб иштирок этаётганидир.

Танловда иштирок этаётган барча тадбиркорларга омад тилаймиз!!!

📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇

https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кубок
#учинчи_босқич
#Қуйи_Чирчиқ

Волейболни қумсаётганлар учун махсус☺️

Хотин-қизлар ўртасида волейбол бўйича ўтказилган ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи кубоги мусобақаларининг Қуйи Чирчиқда бўлган сўнгги ҳудудий босқич ўйинларининг энг қайнов паллаларидан видеотизер. Бемалол, мазза қилиб томоша қилинг.

Эътиборли бўлсангиз ҳудуди шарафи учун ўйинларга чақалоғи билан келиб ўйнаётган аёллар бор.

Чақалоқ келгусида таниқли волейболчи бўлиши шубҳасиз...

📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇

https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
#кўрик_танлов
#ташаббус
#Қуйи_Чирчиқ

“Ташаббус-2021” кўрик танловининг Тошкент вилояти босқичи ғолиблари аниқланди.

Марҳамат улар билан танишинг.

“Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори” йўналиши - “TREND TEX” МЧЖ(Оҳангарон) Улуғбек Исаев;

“Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори” йўналиши - "TURON RESORT AND SPA" МЧЖ Саидазим Юнусхўжаев

“Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори” йўналиши -
"CHOCOCREAM" МЧЖ (Тошкент тумани) Элмурод Иргашев;

“Йилнинг энг яхши фермери” йўналиши - "SADIBEK-ATAKENT" Ф/Х (Қибрай тумани) Мирзабек Юлдашбаев;

“Йилнинг энг яхши ҳунарманди” йўналишида Янгийўлдан Бекзод Мадраимов топилди.

Ғолибларга Республика босқичида ҳам омад тилаймиз!

📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇

https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_боғи
#Қуйи_Чирчиқ_тумани

⚡️ "Қуйи Чирчиқ ёшлари" МЧЖ га жамланган 50 нафар ёш эришаётган ютуқлардан каналимиз кузатувчиларини хабардор қилиб боряпмиз. Мазкур ёшларга ажратилган 25 гектар майдонининг 2 гектарли иссиқхонасида бодиринг, 7,5 грда буғдой, 7,5 гр нўхат, 5 гр полиз ва 3 гектарида кўкат экилган эди. Бодрингнинг дастлабки ҳосилини болаларга эҳсон қилингани ҳақида ҳам айтган эдик.

Ўтган қисқа фурсатда ёшлар иссиқхонадан 12 тоннадан ортиқ бодринг сотишга улгурибди. Аҳамиятлиси, ёшлар яна шунча миқдорда ҳосил йиғиб олиш режалаштирган.

📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇

https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
#Қуйи_Чирчиқ

🏆"Пахтазор" маҳалласида ташкил этилган спортнинг футбол тури бўйича "Ҳоким кубоги", волейбол бўйича "Прокурор кубоги", "Ички ишлар кубоги", "Солиқ бошқармаси кубоги" "Ёш китобхон" ҳамда ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси ташаббуси остидаги "Заковат" интеллектуал мусобақаларининг ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

🔘1, 2, 3-ўрин соҳиблари ҳисобланган 105 нафар йигит-қиз вилоят ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

📌Бу каби тадбирлар вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида тизимли давом этади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Саёхат #Қуйи_Чирчиқ

⚡️Хабарингиз бор Қуйи Чирчиқ туманида "Пахтазор" маҳалласи ёшлари ўртасида турли танлов ва мусобақалар ўтказилган эди. ана шу танловлар ғолиблари Самарқанд шаҳрига икки кунлик саёҳатга юборилди.

📸Таассуротлар билан фото орқали танишишингиз мумкин.

Lotin yozuvida o‘qish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёнғин #Қуйи_Чирчиқ

Ғалла ҳосилидан бўшаган ерларда ёнғинлар кўпаймоқда - масъуллар эса жим

🎞 Видеода Қуйи Чирчиқ туманидаги «Юлдуз» маҳалласида кеча оқшомда содир бўлган ёнғинни кўришимиз мумкин.

🚨 Аввалроқ худди шундай ёнғин Чиноз тумани далаларида бўлганди.

☝️Эслатиб ўтамиз, ёнғин туфайли ернинг унумдор қатламига катта зиён етади.

❗️Вилоятда ғалладан бўшаган майдонларда ёнғинга қарши қандай ишлар олиб борилгани, кўрилган чоралар ҳақида ахборот берилмади.

🔥 Далалар эса ёнишда давом этаяпти...

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #Қуйи_Чирчиқ

Қуйи Чирчиқ тумани Дўстобод шаҳри деҳқон бозори атрофидаги икки қаватли дўконларда ёнғин чиқди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қуйи_Чирчиқ

😱 Оилавий болалар боғчаларини ташкил этиш вақтинчалик чора, мактабгача ёшдаги болаларни қамраб олиш мақсадида қилинган иш эди.

🤔 Бизнингча, бу ташаббусни илгари сурганлар масаланинг бошқа томонларини ўйлашмаган. Жони борнинг жанжали бор, деди халқ. Болалар кўз ўнгида эр-хотин жанжали, мана бунақа томоқдан бўғиб азоблаш бўлиб турса, бу энди қандай тарбия?

😐 Йиғлаётган болаларга ачиндим...

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қуйи_Чирчиқ

Мактаб қани? Пул қани? Қурувчи қани? Назорат қани? 😡

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
​​#Очиқ_дарс #Қуйи_чирчиқ

Креатив муаллим: Қуйи Чирчиқ фахри

У ҳақида

52 ёшни қаршилаб, 31 йилини мактабга бағишлаган муаллима Саодат Икромова 1970 йил 4 февралда Қуйи Чирчиқ туманида туғилган. Бугун Саодат опа 3 фарзандини олий маълумотли қилиб, зиёлилар қаторига қўшган қаҳрамон она.

– Мен бу касбни биринчи устозим Робия Камоловага ҳавас қилиб танлаганман. Болалар ва мактаб ҳаётимнинг ажралмас қисмига айланган”, - дейди муаллима.

Мен боламан

- Биласизми, болалар билан ишлагандан кейин ўзингиз ҳам бола бўлиб қолар экансиз. Дарс вақти кичик болаларга хос хатти-ҳаракатлар қиласиз. Уларнинг оламида кезишга уринасиз. Мана 52 ёшга тўлган бўлсам ҳам, баъзида ўзимни ҳали ҳам ёш боладек сезаман. Бошланғич синф ўқитувчиси бўлиш катта масъулият талаб қилади. Бир боланинг қўлига қалам тутқазиб ҳарф ёздириш, бирма-бир алифбо ҳарфларини танитишнинг машаққати ўзига яраша. Дарсимни мултимедиа, турли ўйинлардан фойдаланиб ўтаман. Ранг-баранглик болаларнинг тез эътиборини тортади. Мақтаниш эмас, ўқувчиларнинг ўзлари мактабдан кетгилари келмай қолади.

"Ўқитувчи алдамайди", деб ким айтди?

- Болани асло бақириб, уришманг, у руҳан синади. Сиздан ҳам, дарсдан ҳам безиб қолади. Тугманинг тешигичалик ютуғи бўлса ҳам мақтаб қўйинг, зеро ўзига ишончи ошиб борсин.

Интилинг

- Ўқувчиларимга доим такрорлайман: Билимнинг эрта- кечи йўқ. Бешикдан то қабргача илм изла, деган нақл бежизга айтилмаган. Умр давомида китобга дўст тутининг. Изланинг, ўрганинг. Сиздан фақат ёрқин излар қолсин.

Орзуларим

- Ниятим битта – ўқувчиларим келажакда юрт учун фидойи инсон бўлиб етишса бас. Менга уларнинг орқасидан келган раҳмат кифоя.

Шогирдларим тўғрисида

Саидаъзим Матураев (ўқитувчи), Марат Избосаров (ўқитувчи), Малоҳат Муҳаммедова (ўқитувчи), Жасур Джуманов (ўқитувчи), Дониёр Марипов (ўқитувчи), Феруза Ботирова (ўқитувчи), Саидғани Исаев (ИИВ лейтенант), Темурхон Икромов (таржимон), Элмурод Эргашев (таржимон).

Шу мактабни битириб, бугун юқори лавозимда ишлаётган собиқ ўқувчилар: Азамат Камолов (Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи), Эркин Муҳаммедов (Қуйи Чирчиқ тумани электр тармоқлари бошлиғи), Салоҳиддин Қодиров (туман ИИБ да катта терговчи).

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қишлоқларни_яёв_кезганда
#Қуйи_Чирчиқ

"Ёшлар кундалиги" йигитларини нега таъқиб этишди?

🤓Ижодий жамоамиз йигитлари Қуйи Чирчиқ туманининг Абай қишлоғида антиқа саргузаштларнинг гувоҳи бўлишди.

🤔Йигитларимиз бироз шўхлик қилиб қўйишган кўринади, абайлик йигитлар уларни таъқиб қилишибди. Ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда, тўлиқ тафсилотлар якшанба куни эълон қилинади.

Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM