#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Савдо-кўнгилочар комплексларини қуриш учун тадбиркорларга 25 сотих ер майдонлари бепул ажратилади
🔘 Фармонга кўра:
➖ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг ҳар бир туманида (шаҳрида) таркибида жами ўриндиқлар сони 250 тадан ва кинозаллари сони 3 тадан кам бўлмаган савдо-кўнгилочар комплексларини қуриш учун тадбиркорларга қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган 25 сотих ер майдонлари бепул ажратилади;
➖ 2021 йил 1 июлдан янги қуриладиган савдо майдони 15 минг квадрат метрдан ортиқ савдо-кўнгилочар комплексларида жами ўриндиқлар сони 300 тадан ва кинозаллари сони 4 та кам бўлмаган кинотеатр ташкил этиш мажбурий ҳисобланади;
➖ 2024 йил 1 январга қадар кинотеатр (кинозал)лар муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш имконини берувчи рақамли (DCP ва ундан юқори форматдаги) кино намойиши қурилмалари билан жиҳозланган тақдирда уларни харид қилиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизи, бироқ битта қурилма учун 50 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;
➖ янги ташкил этилган кинотеатрларга улар фаолиятининг дастлабки уч ойи давомида Агентлик буюртмаси асосида ишлаб чиқарилган миллий фильмлар бепул етказиб берилади.
➖ 2021 йил 1 декабргача республикада фаолият юритаётган кинотеатрлар фаолиятини автоматлаштиришга қаратилган ахборот тизими ишлаб чиқилади.
🗓 2022 йил 1 августдан мазкур ахборот тизимига уланмаган ҳолда кинотеатр (кинозал)ларда фильмлар намойиш этиш чакана савдо қилиш қоидаларини бузиш сифатида баҳоланади.
☑️ Шунингдек, Марказ ҳузурида ахборот-мультимедиа стриминг платформаси ташкил этилди.
@yoshlar_kundaligi_rasmiy

Ҳар ярим йилда ҳокимлар фаолияти баҳоланадиган бўлди
Адлия вазирлигининг хабарига кўра, “Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинган.
🔰 Қарорга кўра, 2023 йилга қадар хизматлар ҳажмини икки бараварга ошириш;
👉 аҳолини касбга ўқитишдан тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишгача бўлган босқичларни қамраб олувчи “комплекс хизматлар” кўрсатишни ташкил этиш.
🖥 2021 йил 1 июлдан республика ҳудудларида хизматлар соҳасининг ривожланганлиги рейтинги жорий этилиб, “BUSINESS INDICATOR” автоматлаштирилган онлайн ахборот тизимида эълон қилинади.
❕Бунда ҳар ярим йилда тегишли ташкилотлар раҳбарлари, ҳокимларнинг фаолияти баҳоланиб, натижалари бўйича ижобий кўрсаткичга эга бўлганлари – рағбатлантирилади, қониқарсиз кўрсаткичга эгалари – интизомий жавобгарликка тортилади.
🔘 2021 йил 1 сентябрга қадар йирик шаҳарларда, вилоят ва туман марказларида ташаббускор тадбиркорлар билан ҳамкорликда савдо ва кўнгилочар кўчалар ташкил этилади. Уларда:
👉 кўчма савдо объектлари учун жойлар тадбиркорларга электрон онлайн-аукцион асосида сотилади;
👉 барча тадбиркорларга жамоат хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда 24 соат мобайнида туну кун фаолият юритиш ҳуқуқи берилади.
➡️ Янги ташкил этиладиган деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари устав капиталида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мажбурий иштироки бекор қилинади.
🏪 Шунингдек, божхона постлари ҳудудидаги бўш ер участкалари ҳамда тегишли йўл-патруль хизмати постлари ҳудудидаги ер участкалари тадбиркорларга савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини барпо этиш учун ажратилади.
❕2021 йил 1 сентябрдан масофавий (онлайн) таълимга асосланган нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш учун мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида биноларнинг мавжуд бўлиши ҳақида талаб бекор қилинади.
🧑💻📲Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:👇
Facebook |Telegram| YouТube | Twitter | Instagram

Аҳоли жон бошига ажратилган дори ва тиббий буюмлар учун бириктирилган маблағ миқдори 3 бараварга оширилади
“Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5124-сон, 25.05.2021 й.) қабул қилинди.
🗓 Қарорга кўра, 2021 йил 15 июндан бирламчи тиббий-санитария муассасаларида дори ва тиббий буюмлар учун бириктирилган аҳоли жон бошига ажратилган маблағ миқдори ўртача 3 бараварга оширилади.
💰 Бунинг учун 2021 йил инвестиция лойиҳаларини мақбуллаштириш ҳисобидан 165 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилади.
📊 Қарорга мувофиқ, барча соғлиқни сақлаш тизими ташкилотлари раҳбарлари фаолиятини баҳолаш рейтинги жорий этилиб, ҳар чоракда натижалар Президент Администрацияси ва Ҳукуматга киритиб борилади.
🚌 2021 йил 1 октябрга қадар жойларда, айниқса олис ва чекка ҳудудларда аҳолини манзилли профилактика ва скрининг қилиш ишларини ташкил этиш учун зарур ускуналар билан жиҳозланган махсус автобусларнинг камида 3 та тажриба намунаси яратилади.
❕2021 йил 1 июлдан иш стажи 5 йил бўлмаган олий маълумотли тиббиёт ходимларини нодавлат тиббиёт ташкилотларига ишга қабул қилиш билан боғлиқ талаблар давлат тиббиёт муассасаларига тенглаштирилади.
🏢 Шунингдек, 2021–2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари филиаллари (91 та) ташкил этилади.
➡️ Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларда тўғри овқатланишни йўлга қўйиш мақсадида 2021/2022 ўқув йилидан янгиланган овқатланиш рациони ҳамда ушбу йўналиш билан шуғулланувчи тадбиркорларга талаблар амалиётга киритилади.
⚠️ Бунда, болаларнинг соғлиғига зарар ва ривожланишига салбий таъсир кўрсатадиган барча озиқ-овқат маҳсулотларини мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаблар ҳудудида сотишга чекловлар қўйилади.
© huquqiyaxborot
📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇
https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy

#амалга_татбиқ
2021 йил биринчи июндан ёшларга субсидия ажратилади
Ёшларга компьютер харидлари учун 6 млн 125 минг сўмгача истеъмол кредитлари ажратилади
Қонунчиликка кўра:
🔸 “Ёшлар дафтари”га киритилган тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун бино ва иншоотларни ижарага олган ёш тадбиркорларга бир йиллик ижара харажатларининг 30 фоизи, бироқ БҲМнинг 25 бараваригача бўлган миқдори компенсация қилинади;
🔸 профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олаётган “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга улар ишлаб-чиқариш ёки хизмат кўрсатиш корхоналарида амалиёт ўтаган вақтида, бироқ 6 ойдан кўп бўлмаган муддатда профессионал таълим ташкилотлари томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан БҲМнинг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик субсидия ажратилади;
🔸 “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ёшларга компьютер харидлари учун БҲМнинг 25 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда истеъмол кредитлари ажратилади;
🔸 “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ умумий ҳисобда БҲМнинг 5 бараваригача бўлган миқдори ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатлари компенсация қилинади‘
🔸 “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг ҳайдовчилик курсларида ўқиш харажатлари БҲМнинг 4 баравари миқдоригача ва сафарбарлик чақируви резерви хизмати бадали қоплаб берилади;
🔸 Хусусий корхона ва ташкилотларга ишга қабул қилинган ёшларни қайта тайёрлов курсларида ўқитиш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг БҲМнинг 4 бараваригача бўлган қисми компенсация қилинади.

Telegram
Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар қўллаб-қувватланади
“Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар…

#хабардормисиз❓
2021-2022 ўқув йилида психология таълим йўналишлари бўйича қабул параметрлари 30 фоизга оширилади, деб хабар беряпти Адлия вазирлигининг ахборот хизмати.
🔸 Олий таълим тизимида физика фанлари соҳаларга мослаштирилган ҳолда ўқитилади.
🔸 Республика ОТМ биология йўналишларининг 3 ва 4-курсларида таҳсил олаётган иқтидорли талабалар таркибидан алоҳида гуруҳларда чуқурлаштирилган ўқитиш амалиёти йўлга қўйилади.
🔸 Психология соҳасидаги таълим йўналишлари бўйича давлат буюртмаси асосидаги қабул параметрлари 30 фоизга оширилади.
🔸 Кимё ва биология йўналишларида кадрлар тайёрлаётган барча ОТМлар мактаб битирувчи синф ўқувчилари ўртасида кўп босқичли (туман (шаҳар) – вилоят – ОТМ) кимё ва биология фани бўйича ўзининг олимпиадасини ўтказади ва 1-3 ўринларни эгаллаган ўқувчиларни ОТМнинг маблағлари ҳисобидан имтиҳонсиз ўқишга қабул қилади.
📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇
https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
2021-2022 ўқув йилида психология таълим йўналишлари бўйича қабул параметрлари 30 фоизга оширилади, деб хабар беряпти Адлия вазирлигининг ахборот хизмати.
🔸 Олий таълим тизимида физика фанлари соҳаларга мослаштирилган ҳолда ўқитилади.
🔸 Республика ОТМ биология йўналишларининг 3 ва 4-курсларида таҳсил олаётган иқтидорли талабалар таркибидан алоҳида гуруҳларда чуқурлаштирилган ўқитиш амалиёти йўлга қўйилади.
🔸 Психология соҳасидаги таълим йўналишлари бўйича давлат буюртмаси асосидаги қабул параметрлари 30 фоизга оширилади.
🔸 Кимё ва биология йўналишларида кадрлар тайёрлаётган барча ОТМлар мактаб битирувчи синф ўқувчилари ўртасида кўп босқичли (туман (шаҳар) – вилоят – ОТМ) кимё ва биология фани бўйича ўзининг олимпиадасини ўтказади ва 1-3 ўринларни эгаллаган ўқувчиларни ОТМнинг маблағлари ҳисобидан имтиҳонсиз ўқишга қабул қилади.
📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇
https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
Telegram
Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Талабаларга физика фанидан тўгараклар олиб бораётган профессор-ўқитувчиларнинг ойлик маошига ҳар ойлик устама ҳақ тўланади
Қарорга кўра, 2021 йил 1 сентябрдан:
➖ ОТМнинг “Физика”, “Биотиббиёт физикаси”, “Физика ва астрономия”…

Имтиҳонни бевосита интернетда кузатиш мумкин
Эндиликда ОТМнинг бакалавриат ва магистратура имтиҳонлари Интернетда жонли эфирга узатилади, деб хабар бермоқда huquqiyaxborot телеграм канали.
“Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди
📑 Фармон билан барча давлат органлари ва ташкилотлари томонидан Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати (33 та) тасдиқланди.
☑️ Фармонга кўра, давлат органлари ва ташкилотлари ўз фаолиятига оид ҳисоботни ҳар йили:
➖ 1 мартгача веб-сайтларига жойлаштириб, 10 мартгача уни жамоатчилик иштирокида муҳокама этиш ҳақида хабар беради;
➖ 1 апрелгача ҳисоботни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама этиш учун матбуот анжуманларини ўтказади.
✅ 2021 йил 1 июлдан қуйидагилар тўғрисидаги маълумотлар Очиқ маълумотлар порталига (Портал) ва давлат органлари ва ташкилотлари веб-сайтларига жойлаштирилиб, ҳар чоракда янгилаб борилади:
● амалга оширилган давлат харидлари;
● мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари ва хориждан ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олиш харажатлари;
● Президент, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари билан солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар;
● ўзларининг йиллик харажатлар сметаси ва унинг ижроси.
➡️ Фармонга кўра, қуйидаги имтиҳонларни ўтказиш жараёнини Интернетда жонли эфирга узатиш тартиби жорий этилади:
● ОТМнинг бакалавриат ва магистратура имтиҳонлари;
● ўқишни кўчириш билан боғлиқ имтиҳонлар;
● нострификация тест синовлари.
🌐 2021/2022 ўқув йили қабулигача имтиҳонларни Интернетда жонли эфирга узатишни таъминлайдиган, барча фойдаланувчилар учун очиқ бўлган “imtihon.uz” веб-платформаси ишга туширилади.

❗️Умумий овқатланиш корхоналари ер ва мол-мулк солиғини тўлашдан озод қилинади
✅“Умумий овқатланиш ва туризм соҳаларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
🔰 Қарорга кўра, коронавирус пандемияси даврида умумий овқатланиш ва туризм соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2021 йил 1 сентябрдан:
🔸2021 йил 31 декабргача умумий овқатланиш корхоналари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинади;
🔸2023 йил 1 сентябргача туристик (меҳмонхона) йиғимини ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилади.
➡️ Умумий овқатланиш корхоналари маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ариза юбормасдан туриб, солиқ органларини хабардор қилган ҳолда тегишли солиқ ва йиғимлар бўйича 2021 йил 15 август ҳолатига кўра мавжуд қарздорликни, шунингдек, барча солиқлар бўйича жарима ва пеняларни 2022 йил 1 январдан 1 июлга қадар фоизларни ундирмасдан тенг миқдорларда кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаши мумкин.
Yoshlar kundaligi

#Аслида_қандай #қонунчиликдаги_янгиликлар
Ёшларни иш билан таъминлаш бўйича ҳукумат қарори чиқди: 100 минггача ёш мутахассис тайёрланади
Ҳукумат қарори (556-сон, 31.08.2021 й.) қарори билан қуйидагилар ташкил этилди:
● АТ “Алоқабанк” ҳузурида масъулияти чекланган жамият шаклида Венчур жамғармаси;
● масъулияти чекланган жамият шаклида «IT-билимларни ривожлантириш маркази».
📌 Ахборот технологиялари ва компьютер дастурлаш соҳасида кейинги 5 йил ичида 100 минггача ёш мутахассисларни тайёрлаш, шунингдек, уларни кейинчалик ишга жойлаштиришда кўмаклашиш Марказнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
💰 Шунга кўра, ҳар йили 5 йил ичида мутахассисларнинг соҳада мақсадли тайёрланишини ва уларнинг стартап-лойиҳаларини молиялаштиришни ташкил этиш учун Марказга 50 млрд сўм миқдорида амалдаги қайта молиялаштириш ставкасининг ярмидан ошмаган ҳолда қарз ажратилади ва у кейинги 5 йил ичида босқичма-босқич қайтарилади.
☑️ Вазирлик ва ташкилотлар эҳтиёжидан келиб чиқиб, Марказ томонидан танланган таълим ташкилотлари ўртасида ҳар йили белгиланган мақсадли параметрлар доирасида буюртма шакллантирилади.
🙎♂️ Таълим ташкилотларида мақсадли ўқиш учун 16 ёшдан 35 ёшгача бўлган Ўзбекистон фуқароси номзод бўлади.
🔘 Номзодлар Марказ томонидан таълим ташкилотлари билан биргаликда танлов асосида танланади.
©Yoshlar kundaligi

❗️Талабалар учун давлат-хусусий шериклик асосида турар жойлар қурилади
🔰 Ҳукумат қарорига кўра, талабалар турар жойлари давлат-хусусий шериклик асосида қуйидаги шаклларда барпо этилади:
➖ лойиҳаларни тадбиркорнинг ўз маблағидан келишиладиган шартлар асосида молиялаштириш;
➖ лойиҳаларни тадбиркор ва Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан аралаш молиялаштириш (камида 200 ўринли турар жойни барпо этиш учун);
➖ лойиҳаларни тадбиркорнинг тўлиқ ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштириш (камида 400 ўринли турар жойни барпо этиш шарти билан).
✅ Турар жойларни қуриш учун вилоят ҳокимлари томонидан ОТМга 0,5 гектаргача ер унга яқин жойлардан ажратилади.
❕Тадбиркорга тегишли ер ёки бинода камида 50 ўринли турар жой ташкил этиш тизими жорий этилади.
💰 Бунда, тўлов ОТМ билан келишилади ҳамда у ерда яшаган ҳар бир талаба учун тадбиркорга бир ўқув йили учун Тошкент шаҳрида БҲМнинг 10 баравари, бошқа ҳудудларда эса 5 баравари миқдорида субсидия ажратилади.
☑️ ОТМларнинг ошхона ва буфетларини олган тадбиркорларга давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари қўлланилади.
Бунда, тадбиркорлар талабалар учун сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлар тайёрлаш ҳамда уларни арзон нархларда сотиш мажбуриятини олади.
📌 2021 йил 1 сентябрдан талабалар билан ишлаш бўйича “гуруҳ мураббийи” институти бекор қилинди ҳамда ўрнига 1–3-курс талабалари учун муаммоларни бартараф этишда яқиндан ёрдам кўрсатувчи тьюторларни бириктириш амалиёти йўлга қўйилди.
💼 Ҳар 120–150 нафар талабага 1 та штат бирлиги ҳисобида “Тьютор” лавозими киритилади.
✅ Қарорга кўра, республика бўйича жами 228 та талабалар турар жойлари (400 ўринли) барпо этилади. Шундан ҳудудларда 2022 йилда 47 та, 2023 йилда 67 та, 2024 йилда 62 та, 2025 йилда 52 та талабалар турар жойларининг қурилиши белгиланган.
© Yoshlar kundaligi

#қонунчиликдаги_янгиликлар
Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларнинг ҳайдовчиликка ўқиш пуллари тўлаб берилади
Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар – меҳрибонлик уйлари, болалар шаҳарчаси, оилавий болалар уйларида тарбияланган, "Ёшлар дафтари"да турадиган ёшларга ҳайдовчиликка ўқигани учун 4 БҲМ – 1 млн 80 минг сўм тўлаб берилади.
Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш
https://t.iss.one/joinchat/5qQWgXXuYMs1YjIy

Тадбиркорларга ошхонаси мавжуд бўлмаган мактаблар биносидан ижара тўловисиз фойдаланишга рухсат берилади
Вазирлар Маҳкамасининг қарор лойиҳасига кўра, ошхонаси мавжуд бўлмаган умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун арзон, сифатли ва соғлом овқатланиш жараёнини ташкил этиш мақсадида, Халқ таълими вазирилиги хулосасига асосан умумий овқатланиш хизмати соҳасида камида икки йиллик тажрибага эга бўлган тадбиркорлик субъектларига энг мақбул таклифларни танлаш орқали мазкур таълим муассасалари ҳудудида ошхона фаолиятини юритиш учун бино ва иншоотлар ҳамда ер майдонидан 5−10 йиллик муддатга ижара тўловисиз фойдаланиш бўйича умумий ўрта таълим муассасалари раҳбарлари билан тўғридан-тўғри шартнома тузишга рухсат берилади.

👩💼 Халқ таълими вазирлиги ўз жонига қасд қилишга мойил қизларни рўйхати шакллантирилади.
👨✈️ Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган аёлларни реабилитация қилиш бўйича намунали марказлар Миллий гвардия томонидан қўриқланади.

Мактабларда инклюзив таълимни ташкил этиш тартиби белгиланди
🔰Ҳукумат қарорига кўра, инклюзиф таълим синфлари ўқитувчиларига меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун ҳар ойда тўланадиган устама ҳақи қуйидагича:
➖ синфда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган бир нафар бола учун – лавозим маошининг 10 фоизи;
➖ 2 нафар бола учун – лавозим маошининг 20 фоизи;
➖ 3 нафар бола учун – лавозим маошининг 30 фоизи;
➖ икки ва ундан ортиқ инклюзив таълим синфларида 4 нафар ва ундан ортиқ бола учун таълим-тарбия ишларини олиб борган ўқитувчиларга ва махсус педагогларга – лавозим маошининг 30 фоизи миқдорида.
Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:

⚡️Ҳар йили 500 нафаргача ногиронлиги бўлган ёшларга субсидия ажратилади — Президент қарори
Қарорга кўра:
➖Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар йили 500 нафаргача ногирон ёшларга қуйидагилар учун субсидия ажратилади:
➖ ахборот технологиялари, компьютерда дастурлаш амалиёти, умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни ўргатиш;
➖ тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтганларга асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi

☑️ Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–754, 15.02.2022 й.) билан Жиноят кодексининг 132-моддасига киритилган ўзгартиришларга кўра, давлат муҳофазасига олинган моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш:
● такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
● кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;
● бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланиши мумкин.
➡️ Ўша ҳаракатлар жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилса, 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
⚖️ Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра, Маданий мерос агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари кўрсатмаларини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.
🔰 Ушбу ҳуқуқбузарликни содир этганлик:
➖ фуқароларга БҲМнинг 3 бараваригача (810 минг сўмгача);
➖ мансабдор шахсларга эса 5 бараваригача (1 млн 350 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади
Lotin yozuvida o‘qish📲

❗️ Айрим боғчаларга болани 2 ёшдан қабул қилишга рухсат берилади
✅ Фармонга мувофиқ, хотин-қизларга дизайн, тўқимачилик, ахборот технологиялари, тармоқлар иқтисодиёти, маркетинг ва талаб юқори бўлган бошқа таълим йўналишлари бўйича таълим берадиган алоҳида университет очилади.
➡️ Ҳар йили март ойида амалий инноватсион лойиҳалар бўйича “Олима аёл” танлови ўтказиб борилади.
📌 Қўмита ҳузурида “Олима аёллар жамияти” тузилади ва унга хотин-қизларни амалда қўллаб-қувватлаш ва янада рағбатлантириш учун 50 миллиард сўм ажратилади.
💰 Қишлоқ жойларидаги аёлларни касбга ўқитиш, тадбиркорликка жалб қилиш ва иш билан таъминлаш мақсадида 2023-йилдан ҳар йили нодавлат ташкилотларга БҲМнинг 7 минг баравари миқдоригача грантлар ажратилади.
✍️ Давлат бошқаруви академиясида раҳбар хотин-қизларни тайёрлаш бўйича алоҳида ўқув курслари ташкил этилади ҳамда ҳар йили камида 100 нафар хотин-қизлар ўқитилади.
❕2024-йил 1-январгача барча давлат органлари ва ташкилотлари, уставида давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўп бўлган ташкилотлар ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотлар раҳбарларининг камида 1 нафар ўринбосари хотин-қизлар орасидан тайинланади.
☑️ Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида хотин-қизларнинг бизнес-лойиҳаларини молиялаштириш учун 2022-йилда қўшимча 1 триллион сўм ажратилади.
🔰 2022-йил 1-апрелдан:
➖ тадбиркорликни янги бошлаётган хотин-қизларга ажратилаётган субсидия миқдори 7 миллион сўмдан 10 миллион сўмга оширилади;
➖ “Ҳунарманд” уюшмаси қошидаги ҳунармандчилик марказларида камида 40 фоиз тадбиркор хотин-қизлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар жойлаштирилади;
➖ 2022-йилда субсидияларнинг камида 40 фоизи хотин-қизларга йўналтирилади;
➖ Ижарада турган “Аёллар дафтари”га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизларга ижара тўловининг 50 фоизи, кўпи билан 500 минг сўмгача компенсатсия берилади.
🔰 2022-йил 1-апрелдан:
➖боқувчисини йўқотган хотин-қизларнинг:
👉 фарзандлари давлат боғчаларига тўланадиган ота-оналар бадалидан озод қилинади;
👉 3 ёшгача фарзандлари учун нодавлат боғчаларга бюджетдан субсидиялар ажратилади.
➖ тўлиқ қувват билан ишламаётган давлат боғчаларига 2 ёшдан 3 ёшгача болаларни пуллик хизмат кўрсатиш шаклида қабул қилишга рухсат берилади;
➖ кечки сменада хотин-қизлар ишлайдиган корхона ва ташкилотлар ўз ҳузурида боғча ташкил қилганда, улардаги тарбиячиларнинг иш ҳақи бюджетдан қоплаб берилади.