Yoshlar kundaligi | Rasmiy
86.1K subscribers
12.1K photos
7.03K videos
52 files
16.4K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#юридик_клиника

Ходимни меҳнат шартномаси бекор бўлганида неча ой давомида иш ҳақи сақланиб қолиши керак ?

❗️ЖАВОБ

👉Меҳнат шартномаси ходим янги меҳнат шартлари асосида ишлашни давом эттиришни рад этганлиги сабабли (Меҳнат кодекси 89-модданинг тўртинчи қисми) бекор бўлганида;

👉технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги (М.К 100-модда иккинчи қисмининг 1-банди) сабабли бекор бўлганида ҳодимни ИККИ ОЙ давомида ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолади

Агар юқорида кўрсатилган ходимлар меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб ЎТТИЗ КАЛЕНДАРЬ КУН мобайнида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтсалар, маҳаллий меҳнат органи берган маълумотномага биноан учинчи ой учун ҳам олдинги иш жойларидан ўртача иш ҳақи олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

❗️Қисқа қилиб айтганда ишдан бўшатилганингиздан кейин бир ой ичида Меҳнат биржасига мурожаат қилиб ишсизлик рўйхатига олинсангиз, учинчи ой ҳам ойлигингизни оласиз, мурожаат қилмасангиз икки ой оласиз.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
:
Facebook |Telegram| You tube | Twitter
#юридик_клиника

ТАЛАБАЛАР ЎҚИШ ДАВРИДА ИШЛАШИ МУМКИНМИ?

Ассалому алайкум! Чирчиқ давлат педогогика институтида 3 курсда ўқийман, ўқиш даврида мактабда ишлашим мумкинми?

📤 ЖАВОБ

📌Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирининг “Олий таълим тўғрисида”ги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги 9-сонли буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 22 февралда 1222-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган) 50-бандига мувофиқ, кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар ўқишдан бўш вақтларида олий ўқув юрти ва бошқа ташкилотларда меҳнат шартномаси тузган ҳолда ишлашлари мумкинлиги белгиланган.

🔍Бундан келиб чиқадики, талабалар бемалол ишлашлари мумкин. Лекин меҳнат қонунчилигига кўра, талаба фақат таълимдан бўш вақтида ишлаш ҳуқуқига эга.

Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низомнинг 8-бандига кўра - Олий таълим муассасасининг 4-курсида ўқиётган шахслар педагоглик ишини амалга ошириш учун қўйилиши мумкин ва уларга ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланиши белгилаб қўйилган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Facebook |Telegram| You tube | Twitter | Instagram
#юридик_клиника

⚡️Мақсадли қабул асосида ўқишга қабул қилинган талабалар ўқишини бошқа олийгоҳга кўчира оладими?

«Ўқиши кўчирилишига рухсат этилган талабанинг мақсадли қабул асосида ўқиётганлиги ўқиб турган олий таълим муассасаси томонидан текширилади ва ҳақиқатда мақсадли қабул асосида ўқиётганлиги аниқланган тақдирда сўровнома юборган олий таълим муассасасига ҳамда талабага мазкур талабанинг ўқиши кўчирилиши мумкин эмаслиги тўғрисида уч кун муддатда тегишли хат йўлланади».

Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 360-сон қарори.

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
#юридик_клиника

1 ОЙЛИК АРМИЯГА МАЖБУРИЙ ШАРТНОМА ТУЗДИРИШ ТЎҒРИМИ?

Assalomu alaykum. Ukam 2019 yil Rassiyaga ishlashga ketgan, hozirgi kungacha ham qaytib kelmagan.2020 yil oktyabr oyida harbiy xizmatga chaqiruv qogʻozi kelgan, Dadam borganida ular shartnomaga imzo qoʻydirib olgan, ukamni oʻzi 1 yillik xizmatga bormoqchi, hozir har kuni voyonkamat hodimlari har kuni uyga kelib pulni toʻlash kerakligini aytib ketishmoqda, qanday qilsam shartmona bekor boʻladi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Бу вазиятда мудофаа бўлими ходимлари отангизга мажбурий тартибда имзо қўйдиришлари мумкин эмас.

❗️Шунингдек, шартнома мудофаа бўлими ва ҳарбий хизматга чақирилувчи ва кафил томонидан имзоланади.

Шундай экан агар укангиз ўрнига отангиз имзо қўйган бўлса, бу шартнома ўз ўзидан ҳақиқий эмас. Ёки отангиз кафил сифатида шартнома имзолаган ва укангиз уни ҳали имзоламаган бўлса, шартнома ҳақиқий бўлмайди ва у кучга кирмайди.

👨‍⚖️ Фикримизни қуйидагича асослаймиз.
Эътибор беринг! Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 февралдаги 99сон қарорига ̶1̶илова билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташи тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат (халқ тилида “1 ойлик армия”) — ҳарбий хизматга, шу жумладан чекланишлар билан яроқли бўлган, чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ навбатдаги чақириқ давомида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафига чақирилмайдиган шахслар томонидан ўталадиган ҳарбий хизмат туридир.

💁‍♂️ Ушбу низомнинг 5-бандида келтирилишича, сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган фуқаролар билан якка тартибда суҳбат ўтказилгандан кейин Мудофаа вазирлиги томонидан Махсус ҳисоб рақамига бадал ўтказиш тартиби тўғрисида ёзма шартнома тузилади.

☝️Эътибор берган бўлсангиз, шартнома хизматга чақирилган фуқаро билан у суҳбатдан ўтгандан кейингина тузилиши белгиланган.

Шартнома Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган муддатли ҳарбий хизматга фуқароларни навбатдаги чақириш муддати давомида мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахс ва кафил томонидан имзоланиши ҳамда мудофаа ишлари бўлими томонидан рўйхатдан ўтказилган ва муҳрланган бўлиши керак.

❗️Қоиданинг мазмунига кўра шартнома уч томонлама тузилади. Бунда отангизни кафил сифатида шартномани имзолаган деб тахмин қилган тақдиримизда ҳам укангиз уни имзоламагунча, у кучга кирмайди.

Юқоридагиларга мувофиқ сиздаги вазиятда агар шартнома ноқонуний тузилган бўлса, унда уни маъмурий суд орқали бекор қилиш мумкин.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
:
Facebook |Telegram| You tube | Twitter