Yoshlar kundaligi | Rasmiy
54.9K subscribers
13K photos
7.77K videos
52 files
17.8K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#тезкор_долзарб

⚡️АБИТУРИЕНТЛАР РУХСАТНОМАСИНИ ЮКЛАБ ОЛИШИ МУМКИН

29 июлдан бошлаб «Aбитуриент рухсатномаси»ни my.dtm.uz сайти орқали юклаб олишлари мумкин.

📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇

https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
#Қабул_2021
#тезкор_долзарб

⚡️ Тест синовлари 5 августдан бошланиши маълум қилинди

☑️ Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2-сон баёни тасдиқланди.

🗓 Унга кўра, пандемия шароитидаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, 2021-2022-ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 2021 йил 5 августдан бошланади ҳамда тест синовлари очиқ стадион ва хиёбонларда ўтказилиши белгиланди.

❗️Тест синовлари қоида тариқасида, кунига икки сменада ўтказилади ва 1-смена 07:00 да, 2-смена 19:00 да бошланади.
©huquqiyaxborot

📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇

https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
#тезкор_долзарб

2021-2022 ЎҚУВ ЙИЛИДА ҲАМ ДАРСЛАР ГИБРИД ШАКЛДА ДАВОМ ЭТИШИ МУМКИН

Хабарга кўра, бутунги кунда ҳам коронавирусга чалиниш ҳолатлари давом этаётгани, ўтган йилдагига нисбатан мактаб ёшидаги болалар орасида ҳам касаллик тарқалиши ҳолатлари кўпайгани боис Халқ таълими вазирлиги янги 2021-2022 ўқув йилида мактабларда дарс жараёни гибрид шаклда давом эттирилишига тайёргарлик кўраётганини маълум қилган.

Бунда мактабда юзага келадиган вазиятга қараб мактаб Санитария-эпидемиология назорати Марказлари таклифига асосан маҳаллий кенгашлар қарорларига кўра айрим мактаблар карантинга ёпилиб масофавий тизимга ўтказилиши мумкин.

Бундай ҳолатларда ўқувчилар таълимни вақтинча масофавий шаклда уйдан давом эттиради. Ўқувчининг масофадан таълим олишига имконият яратиш мақсадида Миллий телерадиокомпаниянинг телеканаллари орқали “Онлайн мактаб” лойиҳаси доирасида эфирга узатилаётган дарслар давом эттирилади.

Шу ўринда Халқ таълими вазирлиги анъанавий таълимни тўлиқ тикланиши учун барча тизим ходимларини тезроқ вакцина олишларини сўраб қолади. Ҳеч қандай энг замонавий масофавий таълим тизими ҳам бевосита мактабдаги таълим ўрнини боса олмайди.

Ҳурматли ота-оналар!

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда фарзандларингизни имкониятингиз доирасида мактабга тайёрлашингиз мумкинлигини ва бунда карантин талабларига риоя қилишингизни сўраб қоламиз.

Шу ўринда бугунги мураккаб вазиятдан чиқиб кетишнинг ягона йўли бу вакцинация, шу боис сизлардан ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигини ҳимоя қилиш учун вакцинация жараёнларида фаол қатнашишингизни сўраб қоламиз, дейилади хабарда.

👉Ёшлар кундалиги👈