Yoshlar kundaligi | Rasmiy
85.3K subscribers
12.1K photos
7.04K videos
52 files
16.4K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#билиб_қўйган_фойда
#тарихимизни_биласизми?

Қаердансан?... Ушбу саволга барча дуч келган. Шу боис ўзи яшаётган манзилгоҳи тарихини билиш, у ҳақда сўз юритиш кишига ғурур бағишлаши шубҳасиз. Шу боис биз Тошкент вилояти ҳудудларининг жой номлари тарихи ва маъноларини имкон қадар бериб боришга ҳаракат қиламиз. Сиз ҳам ўзининг яшаётган маҳалла тарихи ва жой номи ҳақида билганларингиз бўлса, илининг биз жамоатчиликка маълум қилайлик.

БАЛАНДДАГИ ШАҲАР

Ҳозирги кунда Паркент тумани номига айланган Фаранкат шаҳри номини кўплаб тадқиқотчилар эроний тиллардаги «фарн» – «қут-барака, шон-шараф (шуҳрат)» сўзи билан боғлашади. Шундан келиб чиқиб, бу топонимни «қут-барака, шон-шараф (шуҳрат) шаҳри» деб талқин қилса бўлади.
Ўзбекистонлик суғдшунос олим Мирсодиқ Исҳоқов эса бу топонимни суғдча «упар» – «юқори, баланд» сўзи билан боғлаб, бу топонимни «юқоридаги, баланддаги шаҳар» деб талқин қилган.

📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇

https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy