Yoshlar kundaligi | Rasmiy
105K subscribers
12K photos
6.99K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ёшларнигоҳида
#таклиф

Шерзод Баҳромов,
Паркент тумани:


- Паркент туманида ёшларни тадбиркорликка қизиқтириш учун бизнесконсультантлар жудаям кам...

Сиз ҳам лойиҳада иштирок этинг, дўстим! Шошилинг!
___
🙋‍♀🙋‍♂🔥
Биз шу манзилдамиз, қадрдон👇
Biz shu manzildamiz, qadrdon👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEpbmrQUzC8XDuW05g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ёшлар_нигоҳида
#таклиф

Дилфуза Турсунқулова,
Янгийўл тумани:


- Мактабимизда спорт зали ва фаоллар зали мавжуд эмас. Қишнинг қировли кунларида ўқитувчилар жисмоний тарбия фанини мактаб ҳовлисида ўтишга мажбур...
____

#yoshlar_nigohida
#taklif

Dilfuza Tursunqulova,
Yangiyoʻl tumani:

- Maktabimizda sport zali va faollar zali mavjud emas. Qishning qirovli kunlarida oʻqituvchilar jismoniy tarbiya fanini maktab hovlisida oʻtishga majbur...
___
🙋‍♀🙋‍♂🔥
Биз шу манзилдамиз, қадрдон👇
Biz shu manzildamiz, qadrdon👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEpbmrQUzC8XDuW05g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ёшлар_нигоҳида
#таклиф

Шамсиқамар Эркинбоева,
Бўка тумани:


- Ҳафтанинг бир куни "Фаол ёшлар" куни деб эълон қилинса. Барча таълим муассасаларида шу куни учрашувлар ташкил этилиб, фаол ёшлар ўз ижодий ишлари, қизиқишларини ҳамма билан ўртоқлашса...
___

#yoshlar_nigohida
#taklif

Shamsiqamar Erkinboyeva,
Boʻka tumani:

- Haftaning bir kuni “Faol yoshlar” kuni deb eʼlon qilinsa. Barcha taʼlim muassasalarida shu kuni uchrashuvlar tashkil etilib, faol yoshlar oʻz ijodiy ishlari, qiziqishlarini hamma bilan oʻrtoqlashsa...

🙋‍♀️🙋‍♂️🔥
Биз шу манзилдамиз, қадрдон👇
Biz shu manzildamiz, qadrdon
👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEpbmrQUzC8XDuW05g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ёшлар_нигоҳида
#таклиф

Фарида Кенгесбаева,
Оҳангарон шаҳри:


- Ҳудудимиздаги пиёдалар йўлакчаси таъмирталаб аҳволда...
____

Farida Kengesbayeva,
Ohangaron shahri:


- Hududimizdagi piyodalar yoʻlakchasi taʼmirtalab ahvolda...
__
🙋‍♀️🙋‍♂️🔥
Биз шу манзилдамиз, қадрдон👇
Biz shu manzildamiz, qadrdon👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEpbmrQUzC8XDuW05g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ёшлар_нигоҳида
#таклиф

Муҳаммадризо Ҳатамжонов,
Нурафшон шаҳри:


- 18-мактабда спорт билан шуғулланишга шароит йўқ...
___

Muhammadrizo Hatamjonov,
Nurafshon shahri:


- 18-maktabda sport bilan shugʻullanishga sharoit yoʻq...
___
🙋‍♀️🙋‍♂️🔥
Биз шу манзилдамиз, қадрдон👇
Biz shu manzildamiz, qadrdon👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEpbmrQUzC8XDuW05g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ёшлар_нигоҳида
#таклиф

Акция тугаганига қарамай, ботимизга фаол тенгдошларимиздан таклифлар келишда давом этмоқда.

Каримбердиева Фарзона
Абдувосиева Мухлиса

Нурафшон шаҳри

- Юқори 9-11синфларда ўзлари эгаллашни хоҳлаган йўналишлар бўйича қизиққан фанларидан кўпроқ дарслар ташкил этилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.

____

#yoshlar_nigohida
#taklif

Aksiya tugaganiga qaramay, botimizga faol tengdoshlarimizdan takliflar kelishda davom etmoqda.

Karimberdiyeva Farzona
Abduvosiyeva Muxlisa
Nurafshon shahri


- Yuqori 9-11sinflarda oʻzlari egallashni xohlagan yoʻnalishlar boʻyicha qiziqqan fanlaridan koʻproq darslar tashkil etilsa, maqsadga muvofiq boʻlar edi.
___


🙋🙋‍♂🔥
Биз шу манзилдамиз, қадрдон👇
Biz shu manzildamiz, qadrdon👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEpbmrTBoa6A97lZhw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ёшлар_нигоҳида
#таклиф

Раҳимжон Ғаффаров,
Бўка тумани
:

- Қишлоғимиздаги хусусий боғчалар барча болаларни қамраб ололмаяпти. Менга давлат-хусусий шерикчилик асосида мактабгача таълим ташкилоти очишга кўмак керак...
___


#yoshlar_nigohida
#taklif

Rahimjon Gʻaffarov,
Boʻka tumani:

- Qishlogʻimizdagi xususiy bogʻchalar barcha bolalarni qamrab ololmayapti. Menga davlat-xususiy sherikchilik asosida maktabgacha taʼlim tashkiloti ochishga koʻmak kerak...
___

🙋🙋‍♂🔥
Биз шу манзилдамиз, қадрдон👇
Biz shu manzildamiz, qadrdon👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEpbmrTBoa6A97lZhw
#Таклиф

😱😱😱Т Е К И Н Г А

💵50 миллион сўм сарфлаб, макарон ишлаб чиқариш орқали ўз тадбиркорлигини бошлаш ниятида бўлган ёшлар учун текинга БИЗНЕС режа!
⚙️Ускуна 100 фоиз қувват билан ишлаганда йилига ўртача 748 млн. сўм тушум бўлади.😳

📝Мазкур лойиҳа сизга манзур бўлган бўлса, ундаYK-Biznes да тайёри турибди. Бемалол фойдаланинг.

ҲА АЙТГАНЧА РАМАЗОН ОЙИДА КАНАЛИМИЗНИ БОШҚАЛАРГА ТАРҚАТИНГ МУАММОСИ ҲАЛ БЎЛСА, САВОБИ СИЗГА ҲАМ ТЕГАДИ!

Биздан узоқлашманг
👉YK-Biznes
#таклиф

Cиз бизнесга қизиқасизми? 😎

Бизнесни нимадан бошлашни билмаяпсизми? Пулни кўп топасизу, аммо сарфлашни билмаяпсизми?

Ундай бўлса, 👉YK-Biznes канали сизга ёрдам бера олади, деб ўйлайман.

YK-Biznes да Сиз бизнес борасида бепул билим олиш ҳамда уни амалда қўллаб, янада кўпроқ даромад олишни ўрганасиз!

Ёшларга оид тезкор хабарлар
👇👇👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Таклиф_нима_бўлди

Группадагилар кечаги таклифга нима дейсизлар, шунақа жойларга бориб шашлик пишириииб а? Бугун эрта ташкил қилайлик-ми?
👇


Каналга уланинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
#Таклиф

ЯНА ПРОПАГАНДА ҲАҚИДА

Бугун пропаганда керакми ўзи, деган масала ҳам бор. Аммо ёшларнинг асосий вақти интернетда ўтаркан, табиийки, тармоқда давлатнинг овози ҳам ранг-баранг шаклларда кўзга бўртиб ташланиб турмоғи лозим.

Менинг кузатишларим ва хулосамга кўра, ҳар бир туман ёки шаҳарда марказлашган ҳолда ишлайдиган 10 нафар ходимдан иборат медиа гуруҳ бўлиши лозим. Ҳозир тарғибот машинаси самарасиз, тарқоқ ишлаяпти. Айтайлик, матбуот хизматлари билан ҳудудий Адлия бўлими, Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Маданият бўлими ўртасида боғлиқлик йўқ. Гоҳ-гоҳида кадрларнинг шахсий ташаббуси билан амалга оширилаётган лойиҳаларни айтмаса, ҳамкорлик механизми мавжуд эмас.

Битта туманда 1796 та расмий телеграм каналлари бор. Ҳали фейсбук ва бошқа тармоқларни айтмаяпман. Мактаблардаги тарғиботчилар, маҳалла етакчилари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари алоҳида иш олиб боришади ва майда-чуйда каналчалар (табиийки, уларнинг активлиги жуда паст) босиб кетган. На қилсинки, уларнинг ҳам бошқа иложи йўқ (интернетда фаол бўлларинг деган талаб бор).

Туман ёки шаҳарда уюшган ҳолда ишлайдиган, барча соҳаларни қамраб оладиган медиа гуруҳ (пиар жамоа) йўқ. Аниқроғи, таркибида SMM мутахассис, АКТ мутахассиси, операторлар, монтажчилар, журналистлар бўлган яхлит жамоа йўқ.

Бу борада ҳали 90-йиллар даражасида ҳам эмас эканмиз. Ўша пайтда ҳар бир қишлоқда маҳаллий хабарлар эфирга узатиладиган радио, туман миқёсида алоҳида радиостудия, ҳафтасига 4 мартадан узлуксиз ва катта тиражларда чиқиб турган газеталар бўлган. Хўп. Бугун газеталар, асосан, саводхонлик минбарига айланди, ёшлар ўқимаяпти, дейлик. Тиражлари тушиб кетди ва ҳоказо. Бу фикрга қўшилиш-қўшилмаслик – шахсий иш. Лекин, бор гап, реаллик ҳам шул. Демак, янгича ёндашувларга эҳтиёж аллақачон етилган.

Тарғиботни молиялаштириш ҳақида. Бу ерда ҳам тушунарсиз стандартлар бор. Масалан, исталган ташкилотнинг республика раҳбариятида ёшларбоп аудиторияга реклама контенти жойлаш, молиялаштириш имкони мавжуд. Лекин ўша ташкилотларнинг туман ва шаҳар бўлимларида бундай эмас. Бу қанчалар тўғри ўзи?

Хуллас, гапирса гап кўп. Асосийси, гап кўп, хабардорлик оз, мақсадлар катта. Шулардан келиб чиқиб, "Тошкент вилояти тажрибаси" тариқасида ҳудудларда 10 муаллифдан иборат, доимий асосда ишловчи таҳилилй медиа гуруҳлар шакллантиришни таклиф қиламан. Бу жуда қисқа муддатда самара беради, аҳоли медиа маконда тўлиқ қамраб олинади. Мулоқотни ташкил этишни ўз усталарига қўйиб беринглар. Туман ва шаҳарлар ҳокимликларида ишлаётган матбуот котиблари бу ишни аъло даражада уддалай олади.

Унутманг, ҳозир бутун дунёда сифатли контент учун жанг кетаяпти! Бундай вазиятда аҳолини қуруқ гап билан жалб этолмайсиз. Жамоада PR, HR, SMM усталари бўлиши шарт!

Қўшимча: Бугун бўлиб ўтган йиғилишда ҳам тарғибот масаласида жиддий гаплар бўлибди. Умид қиламанки, мутасаддилар Тошкент вилоятида узуқ-юлуқ ишлаётган жамоаларни бир мақсад йўлида бирлаштира оладиган тизимни шакллантиришга эътибор қаратади.

Беҳзод Қобулов,
"Yoshlar kundaligi" медиа лойиҳаси раҳбари.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Таклиф #Манзара

‼️Эртага ва индинга дам олиш кунлари. Қолаверса, кейинроқ Мустақиллик байрами муносабати билан кетма-кет 5 кун дам олиш берилаяпти.

Остонада куз. Ёзнинг сўнгги кунларини оила даврасида чиройли ўтказинг. Тўйиб ҳордиқ чиқаринг, Ўзбекистоннинг гўзал манзиллари кўп. Саёҳатга чиқинг, юрт кезинг, дунё кезинг!

Юрган дарё, ўтирган бўйра.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Таклиф

НУРАФШОНДА СПОРТ УЙИ ҚУРИЛСА...

Маълумотларга кўра, айни пайтда Ўзбекистонда спорт турлари, жумладан, Олимпиада дастурига кирадиган турлари ва миллий спорт ўйинлари бўйича жами 70 га яқин федерация фаолият олиб боради.

Хўш, Тошкент вилоятида ҳозир уларнинг қанчаси фаол ишлаяпти?

Маълумки, спорт федерациялари нодавлат нотижорат ташкилот бўлиб, ҳомийлар томонидан қўллаб-қувватланиши лозим. Айни пайтда вилоятимизда қарийб 40 та федерация бор. Шундан 20 тасининг ўз биноси бор.

Спорт федерацияларига бино, йўналишлар бўйича фаолият юритиши билан боғлиқ масалалар ва мавжуд мурожаатларга қараб, вилоят спорт бошқармаси томонидан кўмаклашилади.

Молиялаштириш билан боғлиқ жараёнлар

Шунингдек, ойлик иш ҳақи ва биноларни сақлаш ҳаражатлари ҳомийлик маблағлари томонидан молиялаштирилади. Турли мусобақаларни ўтказиш, вилоят миқёсидаги турнирларда ғолиб ва совриндор спортчиларни рағбатлантириш ва медаллар билан тақдирлаш, Республика ҳамда чет элдаги беллашувларга вакилларимизни юбориш, иштирок этиш билан боғлиқ харажатлар ҳам бор. Булар спорт тури ва мусобақа форматига кўра молиялаштирилади. Оммавий профессионал спортни молиялаштириш – ўзига хос мураккаб жараён.

Шундай спорт турлари борки, ўзини ўзи бемалол молиялаштира олади, катта харажат талаб қилмайди. Баъзилари борки, марказлашган ҳолда, алоҳида ареналарда у билан шуғулланиш ёки мусобақа ўтказиш мумкин. Шулардан келиб чиқиб, ҳокимлик ва спорт бошқармаси назоратида молиялаштириш тизими йиллар давомида шаклланган.

Шароит нечук?

Яхши хабарлар ҳам бор. Шу йил апрель ойидан буён футбол, қўл жанги, бадиий гимнастика, от спорти, ўзбек жанг санъати каби спорт федерацияларининг вилоят бўлимларига алоҳида бино ажратилган.
Вилоят ҳокими қарори билан бюджет маблағлар ва бошқа ҳомийлик тушумлари ҳисобидан от спорти ва қўл жанги спорт бўлимларига тўлиқ офис жиҳозлари, компьютерлар ҳамда мебеллар билан таъминланди.
Шунингдек, охирги 5 ойда баскетбол, енгил атлетика, волейбол федерацияларининг фаолияти қайта кўриб чиқилмоқда. Август ойидан бошлаб вилоятда регби федерацияси иш бошлади.

Велоспорт федерацияси борлигини биласизми?

Яқинда вилоят велеспорт федерациясини моддий техник базасини қўллаб-қувватлаш мақсадида, Зойир Мирзаев томонидан фойдаланиш учун алоҳида бино ҳамда 40 та спорт велосипеди берилди. Шунингдек, “Дамас” русумли машина ҳам ажратилди.

Вилоят ҳокимлигига таклиф

Бу соҳада ўсиш, ривожланиш бўлаяпти. Ҳарҳолда, аввалги йиллар билан солиштирганда фарқ ер билан осмонча. Шу ўринда "Ёшлар кундалиги"дан бир таклиф!

Вилоятимиз маркази Нурафшонда “Спорт уйи” қурилиб, барча федерацияларни мана шу бинога жойлаштирилса, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, вилоят спорти оиласини жипслаштириш йўлида катта қадам бўлар эди.

Ўйлаб кўринг, ахир Нурафшонимизга мана шундай муҳташам ва йирик спорт кошонаси, спортни ривожлантиришга бел боғлаганлар учун қулай муҳит, керак бўлса, меҳмонларни кутиб олишга кичик меҳмонхона, турар-жой комплекси биргаликда қурилса, қандай соз иш бўлар эди...


Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#таклиф

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН НИМАГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИШ КЕРАК?

🔘Камида 3 йил давомида умумий ўрта таълим мактабларида педагогик стажга эга бўлган номзодларгина Халқ таълими вазирлиги ёки уларнинг ҳудудий (туман ва вилоят) ХТБ га ишга қабул қилиниши белгиланиши керак;

🔘хорижий тилларни ўргатишга йўналтирилган ёки айни йўналишдаги факультетларга эга ОТМ талабаларига мазкур ОТМ ни битираётганда ўзи ўрганаётган хорижий тилдан Б2 ёки унга тенглаштирилган сертификатни олган тақдирдагина мазкур олий таълим даргоҳини битирганлигини тасдиқловчи диплом берилиши керак;

🔘мактаб директорлари томонидан иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш ва улар орасида эркин рақобатни ривожлантириш мақсадида мактабларда «Директор стипендияси» жорий этилиши ва бу стипендиянинг берилиши, амал муддати ҳар чорак (ёки ҳар ой)да деб белгиланиши керак;

🔘битирувчи, 9 ва 11-синфлар учун «Тарихий қадамжолар ва буюк алломалар» фанини жорий этиш ва барча юқори синфлар учун (6-синфдан – 11-синфгача) Ўзбекистон тарихи фани дарс соатини ҳафтасига 2 соат, Жаҳон тарихи фани учун эса 1 соат этиб белгилаш керак;

🔘Республика ва халқаро фан олимпиадаларида қатнашиб, юқори ўринларни эгаллаган ўқувчиларга Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси таркибидаги тегишли институт ва ташкилотлар томонидан мазкур ўқувчиларга стипендиялар жорий этиш лозим. Бундан кўзланган мақсад, бўлажак олимларни ёшлигидан илмга йўналтиришдир;

🔘халқаро тан олинган хорижий тил (C1 даражасидаги) сертификатларини қўлга киритган, ёки ТОП 500 таликка киритилган хорижий ОТМ га муддатидан аввал, ёки шунингдек республикамизда жойлашган ОТМ га энг юқори бални қўлга киритиб ўқишга кирган мактаб ўқувчилари учун туман ва шаҳар ҳокимларининг стипендиялари жорий этилиши керак;

🔘туман ва шаҳар, вилоят ҳокимликлари таркибида «Таълим ва илм-фан ишлари бўйича ҳоким ўринбосари» лавозими жорий этиш лозим;

🔘 9-синфни битириб, касб-ҳунар мактабларига ўқишга кирмоқчи бўлган ўқувчиларнинг танлаган касб йўналиши қамрови кенгайтирилса, ўринли бўларди. Яъни, бунда бир-бирига яқинроқ бўлган касб йўналишлари бирлаштирилади. Масалан, «ҳайдовчилик ва автомобилларга техник хизмат кўрсатиш», «тикувчилик ва пазандачилик» ёки «бухгалтерия ва компьютер графикаси» каби. Шунда ўқувчи бир вақтнинг ўзида 2 та касбни эгаси бўлиб битиради. Шунингдек, касб-ҳунар мактаблари ва ундаги йўналишлар ҳудуддаги мавжуд эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда тасдиқланса, ўринли бўлади.

Завқибек Маҳмудов,
Юқори Чирчиқ тумани 34-мактаб директор ўринбосари.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#таклиф

Мактабларда ички тест имтиҳонини ташкиллаштириш керак

Таълим тизимидаги муаммолар, натижадорликнинг пастлиги мени доим ўйлантиради. Мен бугун жамиятда ўз ўрнини топаётган инсон сифатида халқ таълими тизимини ривожлантириш учун қуйидаги таклифларни берган бўлардим:

–  Мактабларни аниқ фанлар бўйича ажратиб олиш ва бунга кўпроқ эътибор кўрсатиш керак. Мисол учун, медицинага ихтисослаштирилган мактабларда ўқувчилар биология, кимё, одам анатомияси каби фанларни мактаб даврида мукаммал эгалласа, мактабдан сўнг нуфузли олийгоҳларга тайёрланса мақсадга мувофиқ бўлади;

– ДТМ билан ҳамкорликда мактабда ички тест имтиҳонларини ташкиллаштириш керак. Шу орқали ўқувчилар савияси аниқланади ва индивидуал машғулотларга йўналтирилади;

– Репетиторлик курсларига солиқни камайтириб, ўқувчилар сонини ошириш лозим;

– Болаларни қобилиятига қараб таълимга йўналтириш керак;

– Мактаблардаги давлат имтиҳонлари тест маркази томонидан олиниши керак. Натижа кўрсатмаган ўқувчиларни синфдан-синфга қолдириш лозим.

Аброр Камилов,
"Олмалиқ КМК" АЖ бошқаруви раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси
.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#таклиф

Бўстонлиқда гигант қорбобо ясалди

🌨 Шу кунларда Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан қор ёғяпти. Бундан унумли фойдаланаётганлар эса ажойиб машғулотлар билан шуғулланмоқда.

🏔Масалан, Бўстонлиқ туманидаги Сижжак қишлоғида уй томига тенг қорбобо ясалди. Анчадан бери қишни соғинган одамларнинг хафсаласига қойил.

ℹ️ Бироқ айрим мамлакатларда қиш мавсумида муз ва қор ҳайкаллари фестиваллари ўтказилади. Унда қатнашадиган жамоалар қор ва муз бўлакларидан турли ҳайкалтарошлик намуналарини санъат даражасида ясайди. Маҳоратли усталарининг бу ишини кўриб ҳайратингиз ошади.

🧐 Биздачи? Ҳатто уй бўйига тенг қорбоболар ясалса ҳам қишлоқ кўчаларида қолиб, қуёшли кунда эриб кетади.

☝️Тўғри, ҳар доим ҳам биз томонларда қор ёғавермайди. Бироқ Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида шу каби ноодатий туризм тармоқларини янада ривожлантириш имконияти борми? Балки бу орқали кўплаб сайёҳларни дам олиш кунлари жалб қилиш мумкиндир.

😉Бизни бировлардан не камимиз бор?!

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Танқид #Таклиф

“ҲАЁТ МАКТАБИ” ЛОЙИҲАСИНИ БАРБОД ҚИЛМАНГ!

📚Суратда кўраётганингиз томорқа маданияти, чорвачилик, касб-ҳунарга оид амалий қўлланмалар, луғатлардир. Эътибор беринг, уларнинг барчаси собиқ Иттифоқ даврида кўп минг тиражда нашр қилинган. Лекин бугун...

👉Батафсил

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Таклиф #Бешташаббус

Катта курашларни соғинганлар учун: бугун Чирчиқда зўр кураш бор. Вилоят прокурори тўй беради, яъни прокурор кубоги босқичи мусобақалари бошланади. Соат 10 ларга борилоради.

📍Локация

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM