Yoshlar kundaligi | Rasmiy
54.9K subscribers
13K photos
7.76K videos
52 files
17.8K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#кредит
#онлайн
#тадбиркорлик

Жуда кўплаб саволларни инобатга олиб, яна бир бор имтиёзли кредит олишда онлайн платформа ҳақида тўхталишга қарор қилдик. Жараённи ич ичидан тушунтириб ўтишга ҳаракат қиламиз.

Вахоланки, ягона платформа дейилганда ушбу https://oilakredit.uz/oz/ сайт тушунилади.

☑️Айни пайтда сайт тўлиқ ҳолатда ишламоқда. Имтиёзли кредит олиш учун 2021 йил 1 апрелдан бошлаб ушбу платформа орқали ариза юборилиш жорий этилган.

▪️Юқоридаги сайтга кириб паспорт серия ва туғилган кунингизни киритамиз. Дастур Ички ишлар вазирлиги базасидан, сизнинг яшаш манзилингиз ва исм-шарифингизни тортиб олади.

▪️Телефон рақамингизни киритганингиздан сўнг, СМС код орқали тасдиқланади.

Ариза келиб тушгандан сўнг ҳокимият уни тегишли сектор ва маҳалла раисига йўналтиради (ўрганиб чиқиш ва тавсиянома олиш мақсадида)! Дастурда бунинг учун 5 кун вақт киритилган.

Маҳалла ва сектор раҳбарлари аризачини тўлиқ ўрганиб, шароити, имконияти, билим ва кўникмаси бор йўқлигини кўриб тегишли хулосани беради (ижобий ёки салбий хулоса).

☑️Ижобий хулоса берилган тақдирда туман (шаҳар) оилавий маркази хулосаси олинади.

Барча жараён электрон платформада бўлади. Ҳар бир босқичда қабул қилинган қарорлар бўйича аризачига смс хабарномалар бориб туради.

Агар Оилавий марказ ижобий хулоса берган тақдирда, кейинги босқичда аризалар банкка йўналтирилади.

☑️Банклар жисмоний шахс аризасини 1 кун ичида, юридик шахс аризасини 3 кун ичида ўрганиб чиқади.

Банк ижобий хулоса берган тақдирда кредит ажратиш муддатини платформа алгоритми ўзи ҳисоблаб таҳминий муддатни кўрсатади. Яъни, мисол учун "Сизга 1 апрелдан 2 апрель оралиғида кредит ажратилади" - деб.

Кунлик ариза кўриш сони чекланган (Битта банк учун кунлик максимал 15 та). Платформа ўзи автомат равишда навбатга қўяди (Инсон омилисиз).

Платформа максимал шаффофликни таъминлаш ва инсон омили аралашувини камайтиришга ҳаракат қилинган.

Агар сизда интернет сифати яхши бўлса, платформа орқали ариза юбориш учун 5 дақиқа вақт етарли бўлади. Ўзимиз ҳам синовдан ўтказиб кўрдик, дастур ҳақиқатан шаффофликни таъминлаш учун ишламоқда.

ЁШЛАР УЧУН МАХСУС КАНАЛ
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
#Сессия #Тадбиркорлик

Зойир Мирзаев ўз тақдимотида вилоятдаги энг долзарб муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифлар тўғрисида ахборот берди.

Жумладан, тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида 150 минг нафар аҳолининг доимий бандлигини таъминлаш, 40 мингта оилани камбағалликдан чиқариш, 15 мингта тадбиркорлар фаолиятини йўлга қўйиш, 6,5 мингта хизмат ва савдо объектлари ташкил этиш режалаштирилган.

Шулардан келиб чиқиб, Президент мутасаддиларга:

- жорий йилда оилавий тадбиркорлик дастурлари учун қўшимча равишда 200 миллиард сўм, келгуси йил учун яна 850 миллиард сўм йўналтириш;

- тадбиркорлик паст ривожланган Пискент, Бўка, Бекобод ва Оққўрғон туманларида 2025 йил 1 январга қадар ер, мол-мулк, айланмадан олинадиган солиқларни 1 фоиз, фойда солиғи ставкасини 50 фоиз миқдорида белгилаш, сотилмасдан турган давлат мулки объектлари бошланғич қийматини 2 баравар камайтириш;

- йил якунигача 34 та маҳаллада Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш марказларини ташкил этишни топширди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi