Yoshlar kundaligi | Rasmiy
114K subscribers
12K photos
6.97K videos
51 files
16.2K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мониторинг_гуруҳи #Бекобод_шаҳри

"Ёшлар кундалиги" жамоаси вилоят мониторинг гуруҳи билан биргаликда Бекобод шаҳрида бўлди.

🔰 Ёшлар билан ишлаш бўйича ташкил этилган штаб фаолияти билан танишдик.

🏢 Шаҳар ҳокими Зафар Файзуллаев шу куни штабда бажарилган ишлар муҳокамасига бағишланган танқидий-таҳлилий йиғилиш ўтказаётган экан.

🧮 Аниқ рақамлар, фактлар, бажарилган ишлар ҳақида батафсил мақола ва инфографикалар тайёрлаймиз. Шу боис, ҳозирча қисқача жараёндан видеолавҳани эътиборингизга ҳавола қиламиз.

❗️Сиз буни кўришингиз керак, ҳурматли ёшлар ва ҳокимлар.

Бизнинг бот
@yoshlar_kundaligi_bot
____________

👉ЁШЛАР КУНДАЛИГИ👈
#Мониторинг_гуруҳи #Бекобод_шаҳри

Бекободнинг шамолидек шиддатли ёшлар

🏢 Шаҳар ҳокими ёшлар билан ишлаш бўйича штабда ўтказган йиғилиши давомида қаттиққўл ва ёшлар муаммоларини чуқур тушунадиган раҳбар сифатида тасаввур уйғотди.

🔰 Зафар Файзуллаев ҳаммани эринмай эшитди, штабда ишни тўғри ташкил этиш бўйича қандай муаммолар, масалалар борлигига қизиқди. Шаҳардаги корхона ва ташкилотлар, маҳаллалар билан вертикал мулоқот, ахборот алмашув тизими қандай ишлаётганини текширди, жорий авҳолни янада яхшилаш бўйича қўшимча топшириқлар берди.

Сўнгра у бир гуруҳ фаол ёшларни – Бекободнинг олтинбошларини Ватан номидан тақдирлади. Бизга айтишларича, ҳар ҳафтада ҳоким фаол ёшларни рағбатлантириб бориш тартибини йўлга қўйган экан.

👌 Ана шунақа гаплар. Хўш, бошқа жойларда аҳвол қандай? Сиз яшайдиган ҳудудда ҳам ҳоким бобо ҳузурига кириш "яшил"ми ёки "қизил чироқ"ми?

Бу ҳақда ботга секин ёзиб юборинг.
😇☺️😎🤙🤫🤭

Бизнинг бот
@yoshlar_kundaligi_bot
____________

👉
ЁШЛАР КУНДАЛИГИ👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мониторинг_гуруҳи #Бекобод_шаҳри

🏛 Вилоят ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлигининг вилоят бошқармаси топшириғига кўра, жойларда ёшларга доир давлат сиёсатини амалга оширилиши юзасидан тизимли ўрганишлар олиб борилаяпти.

🖥 Мониторинг жараёни ва натижалари билан каналимиз орқали сизларни таништириб бораяпмиз. Аввал хабар берганимиздек, бугун Бекобод шаҳрида ўрганиш ўтказилди.

Албатта, шаҳарда бу йўналишда жуда кенг масштабдаги ишлар қилинган. Илгариги ҳолат билан ҳозирги манзарани солиштириб бўлмайди. Ўзгариш катта. Аммо, иш бор жойда, камчилик ҳам бўлади. Айнан шунинг учун ҳам жамоатчилик назорати зарур.

⁉️ Бошқа мутасаддиларга ҳам сабоқ бўлар, бордию, шундай камчиликлар бўлса, мониторинг гуруҳи боргунча вазиятни ўнглашар деган умидда танқидга лойиқ бир манзарани эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Қолганини видеода кўринг.
🤷‍♂️🤫😳

👉ЁШЛАР КУНДАЛИГИ👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мониторинг_гуруҳи #янгийўл_туман

🏛 Маълумки, Тошкент вилоят ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлигининг вилоят бошқармаси топшириғига кўра, жойларда ёшларга доир давлат сиёсатини амалга оширилиши юзасидан тизимли ўрганишлар олиб борилаяпти. Навбатдаги ишчи гуруҳи манзили Янгийўл тумани.


🖥 Мониторинг жараёни ва натижалари, ютуқ ва камчиликлари борасида хабар бериб борамиз.
Туман ҳокими Улуғбек Ялгашев ҳамда сектор раҳбарлари ҳам бевосита штабда...


👉ЁШЛАР КУНДАЛИГИ 👈
#мониторинг
#жараён
#Янгийўл_тумани

Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ишчи гуруҳи Штаби ёшларини ўйлантираётган масалалар юзасидан туман ҳокими Улуғбек Ялгашев бевосита ўрганиб ечим топишга интилмоқда.

👉ЁШЛАР КУНДАЛИГИ 👈
#мониторинг
#Янгийўл_тумани

Инфографика- рақамлар тилга кирганда

👉ЁШЛАР КУНДАЛИГИ 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мониторинг_назорати
#Янгийўл_тумани

☑️Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси кўрсатмаси билан бу гал мониторинг гуруҳи Янгийўл туманидан олиб борилган ишлар батафсил ўрганди.

📌Штаб ишига туман ҳокими ва сектор раҳбарлари яқиндан ёрдам кўрсатгани таҳсинга сазовор.

Назорат жараёнида туманнинг "Гулистон" МФЙда яшовчи Самандар Тоҳиров иши кўпчилик эътиборини тортди.

Самандарга ҳокимлик томонидан бир марталик 900 минг сўм ёрдам кўрсатилган.

Аммо, мутасаддилар ишсиз, ижтимоий кўмакка муҳтож ёш на "Ёшлар дафтари"га киритилган, на ундан чиқарилган.

Ишчи гуруҳ Самандарнинг шароити билан қизиқди. Уни ўйлантирган муаммолар тингланди.

Самандарга кўмак бериш, уни ўйлантирган масалалар ечим топишга ҳаракат қилди.

Самандар масаласига туман миқёсида эътибор қаратилди. Штаб аъзоларига туман ҳокими ўринбосари ҳамкорлик қилди.

Кўпдан қуён қочиб қутилмас, дейдилар...

У "Ёшлар дафтари"га киритилди.

Қандай ҳал бўлди? десангиз видеолавҳани батафсил кўринг...

👉ЁШЛАР КУНДАЛИГИ 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ангрен #Мониторинг_гуруҳи

Мониторинг гуруҳи билан ўрганишдамиз. Ҳа, кўп ишлар қилинган, шаҳар ҳокимлиги, 4 та сектор раҳбарлари иш кунини ёшлар масаласи билан бошлашлари, мулоқотдан қочмаслиги кундек равшан.

Аммо, яна ўша гап – "Ёшлар дафтари"да турган ёшларга бир марталик нақд пул шаклидаги ёрдам бериш орқали дафтардан чиқариб юбориш ҳолатлари учраяпти. Ўзи бу социал трюкнинг бош ижодкори ким? Нега ҳамма жойда бир хил сценарий?

📝Ҳозирча ўрганишларимиз давом этаяпти. Кейинроқ батафсил ёзамиз.

📲Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
:

Facebook |Telegram| YouТube | Tik Tok| Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мониторинг_гуруҳи #Ангрен_шаҳри

⚡️⚡️ Ангренда ўрганишларимиз давом этаяпти. Шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов "Ёшлар дафтари"да турган 4 нафар йигит-қизга субсидия асосида зарур асбоб-анжомларни топширди.

👍👏Шаҳар ҳокими, шунингдек, улар орқали Ангрен ёшларига мурожаат йўллаб, тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган йигит-қизларга ҳамиша камарбаста эканлигини, ҳудуддаги барча корхона ва ташкилотлар, уларга фақат ва фақат ёрдам беришини билдирди.

📲Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:

Facebook |Telegram| YouТube | Tik Tok| Instagram