Yoshlar kundaligi | Rasmiy
51.9K subscribers
13K photos
7.76K videos
52 files
17.8K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#имконият_имконият
#ер_олиш
#эълон

ДИҚҚАТ, ДИҚҚАТ, ДИҚҚАТ❗️❗️❗️

Эҳе ҳе ҳе ёшлар!!!

Бугун кўпчилик ёш бўлиб қолишни исташи бор гап. Чунки, улар нима исташса муҳайё бўляпти. Йил аввалидан ерга уруғ санчиб, ундан даромад топаман, деган ўн минглаб ёшлар нияти амалга ошяпти.

Энди ер олиш истагида бўлганларга икки карра бонус тақдим этиляпти. Тошкент вилогятида буғдойдан бўшаган ерларга такрорий экин экиш мақсади бўлган ёшлар марҳамат, имкониятни қўлдан чиқарманг!!!

Ўз ҳудудингиздаги Ёшлар ишлари агентлиги бўлимлари ва туман ҳокимлигига мурожаат қилинг ва ерли бўлинг!!!

Сиз ер олишда муаммога дуч келсангиз дарҳол @yoshlar_kundaligi_bot га мурожаат қилинг. Муаммо тез фурсатда бартараф этилишида кўмаклашамиз!!!

Айтганча, яна бир гап мурожаат йўллашда кимлигимни ошкор қилсам, маллаҳада гап-сўзга қоламан, деган ўй-ҳаёлда бўлсангиз, Биз сизнинг шахсингизни қонунчиликда белгиланган тартибда ошкор қилмасликка кафолат берамиз.

📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇

https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
#таълим #имконият

⚡️Тошкент вилоятидаги олий таълим муассасалари яна биттага кўпайди

🏬 Қибрай туманида ISFT («International School of Finance Technology and Science») нодавлат олий таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.

🔰Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов, туман ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, институт ўқитувчилари ва талаба-ёшлар иштирок этди.

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/ffeP4KSxbpkxY2Ri
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Имконият

«Келажак касблари» лойиҳасига старт берилди!

Замонавий касбларни эгаллаш, ахборот технологиялари ва хорижий тилларни ўрганишни истайсизми?

Унда марҳамат!

6 ойгача муддатли ўқув курслари учун ҳар ойда БҲМнинг 4 бараваригача (ҳозирда 1,2 млн. сўм) миқдорда субсидия ажратилмоқда. Батафсил маълумот.

Имкониятдан фойдаланишни истаган ёшлар ёки лойиҳада иштирок этиш истагидаги ўқув марказлар
https://yoshlardaftari.uz платформаси орқали «Келажак касблари» лойиҳасига ариза қолдиришлари мумкин.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook
🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#имконият

Махсус педагогика, дефектология магистратура мутахассисликлари бўйича давлат олийгоҳларига қабулда янги имтиёзлар яратилди

Бу ҳақда Президентнинг 27-февралдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган.

⭕️Бунда ўқитиш давлат олий таълим муассасалари магистратурасига ажратилган давлат гранти асосидаги умумий қабул параметрлари доирасида амалга оширилади.

👨‍🎓2023/2024 ўқув йилги қабул жараёнидан бошлаб қабул тартиби, тест синовлари тўғрисида абитуриентларга маълумот бериш учун тайёрланадиган материаллар ногиронлиги бўлган шахсларга қулай форматда бўлиши, жумладан, видеороликлар сурдотаржима ёки субтитрлар билан намойиш этилиши белгиланди.

👩‍🦽Ногиронлиги бўлган талабаларга таълим жараёнида кўмаклашиш учун уларнинг оила аъзоси ёки бошқа шахсларга олий таълим муассасасида бирга бўлишига шароит яратилади.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#имконият

⚡️IT йўналишида ўқиётган ёшлар учун таълим кредитлари берилади

📎Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 февралдаги қарорига кўра:

– Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурдаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси томонидан ҳар йили беш минг нафаргача ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олаётган ёшларга таълим кредитлари ажратиш;

– Таълим кредитларини базавий ҳисоблаш миқдорининг 65 бараваригача миқдорда Марказий банкнинг асосий ставкасида бир йиллик имтиёзли давр билан 4 йил муддатга ажратиш;

⭕️“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилалар фарзандлари бўлган ёшларга ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиш бўйича ажратилган кредитлар учун гаров ва кафиллик талаб этмаслик белгиланди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#имконият

Тошкент вилоятидаги 100 минг нафар ёшга тил ўргатилади

Чирчиқ давлат педагогика университетида бўлиб ўтган ёшлар билан мулоқотда  Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи  Миразиз Мирсултонов шу ҳақда маълум қилди.

Жараёнда мазкур университетнинг ўзидан 10 минг, кейинги йилгача Тошкент вилояти бўйича 100 минг нафар ёшга "Ibrat Academy“" иловаси орқали  тил ўргатиш режа қилиб олинди. 

“Ибрат фарзандлари” лойиҳасидан кўзланган мақсад тил ўрганишга қизиқиши бўлган ёшларни  осон ва юқори сифатда тил ўрганишига ёрдам беришдир..

▶️Иловани юклаб олиш 👉 Android | iOS

Yoshlar kundaligi
#имконият

⭕️ Контракт тўлови учун онлайн шартнома бериш бошланди

✔️ kontrakt.edu.uz платформаси орқали талабаларга тўлов-шартномасини бериш бошланди.

➡️ Бунинг учун мазкур платформадан рўйхатдан ўтиш ҳамда ариза юбориш керак. Ариза ОТМ томонидан кўриб чиқиб, тасдиқлангач, талаба шахсий профили орқали электрон шартномани юклаб олиши мумкин бўлади.

📣Қуйидагилар учун ҳозирча шартнома бериш бошланмади:

магистратурага кирганлар;
супер-контрактда ўқимоқчи бўлганлар;
“перевод”да ўтиш балини олиб, ўқишини кўчирганлар;
“перевод”да ўтиш балини тўплай олмасдан, супер-контрактда ўқимоқчи бўлганлар.

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Имконият

🔥 Ҳар бир ютуқ ва муваффақиятнинг калити илмдир: Тошкент вилоятига "Ibrat farzandlari", "Ustoz AI", “Mutolaa” ҳамда "Uz Chess" лойиҳаларининг тарқатма материаллари етиб келди

📌 Жумладан, Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ўғил-қизларни илм-фан, спорт, хорижий тиллар ва замонавий касбларга жалб этиш мақсадида тақдим этилган бир қатор лойиҳаларнинг 300 мингдан ортиқ тарқатма материаллари Тошкент вилоятига етиб келди.

📍 Мазкура тарқатма материаллар вилоятдаги ҳар бир маҳаллага етиб боради.

Yoshlar kundaligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Имконият

🔥 ЁШ ТАДБИРКОР ҚИБРАЙДА ТАКСОПАРК ОЧДИ

💰 22 ёшли Одил Каримбоев туман Ёшлар ишлари бўлими ёрдамида Алоқа банкдан 5 миллиард сўм кредит олиб, 25 та электромобиль харид қилди.

🚕 Пул топиш меҳнат бўлса, уни сарфлаш санъат, дейдилар. Ёш тадбиркор талаб ва таклифдан келиб чиқиб, сармояни такси шохобчасига йўналтирди. Натижада, 60 га яқин ёшни доимий иш билан таъминлади.

🔰 Одилнинг оқилона тадбири тенгдошларига ҳам ўрнак бўлишига ишонамиз. Имконият борми, ундан максимал фойдаланиб қолиш керак!

📍Қибрай тумани Фаровон маҳалласи

Yoshlar kundaligi