Yoshlar kundaligi | Rasmiy
107K subscribers
12K photos
6.99K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#изҳор

Қизғончиқ КИТОБХЎР

Ҳозир китоб ўқийдиганни кундузи чироқ ёқиб ҳам топиш мушкил. Топилган КИТОБХЎРга ўхшаганлари ўта қизғонЧИҚ.
Бир китобини кўриб тўрт-беш сўрадим, еб кетаргамас албатта. Қирқ бир баҳона келтирди. Охири айтдим. Бермасанг қизғонЧИҚ, деб трнетга чиқарвараман. Кейин ҳайКАЛ миниб, метрода рақсга тушганларга ўхшаб трендга чиқасан, десам кулади. Ана чиқарвардим.

Ўзи КИТОБХЎР қизғониши ҳам хато. Уйи тўла китоб. Оч қолса, қоладики яхши китоб ҳақида эшитса шуни олишга шошади. Йўлда ҳам, чўлда ҳам қўлида китобу трнет.

Китобхўрга ўхшаган Шукур Жаббор, Алишер Нарзулло, Зоҳиджон ОЛОВ, (раҳматли) Маҳмуд САЪДИЙ каби китоб жинниларини биламан. Улардан бир икки сўрасанг беришга берадику кейин, ўқиб бўлгунингча китобимни қачон қайтарасан, деб сувингни тиндирмайди.

Аслида бир китобни навбат билан бир маҳалла ўқиши мумкин. Қанча маънавий озуқа тарқайди.

КитобХЎРга айтинглар мен сўраган китобни бериб турсин!...

Қурбоши

📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇
👇
https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Туйғу #Изҳор

- Бугун бўлиб ўтган тадбир тасвирларини монтаж қилаётиб, бу кадрни кўриб, ич-ичимдан йиғи қуюлиб келди. 😭🤝

Бола ҳамма нарсани билади, сезади, ҳис қилади. Айниқса, бир чимдим меҳрга илҳақ турганда, бошини силаган, оталик қилган инсонни унутмайди.👫🤲👏

Суҳроб Боймирзаев,
тасвирчи.

Видеода Бўка туманидаги Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси.

©Yoshlar kundaligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Изҳор

Қишлоқда ўсган бокира ва сода қиз шаҳардан меҳмонга келган шоиртабиат йигитга кўнгил қўяди. Лекин юрагини очолмайди. Охири журъат қилиб севгини йигитга етказганда, рад жавобини олади. Йигит қизнинг устидан кулади. Йиллар ўтиб қиз шаҳарга келин бўлади, бойлар орасида яшай бошлайди. Жудаям очилиб кетади. Шунда бояги йигит уни кўриб қолади ва шокка тушади. У энди қизни севиб қолади. Драма. Романтика. Хиёнат ва севги.

Хўш, қиз қай бирини танлаган? У эрига хиёнат қилдими? Ўзи севган йигит билан яширинча юриб кетдими? Қиз ҳаммасини ўйлаб кўриб, йигитга хат ёзди. Ва бу хат илк бор халққа эълон қилинганига бугун 190 йил бўлди.

🎞 "Ёшлар кундалиги"дан махсус видео – "Татьянанинг мактуби"

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM