#Якшанба_мутолааси
Абдураҳмон деган киши ҳазрат Умарнинг хонадонига юмуш билан борибди.
Қоронғи тушиб қолган, ҳалифа шам ёруғида ишлаб ўтирган экан.
Меҳмон билан сўрашгач, ёниб турган шамни ўчириб, бошқа шамни ёқибди.
– Мана энди гаплашсак бўлади, – дебди меҳмонга.
Меҳмон ҳайрон бўпти:
– Бояги шамни нега ўчирдингизу, нега худди шунақа бошқа шамни ёқдингиз?
– Ёниб турган шам давлатники эди. Мен унинг ёруғида давлат ишини бажараётгандим, – дебди ҳалифа. – Сен билан қиладиган суҳбатимизнинг давлат юмушига дахли йўқ. Шунинг учун ўз пулимга сотиб олган шамни ёқдим...
Ўткир Ҳошимов «Инсоф»
@yoshlar_kundaligi_rasmiy

Дарвин назарияси мактабларда:
Бахтиёр Шералиев жавоби.
#Якшанба_мутолааси
Кейинги пайтда фан ва дин олимлари ўртасида баҳслар яна жонланди. Хусусан, инсоннинг пайдо бўлишига доир дунёвий илмлар, Дарвиннинг эволюция назарияси кўр-кўрона инкор этилмоқда.
Хўш, аслида эволюция назарияси динга зидми? Муаммо нимада?
Таниқли ёш биолог олим Бахтиёр Шералиевнинг мулоҳазасини тингланг ва хулоса қилинг.
Унутманг, билимсизлик мутаассибона қарашларга йўл очади. Фанни динга қарши қўйиш шунчаки аҳмоқлик.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi