Yoshlar kundaligi | Rasmiy
54K subscribers
13K photos
7.76K videos
52 files
17.8K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
​​#Шахсий_фикр

ЭНГ МУҲИМИ – ИШОНЧ!

🗓Кеча ва бугун содир бўлган, бўлаётган воқеалар ҳамда унинг оқибатларини кузатар эканмиз, ниҳоятда табиий ва ғурурлантирадиган бир жиҳат эътиборни тортади.

‼️Халқимиз бу синовли, тушунарсиз даврда – кутилмаганда ҳамма тизимлар ишдан чиққан пайтда саросимага тушгани йўқ. Негалигини биласизми? Чунки давлат ва халқ ўртасида жуда мустаҳкам ишонч кўприклари мавжуд. Бу кўприк бир йилда ёки бир ойда пайдо бўлиб қолгани йўқ.

🔸Халқнинг давлатга, айниқса, давлат раҳбарига ишонч индекслари юқори эканлигини ўтган беш йилликда қанчалар оғриқли, йиллар давомида тан олинмаган аччиқ ҳақиқат билан юзлашиб, барчасига малҳам топилгани билан изоҳлаш мумкин.

❗️Алоҳида таъкидлашни истардимки, бирон жойда, бирон манбада электрсиз соатларда, тасаввур қилинг, кузатув камералари ва бошқа мосламалар ишламай қолган паллада ўғирлик, тартибсизлик юзага келганини ўқиганим, эшитганим йўқ! Лўндасини айтганда, мамлакатимизнинг 30-35 фоиз аҳолиси электрсиз ўтказган тунда ўғирлик, босқинчилик, талон-тарожлик бўлмади!

🔺Имон-эътиқодимиз, Президентимиз сиёсати, жойлардаги раҳбарларнинг фаолияти ўтган 24 соат ичида катта бир синовдан ўтди, дейиш мумкин. Кутилмаганда рўй берган бу инқироз оқибатида барчамиз бир нарсани чуқур ҳис қилдик – давлат ҳамиша ёнимизда, президент доим халқ тарафда.

Бошинг омон, иқболинг ёруғ бўлсин, жонажон халқим!

✍️Раъно Турдибоева,
Тошкент давлат аграр университети проректори

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Шахсий_фикр

Сўровнома якунланишига икки соат қолганда

Вилоятимиз ҳуқуқ-тартибот идоралари жамоатчилик билан алоқалар йўналишига масъул ходимлар ўртасида ўтказилаётган жамоатчилик сўровномаси айни дақиқаларда қизғин паллага кирган. "Ёшлар кундалиги" бугундан эътиборан сўровнома вақти тугашига икки соат қолганда, давлат идоралари ходимлари ва жамоатчилик фаоллари фикрини эълон қилиб боради.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Беҳзод Қобулов,
Тошкент вилояти ҳокимининг матбуот котиби:

Танлов ҳақида фикрингиз
?

– Сўровномалар, албатта, нисбий воқелик. Бу ўринда, "Ёшлар кундалиги"нинг мақсади аниқ ва тушунарли. Ҳуқуқ-тартибот идоралари жамоасининг эътиборини ахборот сиёсати ҳамда ёшлар мавзусига янада кўпроқ жалб қилишга эришиш. Вазифа қайсидир маънода уддаланди, дейилса, тўғри бўлади.

Сўровнома иштирокчилари тўғри танланганми?

– Йил адоғи яқинлашгани сайин сўровномалар, ҳисоботлар, антиқаҳрамон ва қаҳрамонларни аниқлаш тараддудига тушиб қоламиз. Анъанавий равишда ўтказиб келинаётган "Йил танлови – Тошкент вилояти" ижтимоий сўровномаси ҳам мана шу жумладандир. Бу сўровномага солиқ бошқармаси матбуот котиби Жамила Маликова ҳам қўшилиши керак эди. Солиқ бошқармаси ҳам ҳуқуқ-тартибот идоралари қаторига киради.

Кимга овоз бердингиз?

– Вилоят прокурорининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича катта ёрдамчиси Арслонбек Тошпўлатовга. Афсуски, иккита овоз бериш ҳуқуқи йўқ. Бу сафда Бобур Тўляганов ва Арслонбек Тошпўлатовни алоҳида эътироф этишни истардим.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM