#Таваллуд_кун
19 январь – Тошкент вилояти фарзанди, таниқли адиб Хайриддин Султонов таваллуд топган сана.
У 1956 йил 19 январда Тошкент вилояти Қибрай тумани Тузель қишлоғида туғилган. 1963-1973 йилларда Паркент кишлоғидаги 42-мактабда ўқиган. 1973-1978 йилларда Тошкент давлат университетининг журналистика факультетида таҳсил олган.
Хайриддин Султонов ижоди 70-йилларнинг иккинчи ярмида бошланган. Адибнинг “Қуёш барчага баробар” (1980), “Бир оқшом эртаги” (1983), “Онамнинг юрти” (1987), “Умр эса ўтмоқда” (1988), “Бобурнинг тушлари” (1992), “Бобурийнома” (1997, 2019), “Тўқчилик ва йўқчилик” (2002), “Саодат соҳили” (2005), “Триста шестьдесят четыре дня” (2013), “Уч юз олтмиш тўрт кун” (2019), “Кўнгил озодадур” (2019), “Ҳақиқат жамоли” (2019), “Одамлардан тинглаб ҳикоя” (2020) каби насрий ва бадиий публицистик китоблари чоп этилган ва кенг ўқувчилар оммасига яхши таниш.
Шунингдек, унинг “Чангак” (1989), “Тушларимда кўриб йиғлайман” (1990), “Мозийдан бир саҳифа” (1991), “Меҳробдан чаён” (1998) “Ёлғиз ёдгорим” (1998), “Улуғ амир ва донна Мариа” каби киносценарийлари асосида бадиий фильмлар, видеофильмлар ишланган. Адиб кўплаб ҳужжатли фильмлар сценарийларининг муаллифи ҳамдир. Унинг қаламига мансуб “Сарҳовузнинг бўйларида” (1992) драмаси Самарқанд вилоят драма театрида саҳналаштирилган.
Хайриддин Султонов нафақат истеъдодли адиб, айни пайтда моҳир таржимон сифатида ҳам фаолият кўрсатган. Жумладан, А.Сент-Экзюпери, В.Шукшин, Ю.Нагибин, В.Распутин, А.Якубан, С.Цвигун, О.Ипатова каби ёзувчиларнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган.
Адибнинг яқинда "Одамлардан тинглаб ҳикоя" номли китоби чоп этилди. Истеъдодли публицист, "Тошкент ҳақиқати" ва "Ташкентская правда" газеталарининг бош муҳаррири Ғайрат Шералиевнинг мазкур китоб ҳақидаги мақоласини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
МАҚОЛАНИ ЎҚИШ УЧУН БУ ЕРГА ЎТИНГ
Lotin yozuvida o'qish📲
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi

#таваллуд_кун
Бугун ғазал мулкининг султони, давлат арбоби ва буюк мутафаккир АЛИШЕР НАВОИЙ таваллуд топган кун.

#Таваллуд_кун #Ғафур_Ғулом
Адабиёт китобларидан бирида "Соғиниш" номли шеър бор. Агар унинг муаллифи бошқа асар ёзмай, фақат шу шеърни ёзганида ҳам адабиёт тарихида қолган бўлур эди. Ҳолбуки у "Сен етим эмассан", "Шум бола" сингари шедевр асарлар ёзган.
Гап ўзбекнинг аллома шоири Ғафур Ғулом ҳақида бораяпти. Унинг асарларида сўзлар, фикрлар қуюлиб келади, ҳофизлар бирданига баланд пардаларда куйлашга чоғи келавермаганидек, шоирнинг қуввати ҳам илк сатрдаёқ сезилади. Эсланг, урушга кетган ўғилнинг тақдиридан беҳаловат ота тилидан ёзилган машҳур "Соғиниш" шеъри шундай бошланади:
Зўр карвон йўлида етим бўтадек,
Интизор кўзларда ҳалқа-ҳалқа ёш.
Бу – Ғафур Ғулом. Фақат угина шеърни драматик пафос билан бошлайди; ўқувчисининг ёқасидан маҳкам чангаллаб, диққатини ўзига торта олади.
Бугун Ғафур Ғулом таваллуд топган сана. Шум боланинг отаси, ўзиям афандимижоз улуғ зот дунёга келган кун. Беназир сўз санъаткорининг ёрқин хотираси олдида ҳурмат бажо келтирамиз.

#Таваллуд_кун #Чингиз_Айтматов
❗️ Чингиз Айтматов вафот этганида, у туғилган Шакар овулида таъзия маросими бўлган. Бутун дунёдан давлат ва жамоат арбоблари, адиблар маъракада қатнашган.
🔰Катта оқ ўтовга адибнинг маййити қўйилган. Қирғиз оқини ўтов ёнида туриб, дўмбира чертиб нола қилиб куйлаб турган экан: "Кетиб Чингиз, етим қолди шўрлик қирғиз..."
📚 Негадир ҳозир шу сўзлар хаёлимга келди, Айтматовнинг ўлмас асарларида тасвирланган диловар қаҳрамонлар юрти, буюк Иссиқкўл, кўм-кўк қирларда елдек учиб бораётган Гулсари лақабли от, "Сарвқомат дилбарим"да тасвир этилмиш қизил дуррачали Асал, Қаллибек оғасидан ёрдам кутиб, кейин ифлослар қилмиши боис, оқ кемага бориш учун балиққа айланиб сузиб кетган Мўмин чолнинг невараси, поездлар мағрибдан машриққа пайдар-пай қатнаб юрган даштнинг одами Эдигей Жонгелдин ёдимга тушди...
Туғилган кунингиз билан, Чингиз оға!
✉ Telegram 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
🔰Катта оқ ўтовга адибнинг маййити қўйилган. Қирғиз оқини ўтов ёнида туриб, дўмбира чертиб нола қилиб куйлаб турган экан: "Кетиб Чингиз, етим қолди шўрлик қирғиз..."
Туғилган кунингиз билан, Чингиз оға!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#таваллуд_кун
РОНАЛДУ: ТУҒМА ИСТЕЪДОД, БЕТИНИМ ҲАРАКАТ, МУВАФФАҚИЯТ
1985 йил 5 февралда португалиялик футболчи, Европа чемпиони, УЭФА Миллатлар лигаси ғолиби, “Олтин тўп”нинг беш карра соҳиби Криштиану Роналду туғилган
Фактлар
Футболчининг тўлиқ исми Криштиану Роналду дос Сантос Авейро. Унинг отаси Америка киносининг ашаддий мухлиси бўлиб, ўғлига ўзининг севимли актёри (келажакда АҚШнинг 40-президенти) шарафига исм қўйишга қарор қилди
2013 йилда Криштианунинг туғилган ороли Мадейрада унинг номидаги музей очилди. Сохта камтарликсиз футболчи ўзининг барча мукофотларини музейга қўйди.
"Менда татуировка йўқ,чунки улар хайрияга халақит беради", дейди футболчи. Роналду доимий равишда хайрия тадбирларида қатнашади, болалар шифохоналарига боради ва мунтазам равишда қон топширади.
Батафсил футболчи ҳақидаги фильмда.