Yoshlar kundaligi | Rasmiy
79.1K subscribers
12.1K photos
7.09K videos
52 files
16.5K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сюрреализм

Қозоғистон ҳокимият алмашинуви – кимга тўй, кимга аза

⚡️ Воқеалар тез ўзгаради, қиёфалар ҳам. Тарих эса вақти келиб нима бўлганига ойдинлик киритишга уринади-ю, аммо барибир у вақтда ҳақиқатнинг ҳеч кимга кераги бўлмай қолади.

❇️Аслида ҳақиқат – жараёндир. Жараённи борича қабул қилиш ва шунга мос муносабат ўрнатиш лозим, холос.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Нурсизландик #Сюрреализм

⚡️ Журналистлар муаммо кўтараяпти: Нурафшон шаҳри аҳолиси қачон ўзининг катта бир вилоятнинг марказида яшаётганини ҳис қилади, нимага кўчаларни #мусор босиб кетган деяпти.

⁉️ Бу ерда гап шаҳар маданияти, жамиятнинг умумий ахлоқи ҳақида кетаяпти. Нурафшон шаҳар ҳокимлиги эса нурсизланиш ҳодисаси ҳақида ваъз ўқибди.

Аслидаку, бу гап ҳам бориб турган безбетлик. Капалак бир кун яшайди. Эрталаб туғилади, таниш-билиш орттиради, оила қуради, ва ҳоказо. Кечга бориб эса, э, дунё шу экан, қаридим, деб вафот этади. Бўлди. Инсон умри ҳам ҳисобли. Муҳтарам халқ ойлаб, ҳафталаб кутиши керак эмас, бугун яхши яшаши керак. Масалан.

☝️ Кун ғанимат, 24 соат аслида катта муҳлат. Машиналар қатнови бугун кунига 45 мингдан ортиб кетган Нурафшон-Тошкент йўлини кенгайтириш масаласи бир йил аввал турклар билан муҳокама қилинган, яна денг, жамоат транспорти учун алоҳида, махсус йўлаклар қуриш сингари дабдабали ваъдалар берилган эди. Бироқ амалда ҳеч қандай натижа бўлмади. Ҳай, бу алоҳида мавзу. Хуллас, ҳаммамиз кўриб турибмиз, Зойир Мирзаев шу йўлни кенгайтираяпти, пул ҳам топилди, қурувчи ҳам ўзимизда бор экан, вей.

Матбуот хизмати эса бетни қаттиқ қилиб, Нурафшоннинг ички йўллари тангу тор, қолмишига, иркити чиқиб ётганини шу катта йўл қурилишига боғлаб тушунтираяпти. Mantiq left Nurafshon😳

🤫 Nishon24 ҳақ: Кулманг. Улар жиддий туриб шундай деяпти.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi