This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат_ва_шоу_бизнес
#Премьера
Юлдузлардан ҳайитлик!
✔️ Бир қанча эстрада юлдузлари "Ҳайит муборак бўлсин" деб куйлашди ва бугун YouTube тармоғига жойлашди.
Шоҳруххон, Алишер Узоқов "Сариқ бола" шулар жумласидан...
‼️ Клип шунчаки бир декорацияда тасвирга олинган. Унда асосан хонандалар куйлаб, ўйинга тушган. Бу ерда бошқа гап бор. Бу ҳам бўлса "Хон сарой" рекламаси...
📌 Структура жуда оддий. Халқ ўзи мухлислик қиладиган санъаткорлар "Ҳайит муборак бўлсин" деганини ўзига табрик деб тушунади, хурсанд бўлади ва "раҳмат, сизларга ҳам муборак" деб изоҳ ёзади. Натижада клип кўришлар сони ортгани сайин клипни эгаллаб олган "Хон сарой" логоси каттагина рекламага эришади.
Кичкинагина мурожаат!
❌ Ўзингиз бирга ишлаётган, ўша қурилиш фирмангизни истаганча реклама қилаверинг. Аммо бунда "пиар ва просмотр" учун мусулмонларнинг муқаддас байрамидан фойдаланманг. Гап шу!
💬 Telegram 🌐 Website 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
#Премьера
Юлдузлардан ҳайитлик!
Шоҳруххон, Алишер Узоқов "Сариқ бола" шулар жумласидан...
Кичкинагина мурожаат!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат_ва_шоу_бизнес
#Асли_кимники
❓ Биз марҳум санъаткор Муҳриддин Ҳолиқовнинг санъатини ва шахсиятини камситмоқчи эмасмиз. Шунчаки сўрамоқчимиз. Бу қўшиқ аслида кимники?
➡️ Мутахассислар мазкур қўшиқ жуда қадимги Араб ретро тароналаридан бири деб айтишмоқда.
💬 Telegram 🌐 Website 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
#Асли_кимники
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат_ва_шоу_бизнес
#Премьера #танқид
Оббо "шоир"ей!
📌 Феруз Рузметовнинг "Шоир бўлдим" таронасига олинган клип You Tube да бир кунда 150 минг томошабинни жалб қилди.
💬 Клип эълон қилингунча бу қўшиқ "ТикТок"да яхшигина айланиб, ёшларнинг тилига тушган эди. Аммо клип...
🔴 Клип сюжетида қиз "бўлғуси турмуш ўртоғи қўшиқчими, актёрми, ҳеч бўлмаса шоир бўлишини, хулласи машҳурроқ одамга теккиси келаётганини" айтади. Бунга жавобан йигит шоирликка киришади. Абсурд бу.
✔️ Шоир машҳур бўлмайди, у машҳурларни етиштиради. Чин шеърни ҳофизлар қўшиқ қилиб машҳурлашса, актёрлар монолог ўқиб танилади.
❌ Энди бир гапда! Шоирлик кучаниб эришиладиган мақом эмас. Шеър ҳам сомса эмаски, истаган пайтда тандирга ёпиб узсанг.
➡️ Кўнглига ишқ учқуни тушган инсонки, қоғоз олиб нималардир қоралашга киришиши бор гап. Лекин шоир бўлиб шеър ёзиш, адабиёт ва абадиятга дахлдор бўлиш учун ишқдан ташқари истеъдод ҳам керак.
Эҳ кўнглимнинг овунчоғи,
Энди бойлар ўйинчоғи... деб шу қўшиқ матнини ёзган инсонга алоҳида саломларимиз...
💬 Telegram 🌐 Website 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
#Премьера #танқид
Оббо "шоир"ей!
Эҳ кўнглимнинг овунчоғи,
Энди бойлар ўйинчоғи... деб шу қўшиқ матнини ёзган инсонга алоҳида саломларимиз...
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат_ва_шоу_бизнес
#Асли_кимники
Элиссами ёки Севинч?
🔠 Элиссар Закариар (Элисса) 1972 йили Ливанда туғилган. У ҳозир ҳам араб дунёсининг энг машҳурларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда 50 миллиондан ортиқ кузатувчига эга.
📌Ўзбек шоу-бизнесига ҳозирча орзу бўлган Инстаграмдаги 20 миллионлик, YouTube да 5 миллион кишилик аудиториялар ҳам шулар жумласидан.
🏵2005 йил хонанданинг мусиқий альбомлари 30 миллион нусхада сотилди. "Жаҳон мусиқа мукофоти" берилди. Элисса бу мукофотга сазовор бўлган биринчи ва ягона ливанлик санъаткордир.
🟢 Севинч Мўминовани таништиришга эҳтиёж йўқ. Бу ўша шўх-шаддодлиги, дадиллиги билан унча-мунча эркак ҳамкасбларини курагини ерга теккизган Севинч-да.
🔠 Биз юқоридаги видео билан Севинчни ўғирликда айбламоқчи эмасмиз. Балки у шундай қўшиқни ўзбек аудиториясига ҳам илинмоқчи бўлгандир. Шунчаки эгасидан сўраш, ёки бирор жойда Элиссанинг номини айтиб ўтиш эсидан чиққандирда...
Янаям хулосани ўзингизга қолдирамиз😏
💬 Telegram 🌐 Website 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
#Асли_кимники
Элиссами ёки Севинч?
📌Ўзбек шоу-бизнесига ҳозирча орзу бўлган Инстаграмдаги 20 миллионлик, YouTube да 5 миллион кишилик аудиториялар ҳам шулар жумласидан.
🏵2005 йил хонанданинг мусиқий альбомлари 30 миллион нусхада сотилди. "Жаҳон мусиқа мукофоти" берилди. Элисса бу мукофотга сазовор бўлган биринчи ва ягона ливанлик санъаткордир.
Янаям хулосани ўзингизга қолдирамиз
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат_ва_шоу_бизнес
#Асли_кимники
Фақат бизникилар ўғирлайдими?
🎵 Левент Юксел ва Юлдуз Усмонова худди шу қўшиқни 9 йил аввал турк тилида дуэт шаклида куйлаб, клип тақдим этишган. Бу Юлдузнинг Туркияда юрган йилларига тўғри келади. Ушбу чиқиш You Tube тармоғида 10 миллионга яқин томоша қилинган.
◀️ Турк эстрадасининг яна бир вакиласи Тугба Юрт ҳам бу қўшиқни 5 йил олдин ўз тилида куйлаб, олдинги натижани янгилади. Унинг кўришлар сони 27 миллион.
✅ Ҳозиргача ҳам бу қўшиқнинг турк эстрадасида ўз ўрни бор. 10 лаб хонандалар томонидан куйланган ва куйланмоқда.
📌 Шу намойишлардан хулоса қилиб, кўпчилик бу қўшиқни асли туркларники деб билади. Ўзимизнинг Юлдуз эса уни улардан ўзбекча қилиб "чопган" деб ҳисоблашади.
❗️ Биз масалага ойдинлик киритиш учун қарийб қирқ йил аввалги тасвирларни топдик. Юқоридаги видеода уни ҳам сизларга тақдим этяпмиз. Яна бу қўшиқнинг ҳар бир туркча вариантининг изоҳ(описание) қисмида муаллиф сифатида Юлдуз Усмонова исми ёзиб кетилган. Бундан қўшиқнинг асл муаллифи ким эканлиги англашилади.
🔠 Сезганингиздек фақат бизникилар кўчирмайди. Биздан ҳам қўшиқларимизни дунё эстрадаси олиб, ўз тилларига ўгириб куйлашади.
📌 Фақат битта кичик фарқ бор. Чет хонандалари қаерда бўлмасин қўшиқнинг асл муаллифини ёзиб кетишади. Бизникилар "чопган" қўшиқларни эса доимгидек ҳеч ким сезмай қолаверади.😁
💬 Telegram 🌐 Website 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
#Асли_кимники
Фақат бизникилар ўғирлайдими?
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат_ва_шоу_бизнес
#Асли_кимники
Шенайми, Дилфузами?
🎼Турк эстрадасининг ёрқин вакили Шенай (Shenay Ekiz) 1947 йилда туғилган. Куйлашни 1969 йилдан бошлаган. Илк хит қўшиғи "Кел кардешим" 1971 йилда тақдим этилган бўлиб, у ўша қўшиғи сабаб 1975 йилда Болгарияда бўлиб ўтган "Олтин Орфей" халқаро танловида ғолибликни қўлга киритади. У пайтда ўзимизнинг Дилфуза Исмоилова уч ёшда эди.
"Кел кардешим"
🧐Энди бу қўшиққа тўхталсак, бир пайтлар хонанда Рустам Ғойипов айнан шу қўшиқ мусиқасига халқ оғзаки ижодига мансуб "Жанонга бордим бир кеча" қўшиғини мослаштирганига гувоҳмиз.
😉Дилфузахоним Исмоилова эса, шунчаки Шенайнинг қўшиғига роса ўхшайдиган "Дунёга кулиб бир қара" деб куйланадиган, "Дўст" қўшиғини яратиб қўйганлар билмай.
👆 Хулоса қилишингиз учун юқоридаги қўшиқлардан парчаларни сизга тақдим этяпмиз.
Ўхшашликни қаранг-а😁

Кенсебайми, Тарканми, ёки Хуршид Расулов?
Орҳан Кенсебай 1944 йилда Туркияда туғилган буюк санъаткорлардан бири. Буюк деганимиз ҳам асосли. Сабаби Орҳан мусиқа ва санъатдан ташқари, Халқ шоири, рассом, юзлаб машҳур қўшиқлар муаллифи бўлган бастакор, мусиқий гуруҳ раҳбари, продюссер ва ўнлаб чолғуларни чала оладиган профессионал созанда ҳам.
"Ҳатасиз кул ўлмаз"
Бу қўшиқ илк марта 1977 йилда Орҳан Кенсебайнинг мусиқий альбомида эълон қилинган. Қўшиқнинг сўз, мусиқа, ижро муаллифи ҳам Орҳаннинг ўзи. Кейинчалик муаллиф ушбу қўшиқни янгилаб куйлаши учун шогирди Тарканга рухсат берган.
Таркан мазкур таронани илк марта 1998 йилда куйлаб, бундан 10 йил олдин ўз You Tube саҳифасида эълон қилади. Натижа – 28 миллион томоша. Эътиборлиси, Таркан қўшиқнинг асл муаллифини кўрсатиб кетган. Балки у шунинг учун ҳам Таркандир...
Энди ўзимиздан гапирсак! Ўзининг маъноли, миллий ва мусиқаси "чопилмаган" қўшиқлари билан элда машҳур Хуршид Расулов 8 ой олдин "Тулки" номли қўшиқ ва клип тақдим этди. Клип ҳозиргача 5 миллион марта томоша қилинди. Ажабланарлиси, Хуршид ака бу қўшиқда шеърга Аъзам Маҳмудни, бастакорликка ўзини муаллиф сифатида кўрсатади. Шоир ёзган сўзларнику тушундик, аммо бастакорлик-чи?
Биз айнан Кенсебайнинг қўшиғи "бирга бир чопилган" демоқчи эмасмиз. Аслида бунинг иложи ҳам йўқ. Чунки You Tube платформасида мусиқий муаллифлик ҳуқуқи яхши ишлайди. Лекин айнан ўша қўшиқ йўлини "сирпантириб" ўзбекча сўз ва нолалар қўшиб, сездирмайгина ўзлаштирилган ва тақдим этилган деган тахминимиз бор...
Хулоса учун юқоридаги видеода учала ижродан ҳам парча тақдим этяпмиз.

Муҳриддин Холиқовнинг ҳинд “Гўзал”и
🎵 Катталардан сўрасангиз бу ҳақида айтиб беришади. “Живан ке дин...” − 1983 йил суратга олинган “Баде дилвала” фильмида ушбу қўшиқ ижро этилган. Қўшиқни Кишор Кумар афсонавий қўшиқчи Лата Мангешкар билан дуэт шаклида ижро этган. Сўзини эса Мажруҳ Султанпури ёзган.
📎 Кишор Кумар 1929 йилда туғилиб, 58 ёшида вафот этган. У актёр, бастакор, қўшиқчи ва продюсер сифатида Ҳиндистонда катта довруқ қозонган. Кейинчалик бу қўшиқни Раж Капурнинг ўғли Риши Капур ҳам Тина Муним билан куйлаган.
🔼 Бир сўз билан айтганда ушбу тарона йиллар давомида ҳиндларнинг энг севимли ретроларидан бири бўлиб келмоқда.
“Эй гўзал...” чи?
👌 Халқимиз севиб хотирлайдиган санъаткор Муҳриддин Холиқов шу номдаги қўшиқни 1989 йилда куйлаган. Қўшиқ бастакори хонанданинг ўзи, матни эса Мирзабек Холмедов сифатида архивланган.
🫣 Бизга эса ҳар икки қўшиқ оҳангида қандайдир ўхшашлик бордек туюлди. Хулоса учун юқоридаги видеони тақдим этяпмиз.
💬 Telegram 🌐 Website 📱 Instagram 📱 Facebook 🌐 YouTube
#Асли_кимники
Муҳриддин Холиқовнинг ҳинд “Гўзал”и
“Эй гўзал...” чи?
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат_ва_шоу_бизнес
#Асли_кимники
Ишқ аслида кимники?
◀️ Озарбайжонлик хонанда Рубаил Азимов 2018 йилнинг октябр ойида ўзининг You Tube саҳифасида "Ишқ" номли таронасига олинган клипни тақдим этади. Ушбу қўшиқнинг сўзида, мусиқасида, ҳаттоки "аранжеровка"сида ҳам муаллиф Рубаилнинг ўзи. Клип шу пайтгача 25 миллион марта томоша қилинган.
📺 Айни кунларда ўзининг интервьюси билан турли муҳокамаларга сабаб бўлаётган Ботир Қодиров Рубаилдан бир йил ўтиб, ўзининг "Ишқ" номли қўшиғини You Tube га сиздиради.
👏 Қўшиқ клипсиз МP3 ҳолатида ҳам 6 миллиондан кўпроқ "просмотр" йиғади. Таъсирланиб кетган Ботиржон ўзимизнинг Бўстонлиқда маза қилиб дам олиб юрган пайтидаги видеолари билан қўшиқни монтаж қилиб яна қайта тармоқларга жойлайди. Бу галги натижа олдингисидан кўпроқ - 10 миллион "просмотр".
😐 Ўзбек хонандасининг "Ишқ"ини эшитиб қолган озарбайжонлик хонанда бу қўшиқ унинг "Ишқ"ига жуда ўхшашлигидан қаттиқ хафа бўлади.(Бу ҳақида Ботирнинг ўзига ҳам маълум қилади.)
📣 Натижада Ботир Қодиров ўзининг концертида бу қўшиқни Рубаил Азимов билан икки тилда дуэт қилиб куйлайди. Концертда қўшиқ аслида кимники-ю уни ким "чопгани" ҳақида умуман гап бормайди. Шунчаки Ботирнинг "Биз дўстим Рубаил билан шу саҳнада шу қўшиқни ҳамкорликда бирга куйлашни ният қилгандик" деган сўзлари билан асл масала "суваб" қўйилган.
🙂 Рубаилнинг бу қўшиғини Ботирдан ташқари туркиялик ва тожикистонлик хонандалар ҳам куйлаган. Фақат улар доим қўшиқ аслида Рубаилники эканлигини урғулаб кетишган.
Биз эса одадатдагидек хулоса учун юқоридаги видеони тақдим этяпмиз.☝️
💬 Telegram 🌐 Website 📱 Instagram📱 Facebook 🌐 YouTube
#Асли_кимники
Ишқ аслида кимники?
Биз эса одадатдагидек хулоса учун юқоридаги видеони тақдим этяпмиз.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат_ва_шоу_бизнес
#Асли_кимники
Сардор Раҳимхоннинг "Отажон"и
📌 Муборакшо Мирзашоев 1961 йил Тожикистонда туғилган. У машҳур хонанда Далер Назаров билан тожик санъатида "Рок" мусиқасининг кашшофи ҳисобланади.
Чор жавон(4 ёш)
🎵 Бу Муборакшонинг санъатдаги илк ва энг хит қўшиқларидан бири бўлиб, тарона 1975 йилда ижро этилган. У пайтда хонанда эндигина 14 ёшда эди. 80-йилларнинг охирига келиб, бу қўшиқни бутун СССР бўйича эшитмаган одам қолмаган.
◀️ Бундан ташқари Муборакшонинг "Ай ёрам биё" таронаси ҳам катта қамровга эришиб, бир неча дунё тилларига таржима қилиниб куйланган. Эътиборлиси, ҳар сафар янгилаб куйланганида ҳам, ўша ижрочилар томонидан қўшиқ муаллифи Муборакшо сифатида урғулаб кетилган. Тожикистон юлдузи 2001 йил қирқ ёшида ўпка сили хасталигидан вафот этган.
⏰ Энди ўзимизнинг Сардор Раҳимхон ҳақида айтсак. Бир неча йиллар олдин яхши хонанда, таниқли шоу-бизнес вакили деб билардик бу йигитни. Ҳозир эса соқоллари ўсиб кетган...
📺 Хуллас, шу йигит санъатдаги сўнгги йилларда "Отажон" деган қўшиқ эълон қилади. Ўша қўшиқ ҳозир ҳам Сардорнинг You Tube саҳифасида 6 миллионга яқин "просмотр" билан турибди.
✅ Хонанда ўзидан ҳам ёши катта "Чор жавон"ни шунчаки ўзбек тилига таржима қилиб, қўшиқнинг асл муаллифини кўрсатиб тақдим этганида тўғри тушунардик. Аммо Сардорбек шунчаки Америка кашф қилгандек қўшиқни "Отажон"га ўзгартириб қўйган.
💸 Хулоса учун юқоридаги видеода ҳар икки қўшиқдан ҳам парча тақдим этяпмиз.
💬 Telegram 🌐 Website 📱 Instagram📱 Facebook 🌐 YouTube
#Асли_кимники
Сардор Раҳимхоннинг "Отажон"и
Чор жавон(4 ёш)
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат_ва_шоу_бизнес
#Асли_кимники
Мани отдинг, отиб кетдинг, азизим!
➡️ Фаик Агаев 1971 йилда Озарбайжонда туғилган. Ҳалқаро "Олтин шлягер" мукофоти соҳиби. 2008 йилда "Озарбайжон халқ артисти" фахрий унвонига лойиқ кўрилган. Фаик - бир қанча халқаро танловлар ғолиби сифатида дунё эътиборидаги санъаткор бўлишидан ташқари ўзбек эстрада вакилларининг ҳам севимли ижодкори ҳисобланади. Нимага дейсизми? Жуда оддий.
🎵 Хонанданинг "Сен гелмез олдун" номли таронаси Райҳон томонидан "Севгилим" деб куйланган бўлса, "Сени евез елемир" номли қўшиғи ўзимизнинг Афзал Ҳусанов томонидан "Қўлда бир қадаҳ шароб" деб таржима қилиб қўйилган.
🔴 Энг қизиғи, иккала тарона ҳам қўшиқчиларимизга етарлича шуҳрат олиб келган. Аммо бирор жойда асл муаллиф ҳақида индалмаган. "Ўзбек тингловчилари ниманиям биларди" деб ўйлаган бўлишса керакда.😉 Аммо ўзбек санъат ихлосмандлари орасида ҳам эътиборли инсонлар етарлича.
Хулоса учун юқоридаги видеода айни қўшиқ парчаларини жамлаб тақдим этяпмиз.
💬 Telegram 🌐 Website 📱 Instagram📱 Facebook 🌐 YouTube
#Асли_кимники
Мани отдинг, отиб кетдинг, азизим!
Хулоса учун юқоридаги видеода айни қўшиқ парчаларини жамлаб тақдим этяпмиз.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат_ва_шоу_бизнес
⭕️15 ёшли Нурзида Исаеванинг кўзи ожизлигини билардик. Аммо унинг ота-онасида ҳам шундай дард борлигини биласизми?
🎧 Видеода Нурзида дадаси билан бирга куйлайди. Уларнинг қай бирида талант кучлироқ эканини баҳолаб кўринг.
✔️ Маълумот ўрнида биз айнан шу видеони ўзимизнинг қўшимча Yokun Media инстаграм саҳифамизга жойлаган эдик.Ҳозирча уч кун ичида 1 миллиондан ошиқроқ томоша қилинди.
😉Маъқул бўлса бошқаларга ҳам улашиб қўйинг!
Yoshlar kundaligi
⭕️15 ёшли Нурзида Исаеванинг кўзи ожизлигини билардик. Аммо унинг ота-онасида ҳам шундай дард борлигини биласизми?
😉Маъқул бўлса бошқаларга ҳам улашиб қўйинг!
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат_ва_шоу_бизнес
МАРКАЗИЙ ОСИЁ ЭСТРАДАСИДА КИМ “КУЧ”?
Далер Назаров, Тожикистон
➖ У замонавий тожик санъатига рок ва поп йўналишини олиб кирган тирик афсоналардан саналади. Ажабланарлиси, форс-тожик мусиқачилигини янги босқичга кўтарган санъаткорга давлат мукофоти берилмаган экан. Далер Назаровнинг ўзи ҳолатга шундай изоҳ беради: “Мусиқа мен учун иш эмас, балки ҳаёт, севги ва дам олиш. Нега завқланган ишим учун тақдирланишим керак? Бу нафас олганим учун мукофот бериш билан баробардир”. Шунга қарамай Далерни ва шогирдларини бутун дунёда севиб тинглашади.
Димаш Кудайберген, Қозоғистон
🎧 Эндигина 29 ёшг кирган бу йигит нафақат, қозоқ эстрадасида, балки жаҳон опера ва эстрада юлдузлари орасида ҳам ўрнини топиб олди. Дунё бўйлаб миллионлаб мухлислар уни эшитади ва Ер шарининг турли бурчакларида бўладиган концертларига оғринмай етиб боради. Ҳозирда Димашни ижтимоий тармоқлардаги кузатувчилари 6 миллиондан ошди. Ўзининг ғайриоддий овози ва жуда баланд октаваларда куйлаш маҳорати билан мутахассисларни ҳайратга солиб келмоқда.
Юлдуз Усмонова, Ўзбекистон
🎵 Ўзимизники деб, кўп мақтамаймиз. Аммо “ўзбек эстрадаси примадоннаси” Шарқу Ғарбда кенг миқёсда эътироф этилган кам сонли Марказий осиёлик санъаткорлардан. Масалан, Туркияда уни қанчалик севишларини ўзингиз ҳам биласиз. Куйлашни бошлаганига қирқ йил бўлди. Бироқ, ҳалигача Юлдуз муаллифлик қўшиқларининг сони, сифати ва қамрови бўйича ҳеч кимни ўзидан ўтказиб юборгани йўқ. Усмонова ижтимоий тармоқлар очилишидан олдинроқ ижод қилишни бошлаган бўлса-да ҳозирда саҳифаларида 4 миллиондан ортиқ кузатувчилари бор.
❓ Биз юқоридаги видеода қўшиқлардан парчалар ва матнда ўз хулосаларимизни бердик. Хўш, бу борада сизларнинг фикрингиз қандай? Марказий Осиё эстрадасида ким кўпроқ “куч”?
Yoshlar kundaligi
МАРКАЗИЙ ОСИЁ ЭСТРАДАСИДА КИМ “КУЧ”?
Далер Назаров, Тожикистон
Димаш Кудайберген, Қозоғистон
Юлдуз Усмонова, Ўзбекистон
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат_ва_шоу_бизнес
Жўраев "подарка" артистмиди?
👀 Шоҳжаҳон Жўраев тўйхонага катта қутида олиб кирилди. Одатда мурдаларга шундай муносабатда бўлинар эди. Таниқли сулола вакилининг бачканаликка қўл ургани ачинарли. ПиАр ўлсин-а. 🤦🏻♂️
❓ Видео ҳақида биз айтадиганимизни айтдик. Сиз нима дейсиз?
Yoshlar kundaligi
Жўраев "подарка" артистмиди?
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат_ва_шоу_бизнес
Дунё санъатидан яна бир устун қулади!
😥 Италиялик машхур қўшиқчи Тото Кутунё 80 ёшида оламдан ўтди.
❗️ Хонанданинг узоқ йиллик хасталикдан кейин Милан шаҳридаги Сан-Рафаеле касалхонасида вафот этгани айтилмоқда.
🎵 Болалигимизга гувоҳ бўлган ўша "Кантаре" эсингиздами...
Yoshlar kundaligi
Дунё санъатидан яна бир устун қулади!
😥 Италиялик машхур қўшиқчи Тото Кутунё 80 ёшида оламдан ўтди.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат_ва_шоу_бизнес
"АРТИСТ" ИШТИРОКЧИСИ АБРОР ДЎСТОВНИНГ КИМДА АЛАМИ БОР?
🎵 Аброр Дўстов Абдулла Орипов сўзи билан "Ўзбекистон" қўшиғини айтиб чиқибди. Тўғри, йигитчанинг ижросида камчиликлар бор. Шеърдаги сўзларни алмаштириб юборяпти. Бир Шерали Жўраев ижросига, бир Баҳром Назаров ижросига тақлид қилган. Ўзидан ҳам янги оҳанглар қўшган. Гап бундамас.
📈 Эътибор берсак, 2022 йилдаги "Артист" лойиҳаси асосан "ўлдим-куйдим" кайфиятида ўтган. Ўшанда Элёрбек Мелибоев гитара билан трендга чиққан эди. Мана, тор билан ҳам ёшлар аудиториясини ҳайратлантириш мумкин экан-ку. Ҳар ҳолда бу йил савия бир поғона кўтарилибди.
👍 Уларга омад деймиз. Янги тажрибалардан қўрқмай олға босишсин. Камчиликлар келгусида тузатилади деган умиддамиз.
😊 Асл баҳони эса мухлислар беради. Қўшиқ ҳақида нима дейсиз?
Yoshlar kundaligi
"АРТИСТ" ИШТИРОКЧИСИ АБРОР ДЎСТОВНИНГ КИМДА АЛАМИ БОР?
😊 Асл баҳони эса мухлислар беради. Қўшиқ ҳақида нима дейсиз?
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат_ва_шоу_бизнес
#Примера
Хонанда Ботир Шералиевичдан янгилик!
⚡️ У марҳум Муҳриддин Ҳолиқовнинг "Ойнинг ўн беши қоронғу" қўшиғини куйлади. Бу тарона клипи икки соат олдин YouTube га сиздирилди. Оҳанг ва мусиқа ўзгармаган. Фақат мусиқий сайқал ва овоз бошқа. Бир қарашда катта ва қизил костюм ҳам ярашгандек кўринади.
✅ Бу Қодировнинг биринчи марта устозлар ижодига қўл уриши эмас. Аммо Ботир Қодиров ҳам ёшлар анъанасига кўра "вайнер"лар билан ҳамкорлик қилишни бошлаганини янгилик деса бўлади.
🔍 Айтмоқчи, хонанда бир муддат олдин ўзининг инстаграм саҳифасида шу қўшиқ ҳақида огоҳлантириб "Муҳриддин Ҳолиқовнинг оиласидан рухсат олганини" таъкидлаган эди.
Ижро ва клипни баҳолашни ўзингизга қолдирдик.
Yoshlar kundaligi
#Примера
Хонанда Ботир Шералиевичдан янгилик!
Ижро ва клипни баҳолашни ўзингизга қолдирдик.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат_ва_шоу_бизнес
САЙРАНГ, БУЛБУЛИМ, САЙРАНГ
Хонанда Яҳёбек Мўминов бир кун олдин шу номли қўшиққа олинган клипини RizaNova тармоғида премьера қилди.
Бу қўшиқни даставвал марҳум санъаткор Нуриддин Ҳамроқулов ўз йўналишида ижро этган. Ундан кейин куйлаган Умида Мирҳамидовага ҳам бу қўшиқ яхшигина шуҳрат келтирган. Мана энди Яҳёбек Мўминов миллий йўналишда тақдим этяпти.
Нима ҳам дердик. Асар яхши бўлса макон ва замон танламайди, деб шунга айтишса керак-да. Қуйидаги видеода учала қўшиқдан ҳам парча тақдим этяпмиз.
Сизга қайси ижро кўпроқ ёқди?

Бизникилардан ҳам ўғирлашади ...
❓ Ўзбек қўшиқчилари кўпинча Эрон ва турк мусиқий санъатидан плагиатлик қилишади. Аммо айнан эронлик ёш эстрада вакилининг ўзбек санъати вакилларига ўхшатма қилишига нима дейсиз?
🔍 Омид Гияҳи эндигина етишиб чиқаётган ёш санъатчилардан бири. У санъатимиз примадоннаси бўлмиш Юлдуз Усмонованинг "Келади" қўшиғини олиб, сўзларини ўзгартиради. Аммо шу амалиёт орқали у ўз мухлисларини топаётгани ҳам бор гап.
🎵 Қўшиғи қанчалик чиройли "ухлатилгани"ни Юлдузхоним биладиларми йўқми, билмаймиз. Аммо биз сизлар учун бу икки таронадан парча илиндик. Хулоса сиздан.
Yoshlar kundaligi
Бизникилардан ҳам ўғирлашади ...
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Санъат_ва_шоу_бизнес
⁉️ "ТОПИЛМАЙДИ" ➖ АСЛ МУАЛЛИФ КИМ?
🎼 Тожикистонлик таниқли хонанда Алишер Илмолимов бундан 10 йил олдин "Намеёби" номли қўшиқ куйлайди. Таржимаси "Топилмайди" бўлган тарона ўз вақтида шов-шувга сабаб бўлган. Кейинроқ ўзбекчасини ҳам куйлаб, яна бир бор олқишга кўмилди. Орадан вақт ўтиб қўшиқнинг эгалари кўпайди. Шулардан бири Шерзод Эргашев бўлади.
🎙 Санъаткорлар ва мухлислар Шерзодни яхши созанда сифатида билишарди. Аммо "Ота-онанг топилмайди"дан кейин хонандага айланди қолди.
🔰 Айримлар қўшиқни асл ижрочига эмас, оммалаштирган инсонга тегишли деб ҳисоблайди. Аслида бу хато, бундай бўлиши мумкин ҳам эмас. Буни ижодий машаққат нелигини биладиганлар яхши тушунади.
🎞 Гап яна Шерзодда. Хуллас, у шу қўшиқни айтганидан кейин юз мартадан ошиқ фейсбукка жойлади, ҳалигача жойлаяпти. Яхшигина аудитория йиғди шунинг орқасидан. Камига клип олиб, "RizaNova"га ҳам сиздирди очиқчасига.
📌 Машҳурликнинг осон йўлини топганидан қувонибми, қўшиқларни "чопиш"ни анъанага айлантирди, назаримизда. Масалан, Аббосхон Убайдуллаевнинг "Қизим", Шерали Жўраевнинг "Соғинсам отажоним", Абдужалил Қўқоновнинг "Одам бўлиш қийин экан" каби қўшиқларини Шерзод ўз репертуарига қўшиб олди ва ижтимоий тармоқларда қайта-қайта айлантирди.
🤏 Шерзодни катта жиноятда айбламоқчи эмасмиз, унга хусуматимиз йўқ. Шу соҳада нон егандан кейин ўзи ҳам меҳнат қилиб нимадир яратса яхши бўларди. Холис гап шу.
📷 Юқоридаги қўшиқлар айтилишидан олдин ҳофизимиз "Эътиборингизга фалончининг фалон қўшиғини тақдим этмоқчиман" деганда шунча гап йўқ эди. Асл муаллифларнинг ҳам кўнгли оғримас эди шунда. Ҳар ҳолда муаллифлик ҳуқуқи, ижодий меҳнат, сарфланган вақт деган гаплар бор.
👌 Видеода бир-бирига жудаям ўхшайдиган икки қўшиқ жамланган.