Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Матбуот_ва_ОАВ_ходимлари_куни
✊ РЎЙХАТЛАРДА ЙЎҚ ЭДИ НОМИ: ҲОРМАНГ, АЗИЗ ҲАЙДОВЧИЛАР!
🤔 Бизнинг қаҳрамонлар бир қарашда журналистикага алоқаси йўқ одамларга ўхшайди. Аммо улар бўлмаса, журналистларимиз пиёда қолиб кетади.
🎉 Исмлари ҳужжатлардан бошқа жойда деярли қайд этилмайдиган, аммо ҳам расман, ҳам қалбан ОАВ ходими бўлган ҳайдовчиларга олқишлар бўлсин!
Yoshlar kundaligi
⁉️ Ахир, газета-журнал вақтида тарқатилмаса, журналистлар воқеа жойига тезкор равишда етиб бормаса нима бўлади? Ҳаммаси расво бўлади-да.
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Матбуот_ва_ОАВ_ходимлари_куни
ФОТОГРАФЛАРНИНГ ФОТОСУРАТЛАРИ
Ов чоғи ўзини қилмай намойиш,
Панада бўлади доим мерганлар.
💠 Эркин Воҳидовнинг бу сатрлари айнан фотографларга тегишли, деб ўйлаб қолдик. Чунки ижод маҳсули бўлган сифатли ва чиройли суратларни кўрганимизда муаллифини кўп ҳам эсламаймиз.
✔️ Биз бу инсонларининг минглаб суратларини кўрганмиз, лекин ҳар доим ҳам уларнинг ўзларини кўришга мушарраф бўлмаймиз. Мана шу имкониятни "Ёшлар кундалиги" сизларга тақдим этади. Тошкент вилоятининг энг маҳоратли, энг кўзи ўткир, энг фаол фотографлари билан танишинг.
🔸 Бизда байрам шукуҳи ҳали тугамаган, шу муносабат билан жонкуяр инсонларнинг юртдошларимиз қувончини тарихга муҳрлашдаги ҳиссаларини олқишлаймиз ва таҳсин айтамиз
Байрам муборак бўлсин, азиз фотографлар!
Yoshlar kundaligi
ФОТОГРАФЛАРНИНГ ФОТОСУРАТЛАРИ
Ов чоғи ўзини қилмай намойиш,
Панада бўлади доим мерганлар.
Байрам муборак бўлсин, азиз фотографлар!
Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Матбуот_ва_ОАВ_ходимлари_куни
#Тадорик
📣 ТАНИШИНГ: "МУШТУМ"И ЗЎР НОСИРЖОН ТОШМАТОВ
📆 Журналист ва шоир Носиржон Тошматов 1966 йил 12 ноябрь куни Чиноз туманида туғилган. Тошкент Давлат маданият институтини тамомлаган (2004).
⏳ 1998 йилгача заводда ишлаган, деҳқончилик қилган. Матбуотдаги фаолиятини “Соғлом авлод учун” журналидан бошлаган.
📌 Ўзбекистоннинг ягона ҳажвий журнали – “Муштум”да меҳнат қилаётганига ҳам 25 йил тўлди. 2007 йилдан буён нашрнинг бош муҳаррири.
💠 Адабий қалами – лирик шеърлар, масаллар, афоризмлар ёзишга мойил.
💠 Журналистлик қалами – фельетон, ҳажвий йўсиндаги мақолалар, аферизмлар ёзишга чархланган.
📖 “Саркаш туйғулар” шеърий китоби муаллифи.
✅ Унинг ташаббуси билан “Муштум” журнали аввалги ҳажмда, 24 саҳифали бўлиб чиқа бошлади. Узоқ йиллар (15 йил) 16 – 23 минг ададда чоп этилган. Айни пайтда 1000 нусхада чиқмоқда.
😊 Ўзининг айтишича, ҳаётда жуда кўп нарсаларга қизиқади, қизиққан нарсаларига вақтини етказа олмайди.
💬 Telegram 🌐 Facebook 🌐 Instagram 🌐 YouTube

🌐 Замон талабини ҳис қилган бош муҳаррир журналнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига ҳам алоҳида эътибор бермоқда. Бугунги кунда "Муштум"нинг Telegram каналида 48 минг, YouTube каналида 10.5 минг обуначи бор.
😊 Ўзининг айтишича, ҳаётда жуда кўп нарсаларга қизиқади, қизиққан нарсаларига вақтини етказа олмайди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Матбуот_ва_ОАВ_ходимлари_куни
#Тадорик
📣ТАНИШИНГ "ИШОНЧ"НИНГ ИШОНЧИНИ ОҚЛАГАН МАФТУНА КАРИМОВА
🗓 Мафтуна Каримова 1997 йил 28 август куни Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ туманида туғилган. Ҳозирда Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабаси.
🖋 Журналистик фаолиятини 23 ёшида бошлаб, 2023 йилгача “Бектемир ҳақиқати”, ЎзА ҳамда “Ёшлар кундалиги” каби таҳририятларда фаолият юритган. Айни вақтда “Ишонч” газетаси қошидаги Ishonch.uz сайтида ижодий меҳнат қилиб келяпти.
🏆 2024 йили “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танловининг "Интернет журналистика" йўналиши бўйича республика ғолиблигини қўлга киритган.
📚 Мафтуна Каримова қалами орқали дунё сиёсатидаги муҳим воқеаларга холис муносабат билдиради. Тарих ва адабиёт мавзуларида ҳам чуқур таҳлилларга бой мақолалар ёзиб келяпти. Бугунги кунгача 800 дан зиёд мақолалари нашр этилган.
🌟 Журналист ўз олдига улкан мақсад қўйган 10 миллионлик кузатувчига эга бўлган медиа-лойиҳага асос солиш.
✍️ Анора Абдурашидова тайёрлади.
🌐 Web 💬 Telegram 🌐 Facebook 🌐 Instagram 🌐 YouTube

“Бироз нокамтарлик қилган бўлсам, айбга йўйманг. Лекин, тоғдай сўрасанг, қирдай беради. Шундай экан, мен бундай мақсад қўйишга ҳақлиман", — дейди Мафтуна.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Матбуот_ва_ОАВ_ходимлари_куни
#Тадорик
💐 ТАНИШИНГ: ЗУЛФИЯНИНГ ИЗИДАН БОРГАН ҚИЗ
Кумуш Абдусаломова 1996 йил 17 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Қуйи-Чирчиқ туманида туғилган. 2015-2019 йиллар давомида Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетида таҳсил олган. Айни вақтда шу университетнинг магистратура ва докторантура босқичларини ҳам тамомлаб, илмий изланишларини давом эттиряпти.
Кумушнинг журналистикага бўлган меҳри мактаб йилларидаёқ шаклланган. Унинг илк ишлариёқ республика миқёсидаги газета ва журналлар эътиборига тушган.
Айни пайтда Кумуш Абдусаломова “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида давлат тилини ривожлантириш бўйича бош мутахассис. Ташкилий ишлар билан банд бўлса-да, қаламини бир зум ҳам чеккага қўймаган.
Шу кунга қадар 700га яқин шеър ва мақолалари чоп этилган.
✍🏻Анора Абдурашидова тайёрлади.

✍️ У ҳозирда “Ёшлик”, “Маърифат”, “Янги Ўзбекистон”, “Халқ сўзи” ва “Ёш куч” каби нуфузли нашрларда муаллиф сифатида фаолият олиб боряпти.
Айни пайтда Кумуш Абдусаломова “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида давлат тилини ривожлантириш бўйича бош мутахассис. Ташкилий ишлар билан банд бўлса-да, қаламини бир зум ҳам чеккага қўймаган.
Шу кунга қадар 700га яқин шеър ва мақолалари чоп этилган.
🏅 Адабиётга қўшган ҳиссаси давлат даражасида ҳам эътироф этилган Кумуш Абдусаломова Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори ҳисобланади.
✍🏻Анора Абдурашидова тайёрлади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Матбуот_ва_ОАВ_ходимлари_куни
#Тадорик
❌ ҲАММА ЖУРНАЛИСТ ҲАМ БЕЗБЕТ ЭМАС
Абдулазиз Мусаев, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Ҳудудий таҳририятининг Тошкент вилоятидаги шарҳловчиси, қисқасига ЎзА мухбири.
У 1989 йили Бўка туманида туғилган. Маълумоти олий, 2016 йилда Ўзбекистон давлат Жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факультетини тамомлаган. Фаолиятини 2017 йилдан "Тошкент ҳақиқати ” газетаси таҳририятида мусаҳҳиҳ, мухбир вазифасидан бошлаган.
Абдулазиз Мусаевни таниганлар камгап, вазмин, самимий ва камтар журналист, деб билади. Ноҳақликни кўтаролмайди, "ёниб" кетади. Унга бирор ҳудудни ёки бирор шахсни танқид қилиш керак, дея кўрманг. Ҳеч қачон рози бўлмайди))😉
“Кобалт”да юради, доим 60 да. “100да юрма, 100га кир” деган мақол айнан у учун айтилгандек. Унингча, энг муҳими – манзилга омон етиб бориш.
Анора Абудурашидова тайёрлади.
🌐 Web 💬 Telegram 🌐 Facebook 🌐 Instagram 🌐 YouTube
#Тадорик
Абдулазиз Мусаев, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Ҳудудий таҳририятининг Тошкент вилоятидаги шарҳловчиси, қисқасига ЎзА мухбири.
У 1989 йили Бўка туманида туғилган. Маълумоти олий, 2016 йилда Ўзбекистон давлат Жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факультетини тамомлаган. Фаолиятини 2017 йилдан "Тошкент ҳақиқати ” газетаси таҳририятида мусаҳҳиҳ, мухбир вазифасидан бошлаган.
Абдулазиз Мусаевни таниганлар камгап, вазмин, самимий ва камтар журналист, деб билади. Ноҳақликни кўтаролмайди, "ёниб" кетади. Унга бирор ҳудудни ёки бирор шахсни танқид қилиш керак, дея кўрманг. Ҳеч қачон рози бўлмайди))
“Кобалт”да юради, доим 60 да. “100да юрма, 100га кир” деган мақол айнан у учун айтилгандек. Унингча, энг муҳими – манзилга омон етиб бориш.
📌 Унинг айтишича, журналистлар ҳар доим муомала қилиш керак. "Журналист безбет бўлади, деган гапга асло қўшилмайман".
Анора Абудурашидова тайёрлади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Матбуот_ва_ОАВ_ходимлари_куни
ВИЛОЯТИМИЗНИНГ ЁШ ЖУРНАЛИСТЛАРИ
🖌Бугунги кунда вилоятимиздан ёш бўлишига қарамай ўз услуби орқали ўқувчи қалбини забт этган, сўзга бўлган меҳри баланд, фикри билан жамиятда мураккаб мавзуларни муҳокамага олиб чиқаётган журналистлар етишиб чиққан.
📝 🗞Ҳиссиёт билан эмас, далил билан сўзлайдиган, "лайк" учун эмас, таъсир учун ёзадиган бу ёш ижодкорлар ахборот майдонида янги нафасдир.
Улар билан танишинг👆
🌐 Web 💬 Telegram 🌐 Facebook 🌐 Instagram 🌐 YouTube
ВИЛОЯТИМИЗНИНГ ЁШ ЖУРНАЛИСТЛАРИ
🖌Бугунги кунда вилоятимиздан ёш бўлишига қарамай ўз услуби орқали ўқувчи қалбини забт этган, сўзга бўлган меҳри баланд, фикри билан жамиятда мураккаб мавзуларни муҳокамага олиб чиқаётган журналистлар етишиб чиққан.
Улар билан танишинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM