Yoshlar kundaligi | Rasmiy
91.8K subscribers
12K photos
7.01K videos
52 files
16.4K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

#Телеком #Масалан #ТелекомОппоқ

«ЎЗБЕКТЕЛЕКОМ» БЮДЖЕТИ ВА БЕЧОРА БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИ

Ўзи аслида туғилганда давлат бюджетидан бино бўлган «Ўзбектелеком»дан кўра юзсизроқ провайдер, бюджетникларга тупурган алоқа оператори бўлмаса керак. Ҳисобда пул қолмаса, интернетни автоматик равишда узади.

Дейлик, ташкилот иши интернетга боғлиқ, ойнинг охирги кунида пулни қандайдир молиявий тартиб-таомилларга кўра (4-йўналиш очилишини кутиш, дейилади бухгалтерия жаргонида) «Ўзтелеком»га ўтказа олмаса, эртасига интернет узилади. Иш тақа-тақ тўхтайди.

Ҳолбуки, ҳар икки томон ҳам бу пул ўтказмалар тартибига доир кечикиш эканлигини тушунади. Лекин, мижозлар манфаати аҳамиятсиз.

Бошқа томондан олганда, энг сифатсиз интернет ҳам «Ўзбектелеком»да. Марказдан икки қадам чиқасан ва интернет «Е» кўрсатади. Чунки, булар қўшимча антенна жойламайди, ҳаражат қилгиси келмайди.

Мижоз билан тузилаётган шартномада сифатли алоқа ва интернет ваъда қилинади, лекин буни тўлиқ бажара олмаслигини ўзиям билади.

Хуллас, Қурбоной билан Қурбонжон интернет ва алоқа учун маблағни 100 фоиз олдиндан тўлайди. Бироқ компания сифатли алоқа ва интернетни тўлиқ таъминлай олмайди.

Одамларга сабзавотдек муомала қилаётган бу компания мижозларни менсимасликни бас қилиши, корпоратив, бюджетдан тўлов қиладиган ташкилотлар билан носамимий ишлашни тўхтатиши керак.

Наинки, вақт талаб қиладиган маълум бир техник жараёнларни, деб ҳар бир иши интернетга боғлиқ давлат ташкилотлари фаолиятини тўхтатса?

Умуман, тўлов тўлиқ кафолатланган давлат ташкилотларини узлуксиз интернет билан таъминлаши шарт, модомики, агар «Ўзбектелеком» Ўзбекистоннинг телекоми бўлса!!

Афсуски, уларнинг бу нодўстона позицияси туфайли, халқ хўжалигининг турли соҳаларига катта зиён етади, фойдали иш коэффиценти пасайиб кетади, қаерлардадир давлат ташкилотига иш билан борган одамлар электрон базалар ишлашини кутиб сарғайиб ўтиради.

Кейин ким ёмон? Давлат ёмон. «Телеком» оппоқ.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Масалан

Бугунги сессиядан кейинги тасаввур.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Масалан

Амударё. Сурат бугун олинган. Экологлар дарё музларини ёриб, ёввойи ҳайвонлар сув ичиши учун тешик очиб кетишмоқда.

Аномал совуқ бошланди. Бугун тун ва эртага кундузи совуқ энг юқори даражага чиқиши кутилаяпти.

Ўзингизни эҳтиёт қилинг!  Иссиқроқ кийининг.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM