#Шарҳ #Жанг_олдидан
БАҲОДИР ЖАЛОЛОВ РИНГГА КЎТАРИЛМОҚДА. ЖАНГ ҲАҚИДА ҚИСҚАЧА МУЛОҲАЗА
Муқаддима
Алабай ва питбуль жангини кўрганмисиз? Афсус, мен кўрдим.
Кўрмаганларда эса (кўрманг ҳам, тавсия этмайман) савол пайдо бўлиши мумкин. Қанақа қилиб ҳар хил вазнда бўлган иккита кучукни уриштириш мумкин? Алабай питбулга нисбатан икки баравар катта ва оғирроқ бўлса рақибини ғажиб ташлайди-ку? Албатта, мантиқий савол.
Алабай питбулдан анча баландроқ, оғирроқ, ҳамда кучлироқ. Аммо питбуль чаққонроқ, қайишқоқроқ ва унинг қопиши кучлироқ. Ва яна муҳим омил — питбуль оғриққа бемалол чидай олади. Хато қилишим мумкин, аммо агарда адашмасам жангларнинг деярли 80% питбуль ғалабаси билан якунланади.
Сценарий бир хил — биринчи беш дақиқа давомида алабай рақибидан устун, аммо кейинроқ алабай чарчаганидан сўнг ташаббус бутунлай питбуль томонига ўтади. Агарда бошида масалани ўз фойдасига ҳал қилмаса (қанақа қилиб ўйлайман тушунтириш ҳожати йўқ), кейин катта кучук анча қийин аҳволга тушиб қолади.
Нима учун ушбу таққослаш келтирилди
Жалолов рақибидан баландроқ, оғирроқ, кучлироқ. Торрес эса яқин масофада, албатта чаққонроқ ва қайишқоқроқ бўлади. Баҳодирнинг джеб ва айниқса кросси, яъни тўғридан бериладиган зарбалар кучлироқ. Ричардда эса хуклар. Ва яна битта муҳим омилни айтиб ўтиш керак — Торрес зарбаларни яхши ушлайди.
Ҳа, мен адашмадим. Тўғри ўқидингиз. Торрес зарбаларни яхши ушлайди. 2019 йилда бўлган жангни ҳозир инобатга олмасак ҳам бўлади. Торрес ўша пайтдан анча ўсди. Ва ушбу Олимпиадада шахсан мен ўзим бир нечта шунга ўхшаган воқеаларни кузатдим — 5 йил олдин рақибларидан калтак еб юрган боксчилар Токио 2020 да ўз реваншларини олишди. Торрес эса ушбу турнирда бир қанча ўта кучли зарбаларни жиддий рақиблардан (Перо, Кункабаев) ўтказиб юборган, аммо бирон марта рингнинг полига йиқилмади.
Бизга маъқул бўлган жанг сценарийси
Баҳодир одатдагидай ўзига қулай, яъни узоқ бўлган масофадан ишлаши керак. Ва ўзининг машҳур джеб ва кроссларини доимо ишлатиши керак. Рақибимиз эса, албатта, ўша масофани бузишга ҳаракат қилади ўзининг оғир хукларини бериш учун. Агарда боксчимиз оёқда битта бир хил темпда уч раунд давомида ишласа, бу энг муҳим омиллардан бири, бизда муаммо бўлмайди.
Менимча, биринчи раундда Баҳодирда муаммо бўлмаса керак, аммо иккинчи раунддан бошлаб Жалолов аста-секин чарчашни бошлайди. Рақибимиз эса, менимча, ўша темпда тинмай ишлайди. Мана шу жойда жирканмай клинчларни ишлатиш керак бўлади, фақат ҳакамдан жарима очкони олмай. Ва шу тарзда жангни охиргача олиб бориш керак бўлади. Албатта, джеб ва кроссларни эсдан чиқармай.
Баҳодирда яна битта катта плюси бор. Апперкотлар. Мана шу пастдан бериладиган зарбани Баҳодир иккинчи раунднинг охирида ёки учинчи раунд бошланиши билан берса бўлади. Торрес ҳужумга бошини пастга эгиб ташланади, бу эса джеб ва кроссларга сал ноқулайлик яратса-да, аммо апперкотлар учун идеал позиция бўлади. Торреснинг ҳужумларининг бирида, айнан у кутмаган пайтида, ўша апперкот билан рақибимизга катта сюрпризни қилса бўлади. Ричард эса, менимча, Жалоловнинг 80% зарбалари джеб ва кросс деб ўйлайди. Ва кутмаган зарбадан сўнг, ким билади, балки ушбу Олимпиадада Торрес илк маротаба канвасга йиқилади.
Жанг фаворити
Хуллас калом. Менимча, биз ушбу жангда фаворитмиз, аммо яққол эмас. Менимча бизнинг устунлигимиз — 55/45. Агарда Жалолов ўзининг 100% ни кўрсатса, жангда ютишимиз керак. Аммо Торреснинг формаси мени ҳавотирга солмоқда. Ва ҳакамларга ҳам менда ишонч йўқ. Агарда тенг жанг бўлса, катта эҳтимол билан олтин медал Америкага жўнатиб кетади.
P.S.
1. Ушбу матнда мен ўзимнинг шахсий фикримни билдирдим. Фақатгина алабай ва питбулнинг жанг услубини таққослаш учун келтирдим. Одамларни итлар билан солиштирмадим (ушбу мурожаат матнни ўқимаган ёки нотўғри тушунганларга).
2. Қизиқ нарса, алабай — Ўрта Осиё ҳудудида шаклланган, Ўзбекистонда кўп, питбуль эса Америка Қўшма Штатларида, ўзи Америка питбули дейилади.
© Отабек Жўраев
ЁШЛАР КУНДАЛИГИ