#Вилоятимиз_ифтихорлари
👩🏻💼 Кумуш Абдусаломова жорий йили Зулфия номидаги давлат мукофотини қўлга киритди. Кумуш Қуйи Чирчиқ тумани фарзанди. Унинг "Куйламасам бўлмайди", "Ҳут келди", "Толибаман" сингари дилбар шеърлари шеърхонлар меҳрини қозонган.
✍️ Қуйида Кумуш Абдусаломова ижодидан парча келтирамиз.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
Шунча ботирлар бор, шунга қарамай.
Ғирот томонларга кетар хаёлим.
Қаерга боришни билмай қолганда,
Ҳирот томонларга кетар хаёлим.
Менга эртак айтманг мардлик ҳақида.
Қиссадан ҳисса шу - бари ақида.
Навоий кўчага чиққан вақтида
Ҳирот томонларга кетар хаёлим.
Мана Шифоия ва Ихлосия.
Шифо топмоқликка ортар ихлосим.
Хонақоҳдан чиқиб келар баногоҳ,
Навоий кўзига тикилмоқ лозим.
Қалам неларнидир ёзар майишиб.
Сизда қолганининг бари май иши.
Бизда бари майда. Бари маиший.
Ҳирот томонларга кетар хаёлим.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi