Yoshlar kundaligi | Rasmiy
53.5K subscribers
13K photos
7.76K videos
52 files
17.8K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Адабиёт #Хайрли_тонг

Мени ташлаб кетаётганингда...

Яшил, яшил, ҳамма ёқ яшил,
Тоғлар каби улуғвор руҳинг.
Водий, воҳа ва Тошкентимни,
Ёриштирар сенинг шукуҳинг.

Мени ташлаб кетаётганингда,
Ўртамизга солиб фироқлар.
Тилайманки, йўлинг ёритсин,
Севгим ёққан яшил чироқлар....

✍️Гулжамол Асқарова

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Муҳаррир_минбари #Адабиёт

БУГУН ИҚБОЛ МИРЗО ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН

Баъзи бир сатрларнинг баркамол шеър каби жозибаси бўлади. Иқбол Мирзо ижодидан жамланган бу мисраларни мен ёндафтаримга йилларки ёзиб, йиғиб юрганман. Бу мисралар менинг ёшлигим, туйғуларим, ютуқларим, ожизлигимга гувоҳ бўлишган – шеър ўқиб ойдин тунларда, оқ шомларда ўзимни овутганман.

Ва яна: бундай мисралар алоҳида маъно уқдириш ёки кимгадир нимадир дейиш учун ёдда сақланмайди. Шунчаки, санъатга таъзим қилиш керак. Акс ҳолда ҳаёт зерикарли бўлиб кетади...

****
Шукр, боғларингда қоляпти изим,
Ёнингда қолишга йўқ менга изн.
****
Олам бир аламдир, сим-сиёҳ чети,
Алам бир оламдир энди, севарим.
****
Сабо ўпган атиргулнинг энтиккани –
Етти фалак осмонида янграр экан.
****
Менам дарё бўлдим, сел-селоб бўлдим,
Юрагим олмадай қалқиб йиғладим.
****
Йўқсан, сени йўқлаб йўллар қарагим йўқ,
Юрак ютиб борай десам, юрагим йўқ.
****
Дилимда муқаддас ҳислар ўлмоқда,
Сиз бундан ҳеч қачон топмайсиз хабар.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Адабиёт_бор

Тутиб берганида илк бор "Ўғри"ни,
Севиндим. Раҳмат, Абдулла Қаҳҳор.
Туртдим, порахўр раис ўғлини:
- Отангга айтиб қўй,
адабиёт бор...

Бугун Ўзбекистон халқ ёзувчиси Абдулла Қаҳҳор таваллуд топган кун

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Адабиёт_муаллими

❗️Қадрли ёшлар! Лойиҳамизда янги рукн - #Адабиёт_муаллими.

📚Ушбу рукн орқали Тошкент вилоятининг машҳур шахслари ҳаётида адабиёт муаллимининг тутган ўрни ҳақида сўз боради. Қайси соҳа вакили бўлмасин адабиёт одамларни илҳомлантиради, бугунги даражага етишларига ёрдам беради.

📝Лойиҳани таниқли адиб, айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритаётган Паркент фарзанди Хайриддин Султоновнинг муаллимига бағишлаган эссесидан бошладик.

"... Тошкентга нега келгансизлар ўзи? ТошДУда ўқияпман, деб аввало ота-онангизни, кейин ўзингизни алдаб юргандан кўра, ҳалиям кеч эмас ‒ қишлоқларингизга қайтиб кетганингиз маъқул. Далангизда қўй боқиб, боғингизда олма қоқиб юрсангиз ҳам кунингиз ўтади. Лекин театрни, галереяни, консерваторияни, музейни кўрмасдан-билмасдан туриб, одам қандай журналист бўлиши мумкин? Қандай зиёли бўлиши мумкин?"

Эссени қуйидаги ҳаволада ўқинг:

👉 Кирилл ёзувида

👉 Lotin yozuvida

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Адабиёт_муаллими.

СИЗДАН ҚАРЗДОРМАН, РАЪНОХОН ОПА!

Мактаб даврини эслаганимда беихтиёр кўз олдимга она тили ва адабиёт ўқитувчиси Раънохон Баротова келади.

Азиз устозимни илиқ хотиралар билан эслайман. Биламизки, 4‑5‑синф болалари тўполончи бўлади. Ҳали бошланғич синф шўхликларидан қутулмаган, одатий тартибга ўрганмаган давр.

Аммо шу ҳолатда ҳам адабиёт дарслари шу қадар сокин ўтардики, пашша учса овози эшитиларди. Бу дарслар бир умр тугамаса эди деган кунларим кўп бўлган.

Энг ёмон кўрган қўнғироғим – адабиёт дарсининг тугашига чалинган қўнғироқ. Дарсдан дарсгача интизор яшардик.

Бола бўлганмиз, шўх бўлганмиз. Баъзан устозлардан гап эшитардик, баъзан маҳалладагилардан. Лекин Раънохон опанинг дарсида гипноз қилингандай тинч ўтирардик. Диққатимизни ҳеч нарса бўла олмас, мавзулар ичида яшардик. Ҳатто энг бебош болаларни ҳам кўнглидан чуқур жой олганди устоз.

У кишида жуда катта педагоглик салоҳияти яратувчанлик иштиёқи билан бирлашиб кетган.

Бизни руҳлантириш учун ўзи шеърлар ёзиб келиб, ўқиб берарди. Айниқса, Қашқар қишлоғимиз ҳақидаги сатрларидан таъсирланганим ҳамон эсимда. Ўқувчиларга юртни севишни ўзи туғилган қишлоқдан бошлашни ўргатган. Устознинг гўзал шеърини, ифодали ўқишини кўриб, “Катта бўлсам мен ҳам шоир бўламан” деб ният қилардим.

Раънохон опа нимани айтса унга аввал ўзи амал қиларди. Бу борада барчага шахсий намуна кўрсатарди. Бугун нимага эришган бўлсам барчаси учун Раънохон Баротовадан қарздорман.

Ҳамма мактабларда ҳам адабиётни Раънохон опадай устозлар ўтса деб орзу қиламан. Устозимнинг охирати обод бўлсин!

✍️Ботиржон ЭРГАШЕВ,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари, "Шуҳрат" медали соҳиби, шоир.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#адабиёт

ЧЎҚҚИДАН ТАШЛАШГА ШОШИЛМА

☝️ Инсонлар ўзини чўққидан ташлашга шошилмаслиги лозим. Ёруғ кунлар албатта келади...

📌
"Ёшлар кундалиги"да истеъдодлар кўп. Жамоа вакиллари бадиий таржима билан шуғулланишга ҳам азми журъат қилишди. Қанчалик уддалашди, ўқиб, баҳо беринг.

"Чўққидан ташлашга шошилма"
Муаллиф: Олег Бондаренко
Таржима: Нилуфар Убайдуллаева

Батафсил

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Адабиёт_бор

Тутиб берганида илк бор "Ўғри"ни,
Севиндим. Раҳмат, Абдулла Қаҳҳор.
Туртдим, порахўр раис ўғлини:
- Отангга айтиб қўй,
адабиёт бор...

Бугун Ўзбекистон халқ ёзувчиси Абдулла Қаҳҳор таваллуд топган кун

Yoshlar kundaligi
#Куз_манзаралари #Адабиёт

«Ўша йили куз шундай тиниқ, шундай маъюс келган эдики, беихтиёр одамнинг йиғлагиси келарди...»

Хайриддин Султон,
«Кўнгил озодадир».

Yoshlar kundaligi
#Адабиёт

ЎРТАҚЎРҒОН ГУРУНГЛАРИ

Шу номдаги янги қисса "Ёшлар кундалиги" журналида чоп этилмоқда. Озгина бадиий, озгина воқеий, озгина детектив ва озгина драма аралашган кичик ҳикоялар тўпламидан парчалар тақдим этамиз.

Ҳокимият одамларнинг вақти билан ҳисоблашмайди, мана, мени Ўртақўрғон ҳокими уч соатдан бери суҳбатга чақирмай куттираяпти, нима ҳақи бор бунга...


Ҳокимиятда иш бошладим. Уйдагилар ҳам негадир шод эди. Гўёки бойлик иси келарди мендан.

Одилжон Тожиевнинг “Олифта” деган махсус унвони бор эди. Бу лақабни собиқ вилоят ҳокими Рустам Холматов қўйган. Воқеа бундай бўлган эди.

Ғуломжон Ибрагимов ҳақида Шавкат Мирзиёев томонидан илиқ гаплар айтилди. “Бу инсон – ҳақиқий демократ, барчани кенгфеъллик билан қабул қилади”, деди Юртбошимиз.

Сан одам гапираётганда кўзига қараб тургин. Кўзингни яширмагин. Қалби тоза одам кўзини яширмайди...


Йиллаб бирга ишлаганлар ҳам “Мен ҳокимга яқинман” деб баралла айта олмас эди.

⚜️ КИРИЛЛ АЛИФБОСИДА ЎҚИШ

⚜️ LOTIN ALIFBOSIDA OʻQISH

Yoshlar kundaligi
#Адабиёт

ЎРТАҚЎРҒОН ГУРУНГЛАРИ

🔥 Қиссанинг иккинчи қисмида воқеалар ривожи янги босқичга кўтарилади:

Машваратларни кўравериб кўзи пишиб кетган хўппа семиз опалар йиғилиб, “Ҳоким ови”га келишарди.

“Одамларнинг ичидан “дим” чиқиб кетиши керак. Биз халқ билан бевосита 25-30 йиллар ишламадик, халқни ичида “дим” йиғилиб қолди. Халқ қабулхонаси – давлатнинг мўриси.


Бу ерда парадокс шунда эдики, давлат камчиликларни тузатишга астойдил ҳаракат қилаётганда, йўл, қурилиш, коммунал соҳада катта ислоҳотларни бошлаганда, одамлар ўз норозиликларини баралла айтишни бошлаган эди.

Журналистикага ёшлар кириб келганди. Эски гвардия бу қадар очиқликдан бироз чўчиди, шошмади, янги воқеаларнинг янги фалсафаси ҳақида ёзмади. Бу орада вақт бой берилди.


⚜️ КИРИЛЛ АЛИФБОСИДА ЎҚИШ

⚜️ LOTIN ALIFBOSIDA OʻQISH

📌
ҚИССАНИНГ БИРИНЧИ ҚИСМИНИ ЎҚИШ

Yoshlar kundaligi
#Адабиёт

🎉 БУГУН ИҚБОЛ МИРЗО ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН

📚 Баъзи бир сатрларнинг баркамол шеър каби жозибаси бўлади. Иқбол Мирзо ижодидан жамланган бу мисраларни мен ёндафтаримга йилларки ёзиб, йиғиб юрганман. Бу мисралар менинг ёшлигим, туйғуларим, ютуқларим, ожизлигимга гувоҳ бўлишган – шеър ўқиб ойдин тунларда, оқ шомларда ўзимни овутганман.

📌 Ва яна: бундай мисралар алоҳида маъно уқдириш ёки кимгадир нимадир дейиш учун ёдда сақланмайди. Шунчаки, санъатга таъзим қилиш керак. Акс ҳолда ҳаёт зерикарли бўлиб кетади...

****
Шукр, боғларингда қоляпти изим,
Ёнингда қолишга йўқ менга изн.

****
Олам бир аламдир, сим-сиёҳ чети,
Алам бир оламдир энди, севарим.

****
Сабо ўпган атиргулнинг энтиккани –
Етти фалак осмонида янграр экан.

****
Менам дарё бўлдим, сел-селоб бўлдим,
Юрагим олмадай қалқиб йиғладим.

****
Йўқсан, сени йўқлаб йўллар қарагим йўқ,
Юрак ютиб борай десам, юрагим йўқ.

****
Дилимда муқаддас ҳислар ўлмоқда,
Сиз бундан ҳеч қачон топмайсиз хабар.


Yoshlar kundaligi
#Кайфият #Адабиёт

10 июнь — Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад таваллуд топган кун

🟢 Шу муносабат билан адибнинг "Келинлар қўзғолони" комедиясидан машҳур ибораларни тўпладик:

Келинлару, ҳой келинлар.

Ойим типратиконни тескарисига силаб ухлатадиганлардан.

Бу уй ҳам бир ҳукумат. Ҳа, бир мамлакат. Ўз пошшоси, ўз қонуни бор.

Ҳукумат машинасининг жони қаттиқ, балоям урмайди.

Палковник, пул оляпсанми ёки қўлтиғингни қашлаяпсанми?

Ҳой Сотти, кирим-чиқим дафтарларингни олиб чиқ!

Мен пулни ҳидидан биламан. Билиб қўй, пулни ютворсанг ҳам топаман.

Хўрозқанд чет элники деса, ётволиб ялайман, дейди.

Бу уйда ман режиссёр.

📝 Яна қайси иборалар ёдингизда қолган? Изоҳларда ёзиб қолдиринг.


🎨 Рассом: Фаррух Авелов

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Журнал_саҳифаларида #Адабиёт

ЎРТАҚЎРҒОН ГУРУНГЛАРИ

📖 Беҳзод Қобуловнинг "Ёшлар кундалиги" журналида чоп этилаётган янги асаридан янги бобларни ҳавола қиламиз.

Маҳалла аҳли бу инсонни бежиз “Эсон булбул”, дейишмас экан. 95 яшар отахоннинг булбулдек тиниқ, ғамгин, ўктам овози таралганда ҳамма жим бўлиб қолди. У “Ўртар”ни куйлар эди.

Маҳмуд Тоир, Сайёра Файзиева, Раҳматилла Шералиев, Юнусхон Шарипов, Зарифа Эралиева ва Содиқ Абдуллаев вилоят ижтимоий-маданий, ахборот-информацион муҳитининг чин маънодаги эгалари эди...

“Мана, омад қуши бошингга қўнибди, болам. Вилоятда нима қилсанг қилавер, лекин Ватанни сотма, болам”.

6 йил давомида вилоятнинг 4 нафар ҳокими, шаҳар ва туманларда ишлаган 40 нафардан ортиқ ҳокимнинг ишдан бўшатилиш жараёнига гувоҳ бўлдим. Уларнинг ишдан кетиш сабабларини гоҳи тушундим, гоҳи тушунмадим. Аммо ҳеч қачон муҳокама қилмадим, қилдирмадим.

⚜️ КИРИЛЛ АЛИФБОСИДА ЎҚИШ

⚜️ LOTIN ALIFBOSIDA OʻQISH

📌 БИРИНЧИ ҚИСМ
📌 ИККИНЧИ ҚИСМ

Yoshlar kundaligi
#Журнал_саҳифаларида #Адабиёт

ЎРТАҚЎРҒОН ГУРУНГЛАРИ 4

📖 Озгина бадиий, озгина воқеий, озгина детектив ва озгина драма аралашган кичик ҳикоялар тўпламидан навбатдаги парчаларни тақдим этамиз.

Санъатга эътиборда гап кўп. Зойир Мирзаев вақти-вақти билан мақом кечаларини ўтказади, вилоятда филармония тузилди, рақс ансамбли ташкил қилинди, ҳар бир давлат байрами олдидан дастур сценарийси талабчанлик билан муҳокама қилинади, албатта вилоятни тараннум қилувчи янги қўшиқ яратилади.

Гап санъат ҳақида кетганда, раҳбарларнинг санъатга ёрлигини ҳамиша чин қалбимдан қўллаб-қувватлаб келганман.

Ҳар қандай ахборотнинг ўз эгаси бор.

⚜️ КИРИЛЛ АЛИФБОСИДА ЎҚИШ

⚜️
LOTIN ALIFBOSIDA OʻQISH

📌 Учинчи қисмни ўқиш

Yoshlar kundaligi
#Адабиёт

‼️ Ҳар қандай ҳолатда ҳам китоб ўқиш керак, китоб ўқишга сабаб топа билиш керак. "Ёшлар кундалиги" вилоятимиз раҳбарлари ва фаоллари тимсолида адабиёт билан боғланган ўзига хос мотивацион контент тайёрлади.

🤔 Хўш, қуйида исмлари келтирилган давлат ва жамоат арбоблари фаолиятини бадиий йўсинда, бирон асар номи орқали баҳолаш мумкинми?

✍️ Шундай қилиб сизга замонавий "Зарбулмасал" айтамиз. Сиз эса бу шарҳлар қанчалар ўринли бўлганини изоҳларда ёзинг. Кетдик.

🌪 Зойир Мирзаев"Бўронларда бордек ҳаловат" (Асқад Мухтор)

Сайёра Файзиева"Юлдузлар мангу ёнади" (Тоғай Мурод)

💎 Абдулла Хурсанов"Олтин водийдан шабадалар" (Ойбек)

📜 Абдусамад Носиров"Ўтмишдан эртаклар" (Абдулла Қаҳҳор)

📖 Маҳмуд Тоир"Девону луғатит турк" (Маҳмуд Кошғарий)

Раҳматилла ва Ғайрат Шералиевлар "Авлодлар довони" (Пиримқул Қодиров)

🎶 Абдурасул Абдухалилов (ССП) – "Фигаро там, Фигаро тут". ("Фигаро" операсидан, Бомарше)

⚖️ Абдуманноп Абдулҳаев"Менинг ўғригина болам" (Ғафур Ғулом)

🔥 Ускенбай Атемов"Тарас Бульба" (Николай Гоголь)

🤫 Мурод Носиров"Жимжитлик" (Саид Аҳмад)

🎩 Отабек Султонбеков"Евгений Онегин" (Александр Пушкин)

Зуҳра Миргазиева"Ўткан кунлар" (Абдулла Қодирий)

Нодир Хожиев"Ёш гвардия" (Александр Фадеев)

👑 Миразиз Мирсултонов "Кичкина шаҳзода" (Антуан де Сент-Экзюпери)

🔄 Аҳрор Мирзаев, Олимжон Бегалиев, Бекзод Нуралиев "Мен қайтиб келаман" (Тоғай Мурод)

🏴‍☠️ Фурқат Худойбердиев"Алибобо ва қирқ қароқчи" ("Минг бир кеча"дан, араб халқ эртаги)

📝 Кифоят Эрмуҳаммедова"Нидо" достони (Эркин Воҳидов)

Yoshlar kundaligi