Yoshlar kundaligi | Rasmiy
103K subscribers
12K photos
7K videos
52 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Плагиат #Ўғирлик

ҲОКИМЛИК ПОЗИЦИЯСИ ҚАНИ?

Юқоридаги ҳолат бўйича Yoshlar kundaligi кейинги уч кун давомида ўрганиш ва суриштирувлар олиб борган, мутасаддилар билан суҳбатлашиб, маълумотни олган эди.

Сўнгра, кеча кечқурун ўрганиш якунлари бўйича ахборот тайёрлаб, каналимизда эълон қилган эдик.

Олмалиқ шаҳри ҳокимлиги матбуот хизмати бизнинг маълумотни ўғирлаб, асил манбага ҳавола кўрсатмай, ўз позицияси шаклида чоп этди (суратда).

Шаҳар ҳокимлигининг ўз мустақил позициясини йўқлиги, Yoshlar kundaligi жамоаси билан мутлақо тасодифан нуқта, вергулигача бир хил фикрга келиши ачинарли ҳол, деб ҳисоблаймиз.

Шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматига бундай нопрофессионал иш олиб боришни тўхтатиш ва блогернинг ёзганларни ўғирлаб, ҳокимлик номидан расмий муносабат шаклида бошқа ОАВда эълон қилишдан олдин, ўйлаб кўришни қатьиян тавсия қиламиз.

Ҳархолда, ҳокимликнинг ўз позицияси, аниқ фикри бўлгани маъқул.

_

Воқеалар ривожини кузатаяпмиз, бугун шу мавзуда навбатдаги мақолани эълон қиламиз.

© Yoshlar kundaligi
#Таассуф #Ўғирлик #Қабиҳлик

⚠️2022 йил 3 февраль куни тунги соат 00:00 да Пискент туманидаги "Боғизиён ота" зиёратгоҳида эҳсон қутиси талон-тарож қилинаётгани аниқланган.

☑️Эҳсон қутисидан пул ўғирлаётган шахс Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси ҳамда Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида ўша жойнинг ўзида қўлга олинган.

Lotin yozuvida o‘qish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi