Yoshlar kundaligi | Rasmiy
54.9K subscribers
13K photos
7.77K videos
52 files
17.8K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Ёшлар_дайжести #Шум_бола

МЕРЛИН МОНРОДАН ИЛОННИ ҚУЧОҚЛАГАН ЭРКАКГАЧА – БОШҚАЧА НИГОҲ

Дайжестлар кўп дунёда, бир-биридан зиёда – бу энди замонавий мақол. Дайжестларнинг турлари кўп. Қайсидир жамоа қамровни акс эттириш учун, яна бири мавзуга доир кенгроқ ахборот улашиш учун, баъзилар эса шунчаки сабабсиз, батафсил ёзишдан қочиб дайжест тайёрлайди.

"Ёшлар кундалиги" фаолиятининг илк кунлариданоқ мавзуга доир кунлик дайжестлар беришни бошлаган, аммо кейинчалик бу иш тўхтаб қолган эди. Бугунги кунга келиб эса хилма-хил дайжестлар ва услублар аро ўзимизга хос янгича йўналиш топишга ҳаракат қилдик.

Демак, бугундан бошлаб #Шум_бола дайжестини бериб борамиз. Озгина юмор, озгина сатира ва жиндек ҳақиқат – бизнинг дайжест ана шулардан иборат бўлади. Илк дайжестнинг мавзусини маданият соҳаси этиб белгиладик.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

◽️МАДАНИЙ МЕРОС. Шамоллар ўлкасида ипак қурти боқаётганлар, ҳормангиз. Табиийки, сизнинг меҳнатингизга ҳар ким ўзича баҳо беради. Аммо бу маданий мерос эканлигини биров айтмаганди. Ниҳоят бу эътироф қилинди. Қуртларнинг бундан хабари борми-йўқми – алҳол номаълум.😉

◽️ОИЛА МАЪНАВИЯТИ. Пискентда оила куни зўр нишонланди. Туман газетаси халқчил онлайн акция ўтказди. Одамлар оилавий суратлар юборди, нашр эса телеграмда орқали уларни табриклади. Бир сурат эса шунчаки классика эди. Эр иккита ўғли билан суратга тушган. Хотини қани, дейишга шошилманг! Эркакнинг бўнида улкан илон солланиб турибди. Зўрма?😄

◽️ДЕПУТАТ МАДАНИЯТИ. Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг расмий телеграм каналида "Медуза" сингари шубҳали сайт тарқатган материал эълон қилинди. Депутатларимиз Украинанинг Ирпен шаҳридаги вазиятдан қаттиқ хавотирда эканлар. Қилгани бошқа иш йўқми, дейман, бой ота?🤨

◽️САЁҲАТ МАДАНИЯТИ. Мен Тошкентдан чиқиб, Кўксарой билан Чувалачини кўрдим. Дунё кезмадим, Бухорога бормадим, Самарқандни кўрмадим, бой ота. Лекин қибрайлик болалар Бухорога борди. Эҳ, қанийди менам борсайдим...😌

◽️"ХОН"ЛАР МАҲАЛЛАДА. Сенаторлар – Бурҳонов ва Қодирхоновалар Ўрта Чирчиқнинг "Файзобод" маҳалласида бўлиб, маҳалла сайлови қандай ўтаётгани билан қизиқди. Уларга туман ҳокими Ихтиёр Қосимов ҳамроҳлик қилди. Ҳар икки сенатор ҳам шу атрофларнинг тузини еб, сиёсат оламига тантанавор юришлар қилишган, барака топишсин, жуда фаол. Ҳоким эса даҳшатли фамилиялар билан ("хон" қўшимчаси) юрса-юрибди-да. Навоий ҳазрат айтганларидек: беихтиёрликда менда борми ихтиёр?🤗

◽️МЕРЛИН МОНРО "МАДАНИЯТИ". Ҳа, дунёда турли-туман гўзаллик ошифталари бор. Ўтган аср 60-йиллар ғарбда интим мавзудаги символга айланган Мерлин Монро хоним етимликда улғайган ва муваффақиятга эришган. Тошкент вилояти Маданий мерос ва туризм бошқармаси шундай дилгир хабар тарқатди. Жилатдинг, Шум болани жилатдинг, Маданий мерос ва туризм бошқармаси!😭

Қоравой Ғафурович Ғуломов,
"
Ёшлар кундалиги"нинг штатсиз катта мухбири.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Ёшлар_дайжести #Шум_бола

КЕТМОН УЧИШИГА АСЛИДА У КИШИ САБАБЧИ – ЯШАСИН РАИС БУВАМИЗ!

Илгари шундай стереотип бўларди. Колхоз раиси қишлоқдаги ҳамма ютуқларнинг сабабчиси бўлиши шарт. Ўзиям колхоз раиси мундайроқ бир давлатнинг ҳукмдоридек яхшигина маблағ, ваколат ва имкониятлар соҳиби бўлган. Бугуннинг раисларининг вазифа ва йўналиши бошқачароқ. Сельсоветлар (қишлоқ фуқаролари кенгаши) негизида ташкил топган маҳалла тизими бугун катта синов арафасида.

Шум бола бугун маҳалла раислари сайлови атрофидаги янгиликлар ҳақида сўзлайди.

◽️ТОШКЕНТЛИК ХЎЖАБОШИ. Паркентнинг "Хўжа" маҳалласига шу пайтгача пойтахтда ишлаётган инсон раис бўлиб сайланди. "Хўжа"га бош бўлиш қандай бўларкин, ишларни бошлаволдизми, Улуғбек ока? (янги раиснинг исми)😉

◽️"ИФТИХОР" АЙЛАРАМ. Чирчиқ шаҳрининг шу номдаги маҳалласига яп-янги раис ва депутат муборак бўлғай. Раис ҳам котта одам, депутат ҳам котта одам. Кимсан Доврон ока Ҳидоятов шу жойдан депутат бўлдилар, денг. Раис кимлигини эса айтмайман, ўзингиз тусмол қилиб кўринг, топганга хўрозқанд!😄📍

◽️"МУСТАҚИЛЛИК"ДА АНШЛАГ. Одатда аншлаг деган сўзни бирон томоша ёки концертга одам сиғмай, орзумандалар тўлиб-тошиб кетганда айтилади. Ангреннинг "Мустақиллик" маҳалласида ўтган сайловда ҳам шундай ҳолат кузатилди, ишонаверинг. Одаааам! Эски раис Фурқат Мадалиев қайта сайланди, элнинг олдида юзи ёруғ экан, қойил.😊👍

◽️ЯШАСИН МАМАДАЛИЕВЛАР! Бекобод туманида ҳам маҳалла раиси сайловлари "портлаяпти". Хоссатан, бу ерда олий маълумотли Мамадалиевларнинг омади чопибди. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими баёнотида сайланган раисларнинг маълумоти алоҳида "олий маълумотли" тарзида келтирилган. Ўрта-махсус ҳам одамми?😉👎

◽️ЧИРОҚЛАР ЎЧИРИЛМОҚДА. Чинозда ҳам сайлов бўляптими? Интернетни роса титкилаб, Чиноз туманида ҳам маҳалла раислари сайлови бўлаётганига доир ақалли биттаям материал тополмадим. Тармоқдаги хабарлар: Чинозда чироқ ўчяпти, ҳоким бова халққа мурожаат қилаяпти, тарғиботчилар "Заковат" ўтказишибди. Ҳай. Бўлар иш бўлди. Сайлов нимаўлади энди?😜

◽️МАКТАБ ЖАМОАСИГА РАҲМАТ. Пискентнинг "Митан" маҳалласида ҳам сайлов бўлибди. Расмийларга кўра, ҳаммаёқ чики-чики. Но проблем. Бир сўз билан айтганда, мактаб жамоасига раҳмат. Ка-а-атта раҳмат!🤓

◽️ПРОКУРОРГА ОФАРИН! Чунки у ўз секторидаги маҳаллада бўлиб ўтган сайловда қатнашиб, собиқ раис опага миннатдорлик билдириб, фахрий ёрлиқ тақдим қилибди. Тошкент вилояти бўйича бу вазият ягона ҳолат! Бошқа бирорта сектор раҳбари сайловга бориб, кўп йиллар маҳаллага раислик қилган-у бугун сайловга номзодини қўймаган вакилларга ташаккур айтмаган! Бўстонлиқ тумани прокурори зўр инсон экан.☺️👍

Қоравой Ғафурович Ғуломов,
"
Ёшлар кундалиги"нинг штатсиз катта мухбири.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi