Yoshlar kundaligi | Rasmiy
72.4K subscribers
12.1K photos
7.11K videos
52 files
16.5K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#Ёшларни_алдаманг

Ёшларни чув туширишнинг нурафшонча усули: "Гилам" лақабли "дастрўмолча"

"Гилам" лақабли "Дастрўмолча" ҳангомаси кўпларга таниш. Буни қарангки, нурафшонлик масъуллар бу ҳангомадан ўзларига ажойиб мотивация олган кўринишади, ёшларни айни шу усулда чув туширишибди. Яна кимни денг, "Ёшлар дафтари" даги муҳтож йигит-қизларни.

"Ёшлар жамғармаси" томонидан дафтарда турувчи ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида умумий қиймати 131.1 млн. сўмлик ноутбуклар етказиб берилганлиги ҳақида Нурафшон шаҳар ҳокимлигига ҳисоб-китоб ҳужжатлари тақдим этилган. Қоғозда ишлар беш. Аммо текширувлар шуни кўрсатдики, ёшларга етказиб берилган ноутбук параметрлари ҳужжатдагиларига мос эмас. Яъни қўшиб ёзиш санъатидан моҳирона фойдаланилиб, сифатлилари ўрнига ўртамиёналари етказилган. Хариди 89.5 млн. сўм бўлган компьютерлар сирли равишда 131.1 млн. сўмга айланиб қолган. Ёшларнинг 41.4 млн. сўм ҳақи эса чўнтак топиб кетган.

"Приписка" ишларига Нурафшон шаҳар ҳокимлигининг ҳисоб-китоб ишларига масъули "С.И" ҳамда "АRTEL SHIWAKI SHOP BUSSINES" МЧЖ раҳбари "Т.Л" лар бош-қош бўлишган. Ҳозирда "қаҳрамонларимиз"нинг устидан жиноий иш қўзғатилган.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
February 2, 2023
#ёшларни_алдаманг

ОЛИМ БЎЛИШ ОСОНМИ?
ёхуд мақола чиқариб, ёш олим бўлаётган қўзиқоринлар қаердан келди?

☝️ Олиму илму амал, демиш донишлар. Ҳозир олим бўлиш осон бўлиб қолди. Битта мақола чиқарасиз-у, сертификат оласиз, вассалом. Сиз халқаро кўламдаги ёш олимсиз. Йўқ! Бунақаси кетмайди!

Батафсил

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
April 15, 2023