Yoshlar kundaligi | Rasmiy
84.4K subscribers
12.1K photos
7.04K videos
52 files
16.4K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
#факт

Тошкент вилоятида хизматлар ҳажми қанчага ўсди?

📊 2010 йилга нисбатан 2020 йилда Тошкент вилоятида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 14 185,0 млрд. сўмга ўсди ва 16 438,3 млрд. сўмга тенг бўлди.

🔰 2020 йил якунига кўра, Тошкент вилоятида кўрсатилган бозор хизматларининг жами республикадаги улуши 7,5 фоизини ташкил этди.

Таққослаш учун: 2010 йилда ушбу соҳадаги  хизматлар ҳажми 2 253,3 млрд. сўмга тенг бўлган.

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/5qQWgXXuYMs1YjIy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#китобхонлик

Япония

📚Одамлар эрта тонгдан худди сомсага навбатга тургандай китоб дўкони очилишини пойлаб турибди. Бу егуликка, ичимликка, чиройли рақамга эмас, тафаккурга, маърифатга навбат...

Бундай давлатда илмли кишилар ҳукуматни адолат билан бошқаради, халқ ҳам маданиятли, маърифатли, ҳуқуқини талаб қила оладиган даражада саводли бўлади. Мутоалага ўч халқ бор давлатда, албатта, ривожланиш, тараққиёт бўлади.

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/5qQWgXXuYMs1YjIy
Ўзбекистонлик ёшлар Италиялни забт этмоқда

🎼 Италиянинг Сан-Ремо шаҳрида ўтказилган “Sanremo Junior” болалар халқаро мусиқа фестивалида 11 ёшли ўзбекистонлик София Сингх Гилл биринчи ўринни қўлга киритди.

🎷 Мазкур мусиқий танловда Ўзбекистон вакили илк бор ўз истеъдодини намоён этди. София ҳозир Тошкент халқаро мактабининг 6-синфида ўқийди.

Ўзбекистонлик ёшлар ўз куй-қўшиқлари билан Италияни забт этиши бу биринчи марта эмас! Ўзимизнинг вилоятдан ҳам бор:

🪕 Янгийўллик 15 ёшли истеъдод эгаси Мавжуда Тураббоева Дутор миллий чолғу асбоби ёрдамида Италиядаги халқаро кўрик танловда биринчи ўринни эгаллаб, гран-при соҳибаси бўлган.

📹 Мавжудани Италия таассуротлари ҳақида мана бу ерда (https://t.iss.one/yangiyul_tuman/7202) танишингиз мумкин.

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/5qQWgXXuYMs1YjIy
❗️Ижодкорлар учун зўр имконият!

📖 «Болалар ва ёшлар учун энг яхши китоб» танлови бошланди

Танлов Ёшлар ишлари агентлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси томонидан ташкил этилмоқда.

Аризалар 2 та номинация бўйича қабул қилинади:
● «Энг яхши адабий-бадиий китоб»;
● «Энг яхши илмий-оммабоп китоб».

Ғолиблар:
биринчи ўрин — 100 миллион сўм,
иккинчи ўрин — 75 миллион сўм,
учинчи ўрин — 50 миллион сўм
пул мукофотлари билан тақдирланади.

📄 Аризалар 2022 йил 1 январигача @engyaxshikitob_bot 👈 орқали қабул қилинади.

Танлов низоми. Маълумот учун: (97) 750 01 89.

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/5qQWgXXuYMs1YjIy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тезкор_хабарлар

👮‍♂ Тошкент вилояти ИИББ ва Жанубий Кореянинг Интерпол ММБ ходимлари томонидан қидирувдаги шахс ушланиб, Ўзбекистонга олиб келинди

🚓 Қидирувдаги шахс ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришга борганда ушланди

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/5qQWgXXuYMs1YjIy
Instagram'га 3 кун ичида бир нечта янги функциялар қўшилади

Collabs функцияси пайдо бўлади. У икки фойдаланувчига бир вақтнинг ўзида қўшма пост эълон қилиш имконини беради;

жаҳон бўйлаб фойдаланувчилар фотосуратларни, шунингдек, давомийлиги бир дақиқадан ошмайдиган видеотасвирларни десктопдан юклашлари мумкин бўлади;

Instagram'да ижтимоий Reelsʼда қўшиқларнинг 3D матнлари каби янги функциялар пайдо бўлади.

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/5qQWgXXuYMs1YjIy
#таҳлил

Ишсизлик сабаби нима?

Ўзбекистонда ғалати парадокс бор – ишсизлик кўп, лекин шу билан бирга (мен билган) аксарият ташкилотлар яхши ишчи излаб юришибди. Ғалати а?

Мисолга эътибор беринг: Тошкент вилоятида 130 минг аҳоли ишсиз, келгуси беш йилда 270 минг ёшлар меҳнат бозорига кириб келади. Айни пайтда вилоятда 8 минг педагог, 11 минг муҳандис ва технологлар, 3 минг агроном ва ветеринар, 7 мингдан зиёд Ай-Ти, геология ва қурилиш-лойиҳалаш соҳаларида кадрлар етишмайди (президент нутқидан, яъни биринчи манбадан).

Нега шунақа? Албатта, маош камлиги, иш шароитларини оғирлиги, географик ноқулайлик каби жиддий сабаблар бор, шубҳасиз. Лекин асосий сабаб сабр-тоқат йўқлигида, малака етишмаслигида, нореал орзуларда.

Тушунтираман. Ҳеч ким ёш мутахассисни дипломи борлиги учунгина, ёки шу одам ишсизлиги учунгина 10 млн сўм ойлик билан кутиб ўтирмайди. Сиз зарур бўлса энг қуйи поғонадан бошлаб ўзингизни кўрсата билишингиз лозим. Тўғри, қийналасиз, топганингиз амал-тақал етадиган бўлади. Лекин тажриба орттирасиз, ҳар қандай ташкилотда ўз ўрнингизни топа борасиз. Табиийки маошингиз ҳам ошади, ҳеч ким сизни қўйиб юборгиси келмайди. Вақтлар келиб лавозимни ҳам, катта даромадни ҳам, бошқа жойлардан яхши таклифларни ҳам оласиз.

“Сен кимсанки ақл ўргатасан?” дейишингиз табиий. Олий маълумотли шифокорман, озми-кўпми ўрнини топган журналистман. Лекин ишимни талабаликда газета корректорининг ёрдамчиси (подчитчик, яъни матн ўқиб берувчи) вазифасидан бошлаганман. Бир йил ичида республикада тираж жиҳатдан иккинчи ўринда турувчи нодавлат газетасининг редактори даражасига эришганман. Ўша пайтларда бир йиллик маошимни емай ичмай тўплаб, уй сотиб олганман. Буларнинг ҳаммаси 23 ёшимгача, уйлангунимча бўлган.
Баҳонада ўзим мисолимда бир мақтаниб олдим, айбга буюрманг.

Ёшлар айтиши мумкин, у пайтлар бошқача бўлган деб. Аксинча, у пайтларда ҳозирги имкониятларнинг 20 фоизи ҳам йўқ эди.
Демак бўшашманг, ҳаммаси ўз қўлингизда!

Аброр Зоҳидов, журналист.

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/5qQWgXXuYMs1YjIy
⚡️ ОҲАНГАРОНЛИК ТАЛАБА ПРЕЗИДЕНТ ОЛДИДА ТАҚДИМОТ ЎТКАЗДИ

Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев Талабалар шаҳарчасида барпо этилган Инновацион ўқув ва ишлаб чиқариш технопаркини бориб кўрди.

📌Президент биотехнология лабораториясида амалга оширилган лойиҳалар билан танишди, талабалар ва ёш олимлар билан суҳбатлашди.

🔍 Оҳангарон туманида яшовчи Ихтиёржон Рашидов сув босимини назорат қилиш ва масофадан бошқариш лойиҳаси бўйича Президент олдида тақдимот ўтказди. Ўз навбатида Президент ушбу лойиҳани ҳаётга тадбиқ этиш бўйича маслаҳат ва кўрсатмалар бериб ўтди.

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/5qQWgXXuYMs1YjIy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар лаҳза — янги бунёдкорлик муқаддимаси…

Ўз тақдирингга бефарқ бўлма, шу он тўғри қарор қабул қил: Ўзбекистон овозига айлан! 🇺🇿

24-октабр Ўзбекистон Президенти сайлови куни — муҳим танлов фурсати етди!

#сайлов2021

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/5qQWgXXuYMs1YjIy
#диққат #муҳим
#сайлов_2021

Сайловчи сайлов бюллетенини суратга олиб ижтимоий тармоқларга жойласа бўладими?

Сайловчининг ушбу хатти-ҳаракатлари қатъиян тақиқланади.

▶️ Сайлов бюллетенини овоз бериб бўлгач суратга олиб ижтимоий тармоқларга жойлаштириш сайловнинг яширин овоз бериш принципини бузиш демакдир.

📵Ҳозирги кунда барча сайлов участкаларидаги овоз бериш кабиналарига суратга олишни тақиқлаш тўғрисидаги плакатлар жойлаштирилмоқда.

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/5qQWgXXuYMs1YjIy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сайлов_2021

24 октябрь — Ўзбекистон Президенти сайлови куни

🎞 Ўз танловингизни ўзингиз танланг! Юқоридаги видеороликда инсон ҳаётидаги кўп танловларни у учун бошқалар ҳал қилиши ажойиб тарзда кўрсатилган.

✔️ Кўринг, мазза қилиб куласиз ва танлов муҳимлигини тушунасиз.

‼️ Сиз ҳам конституциявий ҳуқуқларингиздан фойдаланиб сайловларда иштирок этинг ва ўзингиз муносиб деб билган номзодга овоз беринг!

#сайловдаиштирокэтаман #келажакучуновозбераман #kelajaging_uchun_ovoz_ber #президентсайлови2021

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/5qQWgXXuYMs1YjIy
ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ ЎРИНБОСАРИГА МУРОЖААТИНГИЗ БОРМИ?

📌Тошкент вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Зуҳра Миргазиева 2021 йилнинг 20, 21, 22 октябрь кунлари соат 15:00 дан 18:00 гача фуқароларни қабул қилади.

Фуқаролар ёшлар сиёсати, ижтимоий соҳани ривожлантириш ҳамда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича саволларига жавоб олиши ҳамда мурожаат қилишлари мумкин.

🏢Қабул Тошкент вилояти ҳокимлиги биносининг 1-қаватида бўлиб ўтади.

☎️ (71) 232-80-32;
☎️ (71) 232-80-92;
☎️ (71) 232-80-87.

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/5qQWgXXuYMs1YjIy
Ўзбекистонда тансиқ мевалар нархи тушиши мумкин

Киви, банан, плантайн, хурмо (янги ёки қуритилган), анжир, ананас, авокадо, гуайява, манго, мангостан, гарсиния, янги ёки қуритилган цитрус мевалар (мандарин, апельсин, лимон, лайм каби), янги папайя, янги олма, нок, беҳи кабиларни 2022 йил 1 майгача Ўзбекистонга божхона божисиз олиб кириш мумкин.

Бу эса ўз навбатида, мазкур меваларнинг нархига таъсир кўрсатади. Энди бозор расталаридаги сотувчилар «растаможка» қимматлигини баҳона қилолмайдилар.

Бу йилги «Янги йил байрами» дастурхонларимиз ўзгача бўлади, шекилли. Нега дейсизми? Чунки юқоридаги мевалардан ташқари, гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда), сўйишдан олинган маҳсулотлар, картошка ва музлатилган балиқ импорти ва савдоси ҚҚСдан озод қилиниши кутиляпти.

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/5qQWgXXuYMs1YjIy
#табриклаймиз

Бугун "Менинг юртим" телеканали мухбири, Нурафшондаги "Ёш журналистлар мактаби" раҳбари Дилором Қаршибоеванинг шукрона куни экан.

Шу муносабат билан туғилган кун соҳибасини самимий муборакбод этамиз. Узоқ умр, касбий муваффақият тилаб қоламиз. Ҳаётингиз қувончли лаҳзаларга бой ўтсин!

"Ёшлар кундалиги" жамоаси.

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/lDBXh7-Fgo83MTEy
⚡️ Қирғизистондан ўғирланган «Жигули» 23 йилдан кейин Тошкент вилоятидан топилди

💁‍♂ Жорий йилнинг 15 октябрь куни Тошкент вилоятининг Бўстонлик туманида яшовчи 1988 йилда туғилган Б.А. ўзига тегишли бўлган 1987 йилда ишлаб чиқарилган “Ваз-2106” русумли автомобилининг эски намунадаги қайд этиш гувоҳномасини янгисига алмаштириш учун ариза билан мурожаат қилган.

👨‍💻 Ушбу автомобилнинг маълумоти ва агрегат рақами текширилганда Қирғизистондан олиб қочилганлиги ва 1998 йил 20 февраль ойи дан буён қидирувда эканлиги аниқланган.

🔍 Текширув давомида ушбу автомобилга 3 нафар шахснинг эгалик ҳуқуқи борлиги маълум бўлди.

👮‍♂ Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати бошлиғи Бобур Тўлагановнинг маълум қилишича, автомобилни Қирғизистондан Ўзбекистон ҳудудига ким олиб киргани бўйича тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/5qQWgXXuYMs1YjIy
⚡️⚡️⚡️

Бу шеърни албатта эшитишингиз керак. Кўзингиздаги ёшни балки тия оларсиз, балки ...

Онажонларимизни асрайлик, қадрдон...


Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/lDBXh7-Fgo83MTEy
ОНА ТИЛИМ

Минг йилларким булбул каломи
Ўзгармайди, яхлит ҳамиша.
Аммо шўрлик тўтининг ҳоли
Ўзгаларга тақлид ҳамиша.

Она тилим, сен борсан, шаксиз,
Булбул куйин шеърга соламан.
Сен йўқолган кунинг, шубҳасиз,
Мен ҳам тўти бўлиб қоламан!

Абдулла Орипов.

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/lDBXh7-Fgo83MTEy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 32 йил бўлди.

Хитойлик талабалар ўзбекистонликларни бугунги байрам билан табриклашмоқда.

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/lDBXh7-Fgo83MTEy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ижтимоийролик

Тўйга, ошга деса ҳамма боради, сайловга ҳам шунақа борайлик, келинглар!

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/lDBXh7-Fgo83MTEy