Yoshlar kundaligi | Rasmiy
117K subscribers
12K photos
6.97K videos
51 files
16.3K links
Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Download Telegram
⚡️Ўзбекистонда Италиянинг Пиза университети филиали очилади

Шавкат Мирзиёев Олмалиқ комбинатининг янги мисни бойитиш фабрикаси очилишидаги нутқида кадрлар масаласи ҳақида куюниб гапирди:

“Мени энг кўп ўйлантирадиган масалалардан бири, айнан кадрлар тайёрлаш соҳасидир. Чунки шундай катта-катта саноат объектларида ишлайдиган малакали кадрлар керак бўлади бизга.

Барча даражадаги кадрлар – муҳандислар, химик-технологлар, операторлар, машинистлар ва бошқа техник ходимларни тайёрлаш бўйича ишлаб чиқариш корхоналари билан узвий боғланган, ягона тизимни яратишимиз лозим.

Ушбу йўналишдаги биринчи қадам сифатида биз россиялик шерикларимиз билан биргаликда Олмалиқ шаҳрида «МИСиС» миллий тадқиқотлар технология университети филиалини ташкил этдик.

Бундан ташқари, мамлакатимизда Геология фанлари университети ҳам ташкил этилди. У геология соҳасидаги 5 та илмий-тадқиқот марказини ўз ичига олади.

Университет базасида Москва давлат университети билан биргаликда қўшма таълим дастурини жорий этиш режалаштирилмоқда.

Куни кеча Тошкентда геология фанлари йўналиши бўйича Италиянинг Пиза университети филиалини очиш ҳақида келишувга эришилди”, - деди давлат раҳбари.



📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇
https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzI
Forwarded from Жарроҳ (medikmas)
Ёғ, нимедиу???
Ану баклажкаси 100 минли сариқ, новвот ранг ўша ёғда а?

Ҳа.... Минздрав ёмонам масалаларни кўтарвотида, ўзиям...

Фикрлар кўп👇
@jarroh_oka
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кеча дзюдочимиз Давлат Бобонов бронза медалини қўлга киритган вазиятда унинг оила аъзолари қувончини кўринг!

Олимпиада шунақа нуфузли мусобақа, унинг ҳар бир медали олтинга тенг.

Ота-она учун фарзандининг ютуғини кўришдан-да каттароқ бахт бўлмаса керак. Таъсирландим. Беихтиёр кўзим ёшланди.

Барчамизга фарзанд камолини кўриш насиб қилсин, илоҳим.

©️xushnudbek

📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇
https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
Президент тоғ-кон саноати техникасини кўздан кечириб, самосвал ҳайдовчиси билан суҳбатлашди

Президент осмотрел технику для горной промышленности и побеседовал с водителем самосвала

Facebook|Instagram|Twitter
#биласизми

📁Қонунчиликка мувофиқ, қуйидаги тоифага кирувчи шахслар арзон уй-жойни ипотека кредити асосида олганда дастлабки бадал суммаси тўлашдан озод этилади:

🟠 оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналар (ҳокимликларда тузилган турар жой бўйича комиссиялар тавсияси асосида);

🟠 ёш оилалар (бадалнинг 10%, ҳисобга қўйилган ёш оилаларга субсидия ажратиш бўйича комиссия маълумоти асосида);

🟠 ҳарбий хизматчилар (тегишли идораларнинг марказий аппаратлари ҳузурида марказий турар жой комиссияси хулосаси асосида).

📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇

https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Эътироф #Олмалиқ #АГМК

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

SRK Consulting компанияси (АҚШ) раҳбари Майк Бир Олмалиқда амалга оширилаётган лойиҳанинг кўлами ва салоҳиятини юксак баҳолаб, ушбу лойиҳа Ўзбекистон Президенти олиб бораётган сиёсатнинг ажойиб натижаси эканини таъкидлади.

👏👍🤝😎

👉ЁШЛАР КУНДАЛИГИ👈
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Президент Шавкат Мирзиёев Олмалиқ шаҳридаги «Jurabek laboratories» қўшма корхонаси фаолиятини кўздан кечирди.

Корхона 48 миллион флакон инфузион эритмалар, 480 миллион дона ампула, 60 миллион дона қуруқ антибиотиклар, 20 миллион дона лиофилизация қилинган дори шаклларини ишлаб чиқариш қувватига эга.

Корхонада коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқариш мўлжалланмоқда. Давлатимиз раҳбари шу борадаги техник имкониятлар билан танишди.

👉ЁШЛАР КУНДАЛИГИ👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мониторинг_гуруҳи #Бекобод_шаҳри

"Ёшлар кундалиги" жамоаси вилоят мониторинг гуруҳи билан биргаликда Бекобод шаҳрида бўлди.

🔰 Ёшлар билан ишлаш бўйича ташкил этилган штаб фаолияти билан танишдик.

🏢 Шаҳар ҳокими Зафар Файзуллаев шу куни штабда бажарилган ишлар муҳокамасига бағишланган танқидий-таҳлилий йиғилиш ўтказаётган экан.

🧮 Аниқ рақамлар, фактлар, бажарилган ишлар ҳақида батафсил мақола ва инфографикалар тайёрлаймиз. Шу боис, ҳозирча қисқача жараёндан видеолавҳани эътиборингизга ҳавола қиламиз.

❗️Сиз буни кўришингиз керак, ҳурматли ёшлар ва ҳокимлар.

Бизнинг бот
@yoshlar_kundaligi_bot
____________

👉ЁШЛАР КУНДАЛИГИ👈
#Мониторинг_гуруҳи #Бекобод_шаҳри

Бекободнинг шамолидек шиддатли ёшлар

🏢 Шаҳар ҳокими ёшлар билан ишлаш бўйича штабда ўтказган йиғилиши давомида қаттиққўл ва ёшлар муаммоларини чуқур тушунадиган раҳбар сифатида тасаввур уйғотди.

🔰 Зафар Файзуллаев ҳаммани эринмай эшитди, штабда ишни тўғри ташкил этиш бўйича қандай муаммолар, масалалар борлигига қизиқди. Шаҳардаги корхона ва ташкилотлар, маҳаллалар билан вертикал мулоқот, ахборот алмашув тизими қандай ишлаётганини текширди, жорий авҳолни янада яхшилаш бўйича қўшимча топшириқлар берди.

Сўнгра у бир гуруҳ фаол ёшларни – Бекободнинг олтинбошларини Ватан номидан тақдирлади. Бизга айтишларича, ҳар ҳафтада ҳоким фаол ёшларни рағбатлантириб бориш тартибини йўлга қўйган экан.

👌 Ана шунақа гаплар. Хўш, бошқа жойларда аҳвол қандай? Сиз яшайдиган ҳудудда ҳам ҳоким бобо ҳузурига кириш "яшил"ми ёки "қизил чироқ"ми?

Бу ҳақда ботга секин ёзиб юборинг.
😇☺️😎🤙🤫🤭

Бизнинг бот
@yoshlar_kundaligi_bot
____________

👉
ЁШЛАР КУНДАЛИГИ👈